Ислом террорга қарши » Жиҳод

Аёл киши учун жиҳод қачон фарз бўлади?
Аёл киши учун жиҳод қачон фарз бўлади?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Дарҳқақиқат бугунги кунда аёлларни жиҳод қилишликка даъват қилувчи «даъватчи»лар пайдо бўлган. Ҳатто уларнинг ораларида шундайлари борлигини эшитмоқдамизки, интернет орқали ёш қизларни жиҳод қиламиз деб бошини айлантириб, ўз олдига чақириб олиб, валийси розилигисиз никоҳлаб олиб, бирга жиҳод қилишга олиб кетишаётган эмиш, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

Баъзи мусулмонлар муслима опа-сингилларимизни жиҳод майдонига (аслида бу жиҳодий ҳаракатлари шаръий экани катта шубҳа остида) чорлаётганларини оқлаш мақсадида, аввалда ҳам уламолар аёлларни жиҳодга чақиришганини далил қилиб келтиришмоқда. Улар мусулмонлар юртига кофирларнинг бостириб келганида, жиҳод барча учун, аёллар ва болалар учун ҳам, фарзи айн бўлади деган баъзи имомларнинг сўзларини келтиришмоқда. Сўнг ўша мусулмонлар ўша ҳолатга қиёс қилиб айтишмоқдаки, бугунги кунимизда жиҳод фарзи айн, демак бунга аёллар ҳам киради.

Ушбу даъвога осонгина жавоб бериш мумкин.

Биринчидан, ушбу имомлар кофирлар мусулмон юртларга бостириб киришган ва ўша одамлар, аёллар ва болалар ҳужум остида қолиб кетишган ва уларда жанг қилишдан бошқа иложлари йўқ ҳолат ҳақида гапиришган. Улар бу билан ўзларини ҳимоя қилишади. Улар аёл кишининг жанг майдонига ўз ихтиёри билан бориши ҳақида гапиришмаган.

Иккинчидан, душман бостириб келганида аёллар учун ҳам жиҳод фарзи айн бўлиши ва улар эрларининг рухсатисиз жиҳодга чиқишлари керак экани ҳақидаги фикр мансуҳ бўлган. Ушбу фикр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларига хилофдир. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам умумий қилиб аёл киши жиҳод қилиши шарт эмас деб айтганлар. Яна ушбу фикр ушбу масаладаги уламолар ижмосига ҳам зиддир.

Душман бостириб келганида аёл киши ҳатто эри бунга рухсат бермаса ҳам жанг қилиши керак деган фикр баъзи имомларнинг фикри бўлган. Улар баъзи фиқҳий мазҳаб китобларида келтирилган.

Ҳатто агар душман бостириб келса ҳам аёлларга жиҳод фарз бўлмайди, фақатгина эркаклар учун фарз бўлади деган фикрга уламолар ижмо қилганларини имом Ибн Ҳазм келтирган. У киши айтадики: «Кофирлар бостириб келган ҳолатда мусулмонларни, уларнинг қалъа ва оилаларини ҳимоя қилишга қодир бўлган, вояга етган эркаклари учун фарз эканига (салафлар) ижмо қилишди» (Қаранг: «Маротибул ижмоъ» 135).

Аёл кишининг жиҳод қилиши фарз эмас эканига юзлаб ижмоларни келтириш мумкин.

«Аёл учун жиҳод мажбурияти йўқ. Бунда ҳеч қандай ихтилоф йўқ!» Имомлар айнан мана шундай деб айтишган. Улардан Ибн Ҳазм, Ибн Рушд, Ибн Обидийн, Шайбоний ва бошқа кўпгина имомлар (Қаранг: «Шарҳ ал-Кабир» 1/200, «Қованинул аҳком» 163, «Муғний Муҳтаж» 4/209, «Хошия Ибн Обидийн» 4/25, «Маротибул ижмоъ» 119, «Бидаятул мужтаҳид» 1/281).

Фақатгина якка муслимага агар унга ҳужум қилишса ва уни жинсий зўрламоқчи бўлишса, мана шу ҳолатдагина унга жанг қилишлик фарз бўлади. Ҳофиз Ибн Наҳҳос деди: «Агар аёл билсаки, агар у таслим бўлса уни (жинсий) зўрлашса, ҳатто ҳалок бўлса ҳам унга ҳимояланиш фарз бўлади. Дарҳақиқат, кимки зинога зўрланса, бунда итоат қилиш мумкин эмас!» (Қаранг: «Машаривал ашвақ» 102).

Ғазотларда аёл кишининг иштирок этиши мумкин бўлган ягона ҳолат, агар унинг валийси бунга ижозат берса, агар мусулмонлар ҳукмдори ижозат берса ва агар улар ушбу ғазотда аёллар хавфсизликда бўлишини таҳмин қилинса жоиз бўлади. Бу ҳолатда ҳам уларга энг кўпи билан қилиши жоиз бўлган нарса шуки, улар ярадорларни даволаш ва уларни ҳолидан хабардор бўлишларидир. Қурол кўтариб жанг майдонида урушиш эмас! Баъзи имомларнинг фикрича, бунинг жоиз экани ҳам кейинчалик мансуҳ қилинган экан. Бунда улар қуйидаги ҳадисга суянишган: Бану Азро қабиласидан бўлган Умму Кабша ривоят қилади: «Кунларнинг бирида мен Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедим: «Эй Аллоҳнинг Росули, менга фалончи аскарлар билан (жиҳодга) чиқишга изн берсангиз». У зот жавоб бердилар: «Агар (одамлар) «Фалончи жиҳодга чиқибди» деб, буни Суннат деб ҳисоблаб қолмаганларида, мен сенга ижозат берардим. Аммо (сен) ўз уйингда қолгин!»» (Ибн Мандаҳ «ал-Маърифа» 2/362, Табароний «ал-Авсат» 4604. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 2740).

Ҳофиз Ибн Ҳажар деди: «Ибн Саъд Ибн Абу Шайбадан келтирган ҳадиснинг бошқа ривоятида айтилади: «Қолгин. Чунки мен одамлар: «Муҳаммад хотинлар билан бирга ғазотга чиқмоқда!» деб гапиришларини истамайман». Ушбу ҳадисни Умму Синон ал-Асламий таржимаи ҳолида зикр қилинган (жиҳодда аёлларнинг ҳозир бўлиши ҳақидаги) ҳадис билан жамлаш мумкин. Чунки бу носих (бекор қилувчи) ҳадис. Аёллар ғазотга чиқишлари Хайбар ғазоти даврида бўлган, ундан олдин эса Уҳуд жангида бўлган. Бу «Саҳиҳул Бухорий»даги Баро ибн Озиб ҳадисида айтилганидек. Бу эса (яъни аёлларга жиҳодга чиқишга рухсат бермаганлари) Макка фатҳидан кейин айтилган» (Қаранг: «ал-Исаба» 8/283).

Мана шундан кейин ҳам, қандай қилиб хавфсиз жойда бўлган аёлни, жанг ва хатар ўрнига чақириш мумкин?! Аллоҳга қасамки, ушбу чақириқ, салафлар чақирган нарсага хилофдир!

Имом Ибн Қудома деди: «Душман ерига аёллар, хусусан ёш аёлларнинг кириши қораланган! Аёллар жанг қиладиган одамлар сарасидан эмас!» (Қаранг: «ал-Муғний» 10/391).

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди: «Хатарли жойларда яшаманглар!» (Абдурраззоқ 5/162. Исноди ҳасан).

Имом Абу Убайд Умарнинг ушбу сўзларини шарҳлар экан, деди: «У чегара худудларида хотинлари билан яшашликни назарда тутмоқда. Чунки бу оила билан яшайдиган ўрин эмас» (Қаранг: «Ғарибул ҳадис» 3/325).

Муслима аёлларни жанг қилаётган эркаклар сафида бўлишга чақириш – ушбу асрнинг бидъатларидандир! Бу нарсани замонамиз уламолари қоралашган. Шайх Ибн Боз, шайх Албоний ва шайх Аҳмад Шокир шулар жумласидандир. Уларнинг айтишича, буни баъзи жоҳиллар коммунист ва шиаларга тақлид қилиб, ўрганиб олишган экан. Айни мана шу тоифалар аёлларни армияга киритишни бошлаганларнинг аввалгиларидир (Қаранг: «Умдату-ттафсир» 3/157, «Мажалла ал-бухус» 6/297).

Жиҳоднинг аёлларга фарз экани борасидаги масалани шайх Аҳмад Нажмий 20 йилдан аввалроқ ажойиб суратда ёритиб берганлар. У киши шайх Абдуллоҳ Аззамга раддия берар эканлар, у кишиининг «Ислом ерларини ҳимоя қилиш энг муҳим фарзлардандир» номли китобларининг 36-саҳифасида айтадилар: «Агар душманлар Ислом ерларига кирган бўлишса, бундай ҳолатда ушбу шаҳар ва унинг атрофидагилар учун жиҳод фарз бўлади. Бундай ҳолатда рухсат сўрашлик соқит бўлади ва ўғил ота розилигисиз, хотин эр розилигисиз ва қарздор қарз берувчининг розилигисиз (жиҳодга) чиқади!»

Шайх Аҳмад Нажмий ушбу сўзларга нисбатан шундай ёзадилар: «Ислом ерига душман ҳужуми вақтида ота-она ва қарз берувчидан изн сўрашлик соқит бўлиши (яъни изн сўрамаса ҳам бўлавериши) тушунарли бўлган нарса. Бироқ хотин ҳам эридан рухсат сўрамаслигига келсак, бу баъзи фақиҳлар бунга далили бўлмаган ҳолда киритган нарсадир! Аёллар жиҳод қилиши фарз эмас. Бунга Оишадан келган саҳиҳ ҳадис далолат қилади, у зот айтадиларки: «Эй Расулуллоҳ, аёл киши жиҳод қилиши керакми?» Бунга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жавоб бердилар: «Ҳа. Уларнинг жиҳоди, бу жангсиз жиҳод – Ҳаж ва Умра!» (Бухорий ривояти). Кимки аёллар жиҳод қилиши керак эканини даъво қилса, ўша Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у зотнинг сўзлари ва ҳукмларини рад қилибди!»

Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар жиҳод қилишлари шарт эмас эканини умумий қилиб айтдилар. Энди кимдир келиб баъзи ҳолатлар борки, унда аёллар ҳам жиҳод қиладилар демоқда, аммо бунга на Қуръондан, на Суннатдан, на уламолар ижмосидан хословчи далил келтирмаябти. Шу сабабдан ҳам шайх бу каби нарсани даъво қилувчи, бу каби даъволари билан аёлларни жиҳодга буюрмаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни инкор қилган ёки ҳаттоки у зотга раддия берган бўлади деб айтмоқда.

Шайх Аҳмад давом этди: «Бу каби ҳолатларда аёлларга жиҳод мажбуриятини юклаётганлар сўзларидан (шу нарса маълум бўлмоқдаки), аёл агар жиҳодга чиқмаса, гуноҳкор бўлар экан, ҳатто агар у болалари, уйини тарк қилиб, асирга тушса ҳам!»

Яна шайх Нажмий деди: «Муҳим жойи шуки, аёл киши жиҳодга эрининг рухсатисиз чиқиши мумкин деган сўзлар – ҳолат юзасидан тафаккур қилмаслик ва оқибатини инобатга олмаслик билан айтилган ёлғон сўзлардир. Бу аввалда ушбу сўзни айтганларга тақлиддир (кўр-кўрона эргашишликдир)» (Қаранг: «Рисолатул иршод ила баёнил ҳақ фи ҳукмил жиҳад» 84).

Валлоҳу аълам.

Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Манба: Тавҳид форуми

Шайх Толаат Заҳрон хотинини Афғонистондаги жиҳодга чорлаётган киши ҳақида
Шайх Толаат Заҳрон хотинини Афғонистондаги жиҳодга чорлаётган киши ҳақида

09.12.2011

Аёлнинг саволи: Эрим Афғонистонга жиҳод учун кетишни истайди. Мен эса унга: «Мен у ерга бормайман», деяпман.

Шайх Толаат: Афғонистонда жиҳод йўқ. Ким у ерда-Афғонистонда жиҳод бор, деб айтди. Бу қуруқ-пуч гап. Афғонистонда жиҳод йўқ. Балким жиҳод ҳозир Даммажда бўляпти. Бошқа минтақаларда жиҳод йўқ. Қилич билан бўладиган жиҳод йўқ. Даммажда эса жиҳод кетяпти. Одамларга (Даммаждаги) толиби илмларга ёрдам беришлари вожиб бўлади. У ерда шайх Яҳё Ҳажурий ва у киши билан бирга (бўлган салафийлар бор). Уларга ёрдам беришлик вожиб бўлади. Яман аҳлига вожиб бўлгани қилич ва қувват билан, бошқаларга эса, ким сафар қилишга қодир бўлса сафар қилсин, сафар қилишга қодир бўлмаганлар эса мол билан, (мол)га қодир бўлмаса дуо билан ёрдам бериши вожиб бўлади. На Чеченистонда ва на Афғонистонда жиҳод бор. Бу ҳақда бирон гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Аёлнинг саволи: Ва (эрим) айтяптики: «Мен билан Афғонистонга бормасанг, менга итоатсизлик қилган бўласан ва сени талоқ қиламан». Ушбу ҳолатда нима қиламан? Икки фарзандим бор, боз устига эрим қарздор. Эримнинг онаси эса унинг кетишига асло рози бўлмайди. Бироқ у на онасига ва на бирор кишига итоат қиляпти. Мен эрим билан Афғонистонга бормасам, унга итоатсизлик қилган бўламанми? У ерда аслида жиҳод бор экани ҳақида уламолар фатво беришганми?

Шайх Толаат: У ерда жиҳод йўқ. Ўзи яширин-ғоиб, залолат аҳли унинг устидан кулишган холос. Ва унга бирор киши тушунча бериши-йўл йўриқ кўрсатишига муҳтождир. Аёл савол тариқасида айтсинки: «Хоп, сен билан Афғонистонга бораман. Фақат бир шарт билан. Шайх Фавзон, шайх Аббод ва шайх Робиъ каби ишончли уламоларнинг, ўша ерда жиҳод бор экани ҳақидаги фатволарини келтирасан. Аллоҳни номига онт ичаманки, (шундай қилсанг) мен ўзим ўша ерга олдинга тушиб-чопқиллаб бораман». Ишни шундай қилиб (ери ишончли уламолардан фатво олиб келишига) қайдлаб-боғлаб қўяди. (Шунда ҳам) кетиб қолса, у (эринг) билан борма. Талоққа келсак, Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир кишини Ўзининг кенглиги-марҳамати билан беҳожат қилади.

Манба: Тавҳид форуми

Умматнинг (бугунги аянчли) воқелиги
Умматнинг (бугунги аянчли) воқелиги

Аллома, Шом диёрининг муҳаддиси

Муҳаммад Носируддин Албоний

роҳимаҳуллоҳ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳга мусулмонларнинг (бугунги аянчли) воқелиги борасида, мусулмон киши уммат рўбарўсида нима қилмоқлиги вожиб бўлади, дея савол берилди.

Жавоб: Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир»(Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ)ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг…

Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.

Жавобга ўтадиган бўлсак, мусулмонларнинг бугунги ҳолати аввалги исломий даъват давридаги ҳолатдан озида ҳам, кўпида ҳам фарқ қилмайди. Бу билан Макка даврини назарда тутяпман. Бугунги кундаги исломий даъват эгаллаб турган вазият, даъватнинг аввалги босқичидаги шарт-шароитдан умуман фарқ қилмайди, деб айтмоқчиман. У ҳам бўлса Макка давридир. Барчага маълумки ўша куни даъват тепасида турган киши, у пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламдир. Бу гапим билан айтмоқчи бўлганим шуки, мана Қуръони Каримда келганидек, ўша куни ҳам даъват Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг ораларидан пайғамбар қилиб жўнатилган қавм томонидан исканжага олинганди. Сўнг даъват доираси кенгайиб, ён атрофдаги араб қабилаларига ҳам тарқалгач, Набий соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилишга амр этдилар. Албатта биз ҳозир бутун сийратни ёдга олмоқчи эмасмиз, чунки Ислом тарихи ва пайғамбар сийрати бу ерда ҳозир бўлганларнинг кўпчилигига маълум. Бироқ мен гапимни қисқа-мухтасар қилиш билан саволга жавоб бериб, мақсадга кўча қолай дегандим.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам саҳобалари билан Мадинага ҳижрат қилгач, Мадинаи мунавварада исломий давлат қуриш йўлидаги илк уруғларни қададилар. Ушбу янги бошланган даъватни янги душмани ҳам майдонга чиқди, яъники, Мадинада. Чунки даъват Рум давлатининг шоҳи Ҳирақл бўлмиш насронийлар ўлкасига, ҳозирги кундаги Сурияга, яқинлашиб бораётганди. Натижада улар ҳам ушбу янги даъватнинг ёғийларига айланишди. Демак душман фақат араб жазирасидаги араблар эмасди. Балки араб жазирасининг шимолидаги, яъни Суриядаги, насронийлар ҳам эди. Сўнг яна бошқа бир душман майдонга чиқди, у ҳам бўлса Форсдир. Демак исломий даъват барча жиҳатдан, араб жазирасидаги мушриклар, насронийлар, ичкаридаги баъзи яҳудийлар, сўнг Форс томонидан исканжага олинганди. Форс билан насронийлар ўртасидаги қаттиқ адоват Аллоҳ табарока ва таолонинг ушбу қовлидан барчага маълумдир:

«Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни, румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар» (Рум: 1-3).

Оятдан оладиган хулосамиз: Биз исломий даъватнинг ҳозирги барча жиҳатдан сиқувга олинган (аянчли) ҳолатидан асло ҳайратга тушмаймиз. Чунки исломий даъват аввалги қадамларини ташлаган кезлари ҳам ҳудди шундай барча томондан сиқув-исканжага олинганди. Энди ана шу ерда бир савол туғилади.

Хоп, унда нима қилиш керак?

Набий соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам ўша куни оз сонли саҳобалари билан нима қилдилар? Ҳолбуки мусулмонларнинг бугунги кундаги адади катта сонни ташкил қилади.

Жавоб эса ўз-ўзидан маълумки: Мусулмонлар даъватнинг аввалги босқичида ўзларига қарши бўлган қавмлари бўлмиш арабларга қарши жангга киришишдими? Мусулмонлар ишнинг бошида насронийларга қарши курашишдими? Ишнинг биринчи босқичида Форсга қарши жанг қилишдими?

Жавоб: Ушбу саволларнинг барчасига йўқ, йўқ, йўқ деб жавоб берамиз.

Хоп, унда мусулмонлар нима қилишди?

Бизга ҳозирги кунда айнан аввалги мусулмонлар қилишган ишни қилишимиз вожиб бўлади. Чунки биз тотаётган оғриқни улар ҳам тотиб кўришган. Биз ўз мусибатимизни, ўша зотлар ўз мусибатларини муолажа қилган услуб билан муолажа қилишимиз вожиб бўлади. Ушбу сўзим билан саволга нима деб жавоб бермоқчи бўлганимни ҳозир бўлганларнинг барчалари англаб етишди деб ўйлайман.

Энди саволга очиқроқ қилиб жавоб берсам: Ушбу тарихий ва бир вақтнинг ўзида ҳам мантиқий бўлган воқеалар силсиласидан маълум бўладики, Аллоҳ азза ва жалла кофир ва мушрикларга нисбатан жуда оз сондаги ўша аввалги мўминларга иймонлари сабабли нусрат берди.

Демак даъватни қамраб олган ушбу қаттиқ душманликни арита олган ўша муолажа ва даво, мусулмонлар бугунги кунда қабул қилишлари лозим бўлган даво ва муолажанинг айни ўзидирки, ўша аввалги муолажа ўзининг самарасини берганидек ушбу муолажа ҳам ўз самарасини берсин. Иш эса масалда келганидек, тарих чарҳпалаги қайта-қайта айланаверади. Балки ушбу масалдан ҳам айтишимиз мумкин бўлган яхши сўз шуки, Аллоҳ азза ва жалланинг ажойиб бир интизом ва тартибда яратган ушбу борлиқ ва бандаларида асло ўзгармас қонун-қоидалари бордир.

«Бас, сиз ҳаргиз Аллоҳ суннати-қонунининг ўзгарганини кўрмассиз ва ҳаргиз Аллоҳ суннатининг алмашганини кўрмассиз» (Фотир: 43).

Мусулмон киши ушбу ўзгармас қонун-қоидалар борасида чуқур ўйлаб кўриши ва уларга ҳаққирост риоя қилиши лозим бўлади. Хоссатан унинг ичидаги шаръий қоидаларига.

Демак бу ўринда шаръий ва кавний ўзгармас қоидалар бор экан. Бугунги кун тили билан айтганда табиий қоидалар. Ушбу ўзгармас кавний, табиий қоидаларни билишда мусулмон ва кофир, солиҳ ва фосиқ кимса баб-баробардир. Яъни, инсоннинг моддий ҳаётини таъминлаб турадиган нарса, нима у? Таом, шароб, тоза ҳаво ва ҳаказо. Демак инсон емаса, ичмаса, тоза ҳаводан нафас олмаса, у ўз жонини моддий жиҳатдан ўлишдек бир таҳлика остига қўйган бўлади. Демак инсон ушбу ўзгармас кавний қонун-қоидалар доирасидан чиқса яшай оладими?

Жавоб эса: Йўқ.

«Аллоҳнинг йўли-қонуни бўлиб, илгари ҳам ўтгандир. Аллоҳнинг йўлини эса ҳаргиз ўзгартира олмассиз» (Фатҳ: 23).

Ушбу ҳозиргина айтиб ўтганларимни ҳар бир инсон тажриба йўлига кўра жуда яхши билади. Бунда мусулмон билан кофирнинг, солиҳ билан фосиқнинг ҳеч қандай фарқи йўқ. Бироқ бизга аҳамиятли бўлгани, бу шаръий ўзгармас қонун-қоидаларни билишимизки, уларни яхши билиб олишимиз вожиб бўлади. Ким ушбу ўзгармас қонун-қоидаларга риоя қилса, мақсадига эришиб, тезда самарасини кўради. Энди кимки ушбу мақсадга элтувчи ўгармас қонун-қоидаларга риоя қилмаса, ҳаргиз ўз ғоясига ета олмайди.

Кавний ўзгармас қонун-қоидалар ҳақида айтиб ўтганимиздек, инсон уларни қабул қилиб, татбиқ қилса, ўз мақсадига етади. Шаръий ўзгармас қонун-қоидалар ҳам ҳудди шундай. Мусулмон киши уларга риоя қилса, Аллоҳ таоло ниҳоий мақсадга етиш учун ўрнатган ушбу қоидалар сабабли албатта ғоя ҳаққирост рўёбга чиққай. Акс ҳолда эса натижа ҳам чиппакка чиқади. Ушбу жумлалар тушунарли бўлди деб ўйлайман. Бироқ бироз аниқлик киритишга эҳтиёж тушади, гаплашмоқчи бўлган масаламизнинг моҳияти ҳам шундадир, ана шу ўринда юқоридаги муҳим бир саволга жавоб топган бўламиз.

Барчамиз Аллоҳ азза ва жалланинг оятларидан бўлган ушбу оятни тиловат қиламиз. Балки ушбу оят баъзи йиғинларга очилиш қисмида ёки баъзи уйларнинг деворларига зийнат бағш этиб туради. У ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир:

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У Зот ҳам сизларга ёрдам берур» (Муҳаммад: 7).

Ҳолатлар ўзгариб, ушбу оят наққошлик услубида зарҳал ҳарфлар билан ёзилиб, минг афсуслар бўлсинким, деворга осиб қўйиладиган бўлди. Ушбу оят деворларга зийнат бағш этадиган бўлди. Мусулмонларнинг қалблари эса ушбу оятдан батамом холийдир. Ушбу оят олдинга қўяётган мақсад нима эканини билмасак ҳам керак. «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У Зот ҳам сизларга ёрдам берур». Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ислом оламининг ҳолати ташвишли ва хавотирли бир ҳолатдадир. Ушбу аянчли ҳолатдан чиқиш йўлини ҳам тополмай қоляпти. Ҳолбуки чиқиш йўли кўплаб оятларда эслаб ўтилгандир. Ушбу оят ҳам ана ўша оятлар жумласидандир. Агар ушбу оятни мусулмонларнинг ёдига солсак, ўйлайманки бу катта шарҳ ва изоҳга эҳтиёж сезмайди. Балки бу мўминларга манфаат бўладиган бир эслатма ва мавъизадир.

Барчамиз, иншааллоҳ, Аллоҳ табарока ва таолонинг ушбу қовлини биламизки: «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», шарт қўйиляпти. Шартнинг жавоби эса: «У Зот ҳам сизларга ёрдам берур».

Агар еб, ичсанг ва ҳоказо, демак яшашда давом этасан.

Агар еб, ичмасангчи? Нобуд бўласан!

Оятдаги маъно ҳам ҳудди шундайдир: «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У Зот ҳам сизларга ёрдам берур». Оятдан тушунилган маънони аксига ўгириб кўрадиган бўлсак, агар сизлар Аллоҳга ёрдам бермайдиган бўлсангизлар, У Зот ҳам сизларда ёрдам бермайди. Мана шу мусулмонларнинг бугунги кундаги воқелигидир.

Ушбу оят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган бир қанча ҳадисларда очиқ-ойдин ёритиб ўтилган. «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», ўз-ўзидан маълумки, Аллоҳ таоло ушбу оятда биз Унга, душманларига қарши ўзимизнинг лашкарларимиз, салтанатимиз ва моддий куч-қувватимиз билан ёрдам қўлини чўзишимизни назарда тутмади. Йўқ, ундай эмас!

Аллоҳ азза ва жалла Ўз ишида ғолибдир. У Зот бирор киши Унга моддий ёрдам беришига ҳожатманд эмас, бу ўз-ўзидан маълум нарса. Шу сабабли Аллоҳ таолонинг ушбу «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», қовлининг маъноси, агар Аллоҳнинг ҳукмларига эргашсангиз, мана шу Аллоҳ табарока ва таолога ёрдам берганингиз бўлади, деган маънодадир.

Ҳозир эса мусулмонлар ушбу шартни адо этишдими? Авваламбор ушбу вожиботни бажаришдими? Чунки бу Аллоҳ таоло мусулмонларга нусрат беришини ҳаққирост рўёбга чиқариш учун бўлган шарт эди.

Жавоб эса барчангизнинг наздингизда, мусулмонлар Аллоҳ азза ва жаллага ёрдам беришни адо этмадилар.

Йўқ деганда шу ерда ҳозир бўлганларнинг баъзиларига таълим бериш бобидан эмас, эслатма тарзида муҳим бир сўзни ёдга олишни истардимки, бугунги кунда омма мусулмонлар динларини, дин ҳукмларини таълим олишдан юз ўгиришган. Кўпчиликлари, боринг ана аксар мусулмонлар Ислом нима эканини билмайдилар. Ислом ҳақида бирор нарса билмайдилар. Исломни ўзининг ҳақиқий суратида билмайдилар. Балки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам ҳамда саҳобалари яшаб ўтган Исломдан ўзга, оғишган бир Исломни биладилар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг Унга ёрдам берганларга ваъда қилган нусрати авваламбор Исломни Китобу Суннатда келганидек соғлом маърифат ила билишга, сўнг эса унга амал қилишга асосланади. Акс ҳолда ушбу маърифат ўз соҳибининг бошига битган бало бўлади. Аллоҳ таоло айтадики:

«Эй мўминлар, нега сизлар ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб)айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб)айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)» (Соф: 2-3).

