Ислом террорга қарши » Жамоатлар

Суннат уламоларининг «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ҳақидаги сўзлари
Суннат уламоларининг «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ҳақидаги сўзлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг оилалари, саҳобалари ва у зотнинг ҳидоятларига эргашганларга саловот ва саломлар бўлсин!

Амма баъд:

Қуйида келтириладиган сўзлар Суннат уламоларининг «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ҳақидаги баъзи фатволаридир.

Салафий аллома, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Алллоҳ сизга яхшиликни насиб этсин! Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисидаги «Умматим келажакда етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахга киради» деб айтган сўзлари. Айтингчи «Таблиғ» жамоати ўз ширк ва бидъатлари билан, худди шунингдек «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ўзидаги гуруҳланиши ва бошлиқларга қарши чиқиши билан ушбу ҳалок бўлгувчи фирқаларга кирадими?

Жавоб: Етмиш иккитасининг ичига киради. Ва худди шундай, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг ақидасига хилоф қилганлар ҳам, етмиш иккита ичига киради. Чунки «умматим» деган сўздан мурод, «уммати ижоба»дир. Яъни, Аллоҳга ижобат қилиб, унга эргашишликни зоҳир қилганлар етмиш учта фирқа бўлиб, уларнинг ичидан нажот топгувчи ва саломат қолгувчиси эса, унга эргашиш билан бир қаторда, динда истиқомат қилгани-мустаҳкам турганидир. Қолган етмиш иккита фирқа эса, улар ичида кофирлари, осийлари ва бидъатчилари бўлиб, улар бир неча қисмдир.

Савол: Яъни, бу иккита фирқа, етмиш иккитаданми?

Жавоб: Ҳа, етмиш иккитанинг ичидадир.

Ушбу сўзлар шайх роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан икки йил олдин, Тоиф шаҳрида ёзиб олинган кассетадан олинди.

Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Ҳурматли шайх, «Ихвон ал-Муслимийн» ҳаракати Мамлакатга (яъни Саудия Арабистонига) яқиндан кириб келди. Ва толиби илмлар орасида тарқалди. Бу ҳаракат ҳақида сизнинг фикрингиз қандай? Ва бу ҳаракат «Аҳли суннат вал жамоат»нинг манҳажига қанчалик мувофиқ келади?

Жавоб: «Ихвон ал-Муслимийн» ҳаракатини чуқур назар солувчи илм аҳли танқид қиладилар. Чунки, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишлик, ҳамда ширк ва бидаътларни инкор қилишлик йўқдир. Уларнинг ўзларига хос бир услублари бўлиб, ундаги камчилик эса, Аллоҳга чақиришдаги сусткашлик ва «Аҳли суннат вал жамоат» ушлаган саҳиҳ ақидага йўналтиришлик йўқлигидир. «Ихвон ал-Муслимийн» «Салафий» даъватига эътибор қилишлари керак. Ҳамда, Аллоҳнинг тавҳидига чақиришлари, қабрга сиғинувчиларни инкор қилишлари, ўликларга боғланиб қолиб, қабрдаги Ҳусайн, Ҳасан, Бадавий ва ҳоказолардан ёрдам сўрагувчиларни инкор қилишлари керак. Улар мана шу аслларнинг асли бўлган нарсага эътибор қилишлари керак. Айтмоқчиманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деган сўз диннинг аслидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Маккада аввал Аллоҳнинг тавҳидига, «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносига чақирдилар. Аҳли илмларнинг кўпчилиги «Ихвон ал-Муслимийн»ни ушбу нарсада танқид қиладилар. Яъни, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишга ва Унга ихлос қилишга чақириқ йўқлигини, ҳамда илмсизлар пайдо қилган ўликларга боғланиш ва улардан ёрдам сўрашни, уларга назр қилиб қурбонлик қилишни инкор қилмасликларини танқид қиладилар. Бу эса катта ширкдир.

Яна уларни суннатга эътиборсизликларини, уни ўрганишга эътиборсизликларини, ҳадиси шарифни билиш ва уммат салафлари қандай ҳукмлар устида бўлганликларини билишга эътиборсизликларини ҳам танқид қиладилар. Яна биродарларимиздан улар ҳақидаги кўп танқидларни эшитаман. Аллоҳдан уларни Ўзи муваффақ қилишини, уларга ёрдам беришини ва аҳволларини ислоҳ қилишини сўраймиз!

Ушбу сўзлар «ал-Мажалла» журналининг 806-сонидан келтирилди.

Шом муҳаддиси, салафий аллома, шайх Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимаҳуллоҳ

«Ихвон ал-Муслимийн»ни «Аҳли суннат» дейишлик тўғри бўлмайди. Чунки улар суннатга қарши курашадилар.

Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатут таблиғ» ва «Ихвон» жамоатлари ҳақидаги фатволар ёзилган кассетадан олинди.

Салафий аллома, шайх Муҳаммад ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг жамоатларнинг кўпайиши борасидаги фатволари

Роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: Аллоҳнинг Китобида ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида жамоатларнинг бир нечта бўлишига ва биродарларнинг бўлинишига бирор далил борми?

Жавоб: На Китобда ва на Суннатда гуруҳлар ва жамоатларнинг кўпайишига далил бор бўлиб, балки аксинча бу нарса қораланади. Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159).

Ва яна Аллоҳ таоло шундай деди:

«Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддилар» (Рум: 32).

Шак-шубҳасиз ушбу гуруҳлар Аллоҳ таоло буюрган буйруққа, балки ушбу қовлида Аллоҳ таоло тарғиб қилган ишга зид келяпти:

«Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, исломдир). Мен эса сизларнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқингиз» (Мўминун: 52).

Савол: Баъзилар даъват фақат бирор гуруҳ остида бўлсагина кучли бўлади дейдилар?

Жавоб: Биз буни тўғри эмас деб айтамиз. Балки даъват, инсон Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари остида бўлганидагина ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва хулафои рошидийндан келган асарларга эргашиши билангина кучли бўлади деб айтамиз.

(Ушбу сўзлар шайх Робиъ ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг «Жамоатлар эмас, биргина жамоат» китобларидан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари

Ҳафизаҳуллоҳдан сўрашди: Мана бу жамоатлар ҳалок бўлгувчи етмиш иккита фирқага кирадими?

Жавоб: Ҳа, ўз даъватларида, ақидаларида ва иймон усулларида ўзларини Исломга нисбат берадиган, лекин «Аҳлис суннат вал жамоат»га хилоф бўлган ҳар қандай мухолиф, етмиш икки фирқага киради ва айтилган ваъид уларни ўз ичига олади. Уларни қоралаш ва уқубат миқдори, хилоф қилганчалик миқдорда бўлади.

Яна сўрашди: Мусулмонлар шаҳарларида «Таблиғ», «Ихвон ал-Муслимийн», «Ҳизбут таҳрир» ва бошқа жамоатларнинг пайдо бўлишининг ҳукми қандай?

Жавоб: Бу келаётган жамоатларни қабул қилмаслигимиз керак. Чунки, улар бизларни буриб юборишни истайдилар ва бизларни бўлиб ташлайдилар. Натижада буниси «Таблиғчи» ва буниси «Ихвончи» ва буниси унақа… Нима учун бўлиниш керак?! Ахир бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг неъматига куфр келтиришку. Бизлар бир жамоатмиз ва ўз йўлимизни аниқ биламиз. Нима учун бу яхшиликни ёмонликка алмаштиришимиз керак?! Нима учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бизларга икром қилган бирдамлик, биродарлик ва тўғри йўлни четлаб, бизларни бўлиб ташлайдиган, кучимизни кесиб қўядиган ва ораларимизга адоват уруғини экадиган жамоатларга боғланишимиз керак?! Бу ҳеч ҳам жоиз бўлмаган ишдир!

(Ушбу сўзлар «Янги манҳажлар ҳақидаги саволларга фойдали жавоблар» номли китобда ёзилган шайх Солиҳ ал-Фавзоннинг жавоблари).

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари

Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Ихвон» ва «Жамоатут таблиғ» саҳиҳ манҳаж аҳлидан эмаслар. Албатта бу умматнинг салафларида барча жамоатлар ва номланишликларнинг асли йўқдир. Биринчи бўлиб ўзларига исм олган жамоат «Шиъа» жамоати бўлиб, ана шу ном билан номландилар. Аммо «Хаворижлар» эса ўзларини мўминлар деб номлардилар.

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Абдуллоҳ ибн Ғудаён ҳафизаҳуллоҳ фатволари

Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу шаҳарлар жамоатлар деган номни билмас эди. Лекин бизларга ташқаридан инсонлар келиб, уларнинг ҳар бири ўз юртларида мавжуд бўлган нарсаларга асос сола бошладилар. Масалан ҳозир бизларда «ал-Ихвон ал-Муслимийн» деб номланадиган ва «Жамоатут таблиғ» деб номланадиган ва бошқа жамоатлар кўпдир. Ҳар бир кимсани бирор жамоат бошқармоқда ва бошқаларни шу жамоатга эргашишларини истайди. Ва бошқа жамоатларга эргашишни ман қилади. Ва ўзининг жамоатини ҳақ устида билиб, бошқаларини залолатда деб ўйлайди. Аслида бу қанчалик ҳақиқат?! Ҳақ мен сизларга зикр қилиб ўтганимдек биттадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларнинг бўлиниб кетганини баён қилдилар. Ва бу уммат ҳам етмиш учга бўлинишини ва улардан биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахда эканини ҳам баён қилдилар. Шунда «Ё Расулуллоҳ, ўша қайсиниси?», деб сўраганларида, У киши: «Мен ва саҳобаларим бугун нима устида бўлсак, шуни устида бўлганлари», деб жавоб бердилар. Ҳар бир жамоат ўзларига бир низом қилиб оладилар. Ва ҳар бирининг ўз раиси бўлиб, ҳаммалари ўзларига байъат оладилар. Ва ҳаммалари бош бўлишни хоҳлайдилар ва ҳоказо. Бу билан улар инсонларни бўлиб ташлайдилар. Яъни, бир шаҳар аҳлини турли фирқаларда топасиз. Ҳар бир фирқа билан бошқа фирқа орасида адоват бордир. Шу динданми?! Йўқ, бу диндан эмас. Чунки дин битта, ҳақ битта ва уммат биттадир. Аллоҳ жалла ва аъла: «Энг яхши уммат бўлдингиз», деб айтади. Турли бўлаклар бўлдингиз демади. Йўқ, балки: «Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз», дейди. Ҳақиқатни оладиган бўлсак, бу жамоатлар бизларга келиб ёмон ҳаракатлар қилдилар. Улар ўз атрофларига хоссатан ёшларни йиғиб оладилар. Ва катта ёшликларни унчалик хоҳламайдилар. Шунинг учун тўлиқсиз ўрта мактабларга, ҳамда тўлиқ ўрта мактабларга ва институтларга борадилар. Ва қизларнинг мактаблари ҳам худди шу кабидир. У ерларда ҳозир «ал-Ихвон ал-Муслимийн» жамоатига ва «Жамоатут таблиғ» жамоатига чақириқлар кетаяпди. Ва ҳатто қизларнинг мактабларида ҳам. Нима учун киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлмайди …

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ фатволари

У кишидан «Жамоатут таблиғ» ва «Ихвон ал-Муслимийн» жамоатлари ҳақида сўралганида ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:

Аввало ушбу турли хил янги фирқалар янги пайдо қилинган бўлиб, уларнинг туғилишлари ўн тўртинчи асрда бўлди. Ўн тўртинчи асрдан олдин ўликлар оламида эса, улар мавжуд эмасди. Ва ўн тўртинчи асрда туғилди. Аммо тўғри манҳаж ва тўғри йўл эса, унинг туғилиши ва асли Расулул Карим соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юборилишларига бориб тақалади. У ҳам бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари Набий алайҳиссолату ва саллам юборилган вақтларидан бошлаб нима устида бўлишган бўлса ўша нарсадир. Бас, ким ана шу ҳаққа ва ҳидоятга иқтидо қилса, ўша кимса нажот топади ва саломат бўлади. Ва ким унга тескари бўлса, ўша кимса четга чиқувчидир.

Маълумки ушбу фирқалар ёки жамоатларда тўғрилик ҳам бор, хатолик ҳам бор. Ва лекин хатолар катта ва буюк бўлиб, улардан огоҳлантириш керак. Ва бу умматнинг салафлари манҳажида бўлган «Аҳлис суннат вал жамоат»га эргашишликка тарғиб қилиш керак. Чунки бу жамоат наздидаги таъвил-изоҳлаш Аллоҳ ва Унинг Расули алайҳиссолату ва салламдан келган сўз бўлиб, фалончи-пистончидан келган сўз эмас. Ва ўн тўртинчи ҳижрий асрда пайдо қилинган манҳаж ва йўлларга асосланган эмас. Ушбу жамоатлар эса, ёки ишора қилинган бу икки жамоат ўн тўртинчи асрда ана шундай манҳаж ва маълум йўналишда туғилиб вужудга келди. У ҳам бўлса, суяниладиган нарсалари Китоб ва Суннат эмас, балки ушбу манҳажларни пайдо қилганлар нима устида бўлган бўлсалар ўша нарсалардир. Яъни, рай, фикр ва ўйлаб топилган манҳаж бўлиб, ўз ҳаётларини ва манҳажларини шуни устига қурадилар. Бу нарсани уларда равшанлаштирадиган нарсалардан бири «ал-Вало вал Баро» – «Дўст тутиш ва душман тутиш» масаласи бўлиб, у ҳам бўлса уларга қўшилиш ва бирга бўлиш устига қурилгандир. Масалан «Ихвон» жамоатини олайлик, ким уларга қўшилса, у биродарлари бўлиб, уни дўст тутадилар. Ва ким уларга қўшилмаса, у ҳолда унинг хилофида бўладилар. Аммо агар уларга Аллоҳнинг энг ёмон махлуқларидан бири бўлган «Рофизий» қўшилса ҳам, у уларга ака-укалари ва дўстлари бўлиб қолади. Чунки, дуч келган кимсани йиғиш уларнинг манҳажларидир. Ҳатто саҳобаларни ёмон кўрадиган ва улар томонидан келган ҳақни қабул қилмайдиган «Рофизий» уларнинг жамоатларига кирса, у уларнинг дўстларидан ва бирлари бўлиб қолади. Ва уларга тегишли нарса унга ҳам тегишли бўлади ва худди шунингдек, уларнинг зарарига бўлган нарса унинг ҳам зарарига бўлади.

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Диний ишлар вазири, фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг сўзлари

Ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ал-Ихвон ал-Муслимийн» жамоатига келсак, уларнинг даъватларини энг зоҳир қиладиган жойи шундаки, уларда жамланиш, сир сақлаш, ўзгарувчанлик ва ўзларига фойда беради деб ўйлаган кимсаларига яқинлашиш, ишларининг ҳақиқатини ошкор қилмаслик бордир. Яъни, бир жиҳатдан улар баъзи турларида «Ботиния»дирлар. Ўз ишларининг ҳақиқатини махфий сақлайдилар. Улардан баъзилари уламо ва шайхлар билан узоқ вақт алоқа қилиб юриши мумкин, лекин улар унинг ҳақиқатда кимлигини билмайдилар. Чунки, у баъзи сўзларни зоҳир қилиб, баъзиларини эса яширади. Ўзидаги бор гапни айтмайди. Энди уларнинг жамоатларини ва усулларини зоҳир қиладиган ерлари ҳақида гапирсак, улар ўз эргашувчиларининг ақлларини буларнинг манҳажларига хилоф бўлганларнинг сўзларини эшитишдан қулфлаб қўядилар. Бу қулфлаб қўйишнинг бир қанча турли хил йўллари бўлиб, улардан бири бошқаларни сўзларини эшитмасликлари учун эрталабдан кечгача йигитларни машғул қилиб қўядилар. Яна бир йўли, уларни танқид қилаётганлардан огоҳлантирадилар. Бордию инсонлардан уларнинг манҳажларини ва йўлларини биладиган бирон кимса, уларни танқид қилиб, йигитларни жирканч гуруҳбозликка аралашишдан огоҳлантираётганини кўрсалар, дарҳол турли хил йўллар билан бу кишидан огоҳлантирадилар. Гоҳида, унга туҳматлар қиладилар. Гоҳида, у ҳақида ёлғон гапирадилар. Гоҳида, у ундан узоқ бўлган ишларни гапириб уни қоралайдилар. Ва шу гапларни гапираётганда уни ёлғонлигини билиб турадилар. Гоҳида, унинг бирор камчилигини топиб олиб, у билан уни уялтириш учун ва инсонларни ҳақ ва ҳидоятдан узоқлаштириш учун уни катталаштирадилар. Улар бу ишларида мушрикларга ўхшайдилар. Яъни, уларнинг хислатларидан бир хислатида ўхшайдилар. У ҳам бўлса, улар кўпчилик тўпланадиган ерларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаршилик қилиш учун ва инсонларни У кишига эргашиб кетишликларидан тўсиш учун бу диндан қайтган киши, бу фалондақа, бу пистондақа деган гапларни жар солиб гапирардилар. Яна «Ихвонлар»ни бошқалардан ажратиб турадиган ерларидан бири, улар Суннатни ва унинг аҳлини ҳурмат қилмайдилар, гарчи буни зоҳир қилмасаларда. Ҳақиқатда эса, улар Суннатни яхши кўрмайдилар ва Унинг аҳлига чақирмайдилар. Биз буни тажрибада уларга боғлиқ бўлган кимсаларда ёки улар билан аралашиб юрган кимсаларда кўрдик. Бордию бирор кимса Суннат китобларини ўқишни бошласа, айтайлик «Саҳиҳ ал-Бухорий»ни, ёки баъзи шайхлар олдига баъзи китобларни ўқиш учун борганини кўрсалар, уни огоҳлантирадилар. Ва: «Бу сенга фойда бермайди». ««Саҳиҳи ал-Бухорий» сенга нима фойда келтиради? Бу ҳадислардан қандай фойда оласан? Бу уламоларга қара, уларнинг ҳолати қандай? Улар мусулмонларга нима фойда қилдилар? Мусулмонлар фалон-пистон ҳолатдалар», деб айтадилар. Яъни, улар ўз ораларида Суннат дарслари бўлишлигига ва Унинг аҳлига муҳаббат бўлишлигига ва унданда муҳимроғи, аслларнинг асли бўлган ақида дарслари бўлишлигига иқрор бўлмайдилар. Уларнинг кўринишларидан яна бири, улар салтанатга интиладилар. Ва бу ўз бошлиқларидан бирортасини кўтарилиши учун танлаб олишликлари билан бўлади. Гоҳида, ўша бошлиқ таълим соҳасида бўлади. Гоҳида эса, қонуншунослик соҳасида бўлади. Яъни, улар ўзларини шу нарсага бериб, баъзиларига шу йўл билан, ёки бошқаси билан салтанатга етиб бориши учун ёрдам беришади. У эса бу ишдан бехабар бўлиши мумкин. Яъни, улар жузъий бошлиқликка ҳаракат қиладилар. Бу билан улар ўша ердан таъсир қиладилар. Кўтарилган кимса у ерда ҳам гуруҳланишни ҳосил қилади. Яъни, ўзларининг жамоатларидаги кимсани яқинлаштириб, уларнинг жамоатларидан бўлмаган кимсани эса узоқлаштирадилар. «Фалончини узоқлаштириш керак. Унга бунинг имкониятини бермаслик керак. Унга дарс беришига имкон қилмаслик керак. У бу ишда бўлмаслиги керак», деб айтадилар. Нима учун? Аллоҳга қасамки, унга баъзи мулоҳазалар бор! У қандай мулоҳазалар? «У яхши йигитмас. У бизлардан эмас», ва шунга ўхшаш гапларни айтадилар. Яъни, улар наздида яхши кўришлик ва ёмон кўришлик ҳизб ёки жамоат учун бўлиб қолган. Бу эса, худди Хорис ал-Ашъарий ҳадисида зикри келган нарсага ўхшайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жоҳилият даъвосини қилса, у жаҳаннамда жамланади», дедилар. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳамми?», деди. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам. Аллоҳнинг чақириғи билан чақиринглар! Роббингиз сизларни мусулмонлар, мўминлар, Аллоҳнинг бандалари деб номлади», дедилар. Бу ҳадис саҳиҳдир. Ва худди шунингдек, машҳур ҳадисда бир киши «Муҳожирлар», деб керилиб бақирганида, бошқаси эса «Ансорлар», деб керилиб бақирганида, алайҳис солату ва саллам шундай дедилар: «Мен ораларингизда бўла туриб, жоҳилият даъвосини қилаяпсизларми?!». Ва ҳоланки бу икки исм «Муҳожир» ва «Ансор» шаръий исмлар эди. Лекин дўст тутишлик ва душман тутишлик, ҳамда ёрдам беришлик ушбу исмлар устида бўлишлиги билан, шу заҳотиёқ исломийлигидан чиқиб жоҳилият даъвосига айланди. Яна уларда бошқа жоҳилият ишларидан кўп бўлиб, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг йўлини тутишлари учун ва салафи-солиҳлар манҳажи билан ҳидоятлансинлар учун йигитларни чиройли йўллар билан бундан огоҳ қилиш керак. Худди Аллоҳ жалла ва аъла қуйидаги сўзида буюрганидек:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг Йўлига – Динига донолик – ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!» (Наҳл: 125). Яна уларнинг кўринишларидан бири, балки уларни бошқалардан ажратиб турадиган ери шундаки, уларнинг асосий ғоялари давлат тепасига ўтиришдир. Ва бу эса «Ихвонлар»нинг манҳаж ва даъватларида кўриниб турган нарсадир. Ҳа, уларнинг даъватларидан бўлган ғоялари давлатга эришиш бўлиб, аммо инсонларни Аллоҳ жалла ва аъланинг азобидан қутқарадиган ва ушбу ҳидоят туфайли уларга раҳмат тушадиган, ҳамда қабр азобидан, дўзах азобидан қутултириб, уларни жаннатга олиб кирадиган нарсаларга унчалик эътиборлари йўқдир. Шунинг учун ҳам улар «Ҳокимлар ҳақида гапириш инсонларни тўплайди ва инсонларнинг хатолари ва гуноҳларини гапириш уларни бўлиб ташлайди. Шундоқ экан, қалбларни жамлайдиган нарсага киришинглар», деб айтадилар. Шак-шубҳа йўқки, бу аслидан хатодир ва фасод ниятдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрда уч нарса ҳақида сўралишини баён қилдилар. Банда Роббиси, дини ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида сўралади. Қизиғи шундаки, улар билан узоқ вақтдан бери бирга бўлган кимсалар, улар қабрга кирганларида уларни нима қутқаришини билмайдилар. Унга бу ҳақида насиҳат қилинганми?! Унга ўзи яхшилик исталганми?! Йўқ, улар фақат ғояларга эришиш учун фойдаланилган кимсалар холос. Агар улар мусулмонларни ҳақиқатан ҳам яхши кўрганларида эди, уларни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган нарсаларга насиҳат қилишга куч сарфлаган бўлардилар. Уларга Тавхидни ўргатган бўлардилар. Чунки, киши аввало шу ҳақида жавобгар бўлади …

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Ҳизбут Таҳрир ал-Исломий ҳақида
Ҳизбут Таҳрир ал-Исломий ҳақида

(Ислом озодлик партияси)

Кудаев Расул ва Астемиров Анзор

мақоласидан жузъий тузатиш билан таржима қилинди

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг…

Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар!

Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларида Суннатга қарши бўлган залолат ва фирқаларнинг турли кўринишларидан огоҳлантирувчи ва уларни қораловчи кўпгина нусуслар мавжуд. Бу дунёда ягона нажот ва залоладан четда бўлиш кафолати ҳамда жаннатга етишишнинг ягона йўли Қуръон ва Суннатни (салафларнинг тушунчаси асосида) маҳкам ушлашдир. Барчамизга эслатма бўлиши учун баъзи нусусларни келтириб улар ёрдамида сизларни айрим тарқалган фирқа ва оқимларнинг ҳалокатли таъсиридан огоҳлантирамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

«Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 105). Бу оятни саҳобалар, розияллоҳу анҳум, тафсир қилиб хаворижлар ва уларга ўхшаш адашган фирқалардан огоҳлантириш деб иттифоқ қилишди.

Аллоҳ Таоло айтади:

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153).

Бошқа оятда айтиладики:

«Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 32).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менинг Суннатимни рад қилса, мен(инг умматим)дан эмас». Кейин ул зот қуйидаги оятни ўқидилар:

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31).

Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга васият қиладилар: «Сизлардан ким мендан кейин яшаса, яқинда кўп ихтилофларни кўради. Менинг суннатим ва мендан кейинги ҳидоят топган рошид халифалар суннати сизларга шарт бўлади. Уларни қаттиқ тутингиз ва озиқ тишлар билан тишлангиз. Шариатда янги пайдо қилинган нарсалардан сақланингиз. Зеро, ҳар бир пайдо қилинган нарса – бидъат. Ва ҳар бир бидъат залолатдир» (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишди).

Унинг тарихи ва энг машҳур ғоячилари:

Бу партия асосчиси Набаҳоний (1908-1977 йил), Фаластинда туғилган. Ўқишни ўз қишлоғида бошлаб, кейин «ал-Азҳар» университетига кирган. Университетни тамомлаб Қоҳирадаги «Дорул-улум» институтига кирди. Ўқишдан сўнг Набаҳоний Фаластинга қайтиб келиб ўқитувчи ва қози бўлиб ишлади. 1952 йилда у ўз ҳизбига асос солиб ўзини партиянинг бошқариш ҳамда китоб ва рисолаларни чоп этишга бутунлай бағишлади. Бу китоб ва рисолаларнинг барчаси мазкур ҳизбнинг асосий маданий ва ғоявий манбаси бўлади. Бу киши Урдун (Иордания), Сурия ва Ливанни кезган ва Байрутда вафот этиб у ерда дафн этилган.

Набаҳоний  ўлимидан сўнг партияни фаластинлик Абдулқодим Залум бошқара бошлади. Бу киши «ал-Азҳар»ни битирган ва «Халифалик шундай вайрон қилинган» деган китобни ёзган. Унинг бошқаруви даврида партиянинг Ливан ва Урдунда бўлимлари очилган.

Аҳмад ад-Даъур, фаластинлик, «ал-Азҳар»ни битирган, партиянинг Урдундаги бўлими бошлиғи. Давлат тўнтаришига уриниш айби билан ҳибсга олиниб ўлимга ҳукм этилган. Кейинчалик бу ҳукм бекор қилинган.

Абдулазиз ал-Бадрий – Бағдоддан.

Абдурроҳман ал-Моликий – Димашқдан, «Энг яхши иқтисодий сиёсат» китобининг муаллифи.

Ғоним Абдуҳ, Аммондан (Урдун пойтахти), «Марксистик социализмга раддия» китобининг муаллифи.

Ғоя ва эътиқод:

Партиянинг мақсади – олдин араб мамлакатларида, кейин эса бошқа мамлакатларда исломий халифаликни ўрнатиб, исломий ҳаётни тиклаш.

Партиянинг асосий фарқларидан бири маданий-маърифий жиҳатга катта эътибор бериш ва уни, биринчи галда исломий шахсиятнинг, кейин эса бутун мусулмон уммати шаклланишининг асоси деб ўрнатиш.

Мақсадга эришишда партиянинг фалсафаси: ғоявий хужум ғоявий қарама-қаршиликка олиб келади, бу эса фикр ўзгариши (инқилоби)га, бундан сўнг эса – сиёсий инқилоб келиб чиқади. Партиянинг ўзгармас қоидаси: «Жамиятни тўғрила – шахс ҳам тўғриланади».

Партия олдига қўйган ўзгаришлар уч босқичда амалга ошиши кераклигини айтади:

1) партиянинг маданий-маърифий услублари билан ғоявий кураш олиб бориш;

2) маданий ва сиёсий услублар натижасида юзага келадиган ғоявий инқилоб;

3) ҳукуматни қўлга олиш, буни ҳукмдор ёки бошқа эътиборли сиёсатчиларнинг ёрдамисиз амалга ошириб бўлмайди.

Набҳоний Партия олдин ҳукуматга келиш муддатини 13 йил деб қўйган. Бу муддат уч марта чўзилган. Бироқ ҳанузгача уларнинг режалари амалга ошмади.

Партия шахсиятнинг руҳий шаклланишига эътибор бермайди ва инсоннинг моддий ва ғариза (инстинкт) талабларини қондиришга урғу беради.

Партия ўз аъзоларига қабрдаги ҳаёт (қабр азоби)га, ҳамда Дажжолга ишонишни таъқиқлайди. Бунга ишонганларни гуноҳкор дейишади.

Партия мафкурачилари бу босқичда амру маъруф ва наҳий мункарни номақбул дейишади. Бунинг устига улар амру маъруф ва наҳий мункарни Исломий давлатнинг ўрнатилишидан сўнг шу давлатнинг вазифаси деб ҳисоблайди.

Партия ўз аъзоларини махфийликка, ҳатто бунга ҳеч қандай мантиқий ҳожат бўлмаса ҳам, амал қилишга буюради.

Партия исломий давлатга хос конституцияни тузиб олган. Бу конституция 187 моддадан иборат. Бу конституция амалда ишлатилмаганига қарамай замонавий исломий давлатнинг талабларига жавоб бермагани учун танқидга учраган.

Ислом уламолари томонидан партиянинг қуйидаги қоидалари танқид қилинган:

А) Исломга даъват жабҳаси:

Ғоявий ва сиёсий томонга катта урғу бериб тарбия ва руҳий томонга эътибор бермаслик.

Барча мавжуд исломий оқимлари билан баҳслашишга ҳаддан ташқари берилиш.

Шахсиятнинг шаклланишида ва ақида масалаларида ақлга ҳаддан кўп ўрин бериш.

Бу босқичда амру маъруф ва наҳий мункарни номақбул дейиш ва буни Исломий давлат ўрнатилганидан сўнг куч билан амалга оширади деб ҳисоблаш.

Партия ақидаси билан танишган ҳар бир одам унинг аъзоларининг энг асосий ташвиши ҳукуматга келиш деган тасаввур пайдо бўлади.

Ислом мақсадларини тор тушуниш ва Исломнинг бошқа мақсадларини тарк қилиб фақат баъзиларини амалга оширишга уриниш.

Партия режалари ҳомҳаёлликдир, чунки улар нафақат Аллоҳнинг борлиқдаги қонунларига (ҳаққа чақирувчиларнинг барчаси албатта дучор бўладиган синовлар), балки кўпгина тўсиқлари бор воқеликка ҳам зид келади.

Б) Фиқҳий масалаларда:

Партия мусулмонларнинг бошқарув ҳайъатларида номусулмоннинг ёки аёлнинг аъзолигини жоиз деб билади.

Яланғоч одамларнинг суратларига қарашни жоиз дейди.

Номаҳрамнинг ўпишини мубоҳ ҳисоблайди.

Аёл киши учун шим ва парик (улама соч) кийишни жоиз дейди ва эрига ушбу масалаларда итоат қилмасликни мубоҳ ҳисоблайди.

Кофирнинг исломий давлат бошқарувида туришини жоиз дейди.

Исломий давлатнинг куфр давлатига жизя тўлашини жоиз дейди.

Кофир давлатининг байроғи остида жосус бўлиб бошқа кофир давлатга курашишни мубоҳ санайди.

Мусулмон космонавти учун намоз ўқишни фарз эмас дейди.

Икки (шимолий ва жанубий) қутб аҳолисига намоз ва рўзани фарз эмас деб ҳисоблайди.

Яқин маҳрамга уйланганнинг жазосини 10 йил қамоқ дейди, ваҳоланки, бу шариатдаги жазога мувофиқ эмас.

Ерга хусусий эгалик қилувчига экин экишни вожиб дейди. Кимки уч йил давомида экин экмаса ва ундан фойдаланмаса, бу ерни ундан тортиб олиб бошқага берилади дейишади. Умуман ерни экин учун ижарага олишни ман қилишади.

Топилган мулкни закотнинг берилишидан кейин ҳам ҳаром дейишади.

Ғоя ва эътиқоднинг илдизлари:

Партиянинг асабий (миллатчилик) ғоялари бўлиб, улар 1950-йилда нашр этилган «Араблар рисолати» деган китобда ифода этилган. Бу ғоялар исломий давлатнинг олдин араб мамлакатларида ўрнатилиши, кейин эса бошқа мамлакатларда деган қоиданинг шаклланишига таъсир қилди. Ишнинг бошида Набаҳоний «Ихвонул-муслимийн» билан Урдунда яқин алоқада бўлган ва уларнинг мажлисларида маърузалар қилган. У «Ихвонул-муслимийн»нинг ғоялари ва унинг асосчиси Ҳасан ал-Банно ҳақида яхши фикрлар билдирган, бироқ бир қанча вақтдан сўнг у алоҳида ташкилот тузилиши ҳақида эълон қилган. Кўпгина одамлар ғояларидан воз кечиб Аллоҳнинг йўлида кучларни бирлаштиришга уни чақирган. Булар ичида Саййид Қутб ҳам бўлиб, у Қуддусга келганида Набаҳоний билан кўп баҳслашган, лекин Набаҳоний ўз фикрида қолган.

Тарқалиш ва таъсир жойлари:

Бошида партиянинг илк фаолияти  Урдун, Сурия ва Ливанда бўлган, кейин эса унинг таъсири бошқа исломий давлатларга кўчди, сўнгра – Европага, жумладан, Австрия, Германияга, ҳамда собиқ Совет мамлакатининг баъзи минтақаларига (Украина, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон) тарқалди. Урдунда улар кундалик «ар-Роя» («Байроқ») номли газета чиқаришган, лекин бу нашр тўхтатилиб, партия Байрутда «ал-Хадара» (Цивилизация) номли газетни чиқара бошлади. Бу газета ҳам тўхтатилди.

Партия иш олиб бораётган минтақалар «вилоят» дейилади. Ҳар бир вилоятда 3-10 кишидан иборат комиссия партияни бошқаради. Барча комиссиялар «Махфий Бошқарув Шўроси»га бўйсунади.

Хулоса:

«Ҳизбут Таҳрир» сиёсий партия бўлиб, халифалик шаклида исломий давлатнинг тикланишига чақиради ва жамиятга фақат ғоявий хужум, сўнгра ғоявий, кейин эса сиёсий инқилоб билан таъсир қилса бўлади деб ҳисоблайди.

Бу партиянинг ақидаси ва манҳажи «Аҳли суннат вал-жамоат» ақидаси ва манҳажига зиддир. Бу нарса ақлни Қуръон ва Суннат нусусларидан устун қўйишда, уларнинг ғояларининг мўътазилий ва бошқа файласуфларнинг ғояларига ўхшашида кўринади ва қабр азоби, ҳамда Дажжолни инкор этишга олиб келди. Бундан ташқари улар руҳий тарбияни тарк қилади ҳамда яхшиликка буюриш ва ёмонлидан қайтариш қоидасини амалга оширишни фарз эмас дейди. Яна улар исломий фиқҳнинг қоидалари ва руҳига тескари келидаган ғаройиб фатволар чиқаришади.

Золим ҳокимга қарши чиқишни жоиз деган шубҳага раддия
Золим ҳокимга қарши чиқишни жоиз деган шубҳага раддия

«Улар билан энг гўзал суратда мужодала қилгин!» китобидан иқтибос

Муаллиф: Абу Абдурроҳман Бандар ибн Наиф ал-Миҳяний ал-Утайбий

Таржимон: Абу Солиҳ ал-Асарий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Уларнинг шубҳаларидан: Уларни золим ҳокимга қарши чиқишни жоиз дейишлари.

Баъзилар Ибн Зубайр ва Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумлар қилган ишларини ва баъзи тобеъин роҳимаҳумуллоҳларни Ибн Ашъас билан бирга Ҳажжожга қарши кўтарилишганини далил қилишади.

Уларнинг бу шубҳасига тўрт тарафдан раддия:

Биринчи: Қуръон ва ҳадисда келган далиллар қарши чиқишни ман қилади, гарчи ҳоким зулм қилса ҳам, фосиқлик қилса ҳам, осий бўлса ҳам. Бундан фақат очиқ куфр истисно бўлади.

Иккинчидан: Саҳобалар Ибн Зубайр ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумга қарши бўлишди. Баъзи тобеъинлар Ибн Ашъас билан киришни инкор қилишди.

Учинчидан: Ҳажжожга қарши чиққанлар унинг кофирлигини баён қилиб қарши чиқишди, фақат зулмини ўзигагина қарши чиқишмади.

Тўртинчидан: Шу ишлардан сўнг уммат ҳокимга қарши чиқишни ҳаромлигига ижмоъ қилди. Фақатгина очиқ куфр ҳолати бундан мустасно.

Айтган сўзларимга далиллар:

Фосиқ, золим ҳокимга қарши чиқишни ман қилинганлигининг баёни

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Ким амиридан ёқтирмаган нарсасини кўрса сабр қилсин. Кимки жамоатдан бир қарич ажралиб вафот этса, жоҳилият ўлимини топибди» (Бухорий ва Муслим).

Усайд ибн Хузайр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Албатта сизлар мендан кейин (мол-мулкни ноҳақ) ўзлаштириб оладиганларни кўрасизлар. Мен билан Ҳавзда кўришгунча сабр қилинглар» (Бухорий ва Муслим).

Шунга мувофиқ ҳолда Ибн Усаймин айтадилар: «Адолат қилмаган ёки адолатсиз амир ёки валийга нисбатан бизнинг мавқифимиз: Сабр қиламиз, зулмига сабр қиламиз, жабру-ситамига, (мол-мулкни ноҳақ) ўзлаштириб олишига сабр қиламиз» (Риёзус Солиҳийн шарҳи 3/364).

Бу қайтариқдан фақатгина ҳокимни очиқ куфрга тушишлиги истисно бўлишини баёни

Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: «Росулуллуоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам бизларни чақирдилар, биз у кишига байъат бердик. Биздан олган (байъат)ларини орасида: Тетиклигимизда ва хушимизга ёқмай турганда ҳам, қийинчилик ва енгилликда ҳам, биздан молимиз ноҳақ тортилиб олинганда ҳам қулоқ солишга ва итоат қилишга байъат бердик. Бошқарувни уни эгалари (бошлиқлар) билан талашиб-тортишмасликка байъат бердик. Айтдилар: «Фақатгина сизларда Аллоҳ тамонидан ҳужжат бўлган, очиқ куфрни кўрсангиз (қулоқ солиб, итоат қилиш йўқ)» (Бухорий ва Муслим).

Фақатгина очиқ куфр истисно бўлишлигига ижмоъ қилинганини баёни

Аҳли сунна валийюл амрга (раҳбарга) қарши чиқиш жоиз эмаслигига ижмоъ қилишди. Фақатгина очиқ, аниқ-равшан, уни куфрдан бошқа эҳтимоли бўлмаган куфр содир бўлса (қарши чиқиш) мумкин. Шунинг учун айтилади: Кўп шубҳалар осийлик-гуноҳдан бошқа нарса эмас, уни қилувчини куфргача олиб бормайди. Осий-гуноҳкор билан эса, Китоб ва суннатда келганидек муомала қилиш вожибдир, насиҳат билан ва дуо билан, ҳар бир буюрган -маъсиятдан бошқа – ишларда қулоқ солиш ва итоат қилиш билан муомала қилиш лозим.