Демак биз Исломни таълим олишга ва унга амал қилишга ўта муҳтож эканмиз.

Мен, боя айтиб ўтганимдек, бир нарсани эслатиб қўйишни истардимки, бугунги кунда мусулмонлар ўзларини эгаллаб олган хору-зорлик сабабидан бутун мағзавани ҳукмдорларга ағдаришади. Бутун маломатни динга ёрдам қўлини чўзмаётган ҳукмдорларга тўкиб-солишади. Минг афсуслар бўлсинким, улар ҳақиқатда яҳудий, насроний ва улардан бошқалардан иборат кофирларнинг катталари томонидан хорланаётган мусулмонларга ва динга ёрдам қўлини чўзмаяптилар. Бугун мусулмонларнинг ўрталарида ана шундай шукуҳ ҳукм суряпти. Бор мағзавани ҳукмдорларга ағдариш. Ҳуддики ҳукмдорларга қилишаётган маломатлари халқнинг ўзига ҳам тегишли эмасдек! Ҳақиқатда олиб қарайдиган бўлсак ушбу маломат умматнинг барчасига, ҳоким-у маҳкумларнинг барига тегишлидир. Масала шунинг ўзи билан чекланиб қолмай, балки бу ерда дин аҳкомларини (ҳаётга) татбиқ қилмаётганлари сабабли ҳукмдорларни маломат қилаётган шундай бир тоифа борки, аслида ўшаларнинг ўзи маломатга ҳақлидир. Сабаби эса улар Аллоҳ таолонинг ушбу: «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», қовлига хилоф иш тутишди.

Бу билан фақат ҳукмдорларнигина маломат қиладиган ўша мусулмонларни айни ўзини назарда тутяпман. Дарҳақиқат улар Ислом ҳукмларига хилоф иш тутишди. Мусулмонларнинг бошига тушган ушбу (қалбни эзиб юборадиган) ачинарли ҳолатни ўзгартиришда Росул соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг йўлларига хилоф келадиган йўл бўйлаб юришяпти. Биринчи мусулмонларнинг ҳукмдорларини кофир дея атрофга жар соладилар! Иккинчидан уларга қарши бош кўтариб чиқишни вожиб эканини барилла айтадилар! Қарабсизки мусулмонларнинг ўзларини ўрталарида кети узилмайдиган бир ёнғин каби фитна юз беради. Мусулмонларнинг бирлиги бузилади. Улар мен боя ишора қилиб ўтган кимсаларки, мусулмонларнинг бошига тушган ушбу хорликни ўзгартириш – бу ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш билан бўлади деб ўйлайдилар. Сўнг муаммо ушбу масаланинг ўзида тўхтаб қолмайди. Балки муаммо кенгайгандан кенгайиб, ҳаттоки ҳалиги ҳукмдор бир чеккада қолиб, ихтилоф мусулмонларнинг ўзларидан нарига ўтмайдиган бўлиб қолади!

Ушбу аянчли воқеликни бартараф этишда баъзи исломийлар томонидан ғулувга кетишдан иборат келишмовчилик бошланди. У ҳам бўлса, ушбу ҳолатни ўнглаш учун мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши кураш олиб бориш шарт эмиш. Ҳолат шу даражага етиб бордики, ушбу аянчли воқеликни бартараф этиш ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш билан бўлмайди деб биладиган мусулмонлар билан анавилар ўртасида хусуматлашишгача етиб борди. Ҳақиқатда ўша ҳукмдорларнинг кўпчилиги Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб бормаётганлиги сабабли, уларга қарши бош кўтариб чиқишга ҳақлидирлар! Бироқ кофирлар томонидан мусулмонларнинг бошига тушаётган мусибатларни аритишдаги ислоҳот, анави кимсалар даъво қилганидек, мусулмонлардан иборат исломий диёрлардаги ҳукмдорларни муҳокама қилишимиз билан бўладими? Биз ўша ҳукмдорларнинг баъзиларини ҳозирги аср тили билан айтганда жўғрофий мусулмонлар деб ҳисоблаймиз.

Энди ана шу ўринда биз айтамизки: Шак-шубҳа йўқки, Ислом душманларининг эгаллаб турган мавқифи қатъий-иродалидир. Улар яҳудий, насроний ва Ислом диёрларининг ташқарисидаги худосизлардир. Уларнинг зарарлари мусулмонларнинг Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб боришдек бир истакларига жавоб бермаётган ушбу ҳукмдорларнинг баъзиларидан келадиган зарардан қаттиқроқдир. Хоп энди мана бу мусулмонларнинг қўлларидан нима ҳам келарди? Бу гапим билан мен анави мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши курашиш вожиб деб жар солаётганларни назарда тутяпман. Боринг ана олдин ўзимизни ислоҳ қилиш қолиб ҳукмдорларга қарши бош кўтариш вожиб бўлди ҳам дейлик. Хоп анавиларнинг қўлларидан нима иш ҳам келарди?!

Демак (муаммони) бартараф этиш бу Росул алайҳиссалом бошлаган ишни айни ўзидир. Анавиларни эса мутлақо бирор иш қилиш қўлларидан келмайди. Воқелик бунга энг катта далилдир. Улар амалга оширмоқчи бўлган муолажа эса, яъни мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши курашишдан бошлашмоқ, кутилган самарани бермайди. Чунки муаммо, мен боя айтиб ўтганимдек, ҳукмдорларнинг ўзидагина эмас. Балки халқнинг ўзида ҳамдир. Шу сабабли уларга олдин ўзларини ислоҳ қилишлари вожиб бўлади. Ислоҳ қилиш масаласи эса бошқа бир баҳсга эҳтиёж сезадики, биз буни такрор-такрор айтиб ўтганмиз. Иншааллоҳ қуйида ҳам бунга бир тўхталиб ўтамиз.

Муҳими шуки, мусулмонларнинг барчалари ҳолатлари ҳасад ва ҳавас қиларли даражада эмаслигига иттифоқ қилишади. Балки ҳолат хорлик ва хўрликдаки, Ислом ҳали бунга ўхшашини кўрмаган. Хоп, унда ишни нимадан бошлаймиз?

Ишни мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши курашишдан бошлаймизми?!

Ёки ишни бутун дунёдаги барча кофирларга қарши курашишдан бошлаймизми?!

Ёки ишни тинмай ёмонликка буюрадиган нафсга қарши курашишдан бошлаймизми?

Демак ишни (санаб ўтилганларнинг охиргисидан) бошлаш вожиб бўлади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам, сўзимизнинг аввалида эслаб ўтганимиздек, Ислом даъватининг аввалида даъват қилинаётган мусулмонларни ёлғиз шахсларни ислоҳ қилишдан бошладилар. Даъват Маккада бошланиб, сўнг Мадинага кўчиб ўтди. Сўнгра кофирлар билан мусулмонлар ўртасида тўқнашув бошланди. Сўнг эса Рум, Форс … ва ҳаказо. Боя айтиб ўтганимдек, тарих қайта такрорланяпти.

Ҳозирги вақтда мусулмонлар ушбу аянчли воқеликни бартараф этиш учун Аллоҳга ёрдам беришлари вожиб бўлади. Фақат бир томонни муолажа қилиш билан эмас. Бу кутилган самарани бермайди. Агарда ушбу ишни бажариш қўлларидан келганда ҳам!

Ушбу бир томон деганимиз нима у? Бу – Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб бормаётган ҳукмдорларга қарши курашишдир! Биринчидан, бугунги кунда бу нарсани қилишнинг иложиси йўқ. Яъни, ҳукмдорларга қарши курашиш. Бунинг сабаби эса, ўша ҳукмдорлар яҳуд ва насоролар каби кофир бўлишди ҳам дейлик. Энди мусулмонлар бугунги кунда яҳуд ва насороларга қарши кураш олиб боришга қодирми?

Жавоб эса: Йўқ. Ҳолат тамоман аввалги мусулмонларнинг Макка давридаги ҳолати кабидир. Улар заиф, хор, барча томондан сиқув-исканжага олинган, азобга гирифтор қилинган, оз сонли эдилар. Нима учун?! Чунки уларнинг куч-қуввати бўлмаган заиф-бечора эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг даъватларига эргашишлари сабабли қалбларига ўрнашган иймолари бундан мустаснодир. Азиятларга сабр қилиш билан боғлиқ бўлган ушбу иттибо (эргашиш) бугунги кунда гувоҳ бўлиб турганимиздек ўзининг кутилган самарасини берди. Демак ушбу самарага олиб борадиган йўл қайси экан?

Бу йўл Росул алайҳиссалоту ва саллам саҳобалари билан босиб ўтган йўлнинг айни ўзидир!

Демак бугунги кунда мусулмонлар турли залолатларга ботганлари сабабидан кофирларга қарши кураша олмайдилар. Хоп, унда нима қилишлари вожиб бўлади? Уларга Аллоҳ-у Росулига ҳақиқий иймон келтиришлари вожиб бўлади. Бироқ мусулмонлар бугунги кунда оламларнинг Роббиси азза ва жалла айтгандекдирлар: «Лекин жуда кўп одамлар билмайдилар» (Аъроф: 187).

Мусулмонларнинг фақат номи қолди. Ҳақиқий мусулмонларни тополмайсиз! Ушбу инкор қилишимдан нимани қасд қилганимни билиб турибсизлар деб ўйлайман.

Мен сизларга Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини эслатаман:

«Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан)юз ўгирувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (яъни, зино ва шу каби шариати исломияда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир» (Мўминун: 1-7). Яъни тажовуз қилиб, зулмга қўл урувчилардир.

Фақат ушбу хислатларни ўзини олсак-да, ушбу оятларни қўйиб, бу ўринда зикр қилинмаган бошқа хислатларни ўз ичига олган оятларга ҳали ўтмай турайлик. Бу оятлар Исломга амал қилиш атрофида айланяпти. Кимда ҳозиргина тиловат қилинган ушбу оятларда эслаб ўтилган сифатлар ҳаққирост бўлар экан, ана ўша зотлар Аллоҳ таоло уларни мана бу қовлида айтиб ўтган кишилардир: «Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир» (Анфол: 4).

Биз ҳақиқий мўминлармизми?!

Жавоб эса: Йўқ. Ундай бўлса, эй биродарлар, ҳали ҳовлиқманглар!

Биз бугунги кунда ушбу хислатга эга бўлган намозхонлар бўла олдикми?! «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир». Биз намозларимизда хушуъ қила оляпмизми? Мен бир, икки, беш, ўн, юз, икки юз, минг, икки мингта одам ҳақида гапирмаямман. Мен камида ушбу саволни ўзаро бир-бирларига бераётган мусулмонлар ҳақида гапиряпман. Демак, мусулмонларнинг бошига тушган мусибатларни ҳал қилиш йўли нима экан? Мен ҳали охиратларини муҳим деб билмайдиган, балки шаҳватлари ва қоринларинигина ўйлайдиган кўнгилхушлик қилиб юрган фосиқ мусулмонларни айтаётганим йўқ. Мен ҳозир намозхон мусулмонлар ҳақида гапиряпман. Ушбу намозхонлар мўминун сурасининг аввалида зикр қилинган сифатлар билан сифатланишдими? Жавоб эса: умматга қараб яна йўқ деб айтамиз… Демак:

Нажотни умид қилибсан-ку, унинг йўлидан юрмабсан,

Кема асло қуруқликда юрмайди.

Кавний ўзгармас қонунлардан кейин шаръий ўзгармас қоидалар мукаммал амалга ошишлиги учун ҳам сабабларни бажаришимиз шартдир. Тоинки Роббимиз азза ва жалла биздан ушбу барчамизни қамраб олган хорликни кўтарсин.

Мен ушбу суранинг аввалида зикр қилинган мўминларнинг сифатларидан бўлган ушбу сифатларни эслаб ўтдим. Бироқ бу ўринда, бугунги кундаги мусулмонларнинг ҳолатларини эслатганимда доим биродарларимнинг ёдига соладиганим бир Пайғамбар ҳадиси бор. Ушбу ҳадисни ёдда тутганларида эди, нима учун бизга ушбу хорлик тушди деб ўзаро савол беришни ор деб билган бўлардилар! Чунки улар Аллоҳнинг шариатига хилоф иш тутаётганларидан ғофил қолишди. Ана шу ҳадислардан алайҳиссалоту ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Иъйна савдосига келишсангиз, сигирнинг думини тутиб, экин-тикинга рози бўлсангиз ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк этсангиз, Аллоҳ сизларнинг устингизга хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни сизлардан то динларингизга қайтмагунингизгача тортиб олмайди» (Абу Довуд «Сунан» (3462), Аҳмад «Муснад» (5007,5562), Табароний «Муснад аш-Шамиййин» (2417) ва улардан бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди).

Турли муносабатлар билан ушбу ҳадис борасида жуда кўп тўхталиб ўтганман. Мен фақат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларини айтмоқчиман: «Иъйна савдосига келишсангиз». Иъйна: рибо билан муомала қилишнинг бир кўриниши, ҳозир мен бу масалага батафсил киришишни истамайман. Сизлардан бирортангиз мусулмонларни рибонинг турли кўринишлари билан муомала қилаётганидан бехабар бўлмаса керак. Ислом ўлкаларидаги ушбу бошидан оёғигача рибога ботган банкларнинг қандай қонунларга асослангани маълумдир.

Мен яна муаммонинг бари ҳукмдорларда эмас деган гапга қайтаман. Чунки ушбу банклар билан муомала қилаётган кимсалар билан муноқаша қилиб, айтилсаки: рибони ҳаром эканини биласизлар. Бу иш алайҳиссалоту ва саллам айтгандекдир: «Кишининг рибо билан еган бир дирҳами, Аллоҳ азза ва жалланинг наздида ўттиз олтита зинодан ҳам оғирроқдир» (Аҳмад «Муснад» (22007,22008), Дорақутний «Сунан» (3/16) ва булардан бошқалар Абдуллоҳ ибн Ҳанзала розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди). Биродар энди нима учун рибо билан муомала қиляпсан, дейилса, сизга шундай деб айтади: «Нима ҳам қилардик… Биз ҳам яшашни истаймиз!»

Демак муаммо фақат ҳукмдорларга эмас, балки одамларни ўзига ҳам боғлиқ экан. Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, одамлар ўша ҳукмдорларга лойиқдирлар. Масалда айтилганидек: «Ўзингдан чиққан дардга, қайга қочарсан давога».

Ўша ҳукмдорлар бизни олдимизга Миррих юлдузидан келиб тушишгани йўқ!! Балки ўзимизнинг ичимизда ўсиб-улғайишди. Энди ҳолатимизни ўнглашни истасак, бу ўзимизни унутган ҳолда, ҳукмдорларимизга қарши аёвсиз курашни эълон қилишимиз билан бўлмайди. Муаммонинг бари ўзимизда! Яъни, муаммо Ислом олами узра ҳукм суряпти. Шунинг учун ҳам биз мусулмонларга динларига қайтишларини, динларидан билганларини ҳаётга татбиқ қилишларини насиҳат қилиб қоламиз.

«Ўша куни мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар» (Рум: 4-5).

Бугунги кунда устимизга соя солиб турган ва ёшлар эҳтиросга берилиб, нима қилсак экан дейишаётган ушбу муаммоларнинг бари, ён атрофимиздаги Ислом оламини, араб оламини мустамлакага айлантирилиши, яҳудлар Фаластинни босиб олиши деймизми ёки салибийлар Эритрея, Сомали, Босния ва бугунги кундаги бундан бошқа диёрлардаги муаммолар.

Ушбу муаммоларнинг барчасини ҳиссиёт билан бартараф этиб бўлмайди. Балки илм ва амал билан бартараф этилади.

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу-шаҳодатни(яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) Билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур» (Тавба: 105).

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар». Ҳозир ушбу нуқтага тўхталамиз: бугунги кунда исломий саҳнадаги ислом учун қилинаётган амалларни олайлик. Ушбу амал турли жамоат ва гуруҳларда ранг-баранг суратларда акс этган. Ҳолбуки ушбу гуруҳлар Ислом оламида баъзилар ўйлаётгандан ҳам каттароқ муаммоларга сабаб бўлади. Баъзилар муаммони яҳудлар Фаластинни босиб олишида ёки биз боя айтиб ўтган кофирлар исломий ўлкаларга қарши кураш олиб боришида деб билади.

Биз айтамизки: бундан ҳам катта муаммо шуки, мусулмонлар фирқа-фирқа бўлиб бўлинишидир. Мусулмонларнинг ўзлари Аллоҳ табарока ва таолонинг ушбу қовлига хилоф ўлароқ гуруҳ ва тўдаларга бўлиниб олишган:

«Мушриклардан бўлманглар. Динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олган кимсалардан (бўлманглар)! Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 31-32).

Ҳозирги вақтда исломий жамоатлар барчалари шикоят қилишаётган муаммони бартараф этиш учун танлаган йўллари ҳам ҳар хил бўлиб турибди. Ушбу муаммо эса мусулмонларнинг барчаларини эгаллаб олган хорликдир. Хоп, ушбу хорликдан қутулиш йўли қайси?

Бу ўринда бир қанча йўллар бор:

Биринчи йўл: бу мисли бўлмаган бир олий йўлки, биз доимо ушбу йўлга чақирамиз. У ҳам бўлса, Исломни соғлом фаҳм билан тушуниш, уни татбиқ қилиш ва мусулмонларни ушбу мусаффо Ислом асосида тарбия қилмоқдир. Биз доим такрор эслатганимиздек, ушбу йўл Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг суннатларидир. Росулуллоҳ саҳобаларини Аллоҳ-у Росулига иймон келтиришга йўллаш билан ишни бошладилар, уларга Ислом ҳукмларини таълим бердилар. Улар етаётган озорлар, мушрикларнинг зулмлари ва азоб-уқубатларини шикоят қилиб келардилар. Соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларни сабрга ва яна бир бор сабрга буюрардилар! Ушбу Аллоҳнинг халқлари ўртасидаги ўзгармас қонунидирки, ҳақ ботил томонидан сиқувга олинади. Мўминлар мушриклар томонидан исканжага олинади ва ҳаказо. Ушбу воқеликдаги муаммони бартараф этишдаги биринчи йўл бу фойдали илм ва солиҳ амалдир.

Бу ўринда бошқа ҳаракат ва даъватлар борки, уларнинг барчаси ушбу аввалги ва иккинчиси йўқ бўлган олий йўлга зид келяпти. У ҳам бўлса, Исломни тушуниш ва унга амал қилишни вожиб эканлиги нуқтаи назаридан бир чеккага қўйиб туринглар! Ҳозир ундан-да муҳим бўлган бошқа бир иш бор! Барчамиз жамланиб, кофирларга қарши курашишда бирлашайлик!!

Субҳаналлоҳ, қуролсиз ҳолда кофирларга қарши қандай курашиш мумкин?! Ахир тариқчалик ақли бўлган ҳар бир инсон моддий қуролга эга бўлмаган киши қуролланган душманига қарши кураша олмаслигини билади-ку. Энди бир дона моддий қуролга эмас, балки бир қанча моддий қуролларга эга бўлмасачи!

Энди қуролланган душманига қуролсиз бўла туриб курашмоқчи бўлган кимсага нима деб айтилади? Қуролланмай урушавер дейиладими?! Ёки қуролланиб, сўнгра кураш, деб айтиладими?

Ушбу масалада жавоб қуйидагича эканлигида ихтилоф йўқдир: қуроллан сўнг курашавер. Бу моддий жиҳатдан эди.

Маънавий томондан олиб қарасак, иш бундан бир неча чандон муҳимроқдир. Кофирларга қарши курашни истасак, Исломни бир чеккага суриб қўйиб кураш бошлашимизнинг имкони йўқдир. Чунки бу Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг элчиси кўплаб оятларда буюрган буйруғига зиддир.

«Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)» (Аср: 1-3).

«(Барча) инсон зиён-бахтсизликдадир…». Биз ҳозир шак-шубҳасиз зиён-бахтсизликдамиз. Нима учун? Чунки биз Аллоҳ азза ва жалла (ушбу зиён-бахтсизликдан) истисно қилган зотларнинг йўлини тутмадик. «Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)». Биз ҳозир Аллоҳ-у Росулига иймон келтирдик деймиз-у, бироқ! Ҳақ даъватига хилоф ўлароқ жамланиб, жамоат тузиб олган гуруҳбоз мусулмонларни Китоб-у Суннатга қайтишга чақирсак, улар: «Буни ҳозир бир чеккага қўйиб турамиз! Ҳозир бундан муҳим иш бор… Кофирларга қарши курашиш керак!», дейдилар. Биз эса: «Қурол биланми ёки қуролсиз (курашамизми)?!», деб айтамиз.

Икки қуролга эга бўлишимиз шартдир. Биринчиси: маънавий қуролдир. Улар эса «Ушбу маънавий қуролни ҳозир бир чеккага қўйиб туринглар! Моддий қуролни олинглар», дейишади. Моддий қурол эса йўқ!! Чунки бу, ҳозир биз бошдан кечираётган ҳолатимизга нисбатан қўлимиздан келмайдиган ишдир. Барча томондан устимизга ёпирилиб келаётган кофирларнигина эмас, бизни бошқариб турган баъзи ҳукмдорларни ҳам (назарда тутяпман)! Бугун биз хоҳишимизга зид ўлароқ моддий қурол билан тайёргарлик кўришга қодир эмасмиз. Бунга кучимиз етмайди. Энди, моддий қурол билан кураш олиб борамиз, деб айтамизми?! Бунга эришолмаймиз. Қўлимизда эса мана маънавий қурол бор.

«Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг» (Муҳаммад: 19).

Қўлимиздан келадигани илм-у амалдир. Биз эса оддийгина қилиб, буни бир чеккага қўйиб турақолайлик деяпмиз-а! Қўлимиздан келадиганини йиғиштириб қўя қолайлик деб буюрсак-а! Аслида ушбу ишни имкони йўқ.

Биз ҳам курашиш вожиб деймиз!! Хоп, нима билан курашамиз?! Икки қурол ҳам қўлимизда бўлмаса. Маънавий, илмий қуролни кейинроққа қўйиб тура қолайлик, ҳозир унинг вақти ва замони эмас, десак. Моддий қуролга эса кучимиз етмаса… Демак ҳам маънавий ва ҳам моддий қуролдан мосуво бўлиб, заифликда харобамиз чиқиб қолаверарканмиз-да.

Энди аввалги чароғон аср, Росул алайҳиссаломнинг асрларига қайтсак. Соллаллоҳу алайҳи ва салламда моддий қурол бормиди? Жавод: йўқ. Унда нусратнинг калити нима бўлганди? Моддий қуролми ёки маънавий қуролми? Шак-шубҳасиз у маънавий қурол эди. Даъват ушбу маънавий қурол билан бошланганди. «Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг». Демак илм барча нарсадан олдиндир. Исломни (билиш) барча нарсадан олдин. Сўнг ушбу Исломни баҳолиқудрат (ҳаётга) татбиқ қилиш. Албатта саҳиҳ исломий ақидани билишга қодирмиз. Исломий ибодат, ҳукмлар ва хулқ-атворларни билишга қодирмиз. Ушбу ишларни бари қўлимиздан келади. Жумҳур мусулмонлар эса ўзларининг гуруҳ ва жамоатлари билан ушбу ишлардан бош тортишади. Сўнг овозларини борича «жиҳод қилишни хоҳлаймиз!», «қаерда жиҳод?!», деб бақиришади. Модомики аввалги қурол йўқ бўлса, иккинчи қурол қўлимизда мавжуд бўлмаса!!

Биз бугун саҳиҳ Ислом асосида бир жипс бўлган мусулмонлардан иборат жамоатни топсак ва улар ушбу Исломни соғлом услубда (ҳаётга) татбиқ қилишаётган бўлишса, бироқ уларда моддий қурол бўлмаса, шунда ўшаларга ушбу оятдаги буйруқ мос келади:

«(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни … қўрқувга солурсизлар» (Анфол: 60).

Бизда аввалги маънавий қурол бўлгандагина ушбу моддий тайёргарлик кўриш хитобига мос келган бўламиз. Энди моддий тайёргарлигимиз бўлмай туриб курашаверамизми?! Жавоб: йўқ. Чунки биз моддий тайёргарликка буюрадиган ушбу оятга ҳали ҳақли эмасмиз. Энди ҳам маънавий ва моддий бўлган икки қуролдан ҳам мосуво бўлган ҳолатимизда курашга қандай қилиб қодир бўлишимиз борасида нима фикр билдирасизлар?!

Ҳозирги вақтда моддий қуролга қодир эмасмиз. Маънавийга эса қодирмиз. Демак

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага буюрмайди» (Бақара: 286).

«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун: 16).

Бизни ҳозир қўлимиздан келадигани фойдали илм ва солиҳ амалдир.

Ушбу жавобни беришда керагидан кўп гапириб юбордим шекилли. Ҳозир қисқача қилиб айтмоқчиманки:

Эй биродарлар, мусулмонларнинг муаммоси бугун Фаластиннинг ўзи эмас. Чунки у минг афсуслар бўлсинким, бугун мусулмонларга етаётган оғишиш жумласидандирки, илмлари амалларига зид келяпти! Биз Ислом ёки исломий ватан ҳақида гапирганимизда айтамизки: исломий ўлкаларнинг барчаси, у ҳар бир мусулмон учун ватандир. Араб билан ажамнинг ёки ҳижозлик, иорданиялик ва мисрлик ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Бироқ ушбу фарқлов амалда мавжуддир! У фақат сиёсий жиҳатдан эмас, (чунки сиёсий жиҳатдан фарқ бўлиши) ҳайратланарли ҳолат эмас, балки исломчиларнинг ўрталарида ҳам ушбу фарқлов мавжуддир! Мисол учун исломий даъватчиларни фақат Фалатинга аҳамият қаратишларини кўрасиз. Сўнг бошқа диёрлардаги мусулмонларнинг бошига тушаётган мусибатларга эътибор қаратмайдилар.

Мисол учун: афғон мусулмонлари билан совет иттифоқи ва уларнинг коммунистлардан иборат югурдаклари ўртасида уруш бошланган кезлари. Нима учун?! Чунки улар суриялик, мисрлик ва шунга ўхшаш (араблардан) эмасди. Демак муаммо фақат Фаластиннинг ўзида эмас экан. Балки муаммо кўплаб исломий ўлкаларга ҳам кириб боргандир. Ушбу умумий муаммони қандай бартараф этамиз? Маънавий ва моддий бўлмиш икки куч билан. Хоп, қайси биридан бошлаймиз?