Бунинг далиллари:

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Уларга қарши чиқиш ва улар билан урушиш мусулмонларнинг ижмоъси билан ҳаромдир, гарчи фосиқ ва золим бўлсалар ҳам. Айтганимиз ҳақидаги ҳадислар маълумдир. Аҳли сунна ижмоъ қилдики: Султон фосиқлиги сабабли ағдарилмайди» (Саҳиҳ Муслим Шарҳи 11-12/432, Убоданинг ҳадисларининг шарҳида).

Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Ибн Баттол айтди: Бу ҳадисда Султонга қарши чиқиш ҳаромлигига ҳужжат бордир, агарчи у жабр-ситам қилса ҳам. Фуқаҳолар тахтни эгаллаб олган Султонга итоат қилишни ва у билан бирга жиҳод қилишни вожиблигига ижмоъ қилишди. Унга итоат қилиш унга қарши чиқишдан яхшироқдир. Чунки, бунда қон тўкилишликнинг олди олинади ва ҳужумнинг олдини олиш бордир. Уларнинг ҳужжатлари мана шу хабар ва бундан бошқа буни қувватловчи хабарлар. Бундан фақат Султонни очиқ куфрни содир қилишлиги мустасно бўлади» (Фатҳул Борий 9/13, Ибн Аббоснинг ҳадислари шарҳида зикр қилдилар).

Бу ижмоъга мувофиқ равишда Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Маъсиятга буюрслар уларга маъсиятда итоат қилинмайди. Аммо шу сабаблар билан уларга қарши чиқиш жоиз эмас» (Фатволар 8/202).

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Валийюл амрлар (раҳбарлар) ҳар қандай фисқ ишларни қилишаркан уларга қарши чиқилмайди, гарчи ароқ ичишса ҳам, зино қилишса ҳам, инсонларга зулм қилишса ҳам уларга қарши чиқиш жоиз эмас» (Риёзус Солиҳийн Шарҳи 4/514).

Яна, (Ибн Усаймин) роҳимаҳуллоҳ, айтадилар: «Бунинг маъноси у (султон) маъсиятга буюрса унга мутлақо итоат қилинмайди дегани эмас! Йўқ! Мана шу муайян ишда итоат қилинмайди холос, чунки у Аллоҳга осийликдир. Аммо бундан бошқа ишларда унга итоат қилиш вожибдир» (Риёзус Солиҳийн Шарҳи 3/333).

Саҳобалар Ҳусайн ва Ибн Зубайр розияллоҳу анҳумга мухолиф-қарши бўлишганлиги ва баъзи кибор тобеъин роҳимаҳумуллоҳлар Ибн Ашъасга қўшилишликни инкор қилишганларининг баёни

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Бизга Сулаймон ибн Ҳарб ривоят қилдилар, бизга Ҳаммод бин Зайд ривоят қилдилар, у киши Айюбдан, у киши Нофеъдан, айтдилар: «Мадина аҳли Язид ибн Муовияга қарши чиқишганда, Ибн Умар атбоъларини ва фарзандларини йиғиб, шундай деди: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитгинман: «Қиёмат кунида ҳар бир хиёнатчи учун бир байроқ тикланади». Биз мана бу кишига (Язидга) Аллоҳ ва Росулининг байъатини берганмиз. Мен бир кишига Аллоҳ ва Росулининг байъатини бериб, сўнг унга қарши уруш қилишдан кўра каттароқ хиёнатни билмайман. Бирортангиз унга (Язидга) қарши чиқсангиз ва байъатни тарк қилсангиз, мен билан уни ораси очиқдир» (Бухорий 7111).

Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ Ҳусайн розияллоҳу анҳу ҳақида айтадилар: «У Маккада эканлигида Кўфа аҳлидан хатлар келди, сафарга ҳозирланди. Бир гуруҳ одамлар уни қайтаришди, шулардан, биродари Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия, Ибн Умар, Ибн Аббос ва бошқалар» (Асадул Ғобаҳ 2/28).

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Мусулмонларнинг энг фазилатлилари фитна пайтида хуруж (қарши чиқиш) ва уруш қилишдан қайтаришди. Ҳудди Абдуллоҳ ибн Умар, Саъид ибнул Мусайяб, Алий ибнул Ҳусайн ва бошқалар Ҳарро йилида Язидга қарши чиқишдан қайтаришди. Яна Ҳасанул Басрий, Мужоҳид ва бошқалар Ибн Ашъаснинг фитнаси содир бўлганда хуруждан қайтаришган эди» (Минҳажус Сунна 3/529).

Яна Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Шунинг учун Ҳусайн розияллоҳу анҳу Ироқ аҳлига қарши чиқмоқчи бўлганларида, унга кўп хатлар ёзишди, илм ва дин аҳлининг энг фазилатлилари Ибн Умар, Ибн Аббос, Абу Бакр ибн Абдурроҳман ибн Ҳорис ибн Ҳишомлар: Қарши чиқмагин, деб ишора қилишди» (Минҳажус Сунна 4/530).

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ Мадина аҳлини Язидга қарши урушганларини зикр қилганларида айтдилар: «Абдуллоҳ ибн Умар ибнул Хаттоб ва Пайғамбарнинг аҳли байтларидан бўлган кишилар жамоати аҳдни бузишмади. Язидга байъат беришганлигидан сўнг бирорта инсонга байъат беришмади» (Ал-Бидаяту ван Ниҳая 8/235).

Яна Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ Ҳусайн розияллоҳу анҳу ҳақида шундай дедилар: «Инсонлар уни қарши чиқмоқчи бўлганлигини билишганида, бу ишни қилишидан қўрқишди ва уни қайтаришди. Инсонлардан илм-фазилат эгалари ва уни яхши кўрадиганлар Ироққа қарши чиқмасликка ишора қилишди. Маккада муқим қолишга буюришди ва унинг отаси ва акаси улар билан бирга нималарни бошдан кечирганларини эслатишди» (Ал-Бидаяту ван Ниҳая 8/161).

Бу баҳсни Ҳусайн билан ибн Зубайр розяллоҳу анҳумларга қарши айтилган саҳобалардан келган баъзи нақллар билан хотима қиламан (Ал-Бидаяту ван Ниҳая 8/152, Сияр Аълам ан-Нубала 3/300).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума айтадилар: «Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳума хуруж (қарши чиқиш) ҳақида мендан маслаҳат қилдилар, мен айтдим: Агар инсонлар мени ва сени айблашмаганида эди, икки қўлимни бошингга қўйиб, сени кетишингга қўйиб бермасдим».

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтдилар: «Аллоҳдан тақво қилгин ва уйингни лозим тут! Имомингга қарши чиқмагин!»

Ибн Умар Ҳусайнга ва Ибн Зубайрга (розияллоҳу анҳум ажмаъин) айтдилар: «Сизларга Аллоҳни эслатаман! Қайтинглар, мусулмонларнинг жамоатини орасини бўлманглар!»

Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳу айтдилар: «Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳуманинг хуружларидан хабар топдим ва у кишига Малал деган ерда етиб олдим. Аллоҳни ўртага қўйиб ундан қарши чиқмаслигини сўрадим. У қарши чиқаётгани йўқ эди, балки у ўзини ўлдириш учун чиқди».

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳума айтдилар: «Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан гаплашдим, унга айтдим: «Аллоҳдан қўрққин (тақво қилгин), одамларни бир-бирларига урмагин. Аллоҳга қасамки, қилган ишларингиз учун мақталмайсизлар». У менинг гапимга қулоқ солмади».

Ҳажжожга қарши чиққанлар фисқ (гуноҳ) учунгина қарши чиқишмади, шунинг баёни

Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Улар Ҳажжожга қарши чиқишгани фисқ сабабидангина бўлмади, балки шариатдан баъзи нарсаларни ўзгартирганида ва куфрни зоҳир қилганидан кейин (қарши чиқишди)» (Саҳиҳ Муслим шарҳи, 11-12 жузъ, 433 саҳифа, 4747-ҳадисни шарҳида).

Мана шу фитналардан кейин хуружни мумкин эмаслигига ижмоъ қилинганлиги ва бу ҳукмни қарор топганлини баёни

Бу тўрт тарафдан билинади:

Биринчи тараф: Ижмоъ ҳақидаги ривоятлар кейинги замонда ривоят қилинган, бу очиқ маълумдир.

Иккинчи тараф: Нававий роҳимаҳуллоҳ Ҳусайн билан Ибн Зубайр розияллоҳу анҳумларни қарши чиқишганлари ва баъзи тобеъин роҳимаҳумуллоҳларни хуруж қилишгани ҳақида гапириб, кетидан шундай дедилар: «Қози айтдилар: Айтилдики: Бу ихтилоф аввалда бўлган. Сўнгра уларга (раҳбарларга) қарши чиқишга ижмоъ бўлди»(Саҳиҳ Муслим шарҳи, 11-12 жузъ, 433 саҳифа, 4747-ҳадисни шарҳида).

Учинчи тараф: Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Шунинг учун Аҳли сунна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган саҳиҳ ҳадисларга биноан, фитна пайтида урушни тарк қилишни қарор қилишди. Ўзларининг ақида китобларида бу масалани зикр қилишадиган бўлишди. Раҳбарларнинг жабру-ситамларига сабр қилишга ва уларга қарши урушмасликка чақиришди» (Минҳажус сунна 4/529).

Тўртинчи тараф: Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Уларнинг «Қилични жоиз деб билишарди», деган сўзларининг маъноси золим имомга қилич билан қарши чиқиш жоиз деб билишарди. Бу салафларнинг аввалдаги мазҳабларидир.  Лекин бундан кўра ёмонроқ ҳолатга олиб борганини кўришганларида, бу масладаги ҳукм қарши чиқишни тарк қилишда қарор топди. Ҳарро воқеаси, Ибн Ашъас воқеаси ва бундан бошқаларда ақл эгларига панд-насиҳат бордир» (Таҳзиб ат-Таҳзиб 1/399).

Манба: Тавҳид форуми

Мусулмонларни бош кўтаришга чақираётганларга мурожаат
Мусулмонларни бош кўтаришга чақираётганларга мурожаат

Бисмиллиҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Пайғамбаримизга, у кишининг аҳллари ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин.

Шундан сўнг…

«Кеттик намойишга!» деган чақириқ мусулмон юртларини бошига келган катта фитна бўлди. Бу фитна ва мусибатлар қанчадан-қанча мусулмонларнинг ёстиғини қуритди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳйҳи рожиъун! (Биз Аллоҳникимиз, Унинг ҳузурига қайтгувчимиз).

«Кеттик намойишга!» – бу кофирларнинг шиорлари ва уларнинг сиёсат юритишларининг асосларидан. Мусулмонларга бундай шиорлар ётдир.

Мусулмонлар динларидан узоқлашишди, Аллоҳнинг буйруқларини унитишди, дунёга берилишди. Шунда Аллоҳ уларга хорликни берди. Росулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васаллам айтдилар: «Агар ъина савдоси (рибога олиб борувчи кўриниш) билан савдо-сотиқ қилсангиз, сигирларнинг думини тутсангиз ва экин-тикин билан машғул бўлиб, жиҳодни тарк қилсангиз, Аллоҳ сизларга хорликни келтириб қўяди ва то динингизга қайтмагунларингизча, уни устингиздан кўтармайди» (Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилган).

Аллоҳнинг динидан хабари йўқ кимсалар бу хорликни сабабини раҳбарларга ағдаришди. Энди раҳбарларни кетказиб ишни осонликча ҳал қилмоқчи бўлаяптилар. Аслида шу раҳбарлар ойдан тушгани йўқ, бу халқнинг Аллоҳнинг динига қандай амал қилганларининг натижсидир. Энг катта зулм бу – ширк, Аллоҳнинг ҳаққига қилинган зулм. Мозорларга топиниш, сеҳр ва бошқа ширклар кенг тарқалди. Қуръон ва ҳадис илмидан хабари бор одамлар эса «кофир-кофир!» деб бақириш фитнасига йўлиқдилар. Исломда гуруҳлар тузишга рухсат беришди, мусулмонларнинг қонини ҳалол санашди. Яна баъзилари эса, Аллоҳнинг тақдирини инкор қилишди, Аллоҳнинг исм ва сифатларида куфр ва бидъат эътиқодларни халққа таълим беришди. Бу зулм эмасми? Бу Аллоҳнинг ҳаққига зулмдир! Аллоҳ таоло Қуръонда айтади:

«Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз» (Анъом: 129).

Қатода деди: «Аллоҳ одамлар устидаги ҳукмдорликни уларнинг амалларига яраша беради. Мўмин мўминга ва кофир кофирга ҳукмдорлик қилади» («Тафсир Ибн Касир» 2/346).

Мансур Ибн Асвад ривоят қилади: «Мен Аъмошдан «Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз»ояти ҳақида сўрадим: «Ушбу оят ҳақида айтилганлардан нима эшитгансан?!» У: «Мен бу (оят) ҳақида: «Агар халқ бузилса, улар устидаги ҳокимлик (улардан) энг ёмонларига берилади!» деб айтишганини эшитганман» деб жавоб берди» (Абу аш-Шайх. «ад-Дуррул Мансур» 3/358).

Шунинг учун ислоҳ қилишни ўзимиздан бошлашимиз лозим. Эътиқодларимизни бидъатлардан тозалашимиз, манҳажимизни ва ибодатларимизни суннатга мувофиқ амалга оширишимиз ва халқимизни шу асосида тарбия қилишимиз лозим. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади:

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас» (Раъд: 11).

Диндан хабари йўқлар қарши чиқишга чақиргани бир тарафда қолиб, Аллоҳнинг китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан хабардор бўлганлар ва одамларга фатволар бераётган «уламолар» ҳам шу йўлни тутишди. Ҳақ дин қолиб кофирларнинг услуб ва манҳажларини ўзларига дастур қилиб олишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дарҳақиқат, сизлар аввал яшаб ўтганларнинг йўлига изма-из эргашасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам кирасизлар». Саҳобалар: «Ё Росулуллоҳ, улар яҳудий ва насронийларми?» – деб берган саволларига: «Бўлмаса кимлар?!» – деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Бу дин арбоблари мусулмонларнинг қалбларига шубҳалар ташламоқдалар. Шубҳаларга жавоб беришни алоҳида рисолада чоп этишни мақсад қилиб қўйдик. Аллоҳ бу ишимизда бизга мададкор бўлсин.

Бу кичик рисолани эса, ҳар бир мусулмонга ва ақл эгасига, қисқагина мурожаат тарзида битдик. Шояд улар: «Эй халқим, қўзғалмайсанми?», деган мудҳиш сўзларидан тавба қилишса. Халқни қўзғолонга чақириб, уни ҳар қандай чиройли сўзлар билан безашдан тийилишса. Шояд, Аллоҳ раҳбар билан халқни орасини яхшиликда ислоҳ қилса, деган нийят қилдик.

Қўзғолоннинг ёмонлиги ислом тарихида ўз изини қолдирган. Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Набавий суннат манҳажи» китобларида шундай дедилар: «Шунинг учун Аҳли сунна мазҳабида машҳур бўлган қоида: Улар раҳбарларга қарши чиқишни ва уларга қарши қилич билан жанг қилишни тўғри деб ҳисобламайдилар, гарчи улар зулм қилишса ҳам. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, (бу масалани) равшан баён қилган саҳиҳ ҳадислар далолат қилади. Чунки уларнинг зулмлари билан, урушсиз ва фитнасиз ҳосил бўлган фасоддан кўра, урушдаги ва фитнадаги фасод каттароқдир. (Ислом тарихида) Султонга қарши чиққан ҳар бир тоифа борки, бу чиқишлигида улар кетказган фасоддан кўра улар олиб келган фасод улканроқ бўлди!»

Аҳли суннанинг имоми Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ билан мана шу маслада кечган савол-жавобга қулоқ солинг! Буни Бакр ал-Холлал «Суннаҳ» китобларида саҳиҳ санад билан Аби Ҳорис ас-Соиғдан ривоят қиладилар, у киши айтдилар: «Абу Абдуллоҳдан (Аҳмад ибн Ҳанбалдан) Бағдодда бўлган воқеа ҳақида сўрадим, у ерда бир қавм раҳбарга қарши чиқди. Айтдим: «Эй Абу Абдуллоҳ, ўша қавм билан қўшилиб чиқишга нима дейсиз?» (Имом Аҳмад) Уларнинг бу ишини рад қилдилар ва айтдилар: «Субҳаналлоҳ! (Одамларнинг) Қони, (одамларнинг) қони! Бу ишни тўғри деб билмайман, бунга буюрмайман ҳам! Биз турган ҳолатимизга сабр қилишлик фитнадан кўра яхшироқдир! (Чиқишлик билан) Қонлар тўкилади, мол-мулк талон-тарож бўлади, муҳаррамотлар топталади. Билмайсанми одамларнинг аҳволи ўша кунда (яъни фитна-зулм кунлари) қандай бўлади?!» Мен айтдим: «Одамлар бугун фитнада (зулмда) эмасмилар, Эй Абу Абдуллоҳ?» Айтдилар: «Нима бўлса ҳам, бу (инсонларнинг баъзиларига) хос бўлган фитна, қачонки қилич кўтарилса фитна ҳаммага тегади ва йўллари тўсилади. Ҳозирги ҳолатингга сабр қилишинг ва динингда саломат бўлишинг сен учун яхшироқдир».

Шу борада баъзи муҳим нуқталарга тўхтаб ўтмоқчимиз:

1. Аҳли сунна вал жамоа олимларининг орасида машҳур бўлган қоидалрдан бири: Далилни ўрган сўнгра эътиқод қил, аввал эътиқод қилиб кейин далил қидирма!

Ҳавою нафсига эргашганлар эса, аввал эътиқод қилишади, сўнгра бу эътиқодларига далил қидиришади. Улар залолатлари учун далилларни топишади ҳам. Аллоҳ таоло айтганидек:

«Бас, дилларида (ҳақ йўлдан) оғиш бўлган кимсалар (одамларни) алдаб, фитнага солиш ва (ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ) таъвил-тафсир қилиш учун унинг муташобеҳ (тушиниш қийин бўлган) оятларига эргашадилар» (Оли Имрон: 7).

Шунинг учун ҳар бир далил кўтариб келган одам ҳақ бўлавермайди. Биз далилларни салафларимиз ва умматнинг имомлари тушунганидек тушунишимиз лозим. Улар амал қилганларидек бу ҳужжатларга амал қилмоғимиз керак. Ҳавою нафс эгаларидан узоқ бўлишимиз, уларнинг залолатларидан қалбимизни, динимизни сақлашимиз лозим. Намойишларга чақириқлар бидъат тоифаларининг чақириқлари эканини, Ислом уламолари ўз китоблари ва раддиялари билан баён қилиб бермоқдалар.

2. Таъасуб – уламоларга кўр-кўрона эргашиш инсонларни мусибатга бошлайди. Аллоҳдан келган ҳақ калимани қабул қилиш мусулмоннинг вазифаси. Ота-бобосининг йўли, ёки пирининг маслаки, ёки уламонинг сўзи Қуръон ва Ҳадисга зид келса бу сўзни ташлаши лозим. Акс ҳолда бу ширкларнинг бир турига айланади. Аллоҳ таоло айтади:

«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар» (Тавба: 31).

Адий ибн Ҳотамдан ривоят қилинади, айтдилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келдим, бўйнимда тиллодан бўлган хоч бор эди. Бароат сурасидан мана бу оятни ўқиганларини эшитдим: «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар» (Тавба: 31). (Адий) айтдилар: «Мен айтдим: «Ё Росулуллоҳ, улар (олимларга) ибодат қилишмасди». (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Тўғри, лекин Аллоҳ уларга ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиб беришди, одамлар уни ҳалол санашди. Аллоҳ уларга ҳалол қилган нарсани харом қилиб беришди, одамлар уни ҳаром санашди. Мана шу уларга ибодат қилганларидир»» (Термизий ривоятлари. Албоний ҳасан дедилар).

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтдилар: «Сизларни ҳаким-олимнинг оғиб кетишидан огоҳлантираман. Чунки шайтон баъзан залолат калимасини ҳакимнинг тили орқали гапиради» (Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилди).

3. Ҳанафий мазҳабининг фалон китобида бу ишга рухсат берилган, деган шубҳа билан одамларни қарши чиқишга чақирилди. Нега динимизда бу масаланинг ҳукми бундай деб, айтилмасдан, ҳанафий мазҳабида дейилди? Аллоҳ таоло пайғамбарини ҳанафий мазҳабида юбормадику! Абу Ҳанифагача яшаган олимлар бу мазҳабга муҳтож бўлмадиларку!

Мусулмонлар мазҳаб олимларини йўлни ёритувчи чироқ каби, деб билишлари лозим. Уларнинг илмларидан фойдаланиб, Қуръон ва ҳадисга мувофиқ келганини олиб, мувофиқ келмаганини ташлашлари лозим. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: «Пайғамбаримиздан ташқари ҳар қандай кимсанинг гапи олинади ҳам, ташланади ҳам, лекин Пайғамбарнинг гапи албатта олинади», – деганлар (Ибн Абдулҳодий «Иршодиус-Салик», 1-жузъи 227).

4. Ҳанафий мазҳабида золимга қарши чиқиш жоиз деган фикр иттифоқми? Ёки бу навбатдаги талбисми (ёлғонми)? Ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан «Ақида ат-Таҳовия»да шундай дейилган: «Қуйида Ислом миллати олимлари бўлмиш Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ал-Куфий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ал-Ансорий ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийлар Ислом дини асослари ҳақида нимани эътиқод қилганлари ва Аллоҳ Роббул оламинга қайси эътиқод билан сиғинганлари зикр қилинади».

Яна айтдиилар: «Имом-раҳбарларимизга ва бошлиқларимизга қарши чиқишни жоиз демаймиз. Гарчи бизга зулм қилсалар ҳам (уларга қарши чиқишни жоиз санамаймиз). Уларни дуоибад қилмаймиз. Итоатларидан бўйин товламаймиз. Модомики, маъсиятга буюрмасалар, уларга итоат қилишни Аллоҳ азза ва жаллага итоат қилиш жумласидан бўлган фарз, деб эътиқод қиламиз. Уларга салоҳият ва офият сўраб дуо қиламиз».

Ваҳоланки, ўша шубҳаларни тарқатаётганларнинг баъзилри Таҳовий ақидасини ўз шогирдларига дарслик қилиб ўтиб, тасмаларга ёзиб оммага тарқатган ва тарқатиб келмоқдаларку. Нега энди ҳукм олишга келганда ушбу китобдан фойдаланилмаябти.

5. Уларга одамларнинг қони ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар, дейилса шундоқ ҳам қон тўкилмоқда, дейдилар. Энди тўкилажак қонлар учун жавобгарликни ўз гарданингизга олишга тайёрмисиз? Энди тўкилажак қонларга, талон-тарож бўладиган мол-мулкнинг гуноҳига шерик бўлишни хоҳлайсизми? Аллоҳга нима деб жавоб берасиз? Аллоҳдан сизга бирор рухсат бўлмасдан туриб инсонларни қонини ўз гарданингизга юкламоқдасиз.

6. Миср ва Тунис воқеаларини ўзларига ўрнак қилишди. Мисрни ўзида мингдан ортиқ киши ўлди. Бу агар қамоқларда йилига 20-30 киши ўлик чиққанда ҳам, 30 йилда бўлган ўлимлардан ошиб кетди.

Миср ва Тунисдан ўрнак олган бошқа юртларнинг аҳволи ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.

«Тинчлик намойиши», «Тинч йўл билан» деган даъволар билан халқни алдаб, қолаверса ўзингизни алдаб нима қиласиз? Қайси раҳбар тинч йўл билан кетишни хоҳлайди?! Бу тинч йўл қанча инсонларнинг ўлимига сабаб бўлади.

7. Бу ҳаракатлар қандай мақсад билан уюштирилаяпти? Демократия, ҳуррият, озодлик, сўз эркинлиги, дин эркинлиги, шундайми? Эй мусулмон, сен Қуръон ва ҳадисга чақирмайсанми? Қадамингни Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун ташламайсанми? Зулмни куфр билан даф қилмоқчимисан? Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сизга нозил қилинган нарсага(Қуръон)га ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганмиз, деб даъво қиладиган (айрим) кимсаларнинг (Қуръонни қўйиб) тоғут-шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» (Нисо: 60).

8. Оврўпа ва Америкадаги куфр аҳли мусулмонлар юртида шундай нотинчликлар бўлишини хоҳлайди, улардан ёрдам кутмоқдамисиз? Либияда мухолифатга ёрдам берди, натижада уруш янада кўпроқ авж олди. Қанча жонлар қурбон бўлди куфр йўлида – демократия йўлида. Вайрон бўлган уйлар, мол-мулкларни гапирмасак ҳам бўлади. Агар Қуръон ва ҳадисни ҳакам қиламиз деб ҳаракат қилинса Америка ёки Оврўпа ёрдам берармиди? Аллоҳ таоло айтади:

«Аҳли китобларнинг кўпчилиги ўз ҳасадгўйликлари билан сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир) уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ-равшан бўлганидан кейин яна куфрга қайтаришни истайди» (Бақара: 109).

9. Сиз бу сатрларни ўқиб буни давлатни одами ёзган, деган шубҳа билан бошқаларни ҳақни эшитишдан бурарсизлар. Балки, баъзиларнинг эътиқоди ва дини раҳбарларни кофир ва золим дейишлик бўлиб қолган. Улар ҳақни шу билан ажратадилар, Қуръон ва ҳадис билан эмас. Ким агар раҳбарни ёнини оладиган бирор сўз айтса, у адашган, у мусулмонларнинг душмани, у кофирларни ёнини олаяпти, яна қандай тухматларингиз бор эди? Бундай тухматлардан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз! Имом Барбахарий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Агар султонга қарши бад дуо қилаётган кишини кўрсанг, билгини у ҳаво (бидъат) эгаси. Агар султонга салоҳият сўраб дуо қилаётган одамни кўрсанг, билгинки у суннат соҳибидир, иншааллоҳ»(Шарҳ Сунна 113).

Биз фақат ҳақ деб билганимизни ёздик, ҳиссиёт ёки алам устида қалам тебратмадик, ўч олиш учун ёки нафсларимизга ёқмаганларга раддия бериш мақсадида оқ қоғозни қораламадик. Аллоҳнинг юзи учун, хатокорни қўлидан тутиш учун, халқнинг аҳволини ислоҳ қилиш учун бу сатрларни битдик. Хато қилган бўлсак шайтондан ва ўз нафсимиздан, агар тўғри бўлса Аллоҳдан.

Ва соллаллоҳу ала Муҳаммад ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъин!

Манба: Тавҳид форуми

Жазоирда бўлган ҳукуматга қарши чиқишлик ҳақида
Жазоирда бўлган ҳукуматга қарши чиқишлик ҳақида

Савол: Жазоир ҳукуматига қарши бош кўтариб чиққанларнинг ҳукми нима?

Жавоб: Биз ҳар доим эслаб ўтганмизки, ҳукмдорларга қарши бош кўтаришлик… агарчи у ҳукмдорларни кофир эканликлари ҳақида узил-кесил охирги хулосага келинганда ҳам, уларга қарши бош кўтариш шаръан (бирор шартларсиз) мутлақо жоиз бўлавермайди. Жазоир ва Мисрда рўй бераётган ишлар мутлақо Исломга зиддир. Биз ўша ҳукмдорларга қарши бош кўтарадиганларга ва мусулмонларни ҳукмдорларга қарши бош кўтаришга ундайдиганларга рад беришга чақираётган ҳар бир кишини қўллаб-қувватлаб келганмиз.

Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний

Мардотийнинг «Талхис ал-Ибад» китобидан олинди

Манба: Тавҳид форуми

Норозилик намойишлари ўтказиш ҳукми
Норозилик намойишлари ўтказиш ҳукми

Савол: Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ Ислом уммати муаммоларини ечишда намойишлар ўтказишни ташкиллаштириш даъват воситаларидан ҳисобланадими?

Жавоб: Динимиз тартибсизлик дини эмас. Динимиз ишлари пухта белгиланган, интизом ва оғир-босиқлик динидир. Намойиш ўтказишлар мусулмонлар қиладиган ишлардан эмас. Мусулмонлар бундай ишларни тан олишмаган. Ислом дини беозор ва раҳм-шафқат динидир. Унда тартибсизлик, тинчликка раҳна солиш ва фитна қўзғаш йўқдир. Бу Ислом динидирки, топталган ҳақ-ҳуқуқларга бу йўл билан эмас, балки шаръий йўллар ва шаръий талабномалар билан эришилади. Бу намойиш ўтказишлар кўплаб фитналарни, қон тўкилишни ва мол-мулк талон-тарож қилинишини келтириб чиқармоқда. Демак бу ишлар жоиз эмас.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

«Ажвиба ал-Муфийда» китоби, 232-саҳифа

Манба: Тавҳид форуми

Сўз билан ҳукмдорга қарши бош кўтариш
Сўз билан ҳукмдорга қарши бош кўтариш

Савол: Ҳукмдорларга қарши бош кўтариш фақат қурол билан бўладими ёки бунга ҳукмдорларнинг ҳаққига таъна етказиш, одамларни уларнинг (ҳукмдорларнинг) ўз ўринларидан ағдариб ташлашга тарғиб қилиш ва уларга қарши норозилик намойишлари ўтказиш ҳам кирадими?

Жавоб: Буни сизларга айтиб ўтган эдик. Айтган эдикки, ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш қурол билан бўлади ва бу бош кўтариб чиқишнинг энг аянчлисидир. Шу билан бирга бош кўтариб чиқиш сўз билан ҳам бўлади. (Мисол учун): уларни (ҳукмдорларни) сўкиш, ҳақоратлаш, йиғинлар ва минбарларда уларни обрўсига тил текказиш. Бу ишлар одамларни жунбушга келтиради, уларни ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишга ундайди, одамларнинг наздида ҳукмдорларни қадр-қиймати тушишига сабаб бўлади. Демак, сўз ҳам бош кўтариб чиқишликдир.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

Манба: Тавҳид форуми

Норозилик намойишлари ҳақида савол-жавоб
Норозилик намойишлари ҳақида савол-жавоб

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг…

Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]

Норозилик намойишлари ҳақида яна бир қизиқ маълумотни ўзбекзабон биродарларга баҳам кўришни ихтиёр қилдик. Ушбу савол-жавоб Искандариялик аҳли илмлардан бўлмиш шайх Толаат Заҳроннинг сайтларига қарашли форумда эълон қилинган. Ушбу форум шайхнинг шахсан ўзларининг кузатувлари ва бошқарувлари остидадир.

Савол-1: Норозилик намойишлари Масолиҳ ал-мурсаладан[2] (“مصالح المرسلة”) деб эътибор қилинадими?

Савол-2: Сиёсий партиялар бошқаруви остида Аллоҳнинг йўлига ва тавҳидга даъват қилиш учун йиғилишлар ва маърузалар ташкиллаштириш жоиз бўладими?

Савол-3: Норозилик намойишларининг ҳукми, ҳукмдорнинг ўзи ижозат берганлиги маълум бўлгач, энди ихтилоф юритиш мумкин бўлган масалалардан деб қараладими?

Жавоб-1: Аллоҳ таоло менга ҳам сенга ҳам тавфиқ берсин, шуни яхши билгинки, Масолиҳ ал-мурсала (“مصالح المرسلة”) шундай ишларки, шариатда на қайтариқ ва на қилиш мумкинлигига далил ворид бўлмаган масалалардир. Шариат қайд этиб ўтган ва шаръий эканлигига далил ворид бўлган фойдалар учта фойдадан иборатдир. Ана шу ҳолатда шаръий бўлган бўлади. У ишда фойдалар бўлганлиги учун эмас, балки шариат мубоҳ қилиб бергани учун (мумкин бўлди деган назар билан қаралади).

Фойдалари бекор бўлган (бориб-бориб охирида чиппакка чиқадиган) ишлардан шариат қайтарган. Ҳолбуки у ишларда баъзи фойдалар бор эди. Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимлик ҳақида шундай деди:

«Айтинг: «Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор»» (Бақара: 219). Бироқ у ҳаромдир. Ҳолбуки унда фойдалар бор эди ва шу билан бирга жоиз бўлмади.

Масолиҳ ал-мурсала (“مصالح المرسلة”) – шариатда на қайтарилган ва на мубоҳ эканлигига бирор сўз ворид бўлмаган масала экан, демак қачонки ўша ишда фойда зарарга қараганда катта бўладиган бўлса жоиз бўлади. Энди фойда ва зарарлар баб-баробар бўладиган бўлса ёки зарар (фойдага қараганда) каттароқ бўладиган бўлса, (бундай ҳолатда ўша ишни қилиш) ҳаром бўлади.

Энди норозилик намойишлари (ҳукмдорга қарши) бош кўтариб чиқишнинг бир тури бўлар экан, (аслида бу масала) масолиҳ ал-мурсаладан деб қаралмайди. Чунки бу ҳақида далиллар ворид бўлди ва (шариат) бундан қайтарди. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Ҳукмдорга эшитиб, итоат қил. Агарчи орқангга уриб, молингни олса ҳам» (Муслим 3/1476, Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган). Ва бундан бошқа бош кўтариб чиқишдан қайтариқ ворид бўлган кўплаб ҳадислар бор.

Маст қилувчи ичимлик ҳақида наҳий ворид бўлганидек, (ҳукмдорга қарши) бош кўтариб чиқиш ҳақида ҳам наҳий ворид бўлди. Энди ана шу икки ишни аввалгиси (бўлмиш маст қилувчи ичимлик) масолиҳ ал-мурсала бобидан деб қаралиб мубоҳ қилинадиган бўлса, майли ана иккинчиси (ҳукмдорга қарши бош кўтариш) ҳам мубоҳ қилиб берилсин… Бу гапни эса фақат жоҳил киши айтади. Аллоҳ таоло бизга ҳам сизга ҳам илмсизликдан офият берсин.

Жавоб-2: Энди сиёсий партиялар бошқаруви остида даъват олиб бориш учун давралар ташкиллаштиришга келсак, бу ҳолат ана ўша партияларни қўллаб-қувватлаш ва дастаклаш деб ҳисобланади. Бу ҳолат шак-шубҳасиз мусулмонларнинг (бирлигини) бўлишдир. Демак, бу жоиз бўлмайди. Сиз айтиб ўтган сиёсий партиялар бошқаруви остида ташкиллаштирилган ўша даврада, партиялар ва (турли) жамоатларга (бўлиниб олиш) динимизда жоиз бўлмаган ишлардандир. Чунки Аллоҳ таоло айтдики:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирор нарсада (масъул) эмассиз» (Анъом: 159) деб айтишга қодирмисиз? Ва олий мажлисга кириб (депутат бўлиш) жоиз эмас, чунки у қонун чиқарувчи органдир. Қонун чиқариш эса Аллоҳнинг ҳаққи ва Аллоҳнинг сифатидир. Бу масалада Аллоҳ таоло билан тортишиш албатта жоиз бўлмайди деб айта оласизми? Уларга яна Аллоҳнинг Китобини қўйиб бошқа ҳукмларга мурожаат қилаётганларини (юзларига қарата айта оласизми)?

Шуни яхши билгинки, Аллоҳ таоло мана бундай деган:

«Эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг» (Анъом: 68).

Жавоб-3: Ҳукмдор йўқ бўлган чоғда ёки ўзи изн берган ҳолатда норозилик намойишларини ўтказиш ихтилоф қилиш мумкин бўлган (масалалар сирасига кирадими) деб йўллаган саволингга келсак, шуни яхши билгинки, (ҳукмдорга қарши) бош кўтариб чиқишдан қайтарув ворид бўлган экан, демак ҳукмдорнинг шахсан ўзи бу ишга буюрган чоғда ҳам бош кўтариб чиқиш ҳаром бўлади. Чунки у бу ҳолатда маъсиятга буюрувчи (мақомида) бўлади-да, унга бу ҳолатда итоат қилинмайди. Демак, бош кўтариб чиқишни ҳаром эканлиги (ҳукмдор) бу масалада пас келиб (ўтиб бериши) билан мумкин бўладиган ҳукмдорнинг ҳаққига тегишли масала эмас. Балки бу масала ана шу ўринда Аллоҳга ва Унинг элчисига итоат қилиш, мусулмонларнинг қонлари ва молу-дунёларини сақлаб қолишдир. Ушбу ишга буюрган ҳар бир киши маъсиятга буюрувчидир. Кимки бу ишга бир ўтиб берадиган бўлса, албатта у маъсиятга рухсат берган бўлади. Ўзининг қўл остидагиларига маъсиятга рухсат берадиган киши, ҳақиқатда дайюсдир.

Демак (таъбир жоиз бўлса) бу масаладаги ихтилоф Пайғамбар, саҳобалар ва тобеинлар (бир томонда бўлишса) ҳамда (ана шу ишни жоиз деб) айтаётган киши орасидаги ихтилофдир. Демак, у кишининг бу борада ҳавои-нафсидан ўзга далили йўқ.

Пайғамбар билан у кишидан кейин келган бирор киши ўртасида ихтилоф бўлиши мумкинми? У киши ким бўлишидан қатъий назар.

Ихтилоф юз бериши мумкин бўлган масалалар – бу айнан (ихтилофлашилаётган масалада) ҳар бир сўзни далили ва соғлом истинботини кўришимиз мумкин бўлган ҳамда саҳобалардан айнан шу сўзни айтганлари ва улардан яна (айни шу масалада) бошқа сўзни айтганлари ҳам бор бўлган масалаларда бўлиши мумкин. Бу эса фақат фуруъда (фиқҳда) бўлади. Усулга келадиган бўлсак, унда ихтилофлашиш мумкин бўлган масаланинг ўзи йўқ. Бош кўтариб чиқишни ҳаром эканлиги аҳли сунна вал жамоа ақидасининг асосларидандир. Саҳобаларнинг фаръий масалаларда ихтилофлашишганига келсак, бундай масалаларда қиёмат кунига қадар ихтилоф бўлаверади. Аммо иттифоқ қилишган масалаларда ихтилоф қилиш жоиз эмас. Бу ихтилофга киришиш мумкин бўлмаган ва эътиборга ҳам олинмайдиган ихтилофдир. Аллоҳ таоло айтдики:

«Ким ўзи учун ҳақ йўл аниқ бўлганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).

Уламолар оятдаги мўминлардан мурод саҳобалардир дейишди.

Аллоҳ таоло пайғамбарга ва саҳобаларга қарата шундай деди:

«Энди агар улар (яъни, аҳли китоблар) сизлар иймон келтирган нарсаларга иймон келтирсалар, ҳақ йўлни топибдилар. Агар юз ўгирсалар, у ҳолда шубҳасиз, (сизларга нисбатан) гина ва адоватлари бордир» (Бақара: 137).

Дарҳақиқат улар (салаф-солиҳлар) ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишни ҳаром эканлигига иттифоқ қилишган. Агарчи у ҳукмдор зулм, фисқ ва жабру-ситам ўтказса ҳам. Аммо намоздан тўсадиган бўлса ёки сизларда Аллоҳ томонидан ўша ишда ҳужжат бўлган аниқ-равшан куфрни қиладиган бўлса, бу ўринда унга қарши бош кўтариш жоиз бўлади. Бироқ зарар бўлишини олдини оладиган куч-қудрат бўлиши шарти биландир. Куч-қудрат бўлмас экан, сабр қилишдан ўзга чора йўқ.