Барча нарсадан олдин энг муҳим бўлган ишдан бошлаймиз. Хоссатан энг муҳими енгил бўлиб турган бир вақтда. У ҳам бўлса маънавий қуролдир, Исломни соғлом фаҳм билан тушуниб, уни ҳаётга соғлом татбиқ асосида қўллай билиш. Сўнг моддий қуролдир, агар енгил бўладиган бўлса. Бугун эса, афсуслар бўлсинким, Афғонистондаги мусулмонлар коммунистларга қарши кураш олиб боришаётган қуроллари, у исломий қуролларми? Жавоб: йўқ. Ғарб қуроллари эди…

Демак биз ҳозир моддий қуролга нисбатан узоқ бир ўриндамиз. Маънавий қувват жиҳатидан кучга тўлиб, энди моддий қурол билан курашишни истайдиган бўлсак, биз ташқаридан қурол олиб киришга муҳтожмиз. Ё нақд пулга, ё бўлмаса совға-салом улашиш билан ёки унинг муқобилига ярайдиган бирор нарса билан! Бугун мана ғарб сиёсатини умумий мисол тариқасида «Сиздан угина, биздан бугина!», (қабилида иш олиб боришини) биласизлар. Ҳозир эса бирор бир давлат йўқки нақд пулга ҳам сизга (қурол) сотмайди, илло шунинг муқобилига маълум бир эгаллаган ўрнингиздан ўтиб-тушиб берсангизгина сотиши мумкин. Сен ҳозир эй мусулмон уммати пулини нақд тўласанг ҳам ушбу қурол рўбарўсида маълум бир эгаллаган мавқифлариндан тушиб берасан. Демак эй биродарларим иш сизлар тасаввур қилгандек совуннинг кўпиги бир кўпириб сўнг ўша ернинг ўзида бирор асоратсиз кўздан ғойиб бўлгани каби эҳтирос, ёшларнинг қайноқ ҳароратлари ва инқилоблардан иборат эмас!

Охирида айтаманки: «Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу-шаҳодатни(яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) Билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур» (Тавба: 105).

Такрор айтаман амал фақат фойдали илм ва амали солиҳга чамбарчас боғлиқ бўлгандагина манфаат келтиради. У эса: Аллоҳ ва Унинг росули айтганидир…

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтганларидек:

«Илм – Аллоҳ, Унинг Росули ва саҳобалар айтганидир, асло кўзбўямачилик эмас.

Илм Росул билан фақиҳнинг райини тентакларча ўзаро қарама-қарши қилиб қўйишинг ҳам эмас.

Ташбиҳ ва тамсилдан ҳазир бўлган ҳолатда Аллоҳнинг сифатларини инкор қилиш ҳам эмас».

Бугунги кунда Ислом оламининг бошига тушган мусибат, эҳтимол баъзилар бу гапимни инкор қилар, яҳудлар Фаластинни босиб олишидан-да хатарлироқдир. Бугун Ислом оламининг мусибати шуки, улар тўғри йўлдан адашиб кетишди. Улар дунё-ю охират саодатини ҳаққирост рўёбга чиқарадиган Исломни билишмайди. Мусулмонлар маълум бир ҳолатларда кофир ва мушриклар томонидан таъқиб-қувғинга учраб хўрланган ҳолда ҳаёт кечиришса ва қатл қилиниб, осилган сўнг ҳаётдан кўз юмиб кетишган бўлишса, шак-шубҳасиз улар бахтли ҳолатда вафот этишибди. Агарчи бу дунёда таъқибга учраб, хору-зор ҳолатда яшаб ўтишган бўлишса ҳам. Аммо кимки бу дунёда Исломни Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг Росули хоҳлагандек тушунишдан узоқ бўлган ҳолда азиз бўлиб яшаган бўлса-да, у яқин келажакда бахтсиз бўлган ҳолатда вафот этади. Агарда зоҳирда бахтли ҳолда ҳаёт кечирган бўлса ҳам.

Демак, Аллоҳ таоло сизларга барака ёғдирсин, муолажа у: «Аллоҳнинг йўли сари илдам қадам ташланглар!» Даво: «Аллоҳ томонга қараб олға босинглар!»

Аллоҳнинг йўли сари олға босинглар. Жавобни шу ерда якунлайман.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), оилалари ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Барча мақтовлар оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.

Манба: Тавҳид форуми

Ислом умматининг Жиҳод масаласидаги мавқифи
Ислом умматининг Жиҳод масаласидаги мавқифи

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон фатвоси асосида

Абу Солиҳ ал-Мисрий тайёрлади

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Савол: Бугунги кунда Ислом умматининг Жиҳод масаласидаги мавқифи – ўрни қандай? Кофирларга ҳужум қилиш мумкинми ва бизларга нима қилиш лозим?

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон жавоби: Бу қодир бўлганда! Бу қодир бўлганда! Жиҳодда бошлиқ-амир бўлиши лозим, жиҳод валийюл амрнинг вазифаси. Ҳар бир инсон валийюл амрнинг изнисиз ўзи жиҳод қилавериши тўғри эмас. Бу ҳолатда жиҳод деб аталмайди, бу анархиядир (итоатсизлик, тартибсизлик). Жиҳод валийюл амрнинг ҳуқуқидир. Агар валийюл амр жиҳодга чақирса ёки мусулмонлардан бўлган армияни, уларга байроқ бериб ва уларни устига амир сайлаб жангга юборса мана шу Аллоҳнинг йўлида бўлади. Аммо валийюл амрнинг рухсатисиз ва валийюл амрнинг бошқарувисиз жиҳод қилинса бу хаос (тартибсизлик) дейилади. Бу ҳеч қандай фойда келтирмайди ва бунда зарар кўпдир.

Мусулмонлар бирор вақт жиҳод қилишга қодир бўлмасалар, уларга вожиб бўлмайди. Улар нимага қодир бўлсалар, ана шу нарса уларга вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286).

Бунга энг равшан далил Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадаги ҳолатларидир. Ўша вақтда жанг қилиш мумкин эмас эди, чунки мусулмонлар жанг қилишга тоқатлари етмас эди. Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ, «Зодул Маъод»да айтадилар:

Жанг тўрт марҳалада (даражада) келган:

Биринчи марҳала: Аввалда ман қилинган эди ва мумкин эмас эди. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада бўлган даврларида эди. Чунки, мусулмонларда қувват йўқлигидан, уларнинг ўлдирилишлари мумкин ва келадиган зарар фойдадан кўра кўпроқ эди. Бу Макка даври дейилади. Аллоҳ таоло айтади:

«Мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга: «Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар!», дейилган эди. Энди қачонки уларга жанг фарз қилинганида эса баногоҳ улардан бир тўпи одамлардан Аллоҳдан қўрққандек, балки ундан-да қаттиқроқ қўрқмоқдалар» (Нисо: 77). Аввалда уларга фарз эмас эди, заифликлари сабабли ва тоқатлари етмагани сабабидан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга урушсиз ҳақни етказишлик ва Аллоҳга даъват қилишлик буюрилган эди. Уларга сабр қилиш ва мусибатларни кўтариш буюрилганди. Маккада нозил бўлган оятларни ўқинглар, ҳаммаси шунга далолат қилади.

Иккинчи марҳала: Росулуллоҳ солллаҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб ўтганларида, ҳижратнинг аввалида ҳимоя учун жанг қилишликка рухсат берилди. Бу рухсат эди, вожиб эмас! Аллоҳ таоло айтади:

«Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга Қодирдир. Улар ўз диёрларидан ноҳақ, фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (Ягона) Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир» (Ҳаж: 39-40). Бу иккинчи марҳала эди, жанг қилиш рухсат берилди, бунга буюрилмади. Бу, ҳуддики, фақат ҳимояланиш марҳаласи.

Учунчи марҳала: Фақат урушаётганлар билан урушиш марҳаласи!

«Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди» (Бақара: 190). Фақат қарши урушувчилар билангина урушиш буюрилди, бу учинчи марҳала.

Тўртинчи марҳала: Мутлақо жанг қилишга буюрилди! Қачонки қудратли бўлишганида, ўз мамлакатларига эришишганида, куч ва қувват эгаси бўлишганида тўлиқ жанг қилиш буюрилди. Ҳужум қилиш буюрилди, ҳимоя эмас, душманга ҳамла қилиш, ҳимояланиш эмас. Аллоҳ таоло айтди:

«Мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз. Уларни (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!» (Тавба: 5).

Яна Аллоҳ айтади:

«Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, уларни расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўъмин қавм дилларига шифо-ором бериб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади. Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилур» (Тавба: 14-15).

Бу охирги марҳала. Мусулмонлар қувватга эга бўлганларида, давлатга ва мамлакатга эга бўлганларида, мусулмонларни ҳимоя қиладиган ва ўз армияларига эга бўлганларида умумий жанг қилишга буюрилдилар.

Манба: http://www.alfawzan.ws/node/6964

Интернет орқали тарқатилаётган шубҳалар, бидъат ва залолатлар мусулмонларга ҳақ калима суратида тақдим қилинмоқда. Ҳавою-нафсига эргашган кимсалар эса мусулмонларнинг қалбига фосид ақида, шубҳа ва гумонлар ташлаб, унинг танлаган йўлидан, салафларнинг манҳажидан оғдирмоқчи бўладилар. Бу шайтоннинг макридандир. Аллоҳ айтади:

«У (Шайтон) айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан»» (Аъроф: 16-17).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бир тўғри чизиқ чиздиларда: «Мана бу Аллоҳнинг тўғри йўли (сиротал мустақийм)», дедилар ва (ўша тўғри чизиқнинг) ўнг ва чап тарафларига кичик чизиқчалар чиздилар ва айтдиларки: «Мана бу йўллар адашган йўллардир. Ва ҳар бир (мана шу кичик йўллар)нинг устида бир шайтон бўлиб, ҳар доим ўша йўлга (одамларни) чақириб туради» дедиларда, қуйидаги оятни тиловат қилдилар: «Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан адаштириб юборади. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153)» (Имом Термизий ривояти, Шайх Албоний ҳасан деганлар: Саҳиҳ ал-Жомиъ).

Шунинг учун, мусулмон киши бундай фитналардан саломат қолиш учун аввало илм талаб қилишлиги лозимдир. Имом Бухорий «Саҳиҳ Ҳадислар тўплами»да «Илм Китоби» номли боб очди ва деди: «Илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақидаги боб, Аллоҳ таоло айтди: «Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад: 19). Бас, Аллоҳ илмдан бошлади».

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Қавмлар ибодатга ҳарис бўлишди ва илмни зое қилишди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қарши қилич кўтариб чиқишди. Агар улар илмга ҳарис бўлишганида эди, илм уларни бу ишлардан тўсган бўларди» (Мафатиҳу Дарус Саъадаҳ, 91).

Илм эса ҳақ йўлда мустақийм бўлган, раббоний олимладан ўрганилади. Муҳаммад ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Албатта бу илм – Диндир. Сизлар динингизни кимдан олаётганингизга қаранг» (Имом Муслим).

Аҳли сунна вал жамоа уламолари бидъатчи ва ҳаво эгаларидан узоқ бўлишни буюрдилар. Ҳасанул Басрий айтадилар: «Бидъат соҳиби билан ўтирма, у қалбингни касал қилади» (Ибн Ваззоҳ, Бидъатлар ҳақида, 104).

Суфён Саврий айтадилар: «Ким бидъат соҳиби билан ўтирса уч нарсани биридан саломат бўлмайди: Ёки биров учун фитна бўлади, ёки қалбига бирор шубҳа киради ва адашади, Аллоҳ уни дўзахга ташлайди. Учинчи ҳолат, айтадики: Аллоҳга қасам, улар гапираётган нарса менга таъсир қилмайди, мен ўз нафсимга (иймонимга) мустаҳкамман. Кимни Аллоҳ бир лаҳзага ўз динига ишонтириб қўйса, ундан иймонни тортиб олади» (Ибн Ваззоҳ, Бидъатлар ҳақида, 104).

Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг жиҳод ҳақидаги фатволари мусулмонлар учун бир йўлланмадир. Бу қисқа фатво ўзида кўп илмни жамлади. Жиҳод масаласидаги баъзи шубҳаларга жавоб берилди. Бидъат аҳли ўз шубҳаларига Қуръон ва ҳадисдан далил келтирадилар. Аллоҳ таоло айтади:

«Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир ҳизб — гуруҳ ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар» (Мўъминун: 53).

Масалан, «Намоз, закот, ҳаж ва бошқа ибодатлар ҳижратдан кейин фарз бўлди (аслида намоз ҳижратдан 3 йил аввал фарз бўлган). Янги динга кирган одамга бу Макка даври, рўза сенга ҳали фарз эмас, дейилмайдику. Рамазон келса рўза тутишга буюрилади. Жиҳод ҳам фарз бўлганидан кейин, жиҳод қилавериш керак» – дейдилар. Ҳар бир ибодатни ўз рукнлари бор. Жиҳод эса тўрт марҳаладан (даражадан) иборат. Намоз, рўза ва ҳажда рукнлар ўзига хос. Мана масалан, ҳаж йўлига қодир бўлган кишиларгагина фарз қилинди.

Яна шубҳалардан, «Макка даврини, яъни жиҳод қилишдан қўлингларни тийинглар, деган давр 13 йил давом этди. Ҳозир эса 20 йилдан ошиқ вақт ўтди. Қачон жиҳод қилинади?» – дейдилар. Биринчи марҳала бирор вақт билан чегараланган эмас. Бу шаръий унсурлар билан белгиланган. Бошқа марҳалалар ҳам вақт чегарасига эга эмас.

Баъзи юртларда бўлаётган жиҳодий ҳаракатлар шу юртнинг амири, подшоҳи, мусулмонларнинг бошлиқлари бошқаруви остида амалга оширилмоқдами?! Ёки ҳамма ўзи хоҳлаганича жиҳод қилмоқдами?!

Яна шундай шубҳалардан: «Қудрат шарт эмас», – дейдилар. Аҳли сунна олимлари бу маслани қудратга боғлашди ва улар бу нарсани Қуръон ва ҳадисдан истинбот қилишгандир.

Энди кимки оят ва ҳадисларни ўз ўрнида ишлатмасдан, уни салафлар тушунганидек тушунмаса, Аллоҳ уни ҳақиқатда адаштирибди. Аллоҳ таоло айтади:

«Ким ўзи учун Ҳақ Йўл аниқ бўлгандан кейин, Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўъминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!” (Нисо: 115).

Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин!

Ва соллаллоҳу ва саллама ъала хойри холқиҳи Муҳаммад.

Манба: Тавҳид форуми

Ислом умматидаги фитна ва бўлиниш сабаблари
Ислом умматидаги фитна ва бўлиниш сабаблари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг…

Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]

Бугунги кунда турли ғоя ва оқимларнинг сони кўпайди. Мусулмонларнинг қарашлари ва эътиқодлари бўлинди. Уларнинг кўпчилиги нима қилиш ва кимга қулоқ солишни билмай, шубҳага тушиб қолишди.

Шубҳа йўқки, ушбу синов Аллоҳ таолонинг тадбирларидан бир тадбирдир. Шу орқали У зот Ўзининг бандаларини имтиҳон қилади. Бу ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб айтганлар: «Дарҳақиқат, сизлардан кимда ким узоқ умр кўрса, кўп ихтилофларни кўради!» (Абу Довуд 4607, Термизий 2676, Ибн Можа 42. Саҳиҳ ҳадис).

Кимдир Аллоҳнинг раҳмати билан бу каби ҳолатда қандай йўл тутишни билади. Кимдир эса билмайди ва адашади. Баъзида бунинг оқибатида Исломни ҳам тарк этади, Аллоҳ барчамизни бундан сақласин!

Мусулмонлар ихтилоф қилмоқда, бир-бири билан жанг қилмоқда ва бир-бирини куфрда айбламоқда. Улар унутишдики, заиф эканликларининг сабаби мана шу ихтилофдир. Худди Аллоҳ таоло айтганидек:

«Ва Аллоҳ ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур» (Анфол: 46).

Бироқ шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш йўлига ва Қиёмат кунига яқин, тобора ортиб борадиган синовларга қандай бардош бериш ҳақида кўрсатма берган. Бироқ ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун унинг манбасини аниқлаш керак.

Мусулмон умматининг ёки ҳеч бўлмаганда ўзимизнинг ҳолатимизни қандай бўлса ҳам ислоҳ қилиш, ёки ҳеч бўлмаганда ислоҳ қилишга ҳаракат қилиш учун биз Ислом умматидаги фитналарнинг сабабини билиб олишимиз керак. Шубҳа йўқки, манбасини билгач, биз ўша фитналарни бартараф қилиш йўлларини ҳам билиб оламиз.

Агар бўлиб ўтаётган, ҳатто аҳли суннат ичидаги, фитна ва ихтилофларни батафсил кўриб чиқар эканмиз, буларнинг сабаби қуйидагилар эканини кўрамиз:

1. Бузуқ эътиқод ва гуноҳларнинг ёйилиши

Барча муаммоларнинг манбаси аввало мусулмонларнинг ўзларидир. Улар гуноҳларга ғарқ бўлишган. Ўша гуноҳларнинг энг каттаси эса бузуқ эътиқоддир.

Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса – гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур» (Шуро: 30).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир» (Нисо: 79).

Имом Суддий, Ҳасан Басрий, Ибн Журайж, Ибн Зайдлар айтишдики, оятдаги: «ўз қўлларингиз қилган нарса» сўзининг маъноси: «ўзингизнинг гуноҳларингиз сабали». Яна Қатода деди: «Сенинг жазоинг, эй Одам боласи – сенинг гуноҳингдир!» (Қаранг: «Тафсир Ибн Касир» 1/517).

Аллоҳ таоло айтади:

«Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз» (Анъом: 129).

Қатода деди: «Аллоҳ одамлар устидаги ҳукмдорликни уларнинг амалларига яраша беради. Мўмин мўминга ва кофир кофирга ҳукмдорлик қилади» (Қаранг: «Тафсир Ибн Касир» 2/346).

Мансур Ибн Асвад ривоят қилади: «Мен Аъмошдан «Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз» ояти ҳақида сўрадим: «Ушбу оят ҳақида айтилганлардан нима эшитгансан?!» У: «Мен бу (оят) ҳақида: «Агар халқ бузилса, улар устидаги ҳокимлик (улардан) энг ёмонларига берилади!» деб айтишганини эшитганман» деб жавоб берди» (Абу аш-Шайх. Қаранг: «ад-Дуррул Мансур» 3/358).

Турли-туман гуноҳларнинг оқибати мана шу. Бу ҳақида шайхулислом Ибн Таймия айтган: «Агар мусулмонларда заифлик бўлса ёки улар заиф бўлсалар, душманлари эса уларга нисбатан устунликка эга бўлса, бу уларнинг гуноҳлари сабабидандир!» (Қаранг: «Жавобус саҳиҳ» 6/450).

Нима учун биз бу ҳақида тафаккур қилмаймиз?! Ўзимизни унутиб, барчасида бошқа одамларни айблашга шошамиз?!

2. Турли гуруҳ ва жамоатлар тузиш

Муҳаддис шайх Муқбил деди: «Дарҳақиқат, мусулмонларнинг кўп сонли жамоатларга бўлиниши, ушбу юз йилликнинг бидъатидир!» (Қаранг: «ал-Асилатул Ямания» 73).

Шунингдек шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод деди: «Мана бу барча, бир-бирига хилоф бўлувчи, кўп сонли гуруҳлар янги тўқиб чиқарилган нарсадир. Бу нарса мана шу юз йилликда пайдо бўлди, бундан аввал (бу каби гуруҳлар) бўлмаган!» (Қаранг: «Мажмуъу фатава уламаи сунна ас-садира фи-таҳзири минал жамаъати вал фироқ вал аҳзабил муъасира» 69).

Шубҳа йўқки, ушбу аср бидъати бўлмиш, ҳар бири ўзининг ғоя ва услубларига эга бўлган турли жамоатлар барпо қилиш Ислом оламидаги фитналарнинг сабабчисидир. Бу борада кенгроқ маълумот олиш учун шайх Бакр Абу Зайднинг «Ҳукм ал-интима илал жамаъат вал фироқ» номли китобларига мурожаат қилинг.

3. Илмнинг йўқлиги ва илмсиз амал қилиш

Бу Ислом умматидаги ҳалокат ва муаммоларнинг сабабидир. Амални илм асосида қилиш мажбурий. Айниқса даъват, жиҳод, наҳий мункар ва ҳоказо каби муҳим амалларда. Бу амаллар нафақат сиз ва Роббингизга тегишли, балки бутун мусулмон умматига тегишлидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар айни шундай иш кўришган. Улар барча амалларини илм асосида бажаришган. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади:

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга – ишончга эгамиз»» (Юсуф: 108).

Имом Шавконий деди: «Яъни, аниқ ҳужжат асосида даъват қиламиз. Ал-Басира – бу фаҳмлаш, илмдир. Бунинг ёрдамида ҳақ билан ботил фарқланади» (Қаранг: «Фатҳул-Қодир» 2/298).

Ибн ал-Қоййим айтади: «Илм – амалнинг имоми (ал-илму имамул амал). Амал эса – илм ва у олиб борган (барча нарса)га эргашувчидир».

У киши яна айтади: «Илмга эргашмаган ҳар қандай амал, уни бажарувчисига фойда келтирмайди. Бу ҳақида баъзи салафлар айтганидек, аксинча, у унга зиён келтиради».

У киши яна айтади: «Амаллар илмга асосланган ёки унга хилоф бўлганига қараб қабул бўлади ёки рад этилади. Илмга асосланган амал қабул қилинади, унга хилоф бўлгани эса рад этилади» (Қаранг: «Мифтаҳу дари саъада» 83).

Али ибн Абу Толиб деди: «Илм бўлмаган ибодатда яхшилик йўқ. Тўғри фаҳмлаш бўлмаган илмда ҳам яхшилик йўқ» (Абу Ҳайсама «Китабул илм»да 144, Ажуррий «Аҳлоқул улама»да 45. Исноди саҳиҳ).

Умар ибн Абдулазиз эса айтади: «Аллоҳга илмсиз ибодат қилувчи фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради» (Аҳмад «аз-Зуҳд»да 365, исноди саҳиҳ).

Раҳимуҳуллоҳ айтган буюк сўзлардир. Қандай ҳам тез-тез биз бунинг гувоҳи бўлиб турамиз.

Айни дин борасида илмсиз гапиришлик, кўп ҳолатда, у ёки бу масалада аввалдан бўлмаслиги мумкин бўлган ихтилофга олиб келади. Уламолар айтишадики: «Агарда илми бўлмаганлар овозини ўчирганида, ихтилофлар йўқ бўлиб кетар эди!» (Қаранг: «ал-Латаиф» 41).

4. Динни нотўғри тушуниш ва изоҳлаш

Шунингдек Ислом умматида ёмонликларнинг ёйилиши сабаби, бу динни нотўғри тушунишлик. Айни шу сабаб оқибатида Исломда кўп сонли фирқа ва оқимлар вужудга келди. Ибн ал-Қоййим деди: «Аҳли китобларнинг бўлиниши ва мусулмонларнинг етмиш уч фирқага бўлинишининг сабаби нотўғри тафсирдир» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 4/308).

Одамлар динни, унинг устида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари бўлган умматимиз салафлари уни қандай тушунганига мурожаат этмай, тушунишга ҳаракат қолмоқда. Кўпчилик мусулмонлар Қуръон ва Суннатга эргашишларини эълон қилади. Аммо улар яна бир муҳим шартни унутишади: Қуръон ва Суннатни айни салафлар тушунгандек тушуниш шарт, қодир бўлганча ёки ҳар ким хоҳлаганича эмас. Буни Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам талаб қилган. Аллоҳ таоло айтади:

«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматим етмиш уч гуруҳга бўлинади. Етмиш иккитаси жаҳаннамда, биттаси жаннатдадир». Саҳобалар сўради: «Ким улар?!» Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: «Улар мен ва саҳобаларим юрган йўлга эргашувчилардир» (Аҳмад 4/102, Абу Довуд 2/503, Термизий 3/367, Ибн Можа 2/479. Ҳадис саҳиҳлигини шайхулислом Ибн Таймия, ҳофиз Ироқий ва шайх Албоний тасдиқлади).

Шунингдек Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳаворижлар билан бўлиб ўтган мунозараси воқеасида ривоят қилинадики, Ибн Аббос уларга деди: «Мен сизнинг ҳузурингизга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари – муҳожир ва ансорлар ва унинг амакисининг ўғли (Али) номидан келдим. Қуръон уларга нозил бўлган эди. Улар унинг маъносини сиздан кўра яхшироқ билади. Сизнинг орангизда эса улардан бирортаси ҳам йўқ!» (Аҳмад 1/621, Ҳоким 2/150. Исноди саҳиҳ).

Аллоҳнинг динини ўзича тафсир қилаётганга келсак, у улкан залолатга йўлиқипти ва ҳалокат ёқасида турипти.

Имом Хатиб Боғдодий деди: «Илм – бу тўғри тушуниш ва билимдонликдир. У кўп ривоят ва ёд олинган нарса эмас» (Қаранг: «ал-Жомиъ» 2/174).

Имом Заҳабий деди: «Илм – бу кўп сонли ривоятлар эмас, Аллоҳ қалбга жо қилувчи нурдир. Унинг шарти – (ўша илмга) эргашиш ва ўзининг шаҳвати ва бидъатлардан қочишдир» (Қаранг: «ас-Сияр» 13/323).

Дарҳақиқат, динни тўғри тушуниш – бу улкан неъмат. Буни Аллоҳ таоло фақатгина унга (ўша тўғри тушунишликка) интилувчи холис бандасига ато этади. Аллоҳ таоло айтади:

«Қасамки, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?» (Қамар: 17).

5. Ҳавои нафсига эргашиш

Бу залолатга олиб борувчи асосий сабаблардан биридир. Абу Умомадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч нарса ҳалокатдир: итоат қилинувчи очкўзлик, эргашилувчи ҳавои нафс ва одамнинг ўзидан фаҳрланиши» (Табароний 54/52, Қодаъий 325. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).

Икки йўлбошчи бор – бу илм ва ҳавойи нафс, учинчиси йўқ. Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!» (Қасас: 50).

Аллоҳ таоло яна айтади:

«Шубҳасиз, кўп (кишилар) ўз ҳою-ҳаваслари билан билмаган ҳолларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар» (Анъом: 119).

Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Ҳар бир илмга эргашмаган, ҳавои нафсига эргашибди» (Қаранг: «ал-Амру бил-маъруф» 37).

Шундай экан ҳар биримиз ўзимиз учун нимага эргашишни ҳал қилайлик.

Ибн ал-Қоййим деди: «Аллоҳ амалларни икки турга бўлди ва учинчиси йўқ. Ёки Аллоҳ ва унинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган нарсага эргашиш, ёки ҳавои нафсига эргашиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб келмаган ҳар қандай нарса ҳавои нафсдир» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 1/81).

Шунингдек бу «бирор амални бажаришда қийинчиликка дучор бўлсанг, бу сенинг амалинг тўғри ва Аллоҳга маҳбуб бўлган амал эканини англатади, бундай амал ҳавои нафсга эргашиш бўлиши мумкин эмас» деб ҳисоблайдиганларга раддиядир.

Аллоҳ азза ва жалла айтади:

«(Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яраттан зотдир» (Мулк: 2).

Ҳофиз Ибн Касир ёзади: «Аллоҳ таоло: «сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун» деди, «сизларнинг қайсиларингиз кўпроқ амал қилгувчи эканлигингизни» демади» (Қаранг: «Тафсир Ибн Касир» 4/248).

Шунингдек Фузайл ибн Иёз ушбу оят борасида айтади: «Бу дегани: кимнинг амали холис ва тўғри бўлса!» Ундан сўрашди: «Холис ва тўғри нима дегани?» У жавоб берди: «Дарҳақиқат, агар амаллар холис бўлса, аммо тўғри бўлмаса, улар қабул бўлмайди. Агар амаллар тўғри бўлса, аммо холис бўлмаса, улар қабул бўлмайди, ҳатто холис ва тўғри бўлмагунича. Холис дегани, Аллоҳ учун қилинишлик. Тўғри дегани эса, Суннатга мувофиқ қилинишлик» (Абу Нуъайм «ал-Ҳиля»да 8/95).