Мақоланинг араб тилидаги манбаси: http://www.rahek.com/vb2/showthread.php?1137

Манба: Тавҳид форуми

[1] Бу хутбани «Ҳожат хутбаси» деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: «Сунан Ибн Можжа»: «Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ», «Сунан ат-Термизий», «Сунан Аби Довуд», «Сунан ан-Насоий», Абу Яълонинг «Сунан»и, Байҳақийнинг «Сунан»и, Табаронийнинг «ал-Муъжам ал-Кабир» ва Имом Аҳмаднинг «ал-Муснад» китоблари. Бу хутбанинг бир қисми Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида «Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи ва саллам»да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг «Хутбатул Ҳожа» китобига мурожаат қилинсин.

[2] Шариатда ушбу масаладан қайтарадиган бирор ҳужжат келмаган ва шу билан бирга мубоҳ эканлиги ҳам савол остида бўлган масала бўлиб, замонанинг мужтаҳидлари ижтиҳодларига қараб қолган масалалар сираси.

Ислом умматидаги фитна ва бўлиниш сабаблари
Ислом умматидаги фитна ва бўлиниш сабаблари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг…

Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]

Бугунги кунда турли ғоя ва оқимларнинг сони кўпайди. Мусулмонларнинг қарашлари ва эътиқодлари бўлинди. Уларнинг кўпчилиги нима қилиш ва кимга қулоқ солишни билмай, шубҳага тушиб қолишди.

Шубҳа йўқки, ушбу синов Аллоҳ таолонинг тадбирларидан бир тадбирдир. Шу орқали У зот Ўзининг бандаларини имтиҳон қилади. Бу ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб айтганлар: «Дарҳақиқат, сизлардан кимда ким узоқ умр кўрса, кўп ихтилофларни кўради!» (Абу Довуд 4607, Термизий 2676, Ибн Можа 42. Саҳиҳ ҳадис).

Кимдир Аллоҳнинг раҳмати билан бу каби ҳолатда қандай йўл тутишни билади. Кимдир эса билмайди ва адашади. Баъзида бунинг оқибатида Исломни ҳам тарк этади, Аллоҳ барчамизни бундан сақласин!

Мусулмонлар ихтилоф қилмоқда, бир-бири билан жанг қилмоқда ва бир-бирини куфрда айбламоқда. Улар унутишдики, заиф эканликларининг сабаби мана шу ихтилофдир. Худди Аллоҳ таоло айтганидек:

«Ва Аллоҳ ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур» (Анфол: 46).

Бироқ шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш йўлига ва Қиёмат кунига яқин, тобора ортиб борадиган синовларга қандай бардош бериш ҳақида кўрсатма берган. Бироқ ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун унинг манбасини аниқлаш керак.

Мусулмон умматининг ёки ҳеч бўлмаганда ўзимизнинг ҳолатимизни қандай бўлса ҳам ислоҳ қилиш, ёки ҳеч бўлмаганда ислоҳ қилишга ҳаракат қилиш учун биз Ислом умматидаги фитналарнинг сабабини билиб олишимиз керак. Шубҳа йўқки, манбасини билгач, биз ўша фитналарни бартараф қилиш йўлларини ҳам билиб оламиз.

Агар бўлиб ўтаётган, ҳатто аҳли суннат ичидаги, фитна ва ихтилофларни батафсил кўриб чиқар эканмиз, буларнинг сабаби қуйидагилар эканини кўрамиз:

1. Бузуқ эътиқод ва гуноҳларнинг ёйилиши

Барча муаммоларнинг манбаси аввало мусулмонларнинг ўзларидир. Улар гуноҳларга ғарқ бўлишган. Ўша гуноҳларнинг энг каттаси эса бузуқ эътиқоддир.

Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса – гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур» (Шуро: 30).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир» (Нисо: 79).

Имом Суддий, Ҳасан Басрий, Ибн Журайж, Ибн Зайдлар айтишдики, оятдаги: «ўз қўлларингиз қилган нарса» сўзининг маъноси: «ўзингизнинг гуноҳларингиз сабали». Яна Қатода деди: «Сенинг жазоинг, эй Одам боласи – сенинг гуноҳингдир!» (Қаранг: «Тафсир Ибн Касир» 1/517).

Аллоҳ таоло айтади:

«Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз» (Анъом: 129).

Қатода деди: «Аллоҳ одамлар устидаги ҳукмдорликни уларнинг амалларига яраша беради. Мўмин мўминга ва кофир кофирга ҳукмдорлик қилади» (Қаранг: «Тафсир Ибн Касир» 2/346).

Мансур Ибн Асвад ривоят қилади: «Мен Аъмошдан «Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз» ояти ҳақида сўрадим: «Ушбу оят ҳақида айтилганлардан нима эшитгансан?!» У: «Мен бу (оят) ҳақида: «Агар халқ бузилса, улар устидаги ҳокимлик (улардан) энг ёмонларига берилади!» деб айтишганини эшитганман» деб жавоб берди» (Абу аш-Шайх. Қаранг: «ад-Дуррул Мансур» 3/358).

Турли-туман гуноҳларнинг оқибати мана шу. Бу ҳақида шайхулислом Ибн Таймия айтган: «Агар мусулмонларда заифлик бўлса ёки улар заиф бўлсалар, душманлари эса уларга нисбатан устунликка эга бўлса, бу уларнинг гуноҳлари сабабидандир!» (Қаранг: «Жавобус саҳиҳ» 6/450).

Нима учун биз бу ҳақида тафаккур қилмаймиз?! Ўзимизни унутиб, барчасида бошқа одамларни айблашга шошамиз?!

2. Турли гуруҳ ва жамоатлар тузиш

Муҳаддис шайх Муқбил деди: «Дарҳақиқат, мусулмонларнинг кўп сонли жамоатларга бўлиниши, ушбу юз йилликнинг бидъатидир!» (Қаранг: «ал-Асилатул Ямания» 73).

Шунингдек шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод деди: «Мана бу барча, бир-бирига хилоф бўлувчи, кўп сонли гуруҳлар янги тўқиб чиқарилган нарсадир. Бу нарса мана шу юз йилликда пайдо бўлди, бундан аввал (бу каби гуруҳлар) бўлмаган!» (Қаранг: «Мажмуъу фатава уламаи сунна ас-садира фи-таҳзири минал жамаъати вал фироқ вал аҳзабил муъасира» 69).

Шубҳа йўқки, ушбу аср бидъати бўлмиш, ҳар бири ўзининг ғоя ва услубларига эга бўлган турли жамоатлар барпо қилиш Ислом оламидаги фитналарнинг сабабчисидир. Бу борада кенгроқ маълумот олиш учун шайх Бакр Абу Зайднинг «Ҳукм ал-интима илал жамаъат вал фироқ» номли китобларига мурожаат қилинг.

3. Илмнинг йўқлиги ва илмсиз амал қилиш

Бу Ислом умматидаги ҳалокат ва муаммоларнинг сабабидир. Амални илм асосида қилиш мажбурий. Айниқса даъват, жиҳод, наҳий мункар ва ҳоказо каби муҳим амалларда. Бу амаллар нафақат сиз ва Роббингизга тегишли, балки бутун мусулмон умматига тегишлидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар айни шундай иш кўришган. Улар барча амалларини илм асосида бажаришган. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади:

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга – ишончга эгамиз»» (Юсуф: 108).

Имом Шавконий деди: «Яъни, аниқ ҳужжат асосида даъват қиламиз. Ал-Басира – бу фаҳмлаш, илмдир. Бунинг ёрдамида ҳақ билан ботил фарқланади» (Қаранг: «Фатҳул-Қодир» 2/298).

Ибн ал-Қоййим айтади: «Илм – амалнинг имоми (ал-илму имамул амал). Амал эса – илм ва у олиб борган (барча нарса)га эргашувчидир».

У киши яна айтади: «Илмга эргашмаган ҳар қандай амал, уни бажарувчисига фойда келтирмайди. Бу ҳақида баъзи салафлар айтганидек, аксинча, у унга зиён келтиради».

У киши яна айтади: «Амаллар илмга асосланган ёки унга хилоф бўлганига қараб қабул бўлади ёки рад этилади. Илмга асосланган амал қабул қилинади, унга хилоф бўлгани эса рад этилади» (Қаранг: «Мифтаҳу дари саъада» 83).

Али ибн Абу Толиб деди: «Илм бўлмаган ибодатда яхшилик йўқ. Тўғри фаҳмлаш бўлмаган илмда ҳам яхшилик йўқ» (Абу Ҳайсама «Китабул илм»да 144, Ажуррий «Аҳлоқул улама»да 45. Исноди саҳиҳ).

Умар ибн Абдулазиз эса айтади: «Аллоҳга илмсиз ибодат қилувчи фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради» (Аҳмад «аз-Зуҳд»да 365, исноди саҳиҳ).

Раҳимуҳуллоҳ айтган буюк сўзлардир. Қандай ҳам тез-тез биз бунинг гувоҳи бўлиб турамиз.

Айни дин борасида илмсиз гапиришлик, кўп ҳолатда, у ёки бу масалада аввалдан бўлмаслиги мумкин бўлган ихтилофга олиб келади. Уламолар айтишадики: «Агарда илми бўлмаганлар овозини ўчирганида, ихтилофлар йўқ бўлиб кетар эди!» (Қаранг: «ал-Латаиф» 41).

4. Динни нотўғри тушуниш ва изоҳлаш

Шунингдек Ислом умматида ёмонликларнинг ёйилиши сабаби, бу динни нотўғри тушунишлик. Айни шу сабаб оқибатида Исломда кўп сонли фирқа ва оқимлар вужудга келди. Ибн ал-Қоййим деди: «Аҳли китобларнинг бўлиниши ва мусулмонларнинг етмиш уч фирқага бўлинишининг сабаби нотўғри тафсирдир» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 4/308).

Одамлар динни, унинг устида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари бўлган умматимиз салафлари уни қандай тушунганига мурожаат этмай, тушунишга ҳаракат қолмоқда. Кўпчилик мусулмонлар Қуръон ва Суннатга эргашишларини эълон қилади. Аммо улар яна бир муҳим шартни унутишади: Қуръон ва Суннатни айни салафлар тушунгандек тушуниш шарт, қодир бўлганча ёки ҳар ким хоҳлаганича эмас. Буни Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам талаб қилган. Аллоҳ таоло айтади:

«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматим етмиш уч гуруҳга бўлинади. Етмиш иккитаси жаҳаннамда, биттаси жаннатдадир». Саҳобалар сўради: «Ким улар?!» Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: «Улар мен ва саҳобаларим юрган йўлга эргашувчилардир» (Аҳмад 4/102, Абу Довуд 2/503, Термизий 3/367, Ибн Можа 2/479. Ҳадис саҳиҳлигини шайхулислом Ибн Таймия, ҳофиз Ироқий ва шайх Албоний тасдиқлади).

Шунингдек Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳаворижлар билан бўлиб ўтган мунозараси воқеасида ривоят қилинадики, Ибн Аббос уларга деди: «Мен сизнинг ҳузурингизга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари – муҳожир ва ансорлар ва унинг амакисининг ўғли (Али) номидан келдим. Қуръон уларга нозил бўлган эди. Улар унинг маъносини сиздан кўра яхшироқ билади. Сизнинг орангизда эса улардан бирортаси ҳам йўқ!» (Аҳмад 1/621, Ҳоким 2/150. Исноди саҳиҳ).

Аллоҳнинг динини ўзича тафсир қилаётганга келсак, у улкан залолатга йўлиқипти ва ҳалокат ёқасида турипти.

Имом Хатиб Боғдодий деди: «Илм – бу тўғри тушуниш ва билимдонликдир. У кўп ривоят ва ёд олинган нарса эмас» (Қаранг: «ал-Жомиъ» 2/174).

Имом Заҳабий деди: «Илм – бу кўп сонли ривоятлар эмас, Аллоҳ қалбга жо қилувчи нурдир. Унинг шарти – (ўша илмга) эргашиш ва ўзининг шаҳвати ва бидъатлардан қочишдир» (Қаранг: «ас-Сияр» 13/323).

Дарҳақиқат, динни тўғри тушуниш – бу улкан неъмат. Буни Аллоҳ таоло фақатгина унга (ўша тўғри тушунишликка) интилувчи холис бандасига ато этади. Аллоҳ таоло айтади:

«Қасамки, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?» (Қамар: 17).

5. Ҳавои нафсига эргашиш

Бу залолатга олиб борувчи асосий сабаблардан биридир. Абу Умомадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч нарса ҳалокатдир: итоат қилинувчи очкўзлик, эргашилувчи ҳавои нафс ва одамнинг ўзидан фаҳрланиши» (Табароний 54/52, Қодаъий 325. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).

Икки йўлбошчи бор – бу илм ва ҳавойи нафс, учинчиси йўқ. Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!» (Қасас: 50).

Аллоҳ таоло яна айтади:

«Шубҳасиз, кўп (кишилар) ўз ҳою-ҳаваслари билан билмаган ҳолларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар» (Анъом: 119).

Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Ҳар бир илмга эргашмаган, ҳавои нафсига эргашибди» (Қаранг: «ал-Амру бил-маъруф» 37).

Шундай экан ҳар биримиз ўзимиз учун нимага эргашишни ҳал қилайлик.

Ибн ал-Қоййим деди: «Аллоҳ амалларни икки турга бўлди ва учинчиси йўқ. Ёки Аллоҳ ва унинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган нарсага эргашиш, ёки ҳавои нафсига эргашиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб келмаган ҳар қандай нарса ҳавои нафсдир» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 1/81).

Шунингдек бу «бирор амални бажаришда қийинчиликка дучор бўлсанг, бу сенинг амалинг тўғри ва Аллоҳга маҳбуб бўлган амал эканини англатади, бундай амал ҳавои нафсга эргашиш бўлиши мумкин эмас» деб ҳисоблайдиганларга раддиядир.

Аллоҳ азза ва жалла айтади:

«(Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яраттан зотдир» (Мулк: 2).

Ҳофиз Ибн Касир ёзади: «Аллоҳ таоло: «сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун» деди, «сизларнинг қайсиларингиз кўпроқ амал қилгувчи эканлигингизни» демади» (Қаранг: «Тафсир Ибн Касир» 4/248).

Шунингдек Фузайл ибн Иёз ушбу оят борасида айтади: «Бу дегани: кимнинг амали холис ва тўғри бўлса!» Ундан сўрашди: «Холис ва тўғри нима дегани?» У жавоб берди: «Дарҳақиқат, агар амаллар холис бўлса, аммо тўғри бўлмаса, улар қабул бўлмайди. Агар амаллар тўғри бўлса, аммо холис бўлмаса, улар қабул бўлмайди, ҳатто холис ва тўғри бўлмагунича. Холис дегани, Аллоҳ учун қилинишлик. Тўғри дегани эса, Суннатга мувофиқ қилинишлик» (Абу Нуъайм «ал-Ҳиля»да 8/95).

Яна билишимиз керакки, машҳур шаръий қоидада айтилади «холис ният бузуқ амални тўғри қилмайди!»

Ҳавои нафсларига эргашувчи ва уларнинг ғояларига тўғри келадигани билан чекланувчи одамларга келсак, бу кибрдир. У Аллоҳнинг динини англашга йўл қўймайди. Аллоҳ таоло айтади:

«Энди ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят-мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри – ҳақ йўлни кўрсалар уни (ўзлар учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман)» (Аъроф: 146).

Суфён ибн Уяйна деди: «Ушбу сўзларнинг маъноси, Аллоҳ бу каби одамлардан Қуръонни тушунишни олиб қўяди» (Ибн Абу Хотим 2/239).

Имом Зарқоший деди: «Қалбида бидъат, шаҳват, дунёга муҳаббат, гуноҳда давомий бўлиш, ёки мустаҳкамлашга интилмайдиган иймондаги заифлик бўлган, ёки у илми бўлмаган муфассир гапига суянувчи, ёки ўзининг ақли етган нарсанигина қўлловчи кабиларга Қуръон маъноси ва унинг сирлари очилмайди. Мана шуларнинг барчаси (илмни эгаллаш учун бўлган) тўсиқлардир. Уларнинг баъзилари қолганларидан мустаҳқамроқдир» (Қаранг: «Тафсир ас-Суютий» 1/81).

Аллоҳ бизни бундан сақласин! Биз кўп бора ҳақни гапираётган одамларни кўрдик. Охир оқибат эса улар аксини гапиришни бошлашди. Улар оддий ҳақиқатни сезмайидагн бўлиб қолишади, ҳатто ўз вақтида бировларга изоҳлаб юрган нарсасини ҳам.

Ҳар бир мусулмон бирор нарсага эргашишдан аввал ўша масалани ўрганиб чиқиши лозим. У бирор нарсани таъкидлашидан аввал ушбу масаланинг диндаги асл ҳукмини билиши шарт. Аҳли сунна вал жамоа бирор нарсага эътиқод қилишдан аввал далилга қарайди. Бидъат ва ҳавои нафс аҳли эса аввал эътиқод қилиб, кейин ўзларига далил излайди. Имом Вақиъ ибн Жарроҳ деди: «Кимки ўз фикрини тасдиқлаш учун ҳадис изласа, ўша бидъат аҳлидандир» (Қаранг: «Замул калом» 337).

6. Аҳли сунна уламоларига мурожаат этиш ва уларга эргашишдан юз ўгириш

Уммат залолатга юз тутганининг сабабларидан бири, уламоларга эргашишдан юз ўгиришдир. Улар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Дарҳақиқат, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир» (Абу Довуд 3641, Термизий 2682. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Ибн Ҳиббон, Каноний, шайх Албоний тасдиқлади).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига илм бўлмаганида, ўзбошимча қарор ва шахсий хулосаларнинг олдини олиш учун, уламоларга мурожаат қилишни буюрди. Аллоҳ Ўзининг Китобида айтади:

«Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!» (Наҳл: 43).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ушбу илмни ҳар бир авлоднинг адолатлилари кўтариб олиб юради. Улар ундан (яъни диндан) ғулув қилувчиларнинг хатосини, адашганларнинг қўшимчасини ва жоҳилларнинг таъвилини даф қиладилар» (Байҳақий 10/209, Хатиб 1/29. Ушбу ҳадис кўпгина йўллар орқали ривоят қилинган, уларнинг ҳар бири, бир-бирини қувватлайди. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Аҳмад, Лалакаий, ҳофиз Ибн Абдулбарр, Уъқайлий, имом Ибн Вазир, Қасталоний, Албоний ва Абдулқодир Арнаут тасдиқлаган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ илмни бандалардан тортиб олмайди, уни уламоларни маҳв қилиш йўли билан тортиб олади. Одамлар бирорта ҳам уламо қолмаганидан илмсизларни ўзларига бошлиқ қилиб оладилар. Сўнг, улардан сўрайдилар. Улар билмасдан фатво берадилар. Ўзлари ҳам адашиб, ўзгаларни ҳам адаштирадилар» (Бухорий 100, Муслим 3/737).

Ораларида уламолар бўлмаган замонавий фирқаларда айни шу ҳолат бўлиб ўтмоқда. Улар муҳим масалаларда ўзларининг сиёсатларига асосланиб қарор қабул қилишади. Уларнинг сиёсати эса асосан Аллоҳнинг шариатига асосланмаган, балки уларнинг тушунча ва дунёқарашларига асосланган бўлади.