Яна билишимиз керакки, машҳур шаръий қоидада айтилади «холис ният бузуқ амални тўғри қилмайди!»

Ҳавои нафсларига эргашувчи ва уларнинг ғояларига тўғри келадигани билан чекланувчи одамларга келсак, бу кибрдир. У Аллоҳнинг динини англашга йўл қўймайди. Аллоҳ таоло айтади:

«Энди ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят-мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри – ҳақ йўлни кўрсалар уни (ўзлар учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман)» (Аъроф: 146).

Суфён ибн Уяйна деди: «Ушбу сўзларнинг маъноси, Аллоҳ бу каби одамлардан Қуръонни тушунишни олиб қўяди» (Ибн Абу Хотим 2/239).

Имом Зарқоший деди: «Қалбида бидъат, шаҳват, дунёга муҳаббат, гуноҳда давомий бўлиш, ёки мустаҳкамлашга интилмайдиган иймондаги заифлик бўлган, ёки у илми бўлмаган муфассир гапига суянувчи, ёки ўзининг ақли етган нарсанигина қўлловчи кабиларга Қуръон маъноси ва унинг сирлари очилмайди. Мана шуларнинг барчаси (илмни эгаллаш учун бўлган) тўсиқлардир. Уларнинг баъзилари қолганларидан мустаҳқамроқдир» (Қаранг: «Тафсир ас-Суютий» 1/81).

Аллоҳ бизни бундан сақласин! Биз кўп бора ҳақни гапираётган одамларни кўрдик. Охир оқибат эса улар аксини гапиришни бошлашди. Улар оддий ҳақиқатни сезмайидагн бўлиб қолишади, ҳатто ўз вақтида бировларга изоҳлаб юрган нарсасини ҳам.

Ҳар бир мусулмон бирор нарсага эргашишдан аввал ўша масалани ўрганиб чиқиши лозим. У бирор нарсани таъкидлашидан аввал ушбу масаланинг диндаги асл ҳукмини билиши шарт. Аҳли сунна вал жамоа бирор нарсага эътиқод қилишдан аввал далилга қарайди. Бидъат ва ҳавои нафс аҳли эса аввал эътиқод қилиб, кейин ўзларига далил излайди. Имом Вақиъ ибн Жарроҳ деди: «Кимки ўз фикрини тасдиқлаш учун ҳадис изласа, ўша бидъат аҳлидандир» (Қаранг: «Замул калом» 337).

6. Аҳли сунна уламоларига мурожаат этиш ва уларга эргашишдан юз ўгириш

Уммат залолатга юз тутганининг сабабларидан бири, уламоларга эргашишдан юз ўгиришдир. Улар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Дарҳақиқат, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир» (Абу Довуд 3641, Термизий 2682. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Ибн Ҳиббон, Каноний, шайх Албоний тасдиқлади).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига илм бўлмаганида, ўзбошимча қарор ва шахсий хулосаларнинг олдини олиш учун, уламоларга мурожаат қилишни буюрди. Аллоҳ Ўзининг Китобида айтади:

«Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!» (Наҳл: 43).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ушбу илмни ҳар бир авлоднинг адолатлилари кўтариб олиб юради. Улар ундан (яъни диндан) ғулув қилувчиларнинг хатосини, адашганларнинг қўшимчасини ва жоҳилларнинг таъвилини даф қиладилар» (Байҳақий 10/209, Хатиб 1/29. Ушбу ҳадис кўпгина йўллар орқали ривоят қилинган, уларнинг ҳар бири, бир-бирини қувватлайди. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Аҳмад, Лалакаий, ҳофиз Ибн Абдулбарр, Уъқайлий, имом Ибн Вазир, Қасталоний, Албоний ва Абдулқодир Арнаут тасдиқлаган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ илмни бандалардан тортиб олмайди, уни уламоларни маҳв қилиш йўли билан тортиб олади. Одамлар бирорта ҳам уламо қолмаганидан илмсизларни ўзларига бошлиқ қилиб оладилар. Сўнг, улардан сўрайдилар. Улар билмасдан фатво берадилар. Ўзлари ҳам адашиб, ўзгаларни ҳам адаштирадилар» (Бухорий 100, Муслим 3/737).

Ораларида уламолар бўлмаган замонавий фирқаларда айни шу ҳолат бўлиб ўтмоқда. Улар муҳим масалаларда ўзларининг сиёсатларига асосланиб қарор қабул қилишади. Уларнинг сиёсати эса асосан Аллоҳнинг шариатига асосланмаган, балки уларнинг тушунча ва дунёқарашларига асосланган бўлади.

Уламолар – шундай зотларки, улар сабабидан Аллоҳ таоло ўзининг динини ҳимоя қилади. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари тутган йўлни барчадан кўра яхшироқ билади. Кимки уларни ҳақорат қилса, менсимаса ва йўлларига эргашмаса, ўшалар одамларнинг энг адашганидир. Уламоларни менсимай, уларсиз кифояланган кимсага келсак, у ҳалокатга юз тутибди. Имом Ибн Муборак деди: «Кимки олимни менсимаса, ўша охиратини йўқотибди» (Ибн Асокир 32/344).

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий деди: «Одамлар мусулмон ҳукмдор ва уламоларни улуғлар эканлар, эсон-омонликда бардавом бўладилар. Агар у (одам)лар уларни ҳурмат қилар эканлар, Аллоҳ уларнинг дунё ва охиратдаги ҳаётларини ислоҳ қилади. Агар уларни менсимасалар, дунё ва охиратдаги ҳаётларини нобуд қиладилар» (Қаранг: «Тафсир ал-Кубро» 5/260).

Афсуслар бўлсинки, бугунги кунда барчаси аксинчадир. Уламоларга мурожаат қилиш ўрнига, эртаю-кеч уларни ҳақорат қилиб, ёлғон туҳматлар қилишмоқда. Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Кимки ҳадис билимдонини ҳақорат қилса ва уларнинг мазҳабини рад қилса, ўшалар жоҳил, бидъатчи ва мунофиқлардир. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ!» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 4/96).

7. Динда ғулув кетишлик

Ислом – мўътадил дин. Унда ғулув кетишлик йўқ. Мана шу тўғри йўлдир. Бу йўлга эргашишни Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга васият қилган. Аллоҳнинг шариатида ушбу йўлга эргашиш борасида қаттиқ насиҳатлар мавжуд. Худди динда ғулув кетиш борасида қаттиқ қайтариқлар мавжудлиги каби. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй аҳли Китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз!» (Нисо: 171).

Аллоҳ яҳудий ва насронийларни ғулувдан қайтарди. Аммо улар Унга қулоқ тутишмади ва ғулув кетишди. Бунинг оқибатида ҳақ йўлдан адашишди.

Шунингдек, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини ҳам ғулувдан қайтарди. У зот айтади:

«Туғёнга тушмангиз! Албатта, У зот қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир» (Ҳуд: 112).

Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ғулув кетишни ман қилдилар. У зот дедилар: «Ғулувдан сақланинглар! Сизлардан илгаригиларни ғулув ҳалок қилган» (Насоий 4/49, Ибн Можа 3/29, Ибн Жоруд 473. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, Заҳабий, Нававий, Ибн Таймия, Аҳмад Шокир тасдиқлади).

Шайхулислом Ибн Таймия деди: ««Ғулувдан сақланинглар!» жумласи умумийдир. Унинг ичига барча турдаги ғулув киради, хоҳ у эътиқодда ёки амалда бўлсин» (Қаранг: «ал-Иқтидо» 1/328).

Яна Ибн Масъуддан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғулув кетганлар ҳалок бўлсинлар!» деб уч бора такрор қилдилар (Муслим 2670).

8. Шубҳали далилларга эргашиш

Бу мусулмонлар орасида бидъат ва залолатнинг пайдо бўлишининг асосий сабабларидан биридир. Бидъат ва ҳавои нафс аҳли кўпинча тўқима ҳадисларни ишлатишади ёки ўзларининг далилларига мослаб олишади. Бу билан улар ўзлари тутган ўринни оқлашади ва оми одамларни адаштиришади. Имом Авзоий бу ҳақида деди: «Айтилганки: «Ибодатдан бошқа нарса учун таълим олган ва шубҳали нарса ёрдамида ҳаромни ҳалол қилиб олганларнинг ҳолига вой бўлсин!»» (Ажуррий «Аҳлақул улама»да 65).

Аллоҳ таоло айтади:

«У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам — аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир», — дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар» (Оли Имрон: 7).

Аллоҳнинг «фитнага солиш» сўзидан мурод, улар шу орқали одамларни адаштиришни истайдилар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни тиловат қилиб дедилар: «Агарда муташобиҳга эргашувчиларни кўрсанг, билгинки Аллоҳ айтганлар ана ўшалардир. Улардан эҳтиёт бўл!» (Бухари 4547).

Шайх Солиҳ Оли Шайх айтади: «Барчага маълумки, Қуръон ва Суннатда тушунарли (муҳкам) ва тушунарсиз (муташобиҳ) бўлган нарсалар мавжуд. Шунингдек бу ҳолат саҳоба ва уламоларнинг сўз ва амалларида бор. Асосга эга бўлган илм соҳиблари шу билан ажралиб турадики, улар муҳкам билан муташобиҳни фарқлаш ва муташобиҳни муҳкамга қайтариш орқали илмга эришди. Агарда аҳли илмларнинг мана шу ажратиб турувчи хислатлари бўлмаганида эди, ҳар ким илмга эга бўла олган бўларди. Аммо Аллоҳ инсонларни муҳкам ва муташобиҳнинг мавжудлиги билан синайди. Шу орқали уламоларнинг мақоми ва ҳақиқий илм соҳиби аниқ бўлади» («ал-Маръа ад-Даъия». Шунга ўхшаш гапни шайхулислом Ибн Таймия «Мажмуъул фатава»да (13/272-280) айтган).

Имом Абул-Олия деди: «Мен Пайғамбарларингиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнг муҳкам (нарсалар)ни ўқидим ва Аллоҳ менга икки раҳматини ато этди. Уларнинг қайси бири яхшироқ эканини билмайман: У мени Ислом йўлига йўллаганими ёки У мени ҳавориж қилиб қўймаганими!» (Қаранг: «ат-Табақот ал-Кубро» 7/113).

Кинояли ва аниқ бўлмаган (муташобиҳ) далилларни қўллашлик бидъат аҳлининг сифатидандир. Улар Қуръонни ҳам ҳавои нафсларига асосланиб тафсир қилади. Шунинг учун ҳам Али ибн Абу Толиб Ибн Аббосни ҳаворижлар билан мулоқот қилишга юбораётганида айтган эди: «Улар билан Қуръон ёрдамида баҳс қилма. Чунки у кўп йўналишларга эга. Шунинг учун улар билан Суннат ёрдамида баҳс қил» (Қаранг: «Фатҳул Қодир» 1/42).

Шу нарсани эътиборга олмоқ лозимки, ҳар бир оят ва ҳадислар у ёки бу ҳолатга мос келавермайди. Ваҳоланки зоҳиран бунинг аксидек туюлади. Алини кофирга чиқарган ҳаворижлар ҳам худди шу йўлни тутишган эди. Улар: «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир» оятига таяниб бу ишни қилишган эди. Абу Рофиъ ривоят қилишича, ҳаворижлар Алига қарши бош кўтаришганда, улар тинмай: «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир», «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир» деб такрорлашар эди. Шунда Али айтди: «Ҳақ сўзни айтишди, (бироқ) ботилни назарда тутишди!» (Муслим 1774).

Бугунги кунда ҳаворижларнинг изидан юрган одамлар ҳам худди шундай. Улар худди ўша оятларни келтирадилар, уларга эргашган ҳолда кўпгина рухсат этилмаган ишларга қўл уришади. Бу ҳаворижларнинг Қуръон ояти ва ҳадисларни нотўғри тушунишига далолат қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаворижлар ҳақида айтган сўзларида  бунинг хабарини бериб кетган эдилар: «Улар Қуръонни ўзларига (ҳужжат) деган гумон билан ўқишади. Ваҳоланки у уларга қарши (ҳужжат) бўлади!» (Муслим 1066).

Айни шу сабабдан ҳам уламолар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, айтадиларки, бидъат аҳлининг келтирган ҳар қандай ҳужжати, ўзига қарши ҳужжатдир. Ва биз бунга ҳар куни гувоҳ бўлиб турибмиз.

Аҳли суннат уламолари қуйидаги қоидани жорий қилишди: «Далил келтириш муҳим эмас, уни тўғри тушуниш муҳимдир». Ибн ал-Қоййим деди: «Динни тушунган ҳар ким ҳам унинг асл мазмунини тушунишга қодир бўлмайди. Унинг асл мазмунини фақатгина катта илмга эга бўлган уламоларгина тушунишади» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 1/332).

Зикр қилиб ўтилганларга асосланиб уламолар, адашган ва бидъат аҳлларининг далилларини қабул қилишни ман қилишди. Имом Лайс ибн Саъд деди: «Мен бидъат аҳлидан бирор нарсани қабул қилмаган бўлар эдим, ҳатто агар уни сув устида юриб кетаётганини кўрсам ҳам» (Қаранг: «ал-Иттибоъ» 35).

Абдурроҳман ибн Маҳдий деди: «Инсон агар заиф ва шоз ҳадисларга эргашар экан, эшитган ҳар нарсасини гапирса ва барчадан кетма-кет ривоят қилаверса, ҳеч қачон ҳадис имоми бўла олмайди» (Қаранг: «Жомъиул баянил илм ва фазлиҳ» 1055).

Имом Хатиб Боғдодий деди: «Агар ровий ҳавои нафс аҳли ёки ҳаққа хилоф бўлган мазҳабга кўр-кўрона эргашувчилар сарасидан бўлса, ундан бирор нарсани қабул қилма. Ҳатто унинг ҳифзи яхши бўлса ҳам» (Қаранг: «ал-Жомиъул аҳлоқи ровий» 1/136).

Шунингдек ҳадис деб ривоят қилинаётган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам ҳадис бўлавермайди. Қози Абдуллоҳ ибн Лаҳиъа ривоят қилишича, у ҳавориж бўлиб кейин тавба қилган қарияни мана бу сўзларини эшитган экан: «Бу ҳадислар – диндир! Шундай экан динингизни кимдан олаётганингизга қаранг. Дарҳақиқат, биз бир нарсани истар эдик, (сўнг) уни ҳадисга айлантирар эдик» (Лалакоий 1/85).

Шунингдек салафлар ва имомлардан ривоят қилинаётган сўзларнинг саҳиҳлигини текшириш шарт. Бу ҳақида шайхулислом Ибн Таймия айтганидек: «Салафлар ва уламолардан ривоят қилинаётган сўзлар, саҳиҳлигини аниқлаш ва маъноларини тушунишга муҳтождир. Шунингдек Аллоҳ ва Расули ҳақида айтилган сўзлар ҳам бунга муҳтождир» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 1/246).

Яна кўпчилик мусулмонлар кўп ҳолларда имомларнинг ўз нафсларига тўғри келадиган масаладаги сўзига эргашади, ҳатто уларнинг фикри аниқ хато бўлса ҳам. Али ибн Абу Толиб деди: «Ҳақ одамлар орқали баҳоланмайди, одамлар ҳақ орқали баҳоланади» (Қаранг: «Тафсир ал-Қуртубий» 1/342).

Авзоий деди: «Кимки уламоларнинг ноёб қавлларини олса, ўша Исломдан чиқибди» (Байҳақий 10/211).

Аслида уламонинг сўзигина далил ҳисобланмайди. Шайхулислом Ибн Таймия ҳақ сўзни айтган: «Дарҳақиқат, уламоларнинг сўзи шаръий далил билан қувватланади. Бироқ шаръий далил уларнинг сўзи билан қувватланмайди» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 26/202).

Далилини билмай туриб, олимнинг оддий сўзлари билан чекланиш ва кифояланиш етарли бўлмайди. Имом Шофиий деди: «Илмни далилсиз талаб қилаётган кимсанинг мисоли, тунда ўтин тераётган кимсага ўхшайди. У ўтин билан бирга илонни ҳам олади ва у уни чақади!» (Байҳақий «ал-Мадҳал»да 1/211).

Далил – бу Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини уммат салафлари тушунгандек тушунишдир. Имом Шаъбий деди: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан ривоят қилишган нарсани олгин. Сенга ўзининг фикрига асосланиб ривоят қилишган нарсага эса бавл қилгин!» (Абдурраззоқ 11/256).

Имом Авзоий деди: «Илм – бу Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан келган нарса. Ҳатто бирорталаридан ҳам келмаган нарса эса илм эмас» (Қаранг: «Жомиъу баянил илм» 1420).

Ҳеч бир инсон, ҳатто олим йўқки унинг хато ёки камчилиги бўлмаса. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан мутасно. Уламолар бунга ижмоъ қилдилар (Қаранг: «Жомиъу баянил илм» 2/48).

Бироқ олимнинг у ёки бу масаладаги хатоси ҳақида ҳар ким эмас, балки илм аҳли гапиради. Уламолар Қуръон ва Суннатга тўғри эргашишга ёрдам бериши учун керак. Агар улар Қуръон ва Суннатга хилоф қилсалар, уларнинг фикрига эргашиш учун эмас. Имом Шотибий ҳақ сўзни айтди: «Агар биз уламоларни, улар ёрдамида шариат ҳукмини билиш сабаби эмас, балки мақсад қилиб олсак, унда аниқ залолатга йўлиқамиз» (Қаранг: «ал-Эътисом» 2/872).

Мусулмон нафсига тўғри келадиган уламоларнинг қавлини изламай, Қуръон ва Суннатдаги аниқ далилларга эргашиши шарт. Ҳар қандай масалада ҳам далили кучлироқ бўлган уламоларга эргашишимиз керак. Айни мана шу Аллоҳ тўғри йўлга йўллаган бандасининг сифатидир. Аллоҳ таоло айтади:

«Бас (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг бандаларимга — сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир» (Зумар: 17-18).

9. Залолатга бошловчи имом ва бошлиқлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматим хусусида мен энг қўрқадиган нарса адаштирувчи имом (бошлиқ)лардир» (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, Абу Нуъайм «Ҳиля»да, Аҳмад ва бошқалар ривояти. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Абу Исо Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, ҳофиз Ибн Касир ва шайх Албоний тасдиқлади. Қаранг: «Ас-силсилатус саҳиҳа» 1582, «Саҳиҳ ал-жомиъ» 2316).

Зиёд ибн Худайр ривоят қилади: «Кунларнинг бирида Умар ибн Хаттоб менга савол берди: «Исломни нима вайрон қилишини биласанми?» Мен: «Йўқ» деб жавоб бердим. У деди: «Уни олимнинг хатоси, мунофиқнинг Аллоҳнинг Китоби борасидаги баҳси ва залолатга бошловчи имомларнинг ҳукми»» (Доримий 1/71. Исноди ҳасан).

Имом Шотибий деди: «Одамларнинг муаммоси улар олим деб ҳисоблаган жоҳиллар сабабидан содир бўлади» (Қаранг: «ал-Эътисом» 1/145).

Имом Абу Шома деди: «Кўпинча одамлар бидъатга тушиб қолишларининг сабаби, улар бирор кимсани аҳли илм ва тақводор деб ҳисоблай бошлашидан бўлади. Аслида эса у ундайлардан бўлмайди. Бундай одамлар унинг сўзи ва амалига қараб, унга бунда эргашишади. Шунинг оқибатида улар ўз амалларини аянчли ҳолатга олиб келадилар» (Қаранг: «ал-Маърифа ва тарих» 1/670).

Мусулмон умматини вайрон бўлишининг энг асосий сабабларидан бири – залолатга бошловчи йўлбошчи ва имомлардир! Бу каби имом, амир ва уламолар қанчадан қанча одамларни нобуд қилишди, қанчадан қанча одамларни залолатга йўллашди!

Дарҳақиқат, одамлар олим деб ҳисоблаган, аслида эса ундай бўлмаган кимсалар ўзларига, Исломга ва мусулмонларга улкан зарарлар олиб келиши мумкин. Мисол тариқасида тўқсон тўққиз кишини ўлдирган ва тавба қилишни истаган кимса ривоятини эслашлик кифоя қилади. У ўзининг ҳолати борасида ўзи олим деб ҳисоблаган кимсадан сўради. Аммо у эса ундайлардан (яъни олим) эмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан олдин ўтган одамлар орасида тўқсон тўққиз жонни ўлдирган бир киши бор эди. У (тавба қилишни истади ва) ер юзидаги энг илмли киши ҳақида сўраган эди, уни бир роҳибнинг олдига жўнатишди. У роҳибнинг олдига бориб, унга тўқсон тўққиз кишини ўлдирганини айтди ва мағфират қилинаманми, деб сўради. Роҳиб: «Йўқ», деган эди, уни ҳам ўлдирди. Шу билан ўлдирганларининг сони юзта бўлди. Кейин яна ер юзидаги энг илмли киши ҳақида сўради. Уни бир олимга жўнатишди. Ҳузурига боргач, у олимга юз кишини ўлдирганини айтиб: «Мағфират қилинишимга имкон борми?», деб сўради. «Ҳа, сени тавба қилишдан нима тўсиб турибди(ки тавба қилмаяпсан?) деб жавоб берди олим» (Бухорий 3480, Муслим 2766).

Кўриб турганимиздек, тавба қилишга аҳд қилган одамга сенга тавба йўқ деган кимса қанчалик улкан зарар етказиши мумкин эди. Чунки у яна гуноҳга кириб, шу ҳолатида вафот этиши мумкин эди. Биз биламизки амаллар хотимасига қараб баҳоланади. Бу ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Бир киши одамлар назарида жаннат аҳлининг амалини қилади. Ҳолбуки у жаҳаннам аҳлидандир. Бир киши эса одамлар назарида жаҳаннам аҳлининг амалини қилади. Ҳолбуки у жаннат аҳлидандир. Амаллар фақат хотимасига қараб (баҳоланади)» (Бухорий 6493).

Қолаверса илмсиз роҳиб хато фатво бериб ўзини ҳам ҳалок қилди. Чунки бу иши унинг ўлимига сабаб бўлди.

Мусулмонларнинг хатоси шундаки, улар олим билан оддий мутафаккир ва хатибни фарқлай олишмайди. Ахир ҳар қандай оқил одам биладики, инсоннинг олимлиги унинг исломий таълимоти[2] ёки дин масалаларига оид бир неча мақола ёзганлиги билан ўлчанмайди. Ахир дунёвий илмларда ҳам тиббиёт институтини битирган ҳар бир кимса ҳам ўз соҳасининг олими деб ҳисобланмайдику. Ёки политехника институтини битирган ҳар бир кимса ҳам юқори даражадаги инженер ҳисобланмайдику. Имом Шотибий деди: «Уламолар уни олим демаган олим, олим ҳисобланмайди. Ҳатто бошқа уламолар унинг олим экани ҳақида гувоҳлик бермагунларича, (у олим ҳисобланмайди!)» (Қаранг: «ал-Эътисом» 2/738).

Шайх Албоний деди: «Имом Шотибийнинг олимга қилган ушбу насиҳати, одамларга қандайдир илмни етказишга қодир бўлган бу ишни қилмасин, ҳатто у бунга яроқли экани борасида уламолар гувоҳлик бермагунларича. Бунинг маъноси, бу каби одам ҳавои нафс аҳли бўлиши мумкинлиги хатаридан иборатдир. Бугунги кунда ўзини илмга нисбат берувчи баъзи одамларни имом Шотибий кўрганларида нима деган бўларкинлар?!» (Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 2/713).

Имом Молик деди: «Мен фатво бермадим, ҳатто илм аҳлидан бўлган етмиш киши мени бунга лойиқ эканимга гувоҳлик бермагунича» (Абу Нуъайм 6/316).

Уламолар – уламо ва толиби илмларга тазкия беришади. Талабалар талабаларга тазкия беришади. Бироқ талабалар уламоларга тазкия беришмайди. Бугунги кунда бунинг аксини кўришимиз мумкин. Толиби илм уламога тазкия беради ва ким шайх, ким шайх эмас, кимдан илм олиш керак, кимдан керак эмаслиги ҳақида гапиради.

Ҳар бир инсон Қиёмат куни ўзининг имоми билан тирилтирилади. Шундай экан ҳар ким унинг ўзи ким билан тирилишликни истаётганини танласин. Аллоҳ таоло айтади:

«Биз барча одамларни ўз имомлари билан чорлайдиган (Қиёмат) кунини эслангиз!» (Исро: 71).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк саҳобаси, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди: «Яхшиликка эргашувчи бўлиш, ёмонликда бошлиқ бўлгандан яхшироқдир» (Ибн Абу Шайба 37188).

10. Илмни нотўғри талаб қилиш

Дарҳақиқат, бу бугунги кун касаллигидир. Ҳозирда кўп сонли сайт, форум, китоб, маъруза, шунингдек ҳар бири ўзининг Исломига даъват этувчи даъватчилар кўпайган. Кўпчилик мусулмонлар қандай ва кимдан илм талаб қилишни билмай қолди. Юқорида зикр қилиб ўтилганидек, Ислом ҳақида гапираётган ҳар бир қаердадир таълим олган ёки араб тилини билган одам, ҳар бир масжиднинг имоми, ҳар бир китоб, газета, маъруза ёки сайтлар илм олиш учун ишончли ва тўғри манба ҳисобланавермайди. Ишончли манба ва олимлар ундан илм талаб қилса бўлади деб кўрсатма берган одамлардан бошқа ердан илм олиб бўлмайди. Жибрил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобаларини олдига келиб Ислом, иймон ва эҳсон ҳақида сўраганидан сўнг, у зот кетганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умардан сўрадилар: «Эй Умар, бу сўроқлаб келган ким биласизми?» Умар деди: «Аллоҳ ва Расули билувчироқ». Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бу Жибрил, сизларга динингиз ишларини ўргатиш учун келди» (Муслим 8).

Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобаларига уларга ким диндан таълим берганини хабарини бердилар.

Ибн Умар деди: «Дининг, дининг, дарҳақиқат – тана ва қонингдир. (Шундай экан) динингни кимдан олаётганингга қара!» (Хатиб «ал-Кифоя»да 121).

Муҳаммад ибн Сийрин ва имом Молик деди: «Дарҳақиқат, олаётган илмингиз — диндир. Шундай экан динингизни кимдан олаётганингизга қаранг» (Қаранг: «Саҳиҳ Муслим» 1/23 ва «ал-Фақиҳ вал-мутафақиҳ» 2/92).

Шундан сўнг аксарида ёлғон ва ҳавои нафсдан бошқа нарса йўқ бўлган турли форумлардан илм олаётган ва уни тарқатаётган мусулмонларнинг ҳолати тушунарли бўлди. Бу одамларнинг ўзлари, ўзлари учун залолат эшикларини очишди. Улар уларга ноъмалум бўлган одамлардан илмни талаб қилишди. Уларга ҳатто ўша одамларнинг асл исмлари ҳам маълум эмас. Дарҳақиқат улар, Аллоҳ уларни залолатга йўллашига лойиқлар. Чунки ўзларига буни ўзлари ихтиёр қилишди. Қандай қилиб инсон ўз динига бу қадар эътиборсиз бўлиши мумкин?! Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун талаб қилинадиган илмни дуч келган жойдан ҳам олиш мумкинми ахир?!

Турли форумларга ташриф буюриш мусулмонлар учун бир касалликка айланди. Уларда илмни хор қилинади, уламолар ҳақорат қилинади ва кофирликда айбланади. Ҳатто Ислом юртларида тўғри диний тушунчани ўзгартиришлик билан мусулмонларга нисбатан улкан зарар келтиришмоқда. Энг оддий илмга эга бўлмаган, дин борасида гапириш ҳуқуқи берилмаган кимсалар, уламоларнинг сўзларидан кейин: «Аммо менимча», «мен ўйлайманки», «менинг фикримча» ва ҳоказо сўзларни айтишга журъат қилишмоқда. Кўп ҳолатда одамлар форумларга кириб, Аллоҳнинг дини борасида гапиради ва баҳс қилади. Улар бунинг қанчалик улкан гуноҳ эканини унутишади. Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар» (Наҳл: 116).

Имом Ибн ал-Жавзий Аллоҳнинг: «Айтинг: «Парвардигорим фақатгина … Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос»» (Аъроф: 33), сўзлари ҳақида деди: «Бунга мустаҳкам илмсиз дин ҳақидаги барча сўз ва турли кўринишдаги даъволар киради» (Қаранг: «Зодул Масир» 3/193).

Дин борасида илмсиз айтилган сўзни Аллоҳ таоло ширк билан тенглаштирди. Ибн ал-Қоййим деди: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илми бўлмаган ҳолда фатво бериш ёки қозилик ҳукмини чиқаришда У (Аллоҳ)ни далил қилишдан қайтарди. Бу каби ишни нафақат улкан ҳаром амаллардан қилди, балки уни энг оғир гуноҳлар қаторига ҳам киритди. Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, (барча) гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни Унга шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос» (Аъроф: 33). Ушбу оятда Аллоҳ ҳаром ишларни тўрт турга бўлди. Сўнг ҳаромлиги озроқ бўлган бузуқликдан бошлаб зикр қила бошлади. Иккинчи бўлиб У биринчисидан кўра ҳаромроқ бўлган нарсани зикр қилди, бу зулмдир. Сўнг У учинчи бўлиб аввалги иккисидан ёмонроқ бўлган нарсани зикр қилди, бу эса ширкдир. Тўртинчи бўлиб Аллоҳ барча аввал зикр қилинганлардан қатъий ҳаромроқ бўлган нарсани зикр қилди, бу Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришдир. Бунга (шундай) сўзлар киради: Унинг исм, сифат ва амаллари, шунингдек Унинг дини ва қонун-қоидаларига нисбатан Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапириш киради» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 2/72).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Илми бўлмай туриб одамларни залолатга бошлаган одам Қиёмат куни энг қаттиқ жазога йўлиқади» (Аҳмад, Табароний. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 1000).

Бидъат ва ҳавои нафс аҳли билан мунозара қилишга келсак, бу салафларнинг манҳажига тўғри келмайди. Уммат имомлари буни қаттиқ қоралашган. Бу залолатга йўлиқиш сабабларидан биридир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ қилганлар: «Ҳар доим одамлар тўғри йўлда бўлганларидан кейин, фақатгина мунозара сабабидан адашганлар» (Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Ҳоким. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ат-Тарғиб» 137).

Имом Аҳмад деди: «Суннат асослари бизнинг наздимизда бу … ихтилофларни ва ўз ҳавосига эргашувчиларни тарк этишлик. Шунингдек, динга оид ихтилоф ва тортишувларни тарк қилишлик» (Қаранг: «Усул Сунна» 23).

Яна имом Аҳмад деди: «Биз имомларнинг бидъат аҳли билан гаплашиш ва бирга вақт ўтказишдан қайтарганларини эшитдик ва кўрдик. Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Суннатида бор нарсаларни бажариш билан кифояланиш лозим. Бидъатчи ва адашганлар билан, уларнинг қарашини рад қилиш учун ўтириш керак эмас. Дарҳақиқат, улар сени шубҳалантириб қўйишлари мумкин. Аммо улар ўзларининг бидъатларидан қайтмайдилар. Шунинг учун улар билан ўтириш ва бидъатларини муҳокама қилиш мумкин эмас» (Ибн Батта «ал-Ибона»да 1/44).

Машҳур тобиин Айюб Сахтиёний деди: «Бидъат аҳлига сукут қилишдан кўра кучлироқ раддия йўқ» (Қаранг: «аш-Шариъа» 56).

Шунингдек Муовия ибн Қуро деди: «Дин борасида ихтилоф қилиш амалларни ҳабата қилади» (Ажуррий «аш-Шариъа»да 21).

Кимдир нотўғри тушуниши ва савол бериши мумкин: Қандай қилиб умматимиз имомлари бидъат аҳли билан баҳс қилишдан қайтаришлари мумкин, ахир ўзлари уларга раддия бериб келган бўлсалар?! Бунга жавоб қуйидагича: Улар адашган бидъатчилар билан ўзлари баҳс қилишмаган, балки бидъатларини рад қилишган ва тушунтиришган. Бу уламоларнинг муҳим вазифаларидан биридир. Улар одамларни огоҳ қилиш мақсадида бу хатоларни изоҳлаб беришади. Яҳё ибн Яҳё деди: «Суннатни ҳимоя қилиш Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан афзалдир» (Қаранг: «Заммул Калом» 111).

Шунингдек, имом Аҳмад ундан: «Сиз нимани афзал биласиз: инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, эътикоф ўтирганиними ёки бидъат аҳлидан огоҳ қилганиними?» деб сўрашганида жавоб берди: «Инсон намоз ўқиса, рўза тутса ва эътикоф ўтирса, у буни ўзи учун қилади. Бидъат аҳлидан огоҳ қилса, унда мусулмонлар учун қилади ва шуниси афзалдир» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 28/231).

Ҳавои нафс ва бидъат аҳлига келсак, улар билан баҳс қилиш ва ниманидир уларга исботлаш жоиз эмас. Бу билан илм оёғости бўлади ва ўзини шубҳалар ҳавфига солади. Агар Аллоҳ ирода қилса, уларни ҳақ йўлга бошлайди. Айюб айтганидек, уларга бўлган энг афзал раддия – сукут қилишдир.

Шунингдек мусулмонлар ҳар бир эшитган ва ўқиган нарсаларига текширмай туриб ишонавермасликлари, тарқатмасликлари лозим. Инсон ёлғончи бўлишига текширилмаган маълумотни тарқатиши кифоя қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Эшитган нарсасини гапираверишлик кишининг ёлғончи эканлигига кифоя қилади» (Муслим 1/10).

Имом Молик деди: «Билгинки, эшитган ҳар бир нарсасини гапираверадиган одам нажот топмайди. Агар у эшитган нарсасини гапираверса, ҳеч қачон имом бўла олмайди» (Муслим 1/18).

Имом Барбаҳорий деди: «Замондошларингдан кимнинг гапини эшитган бўлмагин, шошма ва унга суянма, ҳатто бу каби (сўзларни) Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан бирорталари гапирганлигини сўраб, билмагунингча» (Қаранг: «Шарҳу Сунна» 27).

Имом Авзоий деди: «Одамлар сиздан юз ўгирсалар-да, салаф йўлида бўлинг. Чиройли сўзлар билан безасаларда, одамларнинг раъйларидан эҳтиёт бўлинг!» (Қаранг: «аш-Шариъа» 1/193).

Имом Фузайл ибн Иёз деди: «Ҳидоят йўлларига эргаш. Бу йўлда юрганларнинг камлиги сенга зарар қилмайди. Залолат йўлларидан сақлан! Ҳалокатга учровчиларнинг кўплигига алданма!» (Қаранг: «ал-Азкор» 238).

11. Ислом уммати муаммоларини ҳал қилишга шаръан ҳақли бўлмаган кимсаларнинг киришиши

Ислом – бу ўзининг қатъий қонун ва қарорларига эга бўлган диндир. Унда ҳокимиятсизликка ўрин йўқ. Шариат бирор масалани унга ҳақли бўлмаган кимсалар тарафидан ҳал қилишни қатъий ҳаром қилган. Айниқса Ислом умматига тегишли масалаларда. Аллоҳ таоло айтади:

«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83).

Бошлиқлар – бу уламо ва мусулмонлар ҳукмдоридир (Қаранг: «Тафсир ал-Қуртубий» 3/341).

Шубҳа йўқки, мусулмон умматига тегишли масалалар энг жиддий ва муҳим масалалар сарасига киради. Шайх Абдурроҳман Саъдий ушбу оят борасида деди: «Бу Аллоҳ тарафдан унинг бандаларига лойиқ бўлмаган ҳаракатлари учун танбеҳдир! Агар мўминларга оммавий яхшиликларга таалуқли, мўминларнинг тинчлиги ва хурсандчилигига боғлиқ, ёкида уларга етиши мумкин бўлган хавф-хатар каби муҳим хабар етиб келса, бундай ҳолатда улар шошмашошарлик билан уни ёймасликлари лозим. Улар бунинг ишончли эканига ишонч ҳосил қилишлари ва уни Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ёки одамлар орасида эътиборли бўлган илмли ва ўйлаб иш кўрувчи кишиларга етказишлари керак. Улар бўлаётган ҳодисалар ҳақида тасаввурга эгалар ва фойда-зарар масалаларини таҳлил қила оладилар. Агар бундай одамлар етиб келган хабарларни ёйиш мўминларга фойда келтиради, қувват беради, хурсанд қилади ва душманларга қарши бас келишга ёрдам беради деган хулосага келсалар, бу ҳақида оммага эълон қиладилар. Агар улар буни ёйиш мусулмонларга ҳеч қандай фойда келтирмайди ёки фойдадан кўра каттароқ зарар келтиради деган хулосага келсалар, бу (хабар) ёйилмайди. Мана шунинг учун ҳам Аллоҳ айтадики: «уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар». Яъни, муҳим хабарларни тўғри қараши ва ҳаққоний билими ёрдамида таҳлил қила биладиган одамлар билиши керак. Бу ерда муҳим қоидага далил бор, унга биноан ҳар қандай масалани таҳлил қилишни буни уддалай оладиган кимсага топшириш лозим эканидир. Муҳим масалаларни бу каби одамлардан аввал бирор ким ҳал қилишга киришиши мумкин бўлмайди. Чунки улар тўғри ечимга яқинроқ ва хатодан сақланганроқдир. Шунингдек бу ерда эшитган нарсани шошқалоқлик қилиб ёйишликка таъқиқ бор. Мусулмонлар бир сўзни айтишларидан аввал тафаккур қилишлари ва у (сўз) уларга фойда келтирадими ёки йўқми, бу ҳақида ўйлаб кўришлари кеорак» (Қаранг: «Тафсир ас-Саъдий» 185).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳали одамларга шундай алдамчи замонлар келадики, унда ёлғончининг гапини рост деб кўрилади, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдор хиёнат қилади, унда рувайбиза гапдонлик қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, рувайбиза ким?», деб сўралди. «Ақлсиз одам омманинг ишига тааллуқли гапларни гапиради», деб жавоб бердилар (Аҳмад 2/291, Ибн Можа 4036. Шайх Аҳмад Шокир ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).

Усул ал-фиқҳ илмидан маълумки, Қиёмат куни аломатлари ҳақидаги ҳадислар ўз ичига икки нарсани олган: Биринчиси, мусулмонлар бўлиб ўтадиган нарсаларга тайёр бўлишлари керак. Иккинчиси эса, улардаги маъно шуни англатадики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ қилган нарсалардан, улар содир бўлиши муқаррар бўлсада, четланмоқ лозим бўлади (Қаранг: «ал-Муваффақот» 2/450).

Келтирилган оят ва ҳадисда шаръан ҳақли бўлмаган одам мусулмонларнинг муаммолари борасида гапириши ва ҳал қилишга киришиши ҳаром экани аниқ-равшан кўриниб турибди. Бунга жиҳод, ҳукмдорга қарши чиқиш (ҳуруж), кофирликда айблаш (такфир) ва ҳоказолар киради.

Шубҳа йўқки, кимдир айтадики, уламолар ва айниқса, уларнинг фикрича барчалари кофир бўлган, мусулмонларнинг ҳукмдорлари бу масалаларин ҳал қилишмаябти. Ҳатто бу гаплар ҳақиқат бўлган тақдирда ҳам, бу ҳар кимга Ислом умматининг муҳим масалаларини ҳал қилишга киришиш ҳуқуқини бермайди.

Ибн ал-Қоййим деди: «Аллоҳнинг Китоби, Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Суннати ва саҳобаларнинг сўзларини билган одамгина мусулмон уммати йўлиққан (навозил) мураккаб масалаларни ҳал қилишга ҳақли бўлади. Фақат шундай одамлардангина бу масалаларда фатво олиш мумкин бўлади» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 4/212).

Наҳотки бугунги кунда навозил масалаларини уламолар ҳал қилаётган бўлса?!

Шайх Солиҳ Фавзондан сўрашди: «Турли мамлакатларда яшовчи толиби илмларга, ўша мамлакатда мусулмон ҳукмдор бўлмаса ва агарда улардан бошқа бирор ким билан боғланишнинг имкони бўлмаса, уммат йўлиққан муҳим масалаларда ва жиҳод масалаларида фатво беришлари вожиб бўладими ёки жоиз бўладими? Шу нарсани тушунтириб берсангиз». Шайх жавоб берди: «Умумий масалаларда уларнинг фатво беришлари мумкин эмас. Бу масалаларда уламолардан бошқа ҳеч кимга фатво бериши мумкин эмас! Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). Бу масалаларни ўз илми ва тақвоси билан танилган уламолар ҳайъати ҳал қилиши керак бўлади. Умар розияллоҳу анҳу бирор муҳим масала рўй берса, бунинг учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Ваҳоланки бу Умар эди! Шунга қарамай у улар билан маслаҳатлашиш учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Агар у (талаба)лардан оддий саволлар ҳақида сўрашса, агар уларда бу борада илм бўлса, улар жавоб беришлари мумкин. Бироқ муҳим масалаларга келсак, буларга ҳеч ким фатво бермайди, фақатгина бу масалаларни ўрганиб чиқадиган (бунга) муносиб уламолар (фатво бера олади)» (Қаранг: «Фатва ал-Фавзан» № 7084).

12. Фойда ва зарар (маслаҳа вал мафсада) масаласига эътиборсизлик

Фойда ва зарар масаласи дин асосларидан ҳисобланади. Аммо, афсуслар бўлсинки кўпчилик мусулмонлар ушбу масалага умуман эътибор беришмайди. Кейин шундай ишлар қилишадики, унинг оқибатида Исломга ҳам, мусулмонларга ҳам улкан зарар келтиришади. Ҳасан Басрий дедилар: «Фитна авж олганда, у ҳақида фақат олим хабардор бўлади. У тугаганидан кейин эса, у ҳақида энди ҳар бир жоҳил хабардор бўлади» (Ибн Саъд «ат-Табақот»да 7/166).

Имом Ибн Муборак деди: «Ҳалол ва ҳаром масаласини тушунган ҳар ким ҳам ҳақиқий олим ҳисобланмайди. Чунки бу масалаларни кўпчилик билади. Бироқ фойда ва зарар масалаларини тушунган ҳақиқий олимдир» (Қаранг: «Алвияту Наср» 1/103).

Фойда ва зарар мавзусида умматимизнинг буюк имомлари тарафидан жуда кўп асарлар ёзилган. Ушбу имомлар асарлари орасида Ибн Таймия, Ибн ал-Қоййим, Шотибий ва бошқаларнинг асарлари бор.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳдан ўзгага сиғинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар» (Анъом: 108).

Имом Шавконий ушбу оятнинг тафсирида айтади: «Ушбу оятда шу нарсага далил борки, агар ҳаққа даъват қилувчи ва бидъатдан қайтарувчи, унинг ҳаракати унданда каттароқ мункар содир бўлиши, ҳақиқатга хилофлик ва бундан каттароқ залолатга йўлиқишга олиб борса, у учун уни (даъватни) тарк қилишлиги афзалроқдир. Бундан ташқари, бу(ндай қилиш) вожиб бўлади» (Қаранг: «Фатҳул Қодир» 2/214).

Аслида бутларни сўкиш жоиз амал. Бундан ташқари бу Аллоҳга қурбат ҳосил қилишлик ҳисобланади. Бироқ бу иш унданда каттароқ зулмга олиб боргани учун, бу амал ҳаром бўлади. Бу ўринда айни Аллоҳни сўкишларига олиб боради.

Баъзилар айтишадики, уламолар у ёки бу фатвони араб давлатлари ҳукмдорлари, ёки Америка, ёки яна кимларнингдир кўнглини олиш учун берадилар. Улар эса аслида фақатгина динни қандай бўлса, шундай етказаётган бўладилар холос. Савол туғилади: наҳотки улар Аллоҳни: «Аллоҳдан ўзгага сиғинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз!» оятни мушрикларга ёнбосиш учун нозил қилган дейишга журъат қилсалар?!

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида уларга айтдилар: «Эй Оиша, агар қавминг жоҳилятдан чиқиб, эндигина исломга қадам қўйган бўлмаганида, мен албатта Каъбани бузушни амр қилар эдим. Сўнг ундан нимаики ташқарига олиб чиқиб қурилган бўлса, ичкарига олар эдим. Мавжуд эшик остонасини пасайтириб, яна иккита — машриқ ва мағриб томондан эшиклар очар эдим. Иморатнинг пойдеворини Иброҳим давридагидек қилиб қурар эдим» (Бухорий 1586, Муслим 1333).

Ушбу сўзларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳ қилинганидан кейин, мусулмонларда қудрат ҳам, ҳукумат ҳам борлигида айтдилар. Аммо шунга қарамай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, фойда ва зарарни ҳисобга олган ҳолда, фойдадан кўра зарари кўпроқ бўлган амални бажаришдан воз кечдилар.

Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у кишининг саҳобалари сўрашди: «Нима учун биз мунофиқларни ўлдирмаймиз?» У зот жавоб бердилар: «Наҳотки сиз одамларнинг: «Муҳаммад асҳобларини ўлдирмоқда» дейишини истасангиз?!» (Муслим 2584).

Мунофиқлар динга кофирлардан кўра кўпроқ зиён келтиришар эди. Аммо шунга қарамай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг кетидан келиши мумкин бўлган зарар сабабидан уларни ўлдиришга рухсат бермадилар.

Фойда ва зарар масаласи ҳар доим ва ҳар ерда эътиборга олиниши керак. Жиҳодда ҳам, наҳий мункарда ҳам, кофир бўлган ҳукмдорга қарши бош кўтаришда ҳам, барча нарсада.

Қуйида уламолар фойда ва зарар масаласини барча ишда эътиборга олганлари борасида мисоллар келтирамиз:

Имом Ийз ибн Абдуссалом деди: «Кетидан душманга етадиган талофатни олиб келмаган кофирлар билан бўлган ҳар қандай жангни тарк этиш керак. Чунки ҳаётни ҳавф остига қўйишлик фақатгина динни олий қилишликдаги фойда бўлса ва мушрикларга талофат етса жоиз бўлади. Агар булар бўлмаса, жангни тарк қилишлик вожиб бўлади. Чунки бунда жонларни бекорга йўқотиш, кофирларга хурсандчилик олиб келиш ва мусулмонларнинг хор бўлиши бор. Бу ҳеч қандай фойдаси бўлмаган тўлиқ зарарга айланади» (Қаранг: «Қаваъидул аҳком» 1/95).

Имом Ийзнинг ушбу сўзларида, қаршилик кўрсатиш қобилиятининг бўлишлиги жиҳод қилишликка кифоя қилади дея эътироф қилувчиларга раддия бор. Бу хато фикр. Чунки Макка даврида қаршилик кўрсатиш қобилияти Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларида ҳам бўлган эди. Бироқ Аллоҳ уларга жанг қилишни таъқиқлади. Чунки жанг қилишлик уларга унданда каттароқ зарарни олиб келиши мумкин эди. Ибн ал-Қоййим деди: «Аллоҳ таоло мусулмонларга Маккада жанг қилишни ман қилди ва уларга сабр қилишни буюрди. Бунинг сабаби, уларнинг жанглари, зулмга сабр қилишликдан кўра каттароқ зарарни олиб келмаслиги учун эди. Уларнинг жони, дини ва зурриётини сақлаб қолишликдаги фойда, жанг қилишлик олиб келиши мумкин бўлган фойдадан каттароқ эди» (Қаранг: «Эъламул муваққиъин» 2/150).

Аллоҳ таоло жиҳодни, унинг сабабидан динни олий қилишлик учун жорий қилди. Шайх Абдурроҳман Саъдий деди: «Жиҳод – кофирларнинг қонини тўкиш ёки уларнинг молларини ўзлаштириш учун қилинмайди. Жиҳод –  Аллоҳнинг дини бошқа динларга нисбатан олий бўлишлиги, ер юзида бутпарастлик ва ҳақиқий иймонга зид бўлган барча нарсанинг йўқолиши учун қилинади. Айни мана шу нарса фитнадир. Агар мана шу фитна йўқолса, мусулмонлар қон тўкиш ва жангларни тўхтатиши шартдир» (Қаранг: «Тайсирул Каримир Роҳман» 78).

Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Қўзғолончилар жамоасига қарши жанг қилишга бўлган амрга имконият ва қудратнинг мавжуд бўлишлиги шарт қилинади. Мушрик ва кофирларга қарши қилинган жиҳоднинг муҳимлиги, уларга қарши жиҳоднинг муҳимлигидан ортиқ эмас. Бизга маълумки, у (мушрик ва кофирларга қарши жиҳод) ҳам имконият ва қудрат билан шарт қилинган. Баъзида шаръий фойда (кофирларга) тўлов тўлашлик, ёки сулҳ тузишлик, ёки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир неча бор қилганларидек, шартнома тузишликда ҳам бўлиши мумкин. Агар имом (ҳукмдор) қудратнинг мавжудлигини кўрса, аммо (жанг қилишда) фойдани кўрмаса, бундай ҳолатда уни тарк этишлиги афзал. Кимки жанг қилишлик фойдадан кўра кўпроқ зиён келтираётганини ва ушбу жанг – фитна эканини кўрса, унга амирига итоат қилишлик вожиб бўлмайди» (Қаранг: «Мажмуъул фатава» 4/442).

Эй мусулмонлар, шайхулисломнинг мана бу сўзларига эътибор беринг!

Биринчидан, у киши айтадики, жиҳод олиб бориш учун қудрат ва имкониятга эга бўлиш керак.

Иккинчидан, у киши агар ҳатто қудрат ва имкониятга бўлган тақдирда ҳам, фойда ва зарар масаласини эътиборга олиш шарт эканига кўрсатма берди.

Учинчидан, у киши жанг фитна ва мусулмонларга нисбатан очиқ зарар бўладиган ҳолатда, амир (ҳукмдор)га итоат қилмаслик жоиз экани ҳақида гапирмоқда. Агар бу ҳақиқий мусулмонлар ҳукмдори борасида айтилган бўлса, асли ҳукмдор бўлмаганга, шунингдек зарар келтираётган нарсада итоат қилишлик ҳақида нима дейиш мумкин?!

Шайхулислом яна айтади: «Ҳукмдорга қарши чиқаётган гуруҳ билиши керакки, уларнинг чиқишларидаги зарар, улар даф қилмоқчи бўлган (зарар)идан каттароқ бўлиши мумкин» (Қаранг: «Минҳажу Сунна» 3/391).

Шунингдек Ибн Таймия Бану Умайя ҳукмдорларига қарши чиққан Ибн Ашъас ва Ибн Муҳаллаб ҳақида айтади: «Улар, худди улар билан бирга бўлганлар каби мағлубиятга учради. Улар динни жорий қилишмади ва дунёни яхшилашмади. Ахир Аллоҳ таоло дин ёки дунё ҳаётига фойда келтирмайдиган амални қилишга буюрмайдику. Ҳатто агар бу ишни қилган Аллоҳнинг валийси, тақводор ва жаннат аҳлидан бўлса ҳам. Улар фитна вақтида жанг қилганлари учун олқишланмаган Али, Оиша, Талҳа, Зубайр ва бошқалардан афзал эмас эдилар. Ваҳоланки улар Аллоҳнинг ҳузурида буюк ўринга эга ва бошқа ҳар кимдан яхшироқ ниятга эга эдилар» (Қаранг: «Минҳажу Сунна» 4/528).

Шайх Ибн Усаймин кофир бўлган ҳукмдорга қарши чиқиш борасида гапирар экан, айтади: «Агар биз уни ағдариб ташлашга қодир бўлсак, бундай ҳолатда унга қарши чиқамиз. Агарда биз бунга қодир бўлмасак – унда йўқ. Чунки ҳар бир шариатдаги вожиботда қудратнинг мавжудлиги шарт қилинади. Энди, агар биз қарши чиқсак, бунда ўша ҳукмдор борида бўлгандан кўра каттароқ зарар келади. Агар биз унга қарши чиқсак, у эса биздан кучлироқ чиқса, бундан кейин биз янада хорроқ ҳолатга тушамиз. У эса ўзининг куфр ва зулмида янада қатъиятлироқ бўлади. Ушбу масалалар шариат билан бошқарилувчи ақлга муҳтож. Бу каби масалаларда биз эҳтиросларимиздан четлашимиз керак. Бизга эҳтирос бизни руҳлантириши учун керак. Бироқ биз, унга эргашишлик ҳалокат бўлган эҳтиросларга эргашиб кетмаслик учун, ақл ва шариатга муҳтожмиз!» (Қаранг: «Бабул Мафтуҳ» 3/126).

Шунингдек Ибн Таймия ҳам наҳий мункарда фойда ва зарар муҳим қоидаси қандай эътиборга олиниш керак эканини бизга гўзал ўрнак билан кўрсатиб кетди. У киши ҳикоя қилади: «Мўғул-татарлар Димашққа ҳужум қилганидан сўнг, мен асҳобларим билан улардан бўлган бир гуруҳ олдидан ўтдик. Улар хамр ичар эди. Ҳамроҳларимдан бири уларни танқид қилмоқчи бўлди. Бироқ мен уни бундан тўсдим ва айтдимки: «Дарҳақиқат, Аллоҳ хамрни ҳаром қилган. Чунки у Аллоҳнинг зикри ва намоздан тўсади. Буларни эса хамр одам ўлдириш, болаларни асирга олиш ва молларни тортиб олишдан тўсади. Шунинг учун қўй уларни»» (Қаранг: «ал-Истиқома» 2/168).

Хулоса

Биз Аллоҳ таолодан Ислом умматини аввалги улуғворлигига қайтаришини ва ҳақиқатга тўғри эътиқод асосида интилувчи мусулмонларни бирлаштиришини сўраймиз!

Биз ихвон жамоаси ва бошқа гуруҳлар каби барча оқимлар билан жамланишга ва: «Бизни бирлаштираётган бидъат, бизни ажратаётган Суннатдан яхшироқ!» дейишликка даъват қилмаймиз. Аллоҳ таоло барчамизни бу каби эътиқоддан сақласин!

Аллоҳнинг раҳмати билан, биз тўғри эътиқодга хилоф қилган ҳолда бирлашиш Исломнинг мақсади деб ҳисобламаймиз. Йўқ! Юқорида зикр қилиб ўтилган умматдаги фитналар сабабига эътибор бермайдиган қанчадан қанча одамлар борки, бунинг аксини гапирмоқда ва ҳаққа бўлган даъватни фитна деб номламоқда. Ахир биз ҳавои нафс аҳли ҳақиқатга йўлиққанида, улар томондан шаклланган ҳизб ёки жамоатнинг парчаланиши ва ихтилофлашишидан қўрқиб, ўша ҳақни фитна деб номлаганини тез-тез гувоҳи бўлмаяпмизми?!