Уламолар – шундай зотларки, улар сабабидан Аллоҳ таоло ўзининг динини ҳимоя қилади. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари тутган йўлни барчадан кўра яхшироқ билади. Кимки уларни ҳақорат қилса, менсимаса ва йўлларига эргашмаса, ўшалар одамларнинг энг адашганидир. Уламоларни менсимай, уларсиз кифояланган кимсага келсак, у ҳалокатга юз тутибди. Имом Ибн Муборак деди: «Кимки олимни менсимаса, ўша охиратини йўқотибди» (Ибн Асокир 32/344).

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий деди: «Одамлар мусулмон ҳукмдор ва уламоларни улуғлар эканлар, эсон-омонликда бардавом бўладилар. Агар у (одам)лар уларни ҳурмат қилар эканлар, Аллоҳ уларнинг дунё ва охиратдаги ҳаётларини ислоҳ қилади. Агар уларни менсимасалар, дунё ва охиратдаги ҳаётларини нобуд қиладилар» (Қаранг: «Тафсир ал-Кубро» 5/260).

Афсуслар бўлсинки, бугунги кунда барчаси аксинчадир. Уламоларга мурожаат қилиш ўрнига, эртаю-кеч уларни ҳақорат қилиб, ёлғон туҳматлар қилишмоқда. Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Кимки ҳадис билимдонини ҳақорат қилса ва уларнинг мазҳабини рад қилса, ўшалар жоҳил, бидъатчи ва мунофиқлардир. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ!» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 4/96).

7. Динда ғулув кетишлик

Ислом – мўътадил дин. Унда ғулув кетишлик йўқ. Мана шу тўғри йўлдир. Бу йўлга эргашишни Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга васият қилган. Аллоҳнинг шариатида ушбу йўлга эргашиш борасида қаттиқ насиҳатлар мавжуд. Худди динда ғулув кетиш борасида қаттиқ қайтариқлар мавжудлиги каби. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй аҳли Китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз!» (Нисо: 171).

Аллоҳ яҳудий ва насронийларни ғулувдан қайтарди. Аммо улар Унга қулоқ тутишмади ва ғулув кетишди. Бунинг оқибатида ҳақ йўлдан адашишди.

Шунингдек, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини ҳам ғулувдан қайтарди. У зот айтади:

«Туғёнга тушмангиз! Албатта, У зот қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир» (Ҳуд: 112).

Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ғулув кетишни ман қилдилар. У зот дедилар: «Ғулувдан сақланинглар! Сизлардан илгаригиларни ғулув ҳалок қилган» (Насоий 4/49, Ибн Можа 3/29, Ибн Жоруд 473. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, Заҳабий, Нававий, Ибн Таймия, Аҳмад Шокир тасдиқлади).

Шайхулислом Ибн Таймия деди: ««Ғулувдан сақланинглар!» жумласи умумийдир. Унинг ичига барча турдаги ғулув киради, хоҳ у эътиқодда ёки амалда бўлсин» (Қаранг: «ал-Иқтидо» 1/328).

Яна Ибн Масъуддан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғулув кетганлар ҳалок бўлсинлар!» деб уч бора такрор қилдилар (Муслим 2670).

8. Шубҳали далилларга эргашиш

Бу мусулмонлар орасида бидъат ва залолатнинг пайдо бўлишининг асосий сабабларидан биридир. Бидъат ва ҳавои нафс аҳли кўпинча тўқима ҳадисларни ишлатишади ёки ўзларининг далилларига мослаб олишади. Бу билан улар ўзлари тутган ўринни оқлашади ва оми одамларни адаштиришади. Имом Авзоий бу ҳақида деди: «Айтилганки: «Ибодатдан бошқа нарса учун таълим олган ва шубҳали нарса ёрдамида ҳаромни ҳалол қилиб олганларнинг ҳолига вой бўлсин!»» (Ажуррий «Аҳлақул улама»да 65).

Аллоҳ таоло айтади:

«У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам — аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир», — дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар» (Оли Имрон: 7).

Аллоҳнинг «фитнага солиш» сўзидан мурод, улар шу орқали одамларни адаштиришни истайдилар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни тиловат қилиб дедилар: «Агарда муташобиҳга эргашувчиларни кўрсанг, билгинки Аллоҳ айтганлар ана ўшалардир. Улардан эҳтиёт бўл!» (Бухари 4547).

Шайх Солиҳ Оли Шайх айтади: «Барчага маълумки, Қуръон ва Суннатда тушунарли (муҳкам) ва тушунарсиз (муташобиҳ) бўлган нарсалар мавжуд. Шунингдек бу ҳолат саҳоба ва уламоларнинг сўз ва амалларида бор. Асосга эга бўлган илм соҳиблари шу билан ажралиб турадики, улар муҳкам билан муташобиҳни фарқлаш ва муташобиҳни муҳкамга қайтариш орқали илмга эришди. Агарда аҳли илмларнинг мана шу ажратиб турувчи хислатлари бўлмаганида эди, ҳар ким илмга эга бўла олган бўларди. Аммо Аллоҳ инсонларни муҳкам ва муташобиҳнинг мавжудлиги билан синайди. Шу орқали уламоларнинг мақоми ва ҳақиқий илм соҳиби аниқ бўлади» («ал-Маръа ад-Даъия». Шунга ўхшаш гапни шайхулислом Ибн Таймия «Мажмуъул фатава»да (13/272-280) айтган).

Имом Абул-Олия деди: «Мен Пайғамбарларингиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнг муҳкам (нарсалар)ни ўқидим ва Аллоҳ менга икки раҳматини ато этди. Уларнинг қайси бири яхшироқ эканини билмайман: У мени Ислом йўлига йўллаганими ёки У мени ҳавориж қилиб қўймаганими!» (Қаранг: «ат-Табақот ал-Кубро» 7/113).

Кинояли ва аниқ бўлмаган (муташобиҳ) далилларни қўллашлик бидъат аҳлининг сифатидандир. Улар Қуръонни ҳам ҳавои нафсларига асосланиб тафсир қилади. Шунинг учун ҳам Али ибн Абу Толиб Ибн Аббосни ҳаворижлар билан мулоқот қилишга юбораётганида айтган эди: «Улар билан Қуръон ёрдамида баҳс қилма. Чунки у кўп йўналишларга эга. Шунинг учун улар билан Суннат ёрдамида баҳс қил» (Қаранг: «Фатҳул Қодир» 1/42).

Шу нарсани эътиборга олмоқ лозимки, ҳар бир оят ва ҳадислар у ёки бу ҳолатга мос келавермайди. Ваҳоланки зоҳиран бунинг аксидек туюлади. Алини кофирга чиқарган ҳаворижлар ҳам худди шу йўлни тутишган эди. Улар: «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир» оятига таяниб бу ишни қилишган эди. Абу Рофиъ ривоят қилишича, ҳаворижлар Алига қарши бош кўтаришганда, улар тинмай: «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир», «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир» деб такрорлашар эди. Шунда Али айтди: «Ҳақ сўзни айтишди, (бироқ) ботилни назарда тутишди!» (Муслим 1774).

Бугунги кунда ҳаворижларнинг изидан юрган одамлар ҳам худди шундай. Улар худди ўша оятларни келтирадилар, уларга эргашган ҳолда кўпгина рухсат этилмаган ишларга қўл уришади. Бу ҳаворижларнинг Қуръон ояти ва ҳадисларни нотўғри тушунишига далолат қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаворижлар ҳақида айтган сўзларида  бунинг хабарини бериб кетган эдилар: «Улар Қуръонни ўзларига (ҳужжат) деган гумон билан ўқишади. Ваҳоланки у уларга қарши (ҳужжат) бўлади!» (Муслим 1066).

Айни шу сабабдан ҳам уламолар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, айтадиларки, бидъат аҳлининг келтирган ҳар қандай ҳужжати, ўзига қарши ҳужжатдир. Ва биз бунга ҳар куни гувоҳ бўлиб турибмиз.

Аҳли суннат уламолари қуйидаги қоидани жорий қилишди: «Далил келтириш муҳим эмас, уни тўғри тушуниш муҳимдир». Ибн ал-Қоййим деди: «Динни тушунган ҳар ким ҳам унинг асл мазмунини тушунишга қодир бўлмайди. Унинг асл мазмунини фақатгина катта илмга эга бўлган уламоларгина тушунишади» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 1/332).

Зикр қилиб ўтилганларга асосланиб уламолар, адашган ва бидъат аҳлларининг далилларини қабул қилишни ман қилишди. Имом Лайс ибн Саъд деди: «Мен бидъат аҳлидан бирор нарсани қабул қилмаган бўлар эдим, ҳатто агар уни сув устида юриб кетаётганини кўрсам ҳам» (Қаранг: «ал-Иттибоъ» 35).

Абдурроҳман ибн Маҳдий деди: «Инсон агар заиф ва шоз ҳадисларга эргашар экан, эшитган ҳар нарсасини гапирса ва барчадан кетма-кет ривоят қилаверса, ҳеч қачон ҳадис имоми бўла олмайди» (Қаранг: «Жомъиул баянил илм ва фазлиҳ» 1055).

Имом Хатиб Боғдодий деди: «Агар ровий ҳавои нафс аҳли ёки ҳаққа хилоф бўлган мазҳабга кўр-кўрона эргашувчилар сарасидан бўлса, ундан бирор нарсани қабул қилма. Ҳатто унинг ҳифзи яхши бўлса ҳам» (Қаранг: «ал-Жомиъул аҳлоқи ровий» 1/136).

Шунингдек ҳадис деб ривоят қилинаётган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам ҳадис бўлавермайди. Қози Абдуллоҳ ибн Лаҳиъа ривоят қилишича, у ҳавориж бўлиб кейин тавба қилган қарияни мана бу сўзларини эшитган экан: «Бу ҳадислар – диндир! Шундай экан динингизни кимдан олаётганингизга қаранг. Дарҳақиқат, биз бир нарсани истар эдик, (сўнг) уни ҳадисга айлантирар эдик» (Лалакоий 1/85).

Шунингдек салафлар ва имомлардан ривоят қилинаётган сўзларнинг саҳиҳлигини текшириш шарт. Бу ҳақида шайхулислом Ибн Таймия айтганидек: «Салафлар ва уламолардан ривоят қилинаётган сўзлар, саҳиҳлигини аниқлаш ва маъноларини тушунишга муҳтождир. Шунингдек Аллоҳ ва Расули ҳақида айтилган сўзлар ҳам бунга муҳтождир» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 1/246).

Яна кўпчилик мусулмонлар кўп ҳолларда имомларнинг ўз нафсларига тўғри келадиган масаладаги сўзига эргашади, ҳатто уларнинг фикри аниқ хато бўлса ҳам. Али ибн Абу Толиб деди: «Ҳақ одамлар орқали баҳоланмайди, одамлар ҳақ орқали баҳоланади» (Қаранг: «Тафсир ал-Қуртубий» 1/342).

Авзоий деди: «Кимки уламоларнинг ноёб қавлларини олса, ўша Исломдан чиқибди» (Байҳақий 10/211).

Аслида уламонинг сўзигина далил ҳисобланмайди. Шайхулислом Ибн Таймия ҳақ сўзни айтган: «Дарҳақиқат, уламоларнинг сўзи шаръий далил билан қувватланади. Бироқ шаръий далил уларнинг сўзи билан қувватланмайди» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 26/202).

Далилини билмай туриб, олимнинг оддий сўзлари билан чекланиш ва кифояланиш етарли бўлмайди. Имом Шофиий деди: «Илмни далилсиз талаб қилаётган кимсанинг мисоли, тунда ўтин тераётган кимсага ўхшайди. У ўтин билан бирга илонни ҳам олади ва у уни чақади!» (Байҳақий «ал-Мадҳал»да 1/211).

Далил – бу Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини уммат салафлари тушунгандек тушунишдир. Имом Шаъбий деди: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан ривоят қилишган нарсани олгин. Сенга ўзининг фикрига асосланиб ривоят қилишган нарсага эса бавл қилгин!» (Абдурраззоқ 11/256).

Имом Авзоий деди: «Илм – бу Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан келган нарса. Ҳатто бирорталаридан ҳам келмаган нарса эса илм эмас» (Қаранг: «Жомиъу баянил илм» 1420).

Ҳеч бир инсон, ҳатто олим йўқки унинг хато ёки камчилиги бўлмаса. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан мутасно. Уламолар бунга ижмоъ қилдилар (Қаранг: «Жомиъу баянил илм» 2/48).

Бироқ олимнинг у ёки бу масаладаги хатоси ҳақида ҳар ким эмас, балки илм аҳли гапиради. Уламолар Қуръон ва Суннатга тўғри эргашишга ёрдам бериши учун керак. Агар улар Қуръон ва Суннатга хилоф қилсалар, уларнинг фикрига эргашиш учун эмас. Имом Шотибий ҳақ сўзни айтди: «Агар биз уламоларни, улар ёрдамида шариат ҳукмини билиш сабаби эмас, балки мақсад қилиб олсак, унда аниқ залолатга йўлиқамиз» (Қаранг: «ал-Эътисом» 2/872).

Мусулмон нафсига тўғри келадиган уламоларнинг қавлини изламай, Қуръон ва Суннатдаги аниқ далилларга эргашиши шарт. Ҳар қандай масалада ҳам далили кучлироқ бўлган уламоларга эргашишимиз керак. Айни мана шу Аллоҳ тўғри йўлга йўллаган бандасининг сифатидир. Аллоҳ таоло айтади:

«Бас (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг бандаларимга — сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир» (Зумар: 17-18).

9. Залолатга бошловчи имом ва бошлиқлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматим хусусида мен энг қўрқадиган нарса адаштирувчи имом (бошлиқ)лардир» (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, Абу Нуъайм «Ҳиля»да, Аҳмад ва бошқалар ривояти. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Абу Исо Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, ҳофиз Ибн Касир ва шайх Албоний тасдиқлади. Қаранг: «Ас-силсилатус саҳиҳа» 1582, «Саҳиҳ ал-жомиъ» 2316).

Зиёд ибн Худайр ривоят қилади: «Кунларнинг бирида Умар ибн Хаттоб менга савол берди: «Исломни нима вайрон қилишини биласанми?» Мен: «Йўқ» деб жавоб бердим. У деди: «Уни олимнинг хатоси, мунофиқнинг Аллоҳнинг Китоби борасидаги баҳси ва залолатга бошловчи имомларнинг ҳукми»» (Доримий 1/71. Исноди ҳасан).

Имом Шотибий деди: «Одамларнинг муаммоси улар олим деб ҳисоблаган жоҳиллар сабабидан содир бўлади» (Қаранг: «ал-Эътисом» 1/145).

Имом Абу Шома деди: «Кўпинча одамлар бидъатга тушиб қолишларининг сабаби, улар бирор кимсани аҳли илм ва тақводор деб ҳисоблай бошлашидан бўлади. Аслида эса у ундайлардан бўлмайди. Бундай одамлар унинг сўзи ва амалига қараб, унга бунда эргашишади. Шунинг оқибатида улар ўз амалларини аянчли ҳолатга олиб келадилар» (Қаранг: «ал-Маърифа ва тарих» 1/670).

Мусулмон умматини вайрон бўлишининг энг асосий сабабларидан бири – залолатга бошловчи йўлбошчи ва имомлардир! Бу каби имом, амир ва уламолар қанчадан қанча одамларни нобуд қилишди, қанчадан қанча одамларни залолатга йўллашди!

Дарҳақиқат, одамлар олим деб ҳисоблаган, аслида эса ундай бўлмаган кимсалар ўзларига, Исломга ва мусулмонларга улкан зарарлар олиб келиши мумкин. Мисол тариқасида тўқсон тўққиз кишини ўлдирган ва тавба қилишни истаган кимса ривоятини эслашлик кифоя қилади. У ўзининг ҳолати борасида ўзи олим деб ҳисоблаган кимсадан сўради. Аммо у эса ундайлардан (яъни олим) эмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан олдин ўтган одамлар орасида тўқсон тўққиз жонни ўлдирган бир киши бор эди. У (тавба қилишни истади ва) ер юзидаги энг илмли киши ҳақида сўраган эди, уни бир роҳибнинг олдига жўнатишди. У роҳибнинг олдига бориб, унга тўқсон тўққиз кишини ўлдирганини айтди ва мағфират қилинаманми, деб сўради. Роҳиб: «Йўқ», деган эди, уни ҳам ўлдирди. Шу билан ўлдирганларининг сони юзта бўлди. Кейин яна ер юзидаги энг илмли киши ҳақида сўради. Уни бир олимга жўнатишди. Ҳузурига боргач, у олимга юз кишини ўлдирганини айтиб: «Мағфират қилинишимга имкон борми?», деб сўради. «Ҳа, сени тавба қилишдан нима тўсиб турибди(ки тавба қилмаяпсан?) деб жавоб берди олим» (Бухорий 3480, Муслим 2766).

Кўриб турганимиздек, тавба қилишга аҳд қилган одамга сенга тавба йўқ деган кимса қанчалик улкан зарар етказиши мумкин эди. Чунки у яна гуноҳга кириб, шу ҳолатида вафот этиши мумкин эди. Биз биламизки амаллар хотимасига қараб баҳоланади. Бу ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Бир киши одамлар назарида жаннат аҳлининг амалини қилади. Ҳолбуки у жаҳаннам аҳлидандир. Бир киши эса одамлар назарида жаҳаннам аҳлининг амалини қилади. Ҳолбуки у жаннат аҳлидандир. Амаллар фақат хотимасига қараб (баҳоланади)» (Бухорий 6493).

Қолаверса илмсиз роҳиб хато фатво бериб ўзини ҳам ҳалок қилди. Чунки бу иши унинг ўлимига сабаб бўлди.

Мусулмонларнинг хатоси шундаки, улар олим билан оддий мутафаккир ва хатибни фарқлай олишмайди. Ахир ҳар қандай оқил одам биладики, инсоннинг олимлиги унинг исломий таълимоти[2] ёки дин масалаларига оид бир неча мақола ёзганлиги билан ўлчанмайди. Ахир дунёвий илмларда ҳам тиббиёт институтини битирган ҳар бир кимса ҳам ўз соҳасининг олими деб ҳисобланмайдику. Ёки политехника институтини битирган ҳар бир кимса ҳам юқори даражадаги инженер ҳисобланмайдику. Имом Шотибий деди: «Уламолар уни олим демаган олим, олим ҳисобланмайди. Ҳатто бошқа уламолар унинг олим экани ҳақида гувоҳлик бермагунларича, (у олим ҳисобланмайди!)» (Қаранг: «ал-Эътисом» 2/738).

Шайх Албоний деди: «Имом Шотибийнинг олимга қилган ушбу насиҳати, одамларга қандайдир илмни етказишга қодир бўлган бу ишни қилмасин, ҳатто у бунга яроқли экани борасида уламолар гувоҳлик бермагунларича. Бунинг маъноси, бу каби одам ҳавои нафс аҳли бўлиши мумкинлиги хатаридан иборатдир. Бугунги кунда ўзини илмга нисбат берувчи баъзи одамларни имом Шотибий кўрганларида нима деган бўларкинлар?!» (Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 2/713).

Имом Молик деди: «Мен фатво бермадим, ҳатто илм аҳлидан бўлган етмиш киши мени бунга лойиқ эканимга гувоҳлик бермагунича» (Абу Нуъайм 6/316).

Уламолар – уламо ва толиби илмларга тазкия беришади. Талабалар талабаларга тазкия беришади. Бироқ талабалар уламоларга тазкия беришмайди. Бугунги кунда бунинг аксини кўришимиз мумкин. Толиби илм уламога тазкия беради ва ким шайх, ким шайх эмас, кимдан илм олиш керак, кимдан керак эмаслиги ҳақида гапиради.