Имом Авзоий ажойиб сўзларни айган: «Одамлар сиздан юз ўгирсалар-да, салаф йўлида бўлинг. Чиройли сўзлар билан безасаларда, одамларнинг раъйларидан эҳтиёт бўлинг!» (Қаранг: «аш-Шариъа» 1/193).

Шунингдек, қанчадан қанча одамлар борки, унинг атрофидагилар унга нисбатан ёмон муомалада бўлиб қолишларидангина қўрқиб, ҳаққа эргашишдан қўрқади. Аллоҳ бизни бу ҳолатдан сақласин!

Тўғри манҳажга эргашувчиларга келсак, биз ишонамизки, у эргашган йўлга эргашувчиларни топади. Имом Фузал ибн Иёз деди: ««Жонлар жангчилар кабидир. Бир бирини танигани бирлашади, бир бирини танимагани эса ажралади» (Бухорий 3336, Муслим 2638). Ва бўлиши мумкин эмаски, Суннат аҳли бидъат аҳлига кўмаклашса. Фақат бу мунофиқликни изҳор қилиш бўлади» (Қаранг: «Шарҳ усул эътиқод» 1/138).

Шайх Аҳмад Нажмий деди: «Мусулмонларни эътиқодда бирлашишга эмас, балки сафда бирлашишга чақираётган кимса, ўша амру маъруф ва наҳий мункарни вайрон қилишни истабди. Мусулмон бошқа мусулмоннинг залолатида иштирок этиши мумкин эмас… Турли эътиқодлар билан бирлашган сафдан Роббимиз ҳеч қачон рози бўлмайди. Сафларни (адашганлар билан) бирлаштириш мумкин эмас ва бу шайтон даъватидир!» (Қаранг: «ал-Фатава ал-жалия» 70).

Шундай бўлсада, ҳар хил оқимларнинг турли эътиқодлар билан сафларни бирлаштиришга бўлган даъватлари бўлиб турганида ҳам, бу самара бермаётганини кўриб турибмиз. Хўш, барча оқимлар жам бўлишди дейлик, кейин нима?! Ҳеч нарса. Вақти келиб бир-бирлари билан урушишни бошлашади. Бунга тарихда мисоллар жуда кўп.

Имом Абу Музаффар Самоний деди: «Агар ҳавои нафс ва бидъат аҳлига назар солсанг, уларни ихтилоф қилаётган ёки ҳизб ва гуруҳларга бўлиниб кетганини кўрасан. Сен улардан иккисини ақидада бир йўлга эргашганини топмайсан. Улар бир бирини бидъатда, ҳатто куфрда айблайди. Ўғил ўз отасини, одам биродарини, қўшни қўшнисини куфрда айблайди. Улар бирлашган, аммо сўзлари бир бирига тўғри келмайди. «(Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир» (Ҳашр: 14)» (Қаранг: «ал-Ҳужжа» 2/224).

Биз фақатгина балолар манбасига мусулмонларнинг эътиборини қаратмоқчимиз холос. Шояд юқорида айтилганлар борасида тафаккур қилишса. Улар учун мана шу дунёнинг ўзида синовларни тушунишлари ва уни енгиб ўтишлари енгилроқ бўлар эди. Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Аллоҳ йўлида яшаб ўтиш, унинг йўлида вафот топишдан кўра қийинроқ!»

У киши ҳақ сўзни айтган. Ахир ҳеч ким неча йил яшашини ва қай ҳолатда вафот этишини билмайдику. Ахир ҳозир кўпчилик мусулмонлар динни ташлаб кетаётган давр бўлса. Кимдир бу ишни дунё лаззати учун қилса, кимдир Исломда ҳақни топмадим, фақат фитнани топдим деса, яна кимдир бошқа қандайдир сабабларга кўра бу ишга кўл урмоқда. Бироқ одамлар эмас балки Аллоҳнинг Ўзи истаганидек бўлган Аллоҳнинг тоатида узоқ ва муносиб умр кечирган одамга келсак, бундай одам Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг энг афзалидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Одамларнинг энг яхшиси умри узоқ ва амали яхши бўлганидир. Одамларнинг энг ёмони эса, умри узоқ ва амали ёмон бўлганидир» (Аҳмад, Ҳоким. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 3297).

Юқорида айтиб ўтилганларга якун сифатида салафларнинг ажойиб насиҳатини келтирмоқчимиз. Чунки улардан кўп фойда олиш мумкин:

1200 йилдан аввалроқ яшаб ўтган Юнус ибн Убайд деди: «Бугунги кунимизда кимдир Суннатга даъват қилаётгани ажабланишга лойиқ. Бироқ кимдир даъватга жавоб бериши ва Суннатни қабул қилиши унданда ажабданарлироқ» (Абу Нуъайм «ал-Ҳиля» 3/21).

Худди шу каби 1200 йил аввал яшаб ўтган имом Абу Убайд Қосим ибн Салом деди: «Суннатга эргашувчи қизиб турган чўғни ушлаб турган кабидир. Менинг наздимда бугунги кунда шундай одам Аллоҳ йўлида қиличини силкитаётгандан (яъни жиҳод қилаётгандан) кўра яхшироқдир» (Қаранг: «Тарихул Боғдод» 12/410).

Суфён ибн Уяйна деди: «Яхши ва ёмонни билган ҳар ким ҳам ақл эгаси ҳисобланавермайди. Дарҳақиқат, ақл эгаси – яхшини кўриб унга эргашган, ёмонни кўриб эса ундан четлашгандир» (Қаранг: «ал-Ҳиля» 8/339).

Имом Асбаҳоний ёзади: «Дарҳақиқат, бидъат аҳлидан бўлган ҳар бир гуруҳ уларнинг йўли Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юрган йўл эканини эътироф этади. Аслида эса улар динга на Аллоҳ, на Унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) изн бермаган нарсани киритишди. Бироқ Аллоҳ буни рад қилади. Чунки У шундай қилдики, ҳақ ва тўғри ақида ҳадис билимдонлари ва салафларнинг йўлидан бошқасида бўлиши мумкин эмас. Чунки улар ўз дини ва ақидасини, асрдан асрга оша, салафлардан тақлид қилиб ўрганиб келдилар. Улар буни тобиинлардан ўрганди, тобиинлар эса буни саҳобалардан ўрганди, саҳобалар эса буни Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўрганди» (Қаранг: «ал-Ҳужжа» 2/233).

Сўзимиз охирида оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

[1] Бу хутбани «Ҳожат хутбаси» деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: «Сунан Ибн Можжа»: «Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ», «Сунан ат-Термизий», «Сунан Аби Довуд», «Сунан ан-Насоий», Абу Яълонинг «Сунан»и, Байҳақийнинг «Сунан»и, Табаронийнинг «ал-Муъжам ал-Кабир» ва Имом Аҳмаднинг «ал-Муснад» китоблари. Бу хутбанинг бир қисми Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида «Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи ва саллам»да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг «Хутбатул Ҳожа» китобига мурожаат қилинсин.

[2] Афсуски, аслида умматнинг муҳим масалалари ечимига киришган баъзиларда ҳатто шу сифатлар ҳам топилмай қолмоқда.

Муҳим масалаларда ким фатво беради?
Муҳим масалаларда ким фатво беради?

Савол: Турли мамлакатларда яшовчи толиби илмларга, ўша мамлакатда мусулмон ҳукмдор бўлмаса ва агарда улардан бошқа бирор ким билан боғланишнинг имкони бўлмаса, уммат йўлиққан муҳим масалаларда ва жиҳод масалаларида фатво беришлари вожиб бўладими ёки жоиз бўладими? Шу нарсани тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Умумий масалаларда уларнинг фатво беришлари мумкин эмас. Бу масалаларда уламолардан бошқа ҳеч кимга фатво бериши мумкин эмас! Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). Бу масалаларни ўз илми ва тақвоси билан танилган уламолар ҳайъати ҳал қилиши керак бўлади. Умар разияллоҳу анҳу бирор муҳим масала рўй берса, бунинг учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Ваҳоланки бу Умар эди! Шунга қарамай у, улар билан маслаҳатлашиш учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Агар у (талаба)лардан оддий саволлар ҳақида сўрашса, агар уларда бу борада илм бўлса, улар жавоб беришлари мумкин. Бироқ муҳим масалаларга келсак, буларга ҳеч ким фатво бермайди, фақатгина бу масалаларни ўрганиб чиқадиган (бунга) муносиб уламолар (фатво бера оладилар).

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

«Фатава ал-Фавзан» № 7084.

«Ҳунафа» сайти фатвосига жавоб
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, биз уни улуғлаймиз, ундан ёрдам ва мағфират сўраб дуо қиламиз. Нафсларимиз шумлиги ва амалларимиз ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Моида: 8).

Биз «Ҳунафа» сайтида шу кунларда пайдо бўлган «Қозоғистон полициясига қарши жиҳод ҳақидаги фатво» номли «фатво» муносабати билан Қозоғистонлик мусулмонларга мурожаат қилмоқчимиз.

Фатвонинг моҳияти қуйидагича:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биз Қозоғистонлик ёшлармиз. Юртимизда полициячилар бизга зулм қилмоқда, баъзиларимизни қамоққа олмоқда. Биз қуйидаги саволга аниқ жавоб олмоқчимиз: Биз ашаддий куфр ҳамда Ислом ва мусулмонларга бўлган адовати билан ажралиб турувчи, баъзи полициячиларни ўлдиришни бошласак бўладими? Бизга маълумки, уламоларнинг ижмоси кофирлар билан урушишдан аввал уларни даъват қилишни фарз дейди. Бизнинг амалимиз Аллоҳ йўлидаги жиҳод деб номланадими? Аллоҳ сизларга яхшиликлар ато этсин ва илмларингизни зиёда қилсин.

«Минбарул Тавҳид вал Жиҳад» сайти фатво қўмитаси аъзоси шайх Абу Мунзир аш-Шинқитий жавоб беради:

Муҳтарам биродар, сен айтиб ўтган, урушдан аввал даъват қилишнинг фарзлиги ҳақидаги уламоларнинг ижмоси талаб жиҳодига тегишлидир. Мудофаа жиҳодига келсак, олдиндан даъват қилиш шарт қилинмайди. Аксинча, имкон қадар кечиктирмай жиҳодни бошлаш фарз бўлади.

Яна сенинг айтишингча, полициячилар сизларга зулм қилмоқда, қамоққа олмоқда экан. Бундай ҳолатда улар билан жанг қилиш мудофаа жиҳодига киради, талаб жиҳодига эмас. Сизларнинг содир этилаётган зулм ва сиқувларга қарши жавобингиз Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳисобланади. Кимки бу йўлда ўлса, Аллоҳ хоҳласа, шаҳид бўлади. Бунга Саид ибн Зайднинг ҳадиси далолат қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким молини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир. Ким жонини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир. Ким динини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир. Ким аҳлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир» (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа. Термизий ҳасан саҳиҳ деган).

Бироқ сизнинг жиноятчиларга қарши жиҳодингиз, бир кишилик таъсирга эга бўлган, катта фойда ва ўзгариш келтирмайдиган бўлиб қолмасин. Дарҳақиқат, сизларнинг ҳаракатингиз жамоавий ва режаланган бўлиши лозим. Сизлар муассаса, нишон, восита ва босқичларни аниқлаб олишингиз керак. Сизнинг жиҳодингиз сабабидан одамлар ва юртга фойда келсин, ҳамда унинг ижобий таъсири бўлсин. Нима бўлганда ҳам, ҳатто самарага эришишдан аввал бўлса ҳам, ҳар бир мазлум учун зулм қилувчиларга қарши қасос шариат томонидан қонунлаштирилган бўлади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта ким мазлум бўлганидан сўнг (ўзига зулм қилган кимсадан) ғолиб бўлса (интиқом олса) бас, улар(ни олган интиқомлари учун айблаш)га йўл йўқдир» (Шуро: 41).

Ушбу фатводаги савол-жавобга нисбатан бизда баъзи мулоҳазалар бор.

Савол берувчи ёзади:

«Биз Қозоғистонлик ёшлармиз. Юртимизда полициячилар бизга зулм қилмоқда, баъзиларимизни қамоққа олмоқда».

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки биз мусулмонлар ҳам Қозоғистонданмиз. Биз бу ердаги шароитни биламиз, бу ерда савол берувчи айтганидан ёмонроқ эмас. Унинг саволидан шундай таассурот юзага келмоқдаки, гўё Қозоғистон полициячилари ҳар бир мусулмонга, у мусулмон бўлгани учунгина, зулм қилиб, қамоққа олаётгандек. Бу ёлғон! Бу ҳақида ҳатто радикал (кескин) кайфиятда бўлган, ҳамда Афғонистон ёки Вазиристонда бўлиб келганлар билади. Қандай қилиб Қозоғистон милицияси ёш мусулмонларни Ислом сабабидангина сиқувга олсин, ахир ҳатто зикр қилиб ўтилган давлатларга жиҳодга кетганларни ва уларни қайтишганида сиқувга олишмаган бўлса?! Бундан ташқари, Вазиристонга кетганларга маълум муддатда қайтишлари керак эканлигини, акс ҳолда уларни фуқароликдан маҳрум қилишларини айтиб мурожаат қилишган қанча ҳолатлар бўлиб ўтган. Қайтганларидан сўнг улар билан фақатгина гаплашишган, энг кўпи билан маълум вақт уйларида ҳибс қилишган. Аммо урмаганлар ёки зўрламаганлар. Кавказлик ва Ўзбекистонлик қанча мусулмонлар айтардиларки: «Эҳ, қани энди бизда, бизнинг милиция, биз билан шундай муносабатда бўлса!»

Бироқ савол муаллифи барчасини бузиб кўрсатмоқда. Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ қандай ҳам ажойиб сўзларни айтганлар: «Воқеликни таърифлашнинг (фиқҳ ал-вақиъ) ҳақиқати – нафс-ҳавога эргашишдир! Ҳар бир инсон воқеликни ўзича таърифлайди» (Қаранг: «Шарҳ Ҳиля толибул-илм» 41).

Бундан ташқари, бу фатво, «жиҳод», «тавҳид» каби улуғ атамаларни ниқоби остида Қозоғистонда қандайдир арзимас сиёсий фитна қўзғатиш мақсадидаги уйдирма эмаслигини қаердан биламиз?!

Шундай бўлсада, ҳатто агар савол берувчи ҳақиқатдан Қозоғистонда яшовчи бўлса, ҳамда бизнинг полиция ҳақиқатдан ёш мусулмонларга зулм қилаётган бўлса, унда нима учун Саудия Арабистонини 15 йил аввал куфр давлати деб эълон қилгани билан машҳур бўлган Абу Муҳаммад ал-Мақдисийнинг сайтига бундай муҳим саволни бермишмоқда? Ахир кимга Саудия Арабистони куфр давлати бўлса, Қозоғистон ва бошқа ҳар қандай давлат ҳеч қачон Ислом ва мусулмонлар давлати бўлмайди-ку. Ахир нима учун савол берувчи ўз мактуби билан шайх Солиҳ Фавзон ёки шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод каби тан олинган «Аҳли-сунна» уламоларига мурожаат қилмаябди. Улар ҳақиқатдан машҳур ва бугунги кунда катта уламолар орасида тирик қолганларидан оз сонли уламолардандир, Аллоҳ уларни сақласин! Балки савол берувчи бу «уламо»ларнинг жавоби қандай бўлишини билгандир ва уларга ўзининг саволини бериши унга қўл келгандир?! Балки улар бу уламоларни уламо деб ҳисобламаслар?! Бироқ, анчадан бери ва ҳозиргача аҳли-суннанинг машҳур уламолари огоҳ қилиб келаётган Абу Муҳаммад ал-Мақдисий улардан нимаси билан афзал?! Унинг сайтига савол берувчи ал-Мақдисий шайх Абдулазиз ибн Боз ва Ибн Усайминга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилганини биладими:

«Эй адашган уламолар! Аллоҳ сизларга хилоф равишда юзларингиздаги ниқобингизни олиб ташлаб бўлди ва сизларнинг амалларингиздаги барча ифлосликларни ташқарига чиқариб бўлди!»

Ал-Мақдисий Саудия Арабистонини куфр давлати деб атаган «Кавашифул-жалия фи такфир ад-давла ас-суъудия» китобини ёзганида, шайх Абдулазиз ар-Ройс ибн ар-Ройс унга «Табдид кавашиф ал-анид» номли раддия ёзган. Унинг раддиясига тақриз ёзган шайх Солиҳ Фавзон китобининг бошида айтади: «Бу шайх Абдулазиз ибн ар-Ройс ар-Ройснинг раддиясини мен ажойиб, Аллоҳнинг раҳмати билан ушбу манфурни (ал-Мақдисийни) оғзини ёпувчи ва унинг макрларини рад қилувчи деб топдим».

Шунингдек, шайх Абдуллоҳ ал-Убайлан худди шу раддия тақризига ёзади: «Мен муҳтарам биродаримиз – шайх Абдулазиз ибн ар-Ройс ар-Ройснинг «Табдид кавашиф ал-анид фи такфириҳи ли давла ат-тавҳид» номли китобини ўқиб чиқдим. Дарҳақиқат у, ўша ўзини илмга нисбат берувчининг (ал-Мақдисий) барча шубҳаларини изоҳлаб берган. Ўзининг Саудия Арабистони ҳимоясида, шаръий далилларни келтиришда ва ҳаворижона ғояларни парчалашда ростгўй бўлган!»

Яманлик муҳаддис, шайх Муқбил ибн Ходидан сўрашди: «Эй шайх, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин сизга, савол бор ва биз сизнинг фикрингизни билмоқчимиз. Абу Муҳаммад ал-Мақдисий исмли бир инсон бор. Мен сизнинг у ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдим. У илм аҳлидан ҳисобланадими?»

Шайх Муқбил жавоб берди: «Бу инсон турли мақолалар ёзади ва унинг китобларида кўп хатолар бор. Кунларнинг бирида у бизга қандайдир китоблар юборди, адашмасам «Иъдад ал-фаварис битарк ал-маларис» эди. Бироқ бу «Кавашиф ал-жалия» (Саудия Арабистонини кофирликда айблашлик ҳақидаги) китоби эмас эди, чунки у вақтда бу китоб унга тегишли экани маълум эмас эди. Менга уни кўриб чиқиш учун беришганида, мени вақтим йўқ эди ва мен уни биродаримиз – кучли мунаққид Абдулазиз ал-Борига бердим. У унинг хатоларини Аллоҳ учун аниқлади. Уни ал-Мақдисийга юборганимизда, у ал-Борига раддия қилмоқчи бўлди. Шунда мен унга айтдим: «Бу одам (ал-Мақдисий) – ўжар жоҳил экан, қўй уни, у билан чалғишимиз тўғри бўлмайди». Бироқ эҳтиросга берилган одамлар бу инсонни илм соҳиби деб ўйлайдилар. Уларнинг кўпчилиги илм соҳиби деб ўйлаганларнинг аксари аслида ўшалардан эмас. Шунингдек бу инсон (ал-Мақдисий) – илм аҳлидан эмас!» («Мушаҳидати фи ал-мамлака ал-арабия ас-суъудия» кассетаси).

Шайх Али ат-Тувайжирий (тафсир бўйича доктор, шайх Ибн Боз ва Ибн Усайминнинг шогирди) деди: «Мен барча биродарларга Аллоҳдан қўрқишни, илм олишни ва ўша ал-Мақдисийдан сақланишни насиҳат қиламан. Дарҳақиқат, у – машҳур ҳавориж ва хато ғоялар тарафдоридандир! Ундан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим ва унга эргашмаслик, уни эшитмаслик, шунингдек унинг китобларини ўқимаслик керак!»

<object width="500" height="400"><param name="movie" value="http://www.youtube.com/e/ZnemMlkJiB0"></param><param name="allowFullScreen" value="true"></param><param name="allowscriptaccess" value="always"></param><embed src="http://www.youtube.com/e/ZnemMlkJiB0" type="application/x-shockwave-flash" width="500" height="400" allowscriptaccess="always" allowfullscreen="true"></embed></object>

Юклаб олиш

Шунингдек шайх, доктор Абдуллоҳ Бухорий дедилар:

«Бу инсон, мен ал-Барқавийни (Абу Муҳаммад ал-Мақдисий) назарда тутмоқдаман, мен Аллоҳдан уни тўғри йўлга бошлашини ёки белини синдиришини ва умматни унинг ёвузлигидан ҳамда очиқ-ойдин жаҳолатидан сақлашини сўрайман. Аллоҳга қасамки, у на Исломни улуғлади, на кофирларни тор-мор қилди. Биладими у буни ёки йўқми, сезадими у буни ёки йўқми, аммо унинг жоҳилона фатволари кофирларга ёрдам берди. Ҳа! Чунки у ўзининг жоҳилона фатволари ва фосиқона мақолалари билан кофирларга баъзи мусулмонларнинг шаҳарларида фасод тарқатишига баҳона яратди. Бу каби фосиқона фатволар шаҳарларнинг забт этилишига сабаб бўлди. У ҳалокат эшикларидан бўлган эшикни очди, у ва у каби мана шундай зулм, гуноҳ, жаҳолат, залолат ва Суннатдан йироқлашишларга тўла фатво берувчилар. Бунда булар кабиси аввалгиларда бўлмаган, ҳаворижлар бундан мутасно. Шунингдек, бунда улардан бўлган аввалгилари орасида ҳеч қачон аҳли-сунна бўлмайди, на саҳобалардан, на тобиъинлардан ва на энг афзал уламолардан!»

<object width="500" height="400"><param name="movie" value="http://www.youtube.com/e/XOT5mH2t_w0"></param><param name="allowFullScreen" value="true"></param><param name="allowscriptaccess" value="always"></param><embed src="http://www.youtube.com/e/XOT5mH2t_w0" type="application/x-shockwave-flash" width="500" height="400" allowscriptaccess="always" allowfullscreen="true"></embed></object>

Юклаб олиш

Ахир ушбу уламолар ва номдор шайхларнинг ўша киши борасидаги сўзлари инсонни ўйлашга мажбур қилиши ёки бу каби кимсага эргашишдан тийиши керак эмасми?! Айни унинг сайтига савол берувчи учун у ҳақида, 15 йил аввал Саудия Арабистонини куфр юрти деб атагани ва уламоларни ҳақорат қилганидан бошқа нима маълум?! У кимда таълим олгани, уламолардан қай бири уни мақтагани ва қон тўкилиши, жиҳод ва шу каби муҳим масалаларда фатво билан унга мурожаат қилса бўлади деб айтгани савол берувчига маълумми?!

Аммо энг ажабланарлиси шундаки, гўёки Қозоғистонлик бўлган кимса томонидан берилган саволга ал-Мақдисийнинг ўзи жавоб бермади, балки Қозоғистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ишчиларини ўлдиришга рухсат берувчи қандайдир Абу Мунзир Шинқитий жавоб бермоқда.

Абу Мунзир ким ўзи?! Савол берувчи ва бу фатвони ҳаммаёқда тарқатиб юрганлар у ҳақида нимани билади?!

Бундан ташқари, савол берувчи ва фатвони тарқатувчиларга Абу Мунзир берган фатво унинг шайхи (устози) бўлган ал-Мақдисийнинг бу каби масалада гапирган гапига хилоф қилганини биладиларми?!

Абу Муҳаммад ал-Мақдисий 2005 йил ал-Жазира канали журналистларига берган интервюсида айтади: «… Режимларнинг ёшларга қилаётган босими, уларни дастур, режалардан воз кечдирмаслиги керак. Менда режа бор ва менинг режам – ароқ дўконини портлатиш ёки кинотеатрни портлатиш эмас. Менинг режам – мени устимдан мазаҳ қилган офицерни ўлдириш эмас. Менинг режам – умматга унинг шухратини қайтариш ва ҳар бир мусулмон бошпана топиши мумкин бўлган Исломий давлатни барпо этиш. Бу улкан ва буюк режа. У майда ўч олиш ҳаракатларига муҳтож эмас. У янги авлодни тарбия қилишга муҳтож. У узоқ муддатли тайёргарликка муҳтож. У уламолари ва ўғлонлари билан бирга бўлган уммат иштирокига муҳтож. Шундай қилиб, мен ўз режамни амалга ошириш имконига эга бўлмаганимдек, ўз имкониятимдан илгарилаган ҳолда, мен ўз биродарларимни майда ҳаракатларни амалга ошириш учун, маълум этапдан тортиб ололмайман. Аслида умматимиз душманлари биродарларимизни қамоққа ташлаш мақсадида шуни кутишмоқда. Қанчадан қанча биродарларимиз ўлдирилди ва қамоқларга олинди. Ахир улар ушбу ҳаракатимиз заҳираси эдиларку …»

http://www.youtube.com/watch?v=WDe8TtnCX00

Унинг сўзларидан шу нарса маълум бўлмоқдаки, уни қийнаган полициячини ўлдириш – унинг мақсади ва режаси эмас; имкони бўлмай туриб, у ўз биродарларини турли майда операциялар учун торта олмайди; мусулмонларни асраш керак ва Ислом душманларига уларни қамоққа ташлашига ҳамда хорлаш ва қийноқларга мубтало қилишга баҳона яратмаслик керак.

Энди нима сабабдан Абу Мунзир устози таълимотига хилоф бўлган фатвони чиқармоқда?! У кичик тўда мусулмон ҳолатни ўзгартиришга қодир эмаслигини, агар полициячиларни ўлдиришни бошлашса, ҳатто улар улардан баъзиларини таҳқирлаган бўлсалар ҳам, улар буни шундай ташлаб қўймасликлари ҳақиқатини нима учун ҳисобга олмаябди?! Ахир ҳар қандай оқил инсон тушунадики, бу каби услуб нафақат «қасосчилар» учун, балки барча мусулмонлар учун балога айланади! Бундан сўнг уламолар бу каби ҳаракатлар ҳақида айтишгандек: «На Исломни улуғлашди, на кофирларни тор-мор қилишди!» ҳолати яна юзага келади.

Жиҳод Исломда улуғ мақомга эга эканида шубҳа йўқ. Бироқ, худди шундай жиҳоднинг шартлари борлигида шубҳа йўқ. Улардан энг муҳими:

1) жанг қилиш учун қудрат бўлиши;

2) жанг фойда келтириши керак, зарар эмас!

Ўлдираётган, талон-тарож қилаётган ва шу каби жиноятлатларни содир этаётганларга келсак, шундай ҳолатда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи шунинг учун қамоққа олса ёки ўлдирса ва ҳ.к., буни «муслмонларга Ислом сабабидан зулм қилишмоқда» деб айтишади. Бу ёлғон ва нарсаларни ўз исми билан номламасликдир!

Бундай ҳолатлар қанча десангиз бўлган ва бор ҳам. Кеча кимдир қотил ва қароқчи эди. Махсус хизмат ходимлари унга яқин келиб, уни ушламоқчи бўлганида, у ўз шаҳрини тарк этади ва уни қидириш эҳтимоли бўлмаган, масалан Афғонистонга қочади. Шундан сўнг ажабланарлиси, бу каби инсонлар ҳамма ерда жиҳод барча учун фарз бўлди, ҳижрат барча учун фарз бўлди деб ёза бошлайдилар. Дарҳақиқат, бу нафс-ҳавосига эргашиш ва Аллоҳнинг шариати билан ўйнашишдир!

Ёшларимизга, умуман бутун дунё мусулмонларига келсак, улар шошилинч хулоса ва айниқса ҳаракатлардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Ахир жиҳод – бу ўйин ва эрмак эмас. Бу ёки Жаннат мукофоти, ёки Жаҳаннам жазосига айланиши мумкин бўлган жиддий йўлдир. Ривоят қилинишича, Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан сўради: «Аллоҳнинг юзини истаб қиличи билан чиққан одам ҳақида нима дейсан? Агар у ўлдирилса Жаннатга кирадими?» Абу Мусо жавоб берди: «Ҳа!» Ҳузайфа деди: «Дарҳақиқат, агар у ҳақ устида жанг қилган бўлса ва ўлдирилса, у Жаннатда. Агар у ҳақиқатга ва Аллоҳнинг буйруғига муносиб ҳаракат қилмаган бўлса, у Жаҳаннамда!» Шундан сўнг Ҳузайфа деди: «Аллоҳга қасамки, бундай инсон Жаҳаннамга киради!» Бунга Абу Мусо деди: «Сен ҳақсан» (Абдурраззоқ 5/267, Саид ибн Мансур 2546, Ибн Вадаҳ 1/81).

Саҳобаларнинг ушбу сўзлари шунга далолат қиладики, жиҳод қилиш учун ихлоснинг ўзигина кифоя қилмайди. Чунки жиҳоднинг тўғри қилинаётганини ҳам эътиборга олиш лозим. У (жиҳод) шариатга мувофиқ олиб борилсин.

Аммо агар кимдир барча масъулиятни, Қозоғистон махсус хизмат ходимларининг баъзисини ўлдириш мумкинлиги борасидаги фатвони чиқарган, аллақандай Абу Мунзир Шинқитий ўз бўйнига олди деб ҳисоблаётган бўлса, унга биз у адашмоқда деймиз!

Албатта, бу каби муҳим масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар сарасига кирувчилардан бўла туриб, фатво чиқарган одам Аллоҳнинг ҳузурида жавобгарликка тортилади ва бу борада сўралади. Бироқ бу фатвони қабул қилиб, унга таянган одамга келсак, ҳақиқатдан фатво чиқариш ҳуқуқига эга бўлган одам фатвосини олган ва унга таянгандагина ундан жавобгарлик соқит бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда уламонинг фатвосига таянувчи жавобгар бўлмайди, ҳатто у хато бўлган бўлса ҳам. Чунки барча юк фатво чиқарувчи бўйнига юкланади.

Уламо бўлмаган, на илми, на тақвоси билан танилмаган, Аллоҳ фақатгина уламо ва мусулмонлар ҳукмдорига ҳал қилишни буюрган масалаларни ҳал қилишга киришганлар фатвосига эргашганларга келсак, у фатво берувчи каби жавобгар бўлади Аллоҳ таоло айтади:

«Улар (бу ёлғон сўзларни, бошқа одамларни йўлдан оздириш учун ва оқибатда) қиёмат кунида, ўзларининг барча гуноҳларига ҳамда ўзлари жаҳолат билан йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам (бир қисмига) жавобгар бўлиш учун (айтгандирлар). Огоҳ бўлингиз, улар жуда ёмон юкни (яъни, гуноҳларни) орқалаб олибдилар» (Наҳл: 25).

Имом Мужоҳид ушбу оят тафсирида айтади: «Кофирлар ўзларининг гуноҳлари ва уларга итоат қилганларнинг гуноҳи юкини кўтаридилар. Бироқ уларга эргашганларнинг гуноҳи юкини кўтаришлари, уларга эргашганларнинг жазосини ҳеч ҳам енгиллатмайди» (Тобарий 14/200, Суютий 9/41).

Абу Дардо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни барча одамлар маълум бир йўл бўйлаб юради. Шунда уни ўлдирган одам олдидан ўтганида, у қичқириб юборади: «Эй Роббим! У мени (дунё ҳаётида) ўлдирди». Аллоҳ ундан сўрайди: «Сен нима сабабдан уни ўлдирдинг?» У айтади: «Менга фалончи буюрди». Шунда қотил ҳам, буйруқ берган ҳам жазоланади» (Ибн Абу Шайба 5/434, Табароний 10407. Қаранг: «Мажмаъ аз-заваид» 7/300).

Ушбу ҳадисда жиноятни содир этган кимсанинг оддий буйруқни бажарганлиги уни жазодан сақламаганига кўрсатма бор.

Биз мусулмонларни бу каби масалалар ечимини Аллоҳ ваколатни берган кимсаларга қолдиришларига чақирамиз. Аллоҳ бу ҳақида айтади:

«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83).

Салафлардан ривоят қилинишича, ушбу оятдаги «улил амру минҳум»дан мурод мусулмон ҳукмдорлар ва уламолар назарда тутилган (Қаранг: «Тафсир Ибн Абу Хотим» 5688, «Тафсир ад-Дуррул-мансур» 4/82, «Тафсир Ибн Атийя» 2/85).

Ўзини мусулмон ҳисобловчи полициячиларни ўлдириш каби масала ушбу оятга тўғридан тўғри дахлдор эканида ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Худди шундай аллақандай Абу Мунзир уламо эмаслигида, айниқса мусулмонларнинг ҳукмдори эмаслигида ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни дедилар: «Мўмин киши ўзини хорлаши керак эмас!» У зотдан сўрашди: «У қандай қилиб ўзини хорлайди?!» У зот жавоб берди: «Тоқати етмайдиган қийинчиликларни бўйнига олиш билан!» (Термизий 2254, Ибн Можа 4016. Қаранг: «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» 613).

Уламолар ал-Қоида, Бин Ладин, Зарақовий ва бошқалар ҳақида
Ал-Қоида, Бин Ладин, Зарақовий ва бошқалар борасида уламоларнинг сўзлари

Оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамдлар, пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва барча  саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бин Ладин, Зарақовий ва шу кабилар ким ўзи? «Ал-Қоида» ташкилоти қандай ташкилот ва унинг тутган йўли тўғрими?

Ушбу саволлар, бугунги кунда кўпчилик мусулмонларни қизиқтираётган саволдир. Ким учундир бу инсонлар диндор одамлар ва халқ қаҳрамонидир. «Ал-Қоида» эса – Ислом озодлик армиясидир. Кимдир учун эса улар Ислом жиҳоди номи остида ер юзида фасод тарқатаётган оддий бир босқинчилардир.

Хайриятки, бизни бу одамлар ва бу ташкилотнинг ҳаракат ва қилмишларига нисбатан оддий одамларнинг фикри қизиқтирмайди. Бизни айни уламоларнинг – пайғамбарларнинг меросхўри бўлган ва Аллоҳ таоло билмаганимизда мурожаат қилишимизга амр этган, «аҳли сунна» уламоларининг фикри қизиқтиради. Аллоҳ таоло айтади:

«Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!» (Наҳл: 43).

Шайх Ибн Боз фатвоси:

Аллоҳнинг мадади билан ушбу юз йилликнинг имоми – шайх Абдулазиз ибн Бознинг сўзлари билан бошлаймиз. У айтади: «Усома бин Ладин – ерда фасод тарқатувчилардандир!» (Қаранг: «Жаридатул-муслимин» № 607. 8/5/1417 ҳ.й.).

Айтиб ўтишимиз лозимки, баъзи одамлар шайх Ибн Бознинг Бин Ладин борасидаги ушбу сўзларининг саҳиҳлиги ҳақидаги шубҳаларни тарқатишмоқда. Бунга шайх Ибн Жибриннинг фатвоси сабаб бўлди. Шайх Жибринга берилган: «Шайх Ибн Боз ўз фатволарида айтганидек, Усома Бин Ладин ерда фасод тарқатувчиларданми?» саволга мана бундай жавоб бердилар: «Шайх Ибн Боз бундай демаган, бу унга нисбат берилган гап».

Аслида эса шайх Жибрин адашди ва эҳтимолки, у ўз устозининг бу сўзларни айтганини билмаган бўлса керак. Шайх Ибн Бознинг бу сўзларини бошқа уламолар тасдиқлаган. Масалан, шайх Солиҳ Фавзондан бу ҳақида сўрашди: «Ҳурматли шайх. Аллоҳ сизга яхшилик қилсин. Савол берувчи одам айтмоқда: «Мен саволимни айни қандай ёзган бўлсам, худди шундай қилиб ўқиб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳга қасамки, акс ҳолда мен кечирмайман ва Қиёмат куни Аллоҳдан ўз ҳаққимнм талаб қиламан! Ал-Масъарий, ал-Фақиҳий ва Усома Бин Ладин мусулмонлар жамоасидан ажралганлар ҳисобландими? «Шайх Ибн Боз Усома Бин Ладинга нисбатан ёмон фикрда бўлмаганлар. Унинг номидан айтилган у ҳақидаги фатво эса – ёлғондир» деяётган одамлар ҳақида нима дея оласиз? Ахир  одамлар бу гапни далил сифатида келтирмоқдалар»».

Шайх Фавзон жавоб бердилар: «Ал-Фақиҳий, ал-Масъарий ва Бин Ладинга келсак, сиз улар борасида уларнинг сўз ва амалларига асосланиб баҳо бермоқдасиз, бу бор нарса. Бироқ уларга ёлғонни нисбатан берманг, аммо хатоларига асосланиб улар ҳақидаги хулосангизни қилинг. Шайх Ибн Бознинг фатвосини ёлғон деб даъво қилаётганларга келсак, унинг ўзи ёлғончидир! Бу фатво уйдирма эмас. Биз ўзимиз ушбу сўзларни шайх раҳимаҳуллоҳдан эшитганмиз. Бу унинг фатволарида ёзилган ва у (фатво) унга ҳали тириклик чоғида ўқиб берилган эди. Шунингдек бу фатво унинг вафотидан кейин шайхларга ўқиб берилган ва улар уни тасдиқлашган. Шунинг учун ҳам кимки ушбу фатовни ёлғон деса, ўзи ёлғончидир!» (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 7071).

http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSearch/tabid/70/Default.aspx?PageID=7071

Юклаб олиш

Бироқ шайх Фавзон шайх Жибринни ёлғончи деб атади дейишлик мумкин эмас. Чунки шайх Фавзон умумий қилиб гапирдилар. Шайх Жибринга келсак, унинг хато қилганида ажабланарли жойи йўқ. Ахир у ўзининг устози Ибн Бознинг бу сўзларини билмаган бўлиши мумкинку.

Шайх Ибн Бознинг Бин Ладин ва у кабилар борасидаги фикрига унинг бошқа фатвоси ойдинлик киритади. Шайх Ибн Боз унда айтади: «Ҳозирда Муҳаммад ал-Масъарий, Саъд ал-Фақиҳ ва буларга ўхшашларнинг қилаётган ёлғон даъватлари шак-шубҳасиз катта ёвузликдир. Улар катта ёмонлик ва чуқур фасод даъватчиларидир. Уларнинг варақаларидан огоҳ қилиш, уларга суянмаслик лозим. Шунингдек, фасод, ёмонлик, ботил ва фитнага олиб борувчи барча ишларда уларга ёрдам бермаслик лозим. Чунки Аллоҳ яхшилик ва тақвода ёрдамлашишга буюради. Фасод, ёмонлик, ёлғонни тарқатиш, фирқаланишга сабаб бўладиган ва тинчлик осмонини ғубор билан булғашга сабабчи бўлган ва шу каби ботил даъватларни тарқатишда ёрдамлашишга буюрмаган. Ал-Фақиҳий ёки ал-Масъарий ёки улар каби ёлғон ва ёвузлик даъватчилари тарқатаётган нарсаларни тарқатиш мумкин эмас. Шунингдек, улар бу йўлларини тарк  қилишлари учун уларга насиҳат қилиш керак…

Менинг ал-Масъарий, ал-Фақиҳий, Бин Ладин ва барча уларнинг йўлларини танлаганларга насиҳатим шуки, улар ушбу ҳалокатли йўлларини тарк қилишсин, Аллоҳдан қўрқишсин ва унинг ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин!» (Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 9/100).

Шайх Ибн бознинг ушбу сўзлари унинг фатволар тўпламига киритилган. Бу сўзларни шунингдек овозли кўриниши мавжуд. Қуйидаги манзилдан уларни эшитишингиз мумкин:

Юклаб олиш

Шайх Солиҳ Фавзон фатвоси:

Шайх Солиҳ Фавзондан сўрашди: «Ҳурматли шайх ҳафизаҳуллоҳ. Усома бин Ладин ерда фасод тарқатаётгани ва бунга ёшларни даъват этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Менинг саволим қуйидагича: биз бу кимсани ҳавориж дея номлай оламизми? Ахир у хоҳ бизнинг юртимизда бўлсин, хоҳ бошқа юртлардаги портлатиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди».

У жавоб берди: «Ҳар қандай бу каби эътиқодда бўлган инсон ҳавориждир. Яна бу каби эътиқодда бўлган, яшаш жойи ва шахсияти ким бўлишидан қатъий назар унга (эътиқодига) одамларни даъват қилган ва ундаган кимса ҳаворижлардандир. Бу қоидадир: кимки одамларни мусулмон ҳукмдорга қарши чиқишга, мусулмонларни такфир (кофирликда айблашга) қилишга, ҳамда мусулмонларни ўлдиришга даъват қилса, ўша ҳавориждир!» (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 6587).

http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSearch/tabid/70/Default.aspx?PageID=6587

Юклаб олиш

Шайх Аҳмад Нажмий фатвоси:

Шайх Аҳмад Нажмийдан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, Бин Ладин кутилаётган Маҳдий эмиш ва уни мўминларнинг амири деб номламоқдалар. Сиз бунга қандай изоҳ берасиз?»

Шайх жавоб берди: «Бу одамлар – шайтонлардир! Бин Ладин – ҳабис шайтон ва ҳавориждир. Ҳеч кимга уни мақташ мумкин эмас! Уни мақтаётганларга келсак, бу уларнинг у каби худди шундай ҳавориж эканининг далилидир».

Юклаб олиш

Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод фатвоси:

Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббоддан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, бугунги кунимиздаги «ал-Қоида» ташкилоти – ҳаворижлар экан. Бошқалар эса уларни мужоҳидлар деб айтишмоқда. Сизнинг фикрингиз қандай?»

Шайх ал-Аббод қисқа ва аниқ жавоб бердилар: «Ҳа, улар шайтон йўлидаги мужоҳидлардир».

Юклаб олиш

Шайх Солиҳ ал-Луҳайдон фатвоси:

Шайх Солиҳ ал-Луҳайдондан сўрашди: «Мусулмон кишининг Бин Ладин бошчилигидаги «ал-Қоида» ташкилотига нисбатан қандай муносабатда бўлмоғи лозим?»

Шайх жавоб бердилар: «Бу ташкилотда яхшилик йўқ! Улар мусулмонлар орасини парчаладилар, ҳалокат ва ёвузлик сабабчиси бўлдилар, ҳамда қон тўкдилар!»

http://www.sohari.com/nawader_v/fatawe/lu7idan-alqa3edah.ram

Юклаб олиш

Муфтий, шайх Абдулазиз Оли Шайх фатвоси:

Шайх Абдулазиз Оли Шайхдан сўрашди: «Бин Ладин адашган дейиш мумкинми? Шунингдек, етарли илмга эга бўлмаган мусулмон унинг интернетда жойлаштирилган чиқишларини эшитиши мумкинми?»

Шайх жавоб берди: «Эй менинг биродарларим! Улар ёвузлик ва фасод сабабчиларидир! Улар ўз йўлларида адашганларида шубҳа йўқ. Энг бошидан, ва мен ўйлайманки ҳозиргача улар Ислом душманлари ҳаракатининг самарасидир. Ислом душманларинг ўзи уларни етиштирди. Улар Ислом душманлари сояси остида яшайдилар. Улар нима остида ниқобланмасинлар, улар Ислом душманларидир ва қолган Ислом душманларига ёрдам бермоқдалар».

Юклаб олиш

Шайх Муқбил ибн Ходий фатвоси:

Шайх Муқбил ибн Ходий деди: «Мен Усома бин Ладиндан (унинг қилмишларини инкор қилиб, ундан воз кечган ҳолимда) Аллоҳга суянаман. Усома шум, уммат бошига тушган балодир. Унинг амаллари ёмонликдир».

Унга айтишди: «Ер юзининг барча бурчакларидаги портлашлар сабабидан Европа давлатларидаги мусулмонларни сиқувга олишмоқда».

Шайх жавоб берди: «Мени бундан хабарим бор. Менга Британиядан биродарлар сиқувга олинаётганлари сабабидан арз қилиб қўнғироқ қилишди ва сўрашди: уларга Усома бин Ладинга дахлдорликларини очиқчасига инкор этишлари жоизми? Биз айтдикки, биз ундан ва унинг қилмишларидан аллақачон воз кечганмиз. Воқелик шу нарсани кўрсатмоқдаки, Европа давлатларидаги мусулмонлар ихвон ал-муфлисин (омадсиз биродарлар) ва шу кабилар парваришлаган турли партиялар сабабидан сиқувга олинмоқда» (Қаранг: «Жарида ар-роъюл-ъамм» № 11503).

Яна шайх Муқбил айтганлар: «Эй Аллоҳ, Усома бин Ладин, Абу Ҳазм ва ҳар қайси Ислом юртларида фитна тарқатувчиларни ушлагин! Эй Аллоҳ, уларнинг умуртқаларини синдиргин!»

Бу ва бошқа кўпгина сўзларни шайх Муқбилнинг қуйидаги манзилда жойлашган маърузасини юклаб эшитишингиз мумкин:

Юклаб олиш

Шайх Солиҳ Оли Шайх фатвоси:

Шайх Солиҳ Оли Шайх деди: «Сиз баъзи муаллимларнинг Усома бин Ладинни мақтаганини эшитган бўлишингиз мумкин. Бу эса Исломни тушунишдаги хатоликдир» (Қаранг: «Жарида ар-Рияд» 8/11/2001).

Шайх Солиҳ Суҳаймий фатвоси:

Шайх Солиҳ Суҳаймийдан сўрашди: ««Биз аз-Зарақовийни яхши кўрмаймиз ҳам, ҳақорат ҳам қилмаймиз. Чунки у аҳли илмлардандир» деб айтаётганларга бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши лозим?»

Шайх жавоб берди: «Баъзи жойларда гаплари тарқалган ушбу даъватчилар сабабидан бирлари адашди, бошқаси хиёнатга учради ва учинчилари ўлдирилди. Қанчадан қанча мусулмонлар адолатсиз ва душманона ўлдирилди. Яна, қони ҳаром қилинган, мусулмонлар билан аҳди бўлган кофирларни гапирмаса ҳам бўлади! Бу сўзлар ва жоҳилларнинг гапираётган нарсалари сизни адаштирмасин!

Мен сиздан сўрайман: Унинг (Зарақовийнинг) устозлари ким?! У мусулмонларга қотиллик ва вайроналикдан бошқа нима қолдирди?!

Ҳеч нарса! На у, на Усома бин Ладин, на улардан бўлган бошқа даъватчилар (ҳеч нарса қолдирмадилар)!…

Аллоҳга қасамки, 11 сентаябр воқеаси содир этилишидан аввал Ислом ёйилаётган эди. Ушбу воқеа содир этилмасидан икки ҳафта олдин мен Америкада, Филаделфияда исломий семинарда (давра) эдим. Одамлар Аллоҳнинг динига тўдалашиб кираётган эди! Бу ҳолат Америка, Британия, Ҳиндистон, Хитойда бўлаётган эди, диний мактаблар очилаётган эди…

Буларнинг барчаси қани энди?! Қани ўша ўқув масканлари?! Улар борми?! Йўқ!…

Ҳозир ғарб мамлакатларидаги мусулмонлар бошларини юқори кўтариб юрганларидан кейин, бошларини қуйи қилиб юришибди, ҳижоблар ечилди. Баъзи инсонларнинг бу воқеа (11 сентябр) одамларнинг Исломга қизиқа бошлашига ва уни қабул қила бошлаганларига сабаб бўлди деган баёнотлари сизларни адаштириб қўймасин. Аллоҳга қасамки, бу ёлғон! Ҳозир Америкадаги 150 та даъватчи биродарларимиз шу ерда, улар ҳозир Маккадалар, шайхлардан икки ҳафтадан бери илм талаб қилмоқдалар. Бир ҳафта Маккада ва бир ҳафта Мадинада бўлдилар. Улар Умрага келишди. Мана ўшалардан сўранг у ерда нима бўлганини. Уларнинг барчаси толиби илм, уларнинг барчаси ҳозир Маккада. Филаделфияда ҳижобли аёллар жуда кўп эди. Ҳозир эса у шунчаки ҳижоблари ечилган шаҳар ва бор нарса йўқ бўлди. Бунга сабаб ҳаворижлар!…

Илмни илми бордан олиш керак. Бу одамларга келсак (Зарақовий ва Бин Ладин кабиларга), бизнинг уларда ҳожатимиз йўқ! Уларнинг баъзилар ҳаётдан кўз юмиб бўлган ва биз унинг Роббиси ҳузуридаги хотимаси қандайлигини билмаймиз. Бироқ у сабабли бирорта мусулмон фойда кўрмади, аксинча, улар Исломга зарар келтирдилар ва уларнинг зарарининг мавжудлиги тўхтамаган.

Ҳақиқий уламоларга эргашинг, уларни зиёрат қилинг. Чунки илм, унга эришиш учун интилиш орқали эгалланади. Илм – бу эҳтирослар эмас! Илм – бу нашидлар эмас! Илм – бу театр саҳналари эмас! Илм бу дискларга ёзилган оддий овозлар эмас! Илм – уни уламолардан бевосита эгаллашдир!

Аллоҳ айтади:

«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83)» («Ан аз-Зарақавий ва Бин Ладин»).

http://www.alsoheemy.net/play.php?catsmktba=1016

Юклаб олиш

Кенг тарқалган шубҳаларга жавоб

Бир қарашда, шунча уламонинг сўзи, кўплаб мусулмонларни қизиқтираётган, тўхтаб ўтилган нарсаларни тушуниш учун етарлидек. Аммо баъзи фитна ва шубҳа тарафдорлари пайдо бўлиб, интернетда шайх Ибн Усайминнинг Бин Ладинни мақтагани ҳақидаги сўзлари ёзилган аудио ёзувни тарқатишни бошламоқда.

Бунга жавоб жуда оддий:

Бинринчидан, шайх Ибн Усайминнинг Бин Ладин ҳақида айтган мақтови биринчи афғон уруши даврида эди. Бироқ ўша даврдан кейин орада кўп вақт ўтди ва Бин Ладин ўша даврдаги Бин Ладин эмас.

Иккинчидан, шайх Ибн Усайминни ҳозирги Бин Ладин тарафдори қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётганлар, унга нисбатан туҳмат қилмоқдалар. Чунки, бундан гўёки шайх Ибн Усаймин Бин Ладиннинг Саудия Арабистонини кофирликда айблаши, бу ва бошқа давлатларда у томонидан уюштирилган портлатишларига рози бўлгани келиб чиқмоқда.

Аслида эса шайх Ибн Усайминнинг бу борадаги фикрлари жуда яхши маълум. У киши бу ишларни оқламаган ва бу каби ҳаракатларни, ким қилишидан ва ким уюштиришидан қатъий назар, хоҳ у Бин Ладин бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин, ниҳоятда қаттиқ қоралаган. Саудия Арабистонида содир этилган мана шу каби террорчилик ҳаракатларининг биридан сўнг шайх Ибн Усаймин дедилар: «Шубҳа йўқки, бу каби ҳаракатлардан ақли бор ҳар қандай инсон рози бўлмайди, айниқса мўмин. Чунки бу Қуръон ва Суннатга зиддир. Бунда Исломга ичидан ҳам, ташидан ҳам зарар бор. Бу улкан жиноят, аммо золимлар муваффақиятга эришмайдилар. Яқинда иншааллоҳ улар ўзларининг «мукофот»ларини тўлиқ оладилар. Илм талабида бўлган толиби илмлар одамларга ушбу йўл – расво йўл, ҳаворижларнинг йўли эканини тушунтириб беришлари вожибдир. Улар (ҳаворижлар), мушрикларнинг қонини қўйиб, мусулмонларнинг қонини тўкишни ҳалол қилиб олдилар» (Қаранг: «Фатава аш-шаръия фи қадая ал-асрия» 47).

Ахир бу сўзларни айтган кимса Бин Ладиннинг манҳажини оқлайдими?!

Учинчидан, шайх Ибн Усаймин шайх Ибн Бознинг: «Менинг ал-Масъарий, ал-Фақиҳий, Бин Ладин ва барча уларнинг йўлларини танлаганларга насиҳатим шуки, улар ушбу ҳалокатли йўлларини тарк қилишсин, Аллоҳдан қўрқишсин ва унинг ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин!» (Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 9/100), фатвосини қўллаб-қувватлаб айтган сўзи ушбу масалага нуқта қўяди.

Шайх Ибн Усаймин айни ўша, ал-Масъарий, ал-Фақиҳий ва бошқалар тарқатаётган варақалар ҳақида деди: «Охирги вақтларда юртимиз ташқарисида варақалар тарқалибди. Балки бу бизнинг юртларда ёзилган бўлиши ҳам мумкин. Уларда ҳукмдорлар қораланган. Унда улар (ҳукмдорлар) қилган яхшиликларнинг бирортаси қайд этилмаган. Бу эса шубҳасиз ғийбат, демак уни ўқиш ҳаром! Буни одамлар орасида тарқатиш ҳеч кимга жоиз эмас. Ким буни кўрса йиртиши ёки ёқиб юбориши керак. Чунки бу фитна, зулм ва бебошликни келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, бундан ушбу давлат муфтийси – бизнинг устозимиз Абдулазиз ибн Боз ҳафизаҳуллоҳ, огоҳлантирди. У бундан огоҳ қилди, ҳамда ушбу варақалар катта фитна ва ҳукумат билан халқ орасини парчалаш сабабчиси эканини тушунтириб берди. Шунингдек мен ҳам бундан огоҳ қиламан. Яна бизнинг бошқа биродарлар – уламолар ўз қавмларини ушбу варақаларни тарқатишдан огоҳлантирадилар».

Шайх Ибн Усайминнинг ушбу маърузасини у кишининг сайтидан юклаб олишингиз мумкин:

http://www.binothaimeen.com/sound/snd/a0188/a0188-45.rm

Зикр қилиб ўтилган сўзлар 11 минут, 20 секунддан бошланади.

Юклаб олиш

Шунча айтилган гапдан сўнг, ким шайх Ибн Усаймин Бин Ладинни қўллаб қувватлайди дея олади?! Фақатгина каззоб, ўз нафси-ҳавосига эргашгангина бундай дейиши мумкин. Агар Ибн Усаймин ўша Бин Ладиннинг жамоати тарқатаётган варақалардан огоҳ қилган экан, ҳамда шайх Ибн Боз Бин Ладин ва жамоатининг йўли – ҳалокат, деган фатвосини қўллаб қувватлаётган экан, қандай қилиб у Бин Ладин манҳажини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Шунингдек Усома бин Ладиндан шайх Абдулмалик Рамазоний ва шайх Валид ибн Сайф ан-Наср огоҳлантиришган. Уларда Бин Ладиннинг хатоларига, ҳамда уламоларни такфир қилган ва ёмонлаганларга аталган талайгина маърузалари бор.