Ҳар бир инсон Қиёмат куни ўзининг имоми билан тирилтирилади. Шундай экан ҳар ким унинг ўзи ким билан тирилишликни истаётганини танласин. Аллоҳ таоло айтади:

«Биз барча одамларни ўз имомлари билан чорлайдиган (Қиёмат) кунини эслангиз!» (Исро: 71).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк саҳобаси, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди: «Яхшиликка эргашувчи бўлиш, ёмонликда бошлиқ бўлгандан яхшироқдир» (Ибн Абу Шайба 37188).

10. Илмни нотўғри талаб қилиш

Дарҳақиқат, бу бугунги кун касаллигидир. Ҳозирда кўп сонли сайт, форум, китоб, маъруза, шунингдек ҳар бири ўзининг Исломига даъват этувчи даъватчилар кўпайган. Кўпчилик мусулмонлар қандай ва кимдан илм талаб қилишни билмай қолди. Юқорида зикр қилиб ўтилганидек, Ислом ҳақида гапираётган ҳар бир қаердадир таълим олган ёки араб тилини билган одам, ҳар бир масжиднинг имоми, ҳар бир китоб, газета, маъруза ёки сайтлар илм олиш учун ишончли ва тўғри манба ҳисобланавермайди. Ишончли манба ва олимлар ундан илм талаб қилса бўлади деб кўрсатма берган одамлардан бошқа ердан илм олиб бўлмайди. Жибрил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобаларини олдига келиб Ислом, иймон ва эҳсон ҳақида сўраганидан сўнг, у зот кетганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умардан сўрадилар: «Эй Умар, бу сўроқлаб келган ким биласизми?» Умар деди: «Аллоҳ ва Расули билувчироқ». Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бу Жибрил, сизларга динингиз ишларини ўргатиш учун келди» (Муслим 8).

Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобаларига уларга ким диндан таълим берганини хабарини бердилар.

Ибн Умар деди: «Дининг, дининг, дарҳақиқат – тана ва қонингдир. (Шундай экан) динингни кимдан олаётганингга қара!» (Хатиб «ал-Кифоя»да 121).

Муҳаммад ибн Сийрин ва имом Молик деди: «Дарҳақиқат, олаётган илмингиз — диндир. Шундай экан динингизни кимдан олаётганингизга қаранг» (Қаранг: «Саҳиҳ Муслим» 1/23 ва «ал-Фақиҳ вал-мутафақиҳ» 2/92).

Шундан сўнг аксарида ёлғон ва ҳавои нафсдан бошқа нарса йўқ бўлган турли форумлардан илм олаётган ва уни тарқатаётган мусулмонларнинг ҳолати тушунарли бўлди. Бу одамларнинг ўзлари, ўзлари учун залолат эшикларини очишди. Улар уларга ноъмалум бўлган одамлардан илмни талаб қилишди. Уларга ҳатто ўша одамларнинг асл исмлари ҳам маълум эмас. Дарҳақиқат улар, Аллоҳ уларни залолатга йўллашига лойиқлар. Чунки ўзларига буни ўзлари ихтиёр қилишди. Қандай қилиб инсон ўз динига бу қадар эътиборсиз бўлиши мумкин?! Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун талаб қилинадиган илмни дуч келган жойдан ҳам олиш мумкинми ахир?!

Турли форумларга ташриф буюриш мусулмонлар учун бир касалликка айланди. Уларда илмни хор қилинади, уламолар ҳақорат қилинади ва кофирликда айбланади. Ҳатто Ислом юртларида тўғри диний тушунчани ўзгартиришлик билан мусулмонларга нисбатан улкан зарар келтиришмоқда. Энг оддий илмга эга бўлмаган, дин борасида гапириш ҳуқуқи берилмаган кимсалар, уламоларнинг сўзларидан кейин: «Аммо менимча», «мен ўйлайманки», «менинг фикримча» ва ҳоказо сўзларни айтишга журъат қилишмоқда. Кўп ҳолатда одамлар форумларга кириб, Аллоҳнинг дини борасида гапиради ва баҳс қилади. Улар бунинг қанчалик улкан гуноҳ эканини унутишади. Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар» (Наҳл: 116).

Имом Ибн ал-Жавзий Аллоҳнинг: «Айтинг: «Парвардигорим фақатгина … Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос»» (Аъроф: 33), сўзлари ҳақида деди: «Бунга мустаҳкам илмсиз дин ҳақидаги барча сўз ва турли кўринишдаги даъволар киради» (Қаранг: «Зодул Масир» 3/193).

Дин борасида илмсиз айтилган сўзни Аллоҳ таоло ширк билан тенглаштирди. Ибн ал-Қоййим деди: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илми бўлмаган ҳолда фатво бериш ёки қозилик ҳукмини чиқаришда У (Аллоҳ)ни далил қилишдан қайтарди. Бу каби ишни нафақат улкан ҳаром амаллардан қилди, балки уни энг оғир гуноҳлар қаторига ҳам киритди. Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, (барча) гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни Унга шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос» (Аъроф: 33). Ушбу оятда Аллоҳ ҳаром ишларни тўрт турга бўлди. Сўнг ҳаромлиги озроқ бўлган бузуқликдан бошлаб зикр қила бошлади. Иккинчи бўлиб У биринчисидан кўра ҳаромроқ бўлган нарсани зикр қилди, бу зулмдир. Сўнг У учинчи бўлиб аввалги иккисидан ёмонроқ бўлган нарсани зикр қилди, бу эса ширкдир. Тўртинчи бўлиб Аллоҳ барча аввал зикр қилинганлардан қатъий ҳаромроқ бўлган нарсани зикр қилди, бу Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришдир. Бунга (шундай) сўзлар киради: Унинг исм, сифат ва амаллари, шунингдек Унинг дини ва қонун-қоидаларига нисбатан Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапириш киради» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 2/72).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Илми бўлмай туриб одамларни залолатга бошлаган одам Қиёмат куни энг қаттиқ жазога йўлиқади» (Аҳмад, Табароний. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 1000).

Бидъат ва ҳавои нафс аҳли билан мунозара қилишга келсак, бу салафларнинг манҳажига тўғри келмайди. Уммат имомлари буни қаттиқ қоралашган. Бу залолатга йўлиқиш сабабларидан биридир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ қилганлар: «Ҳар доим одамлар тўғри йўлда бўлганларидан кейин, фақатгина мунозара сабабидан адашганлар» (Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Ҳоким. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ат-Тарғиб» 137).

Имом Аҳмад деди: «Суннат асослари бизнинг наздимизда бу … ихтилофларни ва ўз ҳавосига эргашувчиларни тарк этишлик. Шунингдек, динга оид ихтилоф ва тортишувларни тарк қилишлик» (Қаранг: «Усул Сунна» 23).

Яна имом Аҳмад деди: «Биз имомларнинг бидъат аҳли билан гаплашиш ва бирга вақт ўтказишдан қайтарганларини эшитдик ва кўрдик. Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Суннатида бор нарсаларни бажариш билан кифояланиш лозим. Бидъатчи ва адашганлар билан, уларнинг қарашини рад қилиш учун ўтириш керак эмас. Дарҳақиқат, улар сени шубҳалантириб қўйишлари мумкин. Аммо улар ўзларининг бидъатларидан қайтмайдилар. Шунинг учун улар билан ўтириш ва бидъатларини муҳокама қилиш мумкин эмас» (Ибн Батта «ал-Ибона»да 1/44).

Машҳур тобиин Айюб Сахтиёний деди: «Бидъат аҳлига сукут қилишдан кўра кучлироқ раддия йўқ» (Қаранг: «аш-Шариъа» 56).

Шунингдек Муовия ибн Қуро деди: «Дин борасида ихтилоф қилиш амалларни ҳабата қилади» (Ажуррий «аш-Шариъа»да 21).

Кимдир нотўғри тушуниши ва савол бериши мумкин: Қандай қилиб умматимиз имомлари бидъат аҳли билан баҳс қилишдан қайтаришлари мумкин, ахир ўзлари уларга раддия бериб келган бўлсалар?! Бунга жавоб қуйидагича: Улар адашган бидъатчилар билан ўзлари баҳс қилишмаган, балки бидъатларини рад қилишган ва тушунтиришган. Бу уламоларнинг муҳим вазифаларидан биридир. Улар одамларни огоҳ қилиш мақсадида бу хатоларни изоҳлаб беришади. Яҳё ибн Яҳё деди: «Суннатни ҳимоя қилиш Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан афзалдир» (Қаранг: «Заммул Калом» 111).

Шунингдек, имом Аҳмад ундан: «Сиз нимани афзал биласиз: инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, эътикоф ўтирганиними ёки бидъат аҳлидан огоҳ қилганиними?» деб сўрашганида жавоб берди: «Инсон намоз ўқиса, рўза тутса ва эътикоф ўтирса, у буни ўзи учун қилади. Бидъат аҳлидан огоҳ қилса, унда мусулмонлар учун қилади ва шуниси афзалдир» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 28/231).

Ҳавои нафс ва бидъат аҳлига келсак, улар билан баҳс қилиш ва ниманидир уларга исботлаш жоиз эмас. Бу билан илм оёғости бўлади ва ўзини шубҳалар ҳавфига солади. Агар Аллоҳ ирода қилса, уларни ҳақ йўлга бошлайди. Айюб айтганидек, уларга бўлган энг афзал раддия – сукут қилишдир.

Шунингдек мусулмонлар ҳар бир эшитган ва ўқиган нарсаларига текширмай туриб ишонавермасликлари, тарқатмасликлари лозим. Инсон ёлғончи бўлишига текширилмаган маълумотни тарқатиши кифоя қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Эшитган нарсасини гапираверишлик кишининг ёлғончи эканлигига кифоя қилади» (Муслим 1/10).

Имом Молик деди: «Билгинки, эшитган ҳар бир нарсасини гапираверадиган одам нажот топмайди. Агар у эшитган нарсасини гапираверса, ҳеч қачон имом бўла олмайди» (Муслим 1/18).

Имом Барбаҳорий деди: «Замондошларингдан кимнинг гапини эшитган бўлмагин, шошма ва унга суянма, ҳатто бу каби (сўзларни) Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан бирорталари гапирганлигини сўраб, билмагунингча» (Қаранг: «Шарҳу Сунна» 27).

Имом Авзоий деди: «Одамлар сиздан юз ўгирсалар-да, салаф йўлида бўлинг. Чиройли сўзлар билан безасаларда, одамларнинг раъйларидан эҳтиёт бўлинг!» (Қаранг: «аш-Шариъа» 1/193).

Имом Фузайл ибн Иёз деди: «Ҳидоят йўлларига эргаш. Бу йўлда юрганларнинг камлиги сенга зарар қилмайди. Залолат йўлларидан сақлан! Ҳалокатга учровчиларнинг кўплигига алданма!» (Қаранг: «ал-Азкор» 238).

11. Ислом уммати муаммоларини ҳал қилишга шаръан ҳақли бўлмаган кимсаларнинг киришиши

Ислом – бу ўзининг қатъий қонун ва қарорларига эга бўлган диндир. Унда ҳокимиятсизликка ўрин йўқ. Шариат бирор масалани унга ҳақли бўлмаган кимсалар тарафидан ҳал қилишни қатъий ҳаром қилган. Айниқса Ислом умматига тегишли масалаларда. Аллоҳ таоло айтади:

«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83).

Бошлиқлар – бу уламо ва мусулмонлар ҳукмдоридир (Қаранг: «Тафсир ал-Қуртубий» 3/341).

Шубҳа йўқки, мусулмон умматига тегишли масалалар энг жиддий ва муҳим масалалар сарасига киради. Шайх Абдурроҳман Саъдий ушбу оят борасида деди: «Бу Аллоҳ тарафдан унинг бандаларига лойиқ бўлмаган ҳаракатлари учун танбеҳдир! Агар мўминларга оммавий яхшиликларга таалуқли, мўминларнинг тинчлиги ва хурсандчилигига боғлиқ, ёкида уларга етиши мумкин бўлган хавф-хатар каби муҳим хабар етиб келса, бундай ҳолатда улар шошмашошарлик билан уни ёймасликлари лозим. Улар бунинг ишончли эканига ишонч ҳосил қилишлари ва уни Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ёки одамлар орасида эътиборли бўлган илмли ва ўйлаб иш кўрувчи кишиларга етказишлари керак. Улар бўлаётган ҳодисалар ҳақида тасаввурга эгалар ва фойда-зарар масалаларини таҳлил қила оладилар. Агар бундай одамлар етиб келган хабарларни ёйиш мўминларга фойда келтиради, қувват беради, хурсанд қилади ва душманларга қарши бас келишга ёрдам беради деган хулосага келсалар, бу ҳақида оммага эълон қиладилар. Агар улар буни ёйиш мусулмонларга ҳеч қандай фойда келтирмайди ёки фойдадан кўра каттароқ зарар келтиради деган хулосага келсалар, бу (хабар) ёйилмайди. Мана шунинг учун ҳам Аллоҳ айтадики: «уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар». Яъни, муҳим хабарларни тўғри қараши ва ҳаққоний билими ёрдамида таҳлил қила биладиган одамлар билиши керак. Бу ерда муҳим қоидага далил бор, унга биноан ҳар қандай масалани таҳлил қилишни буни уддалай оладиган кимсага топшириш лозим эканидир. Муҳим масалаларни бу каби одамлардан аввал бирор ким ҳал қилишга киришиши мумкин бўлмайди. Чунки улар тўғри ечимга яқинроқ ва хатодан сақланганроқдир. Шунингдек бу ерда эшитган нарсани шошқалоқлик қилиб ёйишликка таъқиқ бор. Мусулмонлар бир сўзни айтишларидан аввал тафаккур қилишлари ва у (сўз) уларга фойда келтирадими ёки йўқми, бу ҳақида ўйлаб кўришлари кеорак» (Қаранг: «Тафсир ас-Саъдий» 185).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳали одамларга шундай алдамчи замонлар келадики, унда ёлғончининг гапини рост деб кўрилади, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдор хиёнат қилади, унда рувайбиза гапдонлик қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, рувайбиза ким?», деб сўралди. «Ақлсиз одам омманинг ишига тааллуқли гапларни гапиради», деб жавоб бердилар (Аҳмад 2/291, Ибн Можа 4036. Шайх Аҳмад Шокир ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).

Усул ал-фиқҳ илмидан маълумки, Қиёмат куни аломатлари ҳақидаги ҳадислар ўз ичига икки нарсани олган: Биринчиси, мусулмонлар бўлиб ўтадиган нарсаларга тайёр бўлишлари керак. Иккинчиси эса, улардаги маъно шуни англатадики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ қилган нарсалардан, улар содир бўлиши муқаррар бўлсада, четланмоқ лозим бўлади (Қаранг: «ал-Муваффақот» 2/450).

Келтирилган оят ва ҳадисда шаръан ҳақли бўлмаган одам мусулмонларнинг муаммолари борасида гапириши ва ҳал қилишга киришиши ҳаром экани аниқ-равшан кўриниб турибди. Бунга жиҳод, ҳукмдорга қарши чиқиш (ҳуруж), кофирликда айблаш (такфир) ва ҳоказолар киради.

Шубҳа йўқки, кимдир айтадики, уламолар ва айниқса, уларнинг фикрича барчалари кофир бўлган, мусулмонларнинг ҳукмдорлари бу масалаларин ҳал қилишмаябти. Ҳатто бу гаплар ҳақиқат бўлган тақдирда ҳам, бу ҳар кимга Ислом умматининг муҳим масалаларини ҳал қилишга киришиш ҳуқуқини бермайди.

Ибн ал-Қоййим деди: «Аллоҳнинг Китоби, Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Суннати ва саҳобаларнинг сўзларини билган одамгина мусулмон уммати йўлиққан (навозил) мураккаб масалаларни ҳал қилишга ҳақли бўлади. Фақат шундай одамлардангина бу масалаларда фатво олиш мумкин бўлади» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 4/212).

Наҳотки бугунги кунда навозил масалаларини уламолар ҳал қилаётган бўлса?!

Шайх Солиҳ Фавзондан сўрашди: «Турли мамлакатларда яшовчи толиби илмларга, ўша мамлакатда мусулмон ҳукмдор бўлмаса ва агарда улардан бошқа бирор ким билан боғланишнинг имкони бўлмаса, уммат йўлиққан муҳим масалаларда ва жиҳод масалаларида фатво беришлари вожиб бўладими ёки жоиз бўладими? Шу нарсани тушунтириб берсангиз». Шайх жавоб берди: «Умумий масалаларда уларнинг фатво беришлари мумкин эмас. Бу масалаларда уламолардан бошқа ҳеч кимга фатво бериши мумкин эмас! Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). Бу масалаларни ўз илми ва тақвоси билан танилган уламолар ҳайъати ҳал қилиши керак бўлади. Умар розияллоҳу анҳу бирор муҳим масала рўй берса, бунинг учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Ваҳоланки бу Умар эди! Шунга қарамай у улар билан маслаҳатлашиш учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Агар у (талаба)лардан оддий саволлар ҳақида сўрашса, агар уларда бу борада илм бўлса, улар жавоб беришлари мумкин. Бироқ муҳим масалаларга келсак, буларга ҳеч ким фатво бермайди, фақатгина бу масалаларни ўрганиб чиқадиган (бунга) муносиб уламолар (фатво бера олади)» (Қаранг: «Фатва ал-Фавзан» № 7084).

12. Фойда ва зарар (маслаҳа вал мафсада) масаласига эътиборсизлик

Фойда ва зарар масаласи дин асосларидан ҳисобланади. Аммо, афсуслар бўлсинки кўпчилик мусулмонлар ушбу масалага умуман эътибор беришмайди. Кейин шундай ишлар қилишадики, унинг оқибатида Исломга ҳам, мусулмонларга ҳам улкан зарар келтиришади. Ҳасан Басрий дедилар: «Фитна авж олганда, у ҳақида фақат олим хабардор бўлади. У тугаганидан кейин эса, у ҳақида энди ҳар бир жоҳил хабардор бўлади» (Ибн Саъд «ат-Табақот»да 7/166).

Имом Ибн Муборак деди: «Ҳалол ва ҳаром масаласини тушунган ҳар ким ҳам ҳақиқий олим ҳисобланмайди. Чунки бу масалаларни кўпчилик билади. Бироқ фойда ва зарар масалаларини тушунган ҳақиқий олимдир» (Қаранг: «Алвияту Наср» 1/103).

Фойда ва зарар мавзусида умматимизнинг буюк имомлари тарафидан жуда кўп асарлар ёзилган. Ушбу имомлар асарлари орасида Ибн Таймия, Ибн ал-Қоййим, Шотибий ва бошқаларнинг асарлари бор.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳдан ўзгага сиғинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар» (Анъом: 108).

Имом Шавконий ушбу оятнинг тафсирида айтади: «Ушбу оятда шу нарсага далил борки, агар ҳаққа даъват қилувчи ва бидъатдан қайтарувчи, унинг ҳаракати унданда каттароқ мункар содир бўлиши, ҳақиқатга хилофлик ва бундан каттароқ залолатга йўлиқишга олиб борса, у учун уни (даъватни) тарк қилишлиги афзалроқдир. Бундан ташқари, бу(ндай қилиш) вожиб бўлади» (Қаранг: «Фатҳул Қодир» 2/214).

Аслида бутларни сўкиш жоиз амал. Бундан ташқари бу Аллоҳга қурбат ҳосил қилишлик ҳисобланади. Бироқ бу иш унданда каттароқ зулмга олиб боргани учун, бу амал ҳаром бўлади. Бу ўринда айни Аллоҳни сўкишларига олиб боради.

Баъзилар айтишадики, уламолар у ёки бу фатвони араб давлатлари ҳукмдорлари, ёки Америка, ёки яна кимларнингдир кўнглини олиш учун берадилар. Улар эса аслида фақатгина динни қандай бўлса, шундай етказаётган бўладилар холос. Савол туғилади: наҳотки улар Аллоҳни: «Аллоҳдан ўзгага сиғинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз!» оятни мушрикларга ёнбосиш учун нозил қилган дейишга журъат қилсалар?!

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида уларга айтдилар: «Эй Оиша, агар қавминг жоҳилятдан чиқиб, эндигина исломга қадам қўйган бўлмаганида, мен албатта Каъбани бузушни амр қилар эдим. Сўнг ундан нимаики ташқарига олиб чиқиб қурилган бўлса, ичкарига олар эдим. Мавжуд эшик остонасини пасайтириб, яна иккита — машриқ ва мағриб томондан эшиклар очар эдим. Иморатнинг пойдеворини Иброҳим давридагидек қилиб қурар эдим» (Бухорий 1586, Муслим 1333).

Ушбу сўзларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳ қилинганидан кейин, мусулмонларда қудрат ҳам, ҳукумат ҳам борлигида айтдилар. Аммо шунга қарамай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, фойда ва зарарни ҳисобга олган ҳолда, фойдадан кўра зарари кўпроқ бўлган амални бажаришдан воз кечдилар.

Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у кишининг саҳобалари сўрашди: «Нима учун биз мунофиқларни ўлдирмаймиз?» У зот жавоб бердилар: «Наҳотки сиз одамларнинг: «Муҳаммад асҳобларини ўлдирмоқда» дейишини истасангиз?!» (Муслим 2584).

Мунофиқлар динга кофирлардан кўра кўпроқ зиён келтиришар эди. Аммо шунга қарамай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг кетидан келиши мумкин бўлган зарар сабабидан уларни ўлдиришга рухсат бермадилар.

Фойда ва зарар масаласи ҳар доим ва ҳар ерда эътиборга олиниши керак. Жиҳодда ҳам, наҳий мункарда ҳам, кофир бўлган ҳукмдорга қарши бош кўтаришда ҳам, барча нарсада.

Қуйида уламолар фойда ва зарар масаласини барча ишда эътиборга олганлари борасида мисоллар келтирамиз:

Имом Ийз ибн Абдуссалом деди: «Кетидан душманга етадиган талофатни олиб келмаган кофирлар билан бўлган ҳар қандай жангни тарк этиш керак. Чунки ҳаётни ҳавф остига қўйишлик фақатгина динни олий қилишликдаги фойда бўлса ва мушрикларга талофат етса жоиз бўлади. Агар булар бўлмаса, жангни тарк қилишлик вожиб бўлади. Чунки бунда жонларни бекорга йўқотиш, кофирларга хурсандчилик олиб келиш ва мусулмонларнинг хор бўлиши бор. Бу ҳеч қандай фойдаси бўлмаган тўлиқ зарарга айланади» (Қаранг: «Қаваъидул аҳком» 1/95).

Имом Ийзнинг ушбу сўзларида, қаршилик кўрсатиш қобилиятининг бўлишлиги жиҳод қилишликка кифоя қилади дея эътироф қилувчиларга раддия бор. Бу хато фикр. Чунки Макка даврида қаршилик кўрсатиш қобилияти Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларида ҳам бўлган эди. Бироқ Аллоҳ уларга жанг қилишни таъқиқлади. Чунки жанг қилишлик уларга унданда каттароқ зарарни олиб келиши мумкин эди. Ибн ал-Қоййим деди: «Аллоҳ таоло мусулмонларга Маккада жанг қилишни ман қилди ва уларга сабр қилишни буюрди. Бунинг сабаби, уларнинг жанглари, зулмга сабр қилишликдан кўра каттароқ зарарни олиб келмаслиги учун эди. Уларнинг жони, дини ва зурриётини сақлаб қолишликдаги фойда, жанг қилишлик олиб келиши мумкин бўлган фойдадан каттароқ эди» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 2/150).

Аллоҳ таоло жиҳодни, унинг сабабидан динни олий қилишлик учун жорий қилди. Шайх Абдурроҳман Саъдий деди: «Жиҳод – кофирларнинг қонини тўкиш ёки уларнинг молларини ўзлаштириш учун қилинмайди. Жиҳод –  Аллоҳнинг дини бошқа динларга нисбатан олий бўлишлиги, ер юзида бутпарастлик ва ҳақиқий иймонга зид бўлган барча нарсанинг йўқолиши учун қилинади. Айни мана шу нарса фитнадир. Агар мана шу фитна йўқолса, мусулмонлар қон тўкиш ва жангларни тўхтатиши шартдир» (Қаранг: «Тайсирул Каримир Роҳман» 78).

Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Қўзғолончилар жамоасига қарши жанг қилишга бўлган амрга имконият ва қудратнинг мавжуд бўлишлиги шарт қилинади. Мушрик ва кофирларга қарши қилинган жиҳоднинг муҳимлиги, уларга қарши жиҳоднинг муҳимлигидан ортиқ эмас. Бизга маълумки, у (мушрик ва кофирларга қарши жиҳод) ҳам имконият ва қудрат билан шарт қилинган. Баъзида шаръий фойда (кофирларга) тўлов тўлашлик, ёки сулҳ тузишлик, ёки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир неча бор қилганларидек, шартнома тузишликда ҳам бўлиши мумкин. Агар имом (ҳукмдор) қудратнинг мавжудлигини кўрса, аммо (жанг қилишда) фойдани кўрмаса, бундай ҳолатда уни тарк этишлиги афзал. Кимки жанг қилишлик фойдадан кўра кўпроқ зиён келтираётганини ва ушбу жанг – фитна эканини кўрса, унга амирига итоат қилишлик вожиб бўлмайди» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 4/442).

Эй мусулмонлар, шайхулисломнинг мана бу сўзларига эътибор беринг!

Биринчидан, у киши айтадики, жиҳод олиб бориш учун қудрат ва имкониятга эга бўлиш керак.

Иккинчидан, у киши агар ҳатто қудрат ва имкониятга бўлган тақдирда ҳам, фойда ва зарар масаласини эътиборга олиш шарт эканига кўрсатма берди.

Учинчидан, у киши жанг фитна ва мусулмонларга нисбатан очиқ зарар бўладиган ҳолатда, амир (ҳукмдор)га итоат қилмаслик жоиз экани ҳақида гапирмоқда. Агар бу ҳақиқий мусулмонлар ҳукмдори борасида айтилган бўлса, асли ҳукмдор бўлмаганга, шунингдек зарар келтираётган нарсада итоат қилишлик ҳақида нима дейиш мумкин?!

Шайхулислом яна айтади: «Ҳукмдорга қарши чиқаётган гуруҳ билиши керакки, уларнинг чиқишларидаги зарар, улар даф қилмоқчи бўлган (зарар)идан каттароқ бўлиши мумкин» (Қаранг: «Минҳажу Сунна» 3/391).

Шунингдек Ибн Таймия Бану Умайя ҳукмдорларига қарши чиққан Ибн Ашъас ва Ибн Муҳаллаб ҳақида айтади: «Улар, худди улар билан бирга бўлганлар каби мағлубиятга учради. Улар динни жорий қилишмади ва дунёни яхшилашмади. Ахир Аллоҳ таоло дин ёки дунё ҳаётига фойда келтирмайдиган амални қилишга буюрмайдику. Ҳатто агар бу ишни қилган Аллоҳнинг валийси, тақводор ва жаннат аҳлидан бўлса ҳам. Улар фитна вақтида жанг қилганлари учун олқишланмаган Али, Оиша, Талҳа, Зубайр ва бошқалардан афзал эмас эдилар. Ваҳоланки улар Аллоҳнинг ҳузурида буюк ўринга эга ва бошқа ҳар кимдан яхшироқ ниятга эга эдилар» (Қаранг: «Минҳажу Сунна» 4/528).

Шайх Ибн Усаймин кофир бўлган ҳукмдорга қарши чиқиш борасида гапирар экан, айтади: «Агар биз уни ағдариб ташлашга қодир бўлсак, бундай ҳолатда унга қарши чиқамиз. Агарда биз бунга қодир бўлмасак – унда йўқ. Чунки ҳар бир шариатдаги вожиботда қудратнинг мавжудлиги шарт қилинади. Энди, агар биз қарши чиқсак, бунда ўша ҳукмдор борида бўлгандан кўра каттароқ зарар келади. Агар биз унга қарши чиқсак, у эса биздан кучлироқ чиқса, бундан кейин биз янада хорроқ ҳолатга тушамиз. У эса ўзининг куфр ва зулмида янада қатъиятлироқ бўлади. Ушбу масалалар шариат билан бошқарилувчи ақлга муҳтож. Бу каби масалаларда биз эҳтиросларимиздан четлашимиз керак. Бизга эҳтирос бизни руҳлантириши учун керак. Бироқ биз, унга эргашишлик ҳалокат бўлган эҳтиросларга эргашиб кетмаслик учун, ақл ва шариатга муҳтожмиз!» (Қаранг: «Бабул Мафтуҳ» 3/126).

Шунингдек Ибн Таймия ҳам наҳий мункарда фойда ва зарар муҳим қоидаси қандай эътиборга олиниш керак эканини бизга гўзал ўрнак билан кўрсатиб кетди. У киши ҳикоя қилади: «Мўғул-татарлар Димашққа ҳужум қилганидан сўнг, мен асҳобларим билан улардан бўлган бир гуруҳ олдидан ўтдик. Улар хамр ичар эди. Ҳамроҳларимдан бири уларни танқид қилмоқчи бўлди. Бироқ мен уни бундан тўсдим ва айтдимки: «Дарҳақиқат, Аллоҳ хамрни ҳаром қилган. Чунки у Аллоҳнинг зикри ва намоздан тўсади. Буларни эса хамр одам ўлдириш, болаларни асирга олиш ва молларни тортиб олишдан тўсади. Шунинг учун қўй уларни»» (Қаранг: «ал-Истиқома» 2/168).

Хулоса

Биз Аллоҳ таолодан Ислом умматини аввалги улуғворлигига қайтаришини ва ҳақиқатга тўғри эътиқод асосида интилувчи мусулмонларни бирлаштиришини сўраймиз!

Биз ихвон жамоаси ва бошқа гуруҳлар каби барча оқимлар билан жамланишга ва: «Бизни бирлаштираётган бидъат, бизни ажратаётган Суннатдан яхшироқ!» дейишликка даъват қилмаймиз. Аллоҳ таоло барчамизни бу каби эътиқоддан сақласин!

Аллоҳнинг раҳмати билан, биз тўғри эътиқодга хилоф қилган ҳолда бирлашиш Исломнинг мақсади деб ҳисобламаймиз. Йўқ! Юқорида зикр қилиб ўтилган умматдаги фитналар сабабига эътибор бермайдиган қанчадан қанча одамлар борки, бунинг аксини гапирмоқда ва ҳаққа бўлган даъватни фитна деб номламоқда. Ахир биз ҳавои нафс аҳли ҳақиқатга йўлиққанида, улар томондан шаклланган ҳизб ёки жамоатнинг парчаланиши ва ихтилофлашишидан қўрқиб, ўша ҳақни фитна деб номлаганини тез-тез гувоҳи бўлмаяпмизми?!

Имом Авзоий ажойиб сўзларни айган: «Одамлар сиздан юз ўгирсалар-да, салаф йўлида бўлинг. Чиройли сўзлар билан безасаларда, одамларнинг раъйларидан эҳтиёт бўлинг!» (Қаранг: «аш-Шариъа» 1/193).

Шунингдек, қанчадан қанча одамлар борки, унинг атрофидагилар унга нисбатан ёмон муомалада бўлиб қолишларидангина қўрқиб, ҳаққа эргашишдан қўрқади. Аллоҳ бизни бу ҳолатдан сақласин!

Тўғри манҳажга эргашувчиларга келсак, биз ишонамизки, у эргашган йўлга эргашувчиларни топади. Имом Фузал ибн Иёз деди: ««Жонлар жангчилар кабидир. Бир бирини танигани бирлашади, бир бирини танимагани эса ажралади» (Бухорий 3336, Муслим 2638). Ва бўлиши мумкин эмаски, Суннат аҳли бидъат аҳлига кўмаклашса. Фақат бу мунофиқликни изҳор қилиш бўлади» (Қаранг: «Шарҳ усул эътиқод» 1/138).

Шайх Аҳмад Нажмий деди: «Мусулмонларни эътиқодда бирлашишга эмас, балки сафда бирлашишга чақираётган кимса, ўша амру маъруф ва наҳий мункарни вайрон қилишни истабди. Мусулмон бошқа мусулмоннинг залолатида иштирок этиши мумкин эмас… Турли эътиқодлар билан бирлашган сафдан Роббимиз ҳеч қачон рози бўлмайди. Сафларни (адашганлар билан) бирлаштириш мумкин эмас ва бу шайтон даъватидир!» (Қаранг: «ал-Фатава ал-жалия» 70).

Шундай бўлсада, ҳар хил оқимларнинг турли эътиқодлар билан сафларни бирлаштиришга бўлган даъватлари бўлиб турганида ҳам, бу самара бермаётганини кўриб турибмиз. Хўш, барча оқимлар жам бўлишди дейлик, кейин нима?! Ҳеч нарса. Вақти келиб бир-бирлари билан урушишни бошлашади. Бунга тарихда мисоллар жуда кўп.

Имом Абу Музаффар Самоний деди: «Агар ҳавои нафс ва бидъат аҳлига назар солсанг, уларни ихтилоф қилаётган ёки ҳизб ва гуруҳларга бўлиниб кетганини кўрасан. Сен улардан иккисини ақидада бир йўлга эргашганини топмайсан. Улар бир бирини бидъатда, ҳатто куфрда айблайди. Ўғил ўз отасини, одам биродарини, қўшни қўшнисини куфрда айблайди. Улар бирлашган, аммо сўзлари бир бирига тўғри келмайди. «(Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир» (Ҳашр: 14)» (Қаранг: «ал-Ҳужжа» 2/224).

Биз фақатгина балолар манбасига мусулмонларнинг эътиборини қаратмоқчимиз холос. Шояд юқорида айтилганлар борасида тафаккур қилишса. Улар учун мана шу дунёнинг ўзида синовларни тушунишлари ва уни енгиб ўтишлари енгилроқ бўлар эди. Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Аллоҳ йўлида яшаб ўтиш, унинг йўлида вафот топишдан кўра қийинроқ!»

У киши ҳақ сўзни айтган. Ахир ҳеч ким неча йил яшашини ва қай ҳолатда вафот этишини билмайдику. Ахир ҳозир кўпчилик мусулмонлар динни ташлаб кетаётган давр бўлса. Кимдир бу ишни дунё лаззати учун қилса, кимдир Исломда ҳақни топмадим, фақат фитнани топдим деса, яна кимдир бошқа қандайдир сабабларга кўра бу ишга кўл урмоқда. Бироқ одамлар эмас балки Аллоҳнинг Ўзи истаганидек бўлган Аллоҳнинг тоатида узоқ ва муносиб умр кечирган одамга келсак, бундай одам Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг энг афзалидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Одамларнинг энг яхшиси умри узоқ ва амали яхши бўлганидир. Одамларнинг энг ёмони эса, умри узоқ ва амали ёмон бўлганидир» (Аҳмад, Ҳоким. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 3297).

Юқорида айтиб ўтилганларга якун сифатида салафларнинг ажойиб насиҳатини келтирмоқчимиз. Чунки улардан кўп фойда олиш мумкин:

1200 йилдан аввалроқ яшаб ўтган Юнус ибн Убайд деди: «Бугунги кунимизда кимдир Суннатга даъват қилаётгани ажабланишга лойиқ. Бироқ кимдир даъватга жавоб бериши ва Суннатни қабул қилиши унданда ажабданарлироқ» (Абу Нуъайм «ал-Ҳиля» 3/21).

Худди шу каби 1200 йил аввал яшаб ўтган имом Абу Убайд Қосим ибн Салом деди: «Суннатга эргашувчи қизиб турган чўғни ушлаб турган кабидир. Менинг наздимда бугунги кунда шундай одам Аллоҳ йўлида қиличини силкитаётгандан (яъни жиҳод қилаётгандан) кўра яхшироқдир» (Қаранг: «Тарихул Боғдод» 12/410).

Суфён ибн Уяйна деди: «Яхши ва ёмонни билган ҳар ким ҳам ақл эгаси ҳисобланавермайди. Дарҳақиқат, ақл эгаси – яхшини кўриб унга эргашган, ёмонни кўриб эса ундан четлашгандир» (Қаранг: «ал-Ҳиля» 8/339).

Имом Асбаҳоний ёзади: «Дарҳақиқат, бидъат аҳлидан бўлган ҳар бир гуруҳ уларнинг йўли Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юрган йўл эканини эътироф этади. Аслида эса улар динга на Аллоҳ, на Унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) изн бермаган нарсани киритишди. Бироқ Аллоҳ буни рад қилади. Чунки У шундай қилдики, ҳақ ва тўғри ақида ҳадис билимдонлари ва салафларнинг йўлидан бошқасида бўлиши мумкин эмас. Чунки улар ўз дини ва ақидасини, асрдан асрга оша, салафлардан тақлид қилиб ўрганиб келдилар. Улар буни тобиинлардан ўрганди, тобиинлар эса буни саҳобалардан ўрганди, саҳобалар эса буни Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўрганди» (Қаранг: «ал-Ҳужжа» 2/233).

Сўзимиз охирида оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

[1] Бу хутбани «Ҳожат хутбаси» деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: «Сунан Ибн Можжа»: «Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ», «Сунан ат-Термизий», «Сунан Аби Довуд», «Сунан ан-Насоий», Абу Яълонинг «Сунан»и, Байҳақийнинг «Сунан»и, Табаронийнинг «ал-Муъжам ал-Кабир» ва Имом Аҳмаднинг «ал-Муснад» китоблари. Бу хутбанинг бир қисми Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида «Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи ва саллам»да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг «Хутбатул Ҳожа» китобига мурожаат қилинсин.

[2] Афсуски, аслида умматнинг муҳим масалалари ечимига киришган баъзиларда ҳатто шу сифатлар ҳам топилмай қолмоқда.

Ҳукмдорга сўз билан қарши чиқишлик
Ҳукмдорга сўз билан қарши чиқишлик

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато қилсин, эй фазилат эгаси. Савол берувчи олдинги саволга боғлиқ бир савол сўраяпти: Айтадики, қалбида «қурол кўтармайябман-ку ва ҳаворижлар эътиқод қилаётган масалаларни зоҳир қилмаябман-ку» деб эътиқод қилган ҳолда, сўз билан қарши чиқишлик «خروج» (мусулмон ҳукмдорга) қарши чиқишлик ҳисобланадими?

Жавоб: Бу биз яқиндагина зикр қилган масалага ўхшаш экан. Кимки ҳаворижларни хислатларидан бирор-бир хислатга эга бўлса, бас у ўшалардандир. Агар гапирмасада, ақидаси шундай бўлса (ҳаворижлар билан) баб-баробардир. Ҳаворижларни тўғрилик ва ҳақда деб билса, бу (одам)нинг ҳукми ўшалар (ҳаворижлар)нинг ҳукмидадир. Лекин бу нарсани Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Бизга буни (яъни қалбидаги эътиқодини) билишликка йўл йўқ. Гоҳида инсон эътиқод қилаётган ва тўғри деб билган нарсасига биноан ҳаворижлардан бўлади ва биз буни билмаслигимиз мумкин. Киши яна ўшаларни сўзини айтса ва мусулмонларни кофирликда айбласа ҳаворижлардан бўлади (ҳисобланади). Демак, шуни айтса ва буни зоҳир қилса ҳаворижлардан бўлади. Энди қурол кўтарадиган бўлса, у ҳаворижлардан деб (фикримизни) таъкидлаймиз.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

Фатвонинг овозли манбаси: http://www.alfawzan.ws/node/7169

Манба: Тавҳид форуми