Ҳатто доктор Салмон Авдо ҳам Бин Ладин тутган йўлни оқламаган ва унга мурожаат қилиб айтган: «Менинг биродарим Усома, қанчадан қанча қонлар тўкилди?! Қанчадан қанча одамлар, болалар, қариялар ва аёллар «ал-Қоида» байроғи остида ўлдирилди?! Устингда бу юз минглаб ва миллионлаб қурбонлар юкини кўтариб Қудратли Аллоҳни учратганингда бахтли бўласанми?!»

Тўлиқ мурожаатни қуйидаги манзилда эшитиб ва ўқиб чиқишингиз мумкин:

<object width="500" height="400"><param name="movie" value="http://www.youtube.com/e/7xxpCTJimkE"></param><param name="allowFullScreen" value="true"></param><param name="allowscriptaccess" value="always"></param><embed src="http://www.youtube.com/e/7xxpCTJimkE" type="application/x-shockwave-flash" width="500" height="400" allowscriptaccess="always" allowfullscreen="true"></embed></object>

Юклаб олиш

Сўзимиз охирида эса оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

Ҳарбий тўнтариш, сиёсатга киришиш, намойишлар, иш ташлаш
Суннат олимларининг ҳарбий тўнтариш, сиёсатга киришиш, намойишлар, қўзғолонлар, иш ташлашлар ва бошқа норозилик амалиётлари ҳақидаги фатволари

Ушбу фатволар ҳозирги замонимизда, айниқса Марказий Осиё минтақасида долзарб бўлган масалаларга тааллуқли бўлиб, 20-асрнинг энг катта уч олимнинг ҳаётлари вақтида уларнинг розиликлари билан уларнинг мамлакатларида кассета ва журналларда нашр этилгандир. Сўзлар тагига таржимон томонидан чизилди (таржимон изоҳи).

Савол: Эркаклар ва аёллар томонидан ҳукумат ёки раҳбарларга қарши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даъватнинг (тўғри) йўлими? Ва агар бу намойишчиларнинг бири ўз норозиликларида ўлдирилса, Аллоҳ йўлида шаҳид бўладими?

Жавоб (Шайх Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ): Мен эркаклар ва аёллар иштирокидаги намойишларнинг (бирон бир нарсанинг) ечим(и) сифатида жоизлигини билмайман. Аксинча, бу фитна ва ёвузликнинг сабабларидан бири ҳамда бир (гуруҳ) одамларнинг бошқа одамларга нисбатан ноҳақ зулми ва тажовузидир.

Қонуний воситалар бу (ҳукуматга йўналтирилган) ёзма равишдаги баёнотлар, тўғри услублар ишлатилган ҳолда насиҳат, яхшиликка даъват қилишдир. Мазкур нарса илм аҳлининг йўлидир. Бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўли. (Тўғри йўл) бу инқирозга учраганлар ва раҳбар орасидаги ёзма баёнотлар, музокара, у билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва унга маслаҳат бериш, унинг камчиликларини майдон ёки бошқа омма кўчаларида ошкора қилмасдан, балки унга хат ёзишдир. Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал қилинади (“Муқтатафаат мин ақваалил-улама” кассетасидан олинди. “Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.).

Савол: Мусулмон мамлакатида унинг дунёвий ҳукумат тузумини тугатиш умидида (норозилик сифатида) барча иш жойларида умумий иш ташлашнинг ҳукми қандай?

Жавоб (Замонимиз фақиҳи, Аллома Муҳаммад бин Солиҳ Ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ): Шубҳасиз, бу саволда мусулмон ёшларни йўллашдаги улкан хавф талаб қилинмоқда. Иш ташлашга, у хусусий жабҳада бўладими, давлат жабҳасида бўладими, шариатда ҳеч бир асос йўқ. Шак-шубҳа йўқки, иш ташлаш давом этадиган вақт, хизматнинг зарурати ва иш ташлашнинг миқёсига боғлиқ бўлган кўп зиёнга олиб келади. Албатта, бу (иш ташлаш) ҳукуматга босим кўрсатиш услуби сифатида қўлланилади. Саволда айтилдики, бу услуб (мусулмон мамлакатида) дунёвий ҳукмни тугатиш учун қўлланилади. Биз олдин ҳукм тузуми дунёвий эканлигини исботлаб беришимиз керак. Агар бу ҳукумат дунёвий эканлиги исботлаб берилган бўлса, унда шуни маълум қиламизки, маълум шароитларни истисно қилган ҳолда ҳукуматга қарши чиқиш ноқонунийдир (“Ас-Саҳватул-Исламия – Зовабит ва тавжиҳат” 286-287 с., “Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.).

Савол: Иш ташлаш охирига етганида унинг ташкилотчилари ўз талабларини олдинга суришади. Агар бу талаблар қониқтирилмаса, унда ҳукуматга қарши фуқаровий инқилоб (граждан революцияси) билан чиқса бўладими?

Жавоб (Аллома Муҳаммад бин Солиҳ Ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ): Бунда мен фуқаровий инқилобнинг жоизлигини кўрмайман. Маълумки, моддий куч ҳукуматда бўлади, норозилик билдирадиганларда эса ошхона пичоқлари ва таёқлардан ташқари оз нарса бўлади. Бу эса (ҳукумат) танклари ва қуроллари олдида аҳамиятсиздир. Ҳа, бундай ҳолат маълум бир шароитларда юз бериши мумкин. Биз бу масалада шошмаслигимиз керак. Истило (оккупация) остида кўп йиллар яшаган ҳар қандай мамлакатни бир кеча кундузда (ҳақиқий) исломий давлатга айлантирилиб бўлмайди. Биз ўз мақсадларимизга эришишимиз учун юракларимизни кенг қилишмиз лозим.

Бир киши уй қураётган бўлса, бу уйда у яшайдими, ёки уни қолдириб кетадими, у олдин ўзига пойдевор қуради. Муҳим нарса шуки, Исломнинг ҳам олдин пойдеворини қурамиз, бу ишларнинг мевасини кўп йиллар давомида кўрмасак ҳам.

Бу масалаларда қизиққонлик ёки кўпинча асоссиз бўлган фуқаровий инқилоб услубларининг жоизлигини мен кўрмайман. Агар аскарларнинг бўлинмаси бир иморатни бузса, уни бошқаси ўз ҳолига тиклаб олади.

Савол: Умумий иш ташлаш билан бирга ёшларнинг бу гуруҳлари бир ерни эгалаб “ўтириш забастовкаси”ни амалга ошириб ҳукуматнинг мавқеларини ушлаб у ерда куну тун ҳозир-тайёр бўлиб туришади. Бунинг ҳукми қандай?  Бунинг қонунда (шариатда) бирон бир асоси борми?

Жавоб (Аллома Муҳаммад бин Солиҳ Ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ): Албатта, бу услуб ҳукуматга босим ўтказиш учун ишлатилади ва менинг билишимча, у (мусулмонларнинг диёрига) четдан киритилган. Маълумки, воситалар ниятларга боғлиқ ва агар улар тақиқланган бўлмаса, ниятга қараб ҳукм қилинади. Сиз айтаётган жойни эгаллаб олиш ҳам биз юқорида умумий иш ташлаш борасида айтган ҳукмга тегишлидир (“Ас-Саҳватул-Исламия – Зовабит ва тавжиҳат” 286-287 с., “Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.).

Савол: Ҳозирги кунда ҳукмдорга қарши ҳарбий тўнтариш деб номланган нарса динда зикр қилинганми ёки бидъатми?

Жавоб (Муҳаддис Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ): Бу ишлар учун Исломда асос йўқ. Даъватни ўрнатиш ва унинг атрофида тўғри муҳитни барпо қилиш жиҳатидан бу ишлар исломий манҳажга зиддир. Бу кофирлар чиқарган ва баъзи мусулмонларга таъсир қилган бидъатдир. Мен буларни “Ақидатут-Таҳовия”га ёзган изоҳ ва тушунтиришларимда келтирганман (“Ал-Асалаҳ” мажалласи, № 10).

Савол: Бугунги кунда Ислом йўналишига кўра сиёсат қай даражада бош қотириши керак?

Жавоб (Албоний раҳимаҳуллоҳ): Сиёсатдан мурод – умматни бошқариш. Воқелик шундан иборатки, сиёсат умматдаги бир одамнинг ишларидан эмас, балки мусулмон давлатининг вазифаларидандир, агар, биз юқорида айтганимиздек, сиёсатнинг мақсади тўғрилаш учун умматни бошқариш ва уларнинг ташвишлари (уларга тегишли бўлган ишлар)ни юритиш бўлса. Сиёсатдан мақсад шу бўлса, бу фарзи кифоя бўлади. Лекин бу давлат ёки ҳукумат бошқарувида бўлмаган одамлар учун эмас, бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган одамлар учун ҳам эмас.

Мусулмонларнинг ишларидан огоҳ бўлиш ва заифликлари ҳақида (хабар топиб) бундай натижадан эҳтиёт бўлиш учун хабарларни олишга келсак, биз айтамизки, бу тасфия (поклаш, тозалаш) ва тарбия ишларидандир, яъни Исломни унинг ичига кириб кетган нарсалардан тозалаш ҳамда мусулмонларни ўқитиш ва соф Исломда тарбиялашга эътиборни қаратишдир. Шундай қилиб, мусулмонларга тегишли бўлган бу умумий ҳолатларни билиш бир араб шоири саҳиҳ ҳадисдаги маънони ифодалагандек:

Ёмонликни ўрганмадим ёмонлик учун,

Балки ўргандим ундан четда бўлиш учун.

Яхшиликни қориштириб юборса ёмонликка,

Киши, шубҳасиз, қулаб кетур унга.

Бу (маъно) ҳадисдан, яъни “Саҳиҳул-Бухорий” ва “Саҳиҳул-Муслим”ларда Ҳузайфа ибн Ал-Ямоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдан олинган. У киши, розияллоҳу анҳу, айтдилар: “Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ҳақида сўрашарди, мен эса ёмонлик менга етиб қолишидан қўрқиб у (ёмонлик) ҳақида сўрардим”. Шунинг учун мусулмонларнинг хорликлари ва заифликлари ҳақида уларни огоҳ қилиб уларни бундан буриб илм, куч ва қудрат воситаларини ишлатишга (йўналтириш), бу кўпгина фарзлар ичидаги фарздир.

Янгиликлар, жанглар ва ғарб сиёсати ҳақидаги хабарларни олишга келсак, у: “Бир нарсани билиш, ундан бехабар бўлишдан кўра яхшироқ” деган нуқтаи назарга киради. Бу биз тарк қилаётган нарса эмас. Бироқ, шу билан бир вақтда биз бунга қаттиқ киришиб кетиб унга муккасидан кетмаслигимиз лозим. Бунга сабаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам душманнинг янгиликларини батафсил билиш миқёсини саҳобаларга ақидавий масалаларни ўргатиб уларни Аллоҳнинг буйруқлари узра тарбия қилишларининг миқёси қаби қилмадилар. Бу (айтилган сўзлар) сиёсатнинг юқорида келтирилган икки жиҳати асосида унга нисбатан бизнинг эътиқодимиз бўлади (“Ал-Асалаҳ” мажалласи, №18.).

«Терроризм» тушунчасининг таърифи
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бугунги кунимизда терроризмнинг нима эканлиги ҳақида кўп гапирилди. Бу сўзнинг таърифи инсонлар ва жамиятга қараб бир-биридан фарқ қилади. Масалан, кўпгина кофирларнинг таърифига кўра «терроризм» сўзи жиҳод, мужоҳид, ислом юртида ҳад (шаръий жазо)ни ижро этиш, ҳатто Исломни ҳам ўз ичига олади.

Аммо ҳозир, Аллоҳнинг изни билан, аҳли суннат уламоларининг «терроризм» атамасига нисбатан тушунчалари ҳақида гап боради.

«Терроризм» сўзи – араб тилида «ирҳаб» (раҳаба, ярҳабу, раҳбатан), «қўрқитмоқ» маъносини англатади (Қаранг: «Лисанул-араб» ва «Ниҳоя» 2/280).

Бу сўз Қуръонда кўп қўлланилган. Масалан:

«Эй бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган ваъда – аҳдга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам аҳдга вафо қиламан. Ва мендангина қўрқинглар (фарҳабун)» (Бақара: 40).

Уламолар қўрқитишни икки турга бўлишган: рухсат этилган ва тақиқланган.

Шариатда рухсат этилган қўрқитиш 3 турга бўлинади:

Биринчи: Кофир ёки мусулмон бўлган дин душманларини ҳарбий тайёргарлик ва куч орқали қўрқитиш.

Иккинчи: Мунофиқ ва бидъат аҳлини далиллар орқали қўрқитиш.

Учинчи: Гуноҳкорларни қилган гуноҳларига нисбатан шаръий жазоларни (ҳудуд) қўллаш йўли билан қўрқитиш.

Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар» (Анфол: 60).

Имом Табарий ва Бағавий ушбу оят ҳақида шундай дедилар: «Бу дегани: душманларингизга қарши куч ҳисобланган, хоҳ у отлиқ ёки қурол бўлсин, воситаларни тайёрланглар» (Қаранг: «Тафсир ат-Табарий» ва «Тафсир ал-Бағавий» 2/127).

Имом Абу Бакр ал-Арабий ва Қуртубий шундай дедилар: «Бундан мурод, душманни қўрқитиш учун қўлланадиган кучдир» (Қаранг: «Аҳкамул-Қуръан» 2/679 ва «Тафсир ал-Қуртубий» 4/332).

Имом Фаҳр ар-Розий дедилар: «Куч ҳозирлаш ва отлиқ аскарларини тайёрлашнинг ҳикмати шундаки, агар кофирлар мусулмонларнинг қувватлари борлиги ва жиҳодга тайёр эканликларини билишса, шунда улар (мусулмонлар)дан қўрқа бошлайдилар» (Қаранг: «ат-Тафсир ал-Кабир» 15/186).

Юқоридаги оятда мана шундай қўрқитиш назарда тутилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ер юзида жазо (ҳад) ижро этилган бир кун, ер аҳли учун қирқ йиллик ёмғирдан афзалдир!» (Ибн Можа 2537, 2538. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа»).

Шайх Солиҳ Олий Шайх айтадилар: «Жиноят учун жазо (ҳад) қўллаш, тақиқланган қўрқитиш (ирҳаб) ҳисобланмайди. Аксинча, бу қўрқитиш (ирҳаб)нинг мақталган ва талаб қилинган туридир!» (Қаранг: “Ҳақиқа мавқиф ал-Ислам мин ат-татарруф вал-ирҳаб” 158).

Энди қўрқитиш (ирҳаб)нинг тақиқланган тури таърифига тўхталсак. Бу бир инсон ёки бир гуруҳ инсонлар (жамоат) тарафидан, инсон ёки жамиятга нисбатан душманлик қилишидир. Бундай душманлик қўрқитиш, зарар етказиш ёки ноҳақ ўлдириш каби ишларда изҳор бўлади. Шунингдек бунга аҳоли яшайдиган уйлар, метроларни портлатиш, одамларни асирга олиш, йўлларда қароқчилик қилиш, мол-мулкларни тортиб олиш ва шу каби ер юзидаги бузғунчилик саналган амалларни киритишимиз мумкин. (Қаранг: «Қирарат ал-Мажмаъ ал-фиқҳий ал-исламий» 355-356, «Мажмаъ ал-бухус ал-исламия» (Заҳиратул-ирҳаб), «Ҳақиқа мавқиф ал-Ислам мин ат-татарруф вал-ирҳаб»).

Шунингдек, Шайх Ибн Боз террорчи деб номланувчилар, одамларга ноҳақ зулм қилувчи, қотил ва ноҳақ кофирликда айбловчилар эканлигини айтганлар.

«Терроризм» атамаси янги бўлишига қарамай, Исломга тааллуқли бўлган қуйидаги шаръий атамаларга ҳам алоқаси бор:

«Ғулув» – ошириб юбориш, чуқур кетиш;

«Ҳавориж» -  гуноҳи кабира қилганларни кофирликда айбловчи, уларга қаршиларни моли ва жонини ҳалол қилиб олган инсонлар;

«Ҳараба» – ўғирлик, қароқчилик, қотиллик.

«Иғтиял» – кутилмаганда хоинона қотиллик. (Қаранг: «Лисанул-араб», Ибн Мунзир).

Ҳофиз Ибн Абдул-Барр айтадилар: «Қон тўкишни ҳалол қилиш ва Аллоҳнинг ҳудудларини бузиш орқали йўлларда қароқчилик қилувчи ёки қўрқитувчи, ер юзида фасод тарқатувчи, бировнинг молини тортиб олувчи ҳар бир кимса муҳарибдир!» (Қаранг: «ал-Кафи фи фиқҳ аҳл ал-Мадина» 2/187).

Абдурраҳмон ибн Абу Лайло ривоят қиладилар: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бу воқеани айтиб беришди. Бир куни саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юришларнинг бирида эдилар. Ичларидан бир киши чарчаб, ухлаб қолди. Шу вақт бир одам билдирмасдан унинг садоғидаги ўқларни олиб қўйди. Бир оздан сўнг ҳалиги киши уйғониб қараса, ёнидаги ўқлари йўқ. Бундан у даҳшатга тушиб, чўчигансимон хатти-ҳаракатлар билан атрофга аланглай бошлади. Шунда бу ҳолатни кузатиб турган кишилар кулиб юборишди. Кулгу товушини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитгач, улардан сўрадилар: «Нега куляпсизлар?» «Ҳеч нарсага», – дейишди улар, – «Фақат мана бу кишининг ўқларини олиб қўйган эдик, қўрқиб кетди». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: «Ҳеч бир мусулмонга бошқа бир мусулмонни қўрқитмоқлик ҳалол бўлмайди» (Абу Довуд 4351, Термизий 3/431. Бу ҳадисни Шайх Албоний саҳиҳ ҳисоблаганлар).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни ҳазил қилиб бўлса ҳам қўрқитишни тақиқлаган эканлар, мусулмонлар ёки уларнинг оилаларига таҳдид солаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин?!

Аслида тинч аҳолини меҳмонхона ёки автомашина тўхташ жойларида портлатиш, одамларни асирга олиш, ўзини портлатиш ва шу каби террорнинг кўп сонли кўринишлари кофирларни ҳеч ҳам қўрқитмайди. Буни воқелик тасдиқламоқда. Бироқ воқеликда бу ишлар мусулмонларнинг ўзлари учун кулфатга айланмоқда. Ўзларининг қўрқувларига сабаб бўлмоқда.

Шайх Жамолиддин ал-Қосимий жуда ҳикматли сўзларни айтганлар: «Шундай бўлиши мумкинки, мусулмон уммати тинчлик-хотиржамликда, хатардан омонликда бўладилар. Ҳатто уларнинг ораларидан бир гуруҳ чиқиб, бунинг ортидан ютуқ келади деган гумон билан хиёнат қилмагунларича шу ҳолатда бўладилар. Аммо уларнинг бу ишлари умматга бало олиб келади ва улар ўзларининг шаҳарларида тарқоқ ҳолда бўлиб қоладилар!» (Қаранг: «Махасан ат-таъвил» 13/48).

Ушбу имомнинг сўзларини тафаккур қилиб кўринглар! Ахир бугунги кунимизда айни шу ҳолат рўй бермаябтими?! Ахир айни дунёдаги турли портлашлардан сўнг, мусулмонлар ўзлари ва оилаларидан беҳавотир ҳолда тинч юра олмай қолдиларку. Дунё бўйлаб хотиржам кўчиб юришлари учун соқолларини қиришга, рўмолларини ечишга ва ҳатто мусулмон эканликларини яширишга мажбур бўлаябтилар. Ахир Исломнинг мақсади шуми?! Наҳотки Аллоҳ таоло ўзининг охирги Пайғамбари соллаллоҳ алайҳи васалламни шу мақсадда юборган бўлса?!

Мусулмонлар истиқомат қилувчи давлатда навбатдаги портлашдан кейин нималар содир бўлаётганига эътибор беринг. Мисол тариқасида 3 йилча аввал Мисрда содир бўлган портлашни олайлик. Натижа – мусулмонларни қувғин қилиниши, талабаларга прописка беришдаги муаммо ва депортация. Англиядаги портлашлар, натижа – уламоларга қолганлардан ажралиб қолмаслик учун рўмолни ечиш ҳақида савол бераётган рўмолли муслималарнинг сиқувга олиниши. Чунки Лондонда содир бўлган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, ўша ер аҳолиси кўчаларда кетаётган муслималарга ҳамла қила бошлаган эдилар. Кофирлар тарафидан «шаҳид белбоғи» деб ном олган ўзини мослама орқали портлатиш тури пайдо бўлганидан кейин, кофирлар ҳомиладор муслималарни қоринларида ўша «белбоғ» бор деган ҳавф билан уларни ечинтира бошладилар. Ахир ўн йил аввал кофирлар бу ишларни ҳаёлларига ҳам келтирмаган эдилар-ку!

Тинчликка (амн) рахна солувчи, зикр қилинган барча мисолларни, уламолар «терроризм» деб номладилар. Тинчлик – бугунги кунда кўпчилик қадрламаётган нарсадир. Кўпинча унинг йўқолишига мусулмонларнинг ўзлари сабаб бўлиб қолишмоқда. Ахир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эдилар: «Сизлардан бирингиз ўзини (ёки оиласини) ҳавфсизликда, саломатликда ва бир кунга етадиган ризқ билан тонгни қаршилар экан, унга бутун олам насиб бўлгандек бўлибди!» (Термизий 2346, Ибн Можа 4141. Ҳадисни саҳиҳлигини Абу Исо ат-Термизий, Нававий ва Шайх Албоний тасдиқлашган).

Ҳар бир мусулмон агар тинчлик бўлмаса, Роббисига тўлиқ ибодат қила олмаслигини тушуниши керак. Умму Саламанинг ривоятларини эслайлик, улар айтадилар: «Маккадаги аҳвол жуда оғирлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини қийнай бошлашди, фитналарга йўлиқишди. Улар қандай синовларга дучор бўлаётганларини ва динлари қанча фитналарга йўлиқаётганини кўришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бундан ҳимоя қила олмасликларини билар эдилар. Бироқ саҳобаларга етган озорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинмас эди. Чунки улар ўз қавмлари ёки амакиларининг ҳимоясида эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дарҳақиқат, Ҳабашистон ерларида бир ҳукмдор бор. Унинг ҳузурида ҳеч кимга зулм қилинмайди. Аллоҳ сизларга енгиллик бериши ва ҳозирги ҳолатингиздан нажот бериши учун ўша шаҳарга ҳижрат қилинглар». Биз ўша ерларга ҳижрат қилдик. У ерда жамландик, энг яхши уйларга ва энг яхши қўшнилар атрофига жойлашдик. Динимиз учун хотиржам бўлдик ва Аллоҳга зулмлардан қўрқмаган ҳолда ибодат қила бошладик” (Аҳмад 5/290, Ибн Ҳишом 1/343, Байҳақий 9/19. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ас-сира ан-набавия» 170, «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 3190).

Умму Саламанинг ушбу сўзларига эътибор беринглар: «Динимиз учун хотиржам бўлдик ва Аллоҳга зулмлардан қўрқмаган ҳолда ибодат қила бошладик». Ахир тўлиқ ибодат қилмай, дини учун қўрқув ва хатарни ҳис қила туриб, иймоннинг лаззатини татиб бўлмайдику. Ўзи ва дини учун тинчликнинг йўқлигини, Аллоҳ таоло ўша юртга ҳижрат қилишга бўлган буйруқнинг асосий сабаби қилди. Шайх Солиҳ ал-Фавзон айтадилар: «Шак-шубҳасиз, тинчлик ўта муҳим нарсадир. Инсоният унга егулик ва ичимликдан кўра муҳтожроқ. Шунинг учун ҳам Иброҳим алайҳиссалом аввал тинчликни, кейин эса ризқни сўрадилар:

«Эсланг, Иброҳим: «Эй Парвардигор, бу шаҳарни тинч шаҳар қилгин ва унинг аҳлларидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларини турли мевалар билан ризқлантиргин» деди» (Бақара: 126). Қўрқув ҳисси бўлганда, инсонлар ейиш ва ичишдан қониқишни ҳис қилишмайди. Қўрқув сабабидан давлатдан давлатга маҳсулотларни олиб ўтиш йўллари узилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ йўлларда қароқчилик ва ўғирлик қилувчиларга қаттиқ жазо тайинлаган. Ислом беш муҳим нарсани сақлаш учун нозил бўлган (ад-даруриятул-ҳамс): дин, ҳаёт, ақл, номус ва мулк. Буларнинг бирортасига тажовуз қилганга қаттиқ жазолар мавжуд. Тажовуз мусулмон ёки кофирга қарши қилинишининг аҳамияти йўқ. Мусулмонга нисбатан нима тақиқланган бўлса, мусулмон билан аҳдномаси бор бўлган кофир (муоҳид)га нисбатан ҳам тақиқланган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ким муоҳидни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди» (Бухорий ривояти). Тинчликни (амн) бузувчиларга келсак, улар ёки ҳаворижлар, ёки йўллардаги қароқчилар, ёки қўзғолончилардир. Ушбу барча гуруҳларга қарши қаттиқ чоралар кўриш лозим» (Қаранг: «Фатава аш-шаръия фи қадая ал-асрия» 125).

Кўпгина ҳадисларда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга қувонч келтирган ва ғамидан халос қилганларга улкан мукофотлар берилиши хабарини берганлар.

«Ким бир мусулмондан дунё ғамларидан бир ғамни кетказса, Аллоҳ ундан охират ғамларидан бир ғамни кетказади. Ким бир мусулмоннинг (камчилигини) ёпса, Аллоҳ дунёю охиратда унинг (айбини) ёпади. Банда модомики, биродарига ёрдам бериш пайида экан, Аллоҳ унга ёрдамчи бўлади» (Муслим 2699).

«Одамларнинг Аллоҳга суюмлироғи (одамларга) нафи кўпроқ тегадиганидир. Амалларнинг Аллоҳга суюмлироғи бир мусулмоннинг дилига шодлик киритишингиз ё ундан бир ғам-ташвишни аритишингиз ё қарзини ўтаб қўйишингиз ё очлигини кетказишингиздир. Мусулмон биродарим билан бирга бирон ҳожати учун юришим мен учун бир ой масжидда эътикоф ўтиришимдан яхшидир. Ким ғазабини тийса, Аллоҳ унинг айбини ёпади. Ким ғазабини сочишга қодир бўла туриб аччиғини ичга ютса, Аллоҳ қиёмат куни унинг қалбини розилик билан тўлдиради. Ким мусулмон биродари билан бирга то унинг бир ҳожатини раво қилгунча юрса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган кунда унинг қадамини собит қилади. Ёмон хулқ амални худди сирка асални бузганидек бузади» (Ибн Абу Дунё, Табароний. Ҳасан ҳадис. «Саҳиҳул-жомиъ» 176).

Нима учун мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларига, ундаги зикр қилинган буюк фазилатларни эътиборга олган ҳолда, амал қилишмайди?! Бугунги кунда бунинг аксига гувоҳ бўлмаябмизми?! Нима учун «Менга ёмон бўлса, барчага ёмон бўлсин» нуқтаи назар билан яшашимиз керак?

Оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга

ва унинг оиласига салавоту саломлар бўлсин!