Ислом террорга қарши » Кофирга чиқариш

Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш ҳақидаги шубҳа
Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш ҳақидаги шубҳа

«Улар билан энг гўзал суратда мужодала қилгин!» китобидан иқтибос

Муаллиф: Абу Абдурроҳман Бандар ибн Наиф ал-Миҳяний ал-Утайбий

Таржимон: Абу Солиҳ ал-Асарий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Уларнинг шубҳаларидан: Улар Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одамни, тафсилотга киришмасдан кофир дейишлари.

Уларнинг бу шубҳасига уч тарафдан раддия:

Биринчи тараф: Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган раҳбарларнинг ҳаммасининг ҳолати ҳақида сизлар билан (куфрда айблашликда) келишмаймиз. Уларнинг орасида шундайлари борки, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилишмоқда ва бу борасида тиришишмоқда, ваҳоланки, мен бирорталарига мукаммаликни иддао қилмайман.

Иккинчи тараф: Ҳар бир Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одам кофир бўлмайди. Албатта бу ерда тафсилот бордир (аниқлик киритилиши зарур). Яъни бу масала ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр ҳукми бериладиган масала эмас.

Учинчи тараф: Ҳозирги замонда Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиб куфр ҳукмига дохил бўлган ҳокимлар топилишлиги инкор қилинмайди. Лекин агар ҳоким куфрга тушган бўлса, уни ўзини кофир дейиш, фақатгина ҳужжатни барпо қилинганидан кейингина жоиз бўлади. Чунки Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодига кўра, муайян шахсга ҳукм чиқарилмайди, бу иш фақат ҳужжат барпо қилинганидан кейин бўлади.

* Эҳтимол у бехабар бўлиши мумкин;

* Бошқача тушунган бўлиши мумкин;

* Атрофида ёмон уламолар бўлиб, улар ҳақни бошқача қилиб кўрсатган бўлишлари мумкин;

* Бундан бошқа эҳтимоллар бўлиши шошмасликни лозим қилади.

Исломдаги ҳадлар (жазолар) шубҳалар сабабли қўлланилмас экан, куфр ҳукми (шубҳалар сабабли қўлланилмасликка) бунданда ҳақлироқдир.

Энди савол туғилади: Ҳар бир ҳокимнинг ўзига ҳужжат барпо қилиндими, кофир деётган киши ўша муайян шахсни кофирлигида жазм қилишга қодирми? (тафаккур қилиб кўринг!)

Айтган сўзларимга далиллар:

Шариат билан ҳукм қилаётган ва бу йўлда тиришаётганларнинг борлиги ҳақида

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ, араб ва ислом давлатлари шариат билан фақатгина шахсий (хос) ҳолатдагина ҳукм қиладилар, деган сўзни умумий ҳаммага ишлатадиганларга раддия бериб айтдилар: «Бу умумлаштириш тўрғи эмас. Саудия давлати, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, халқни орасида шариат билан ҳукм қилади, шариат ҳадларини (жазоларини) қўллайди, мамлакатнинг (турли) тарафларида шаръий маҳкамалар барпо қилинди. Бу мамлакат ҳам бундан бошқаси ҳам маъсум (хатодан ҳоли) эмас. Менга етиб келишича, Бруней мамлакатининг Султони ҳамма ерда шариат билан ҳукм қилишни буюрибди. Нима бўлганда ҳам, бундай (умумий) иборадан тийилиш лозим ва Саудия Арабистони Мамлакати ва Қувайтнинг маҳаллий газеталарида буни эълон қилмаслик лозим. Агар аксар юртларда дейилса, шунда муносиб бўлади. Чунки бу кўпчилик юртларнинг ҳолати шундайдир. Аллоҳдан ўзимизга ва сенга ҳидоят сўраймиз» (Фатволар 8/243).

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Риёз шаҳрида портлатишни амалга оширганлар ҳақидаги ҳукмга қўшимча қилиб айтдилар: «Мен шу муносабат билан, ҳукм қилинганлар ҳақида тиллари билан турли сўзларни айтаётган қавмлардан ажабланаман. Ҳукм эса ҳукм қилишнинг энг кучли йўли орқали амалга оширилди, инсонларнинг қонлари, моллари ва номусларини сақлаш топширилган, маҳкаманинг бир неча қозилари тамонидан амалга оширилди. Текширув ҳайъати тамонидан қўллаб-қувватланди, сўнгра қозиларнинг юқори мажлиси тамонидан тасдиқланди. Сўнгра Валийюл Амр тамонидан ижро қилинди. Ҳар бир ёлғизга ва оммага маълумки, бизнинг юртимиз, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилишликда оламдаги энг кучли давлатдир. Бунга ҳар бир қози ва оддий инсон гувоҳлик беради» (Ал-Фатава аш-Шаръия фил Қозоя ал-Асрия, 84 саҳифа).

Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одамни, умумий ҳолда, тафсилотга киришмасдан кофирга чиқариш жоиз эмаслигининг баёни

Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одамни, умумий ҳолда, ҳар қандай суратда ҳам кофирга чиқариш ҳақидаги сўз фосид натижаларга олиб келади. Бунинг баёни қуйидагича:

Биринчи муқаддима. Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш масаласи ҳоким ва қозига хос эмас, балки бунга ҳар бир икки кишини орасида ҳукм қилишликни бўйнига олган одам киради. Шунинг учун Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Икки кишини орасида ҳукм қилган ҳар бир одам қозидир.

• Бунда армияни қўмондони бўладими,

• ёки девоннинг раҳбари бўладими,

• ёки амру маъруф ва наҳий мункар ишлари бўйича масъул бўладими фарқи йўқ.

• Ҳатто икки болани орасида, чизиқлар ўйинида ҳукм қилгувчини ҳам, саҳобалар ҳокимлардан (яъни ҳукм қилувчилардан) ҳисоблашарди» (Фатволар 18/170).

Иккинчи муқаддима. Бирор маъсиятни қилган кишига, у Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилувчи, дейиш тўғри бўлади. Масалан: Соқолни қириб ташловчи одам (Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилувчидир), чунки соқол масаласида Аллоҳнинг ҳукми қириб ташламаслик. Шу ердан маълум бўладики, (соқолни) қириб ташловчи ўз нафсу ҳавосини ҳукмига юрди, Аллоҳ таолонинг ҳукмини олмади.

Фосид натижа. (Юқоридаги икки муқаддимани жамлаб шундай хотимага келамиз). Натижада ҳар бир маъсият қилган одамни кофир дейишимиз лозим бўлади! Юқорида айтилган, соқолни қириб ташловчини мисолига ўхшаб (ҳар бир гуноҳкорни кофирга чиқарамиз)!

Демак, умумий ҳолда кофирга чиқаришликнинг фосид-бузуқ натижаси сабабидан, Моида сурасидаги Аллоҳ таолонинг сўзи:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят).

Ушбу оят ҳақида уламолар шундай дедилар:

1. Бу оятда унинг зоҳиридаги маъноси қасд қилинмаган.

2. Бу оятни умумий ҳолатда олиш тўғри эмас (яъни тафсилотларига кўра ҳукм ҳар хилдир).

Ибн Абдул Барр роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Хавориж ва мўътазилалардан иборат бўлган бидъат аҳлидан бир жамоат шу масалада адашишди. Аллоҳнинг китобидаги оятни далил қилишди, ваҳоланки бу оят зоҳиридек тушунилмайди. Аллоҳ таолонинг сўзи:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят)» (Тамҳид 17/16).

Абу Ҳайян Андалусий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Хаворижлар бу оятни ҳар бир Аллоҳ таолога осий-гуноҳкор бўлган одам кофир бўлишлигига далил қилдилар. Улар (хаворижлар) айтдилар: Бу оят, ҳар бир Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилган одамга қарши ҳужжатдир, у кофирдир, дедилар» (Тафсир 3/493).

Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоҳ азза ва жалла айтди:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар золимлардир» (Моида сураси, 45-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар фосиқлар-итоатсиз кимсалардир» (Моида сураси, 47-оят). Мўътазилалар ҳар бир гуноҳкорни, золимни ва фосиқни очиқ кофир дейишни лозим деб айтдилар. Чунки ҳар бир маъсиятни қилувчи одам Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмади!» (Ал-Фасл 3/278).

Ҳар бир куфрга тушган (куфр амалани қилган) инсон кофир бўлмаслигининг баёни

Куфрга тушган ҳар бир киши кофир бўлиб қолмайди. Унинг кофир бўлишлигидан тўсиб қоладиган монеъликлар бўлиши мумкин. Шунинг учун айтиладики: Баъзи мусулмон ҳокимларга қарши кўтарилган масалалар ҳақиқатда куфр масалаларидир. Аммо бирор кимса бу ҳокимга кофир ҳокимга қилинадиган муомалани қилиши мумкин эмас, токи унга ҳужжат барпо қилинмагунча. (Ҳужжат барпо қилишлик бу:) Унда куфрнинг шартлари топилмагунича ва (куфрдан тўсадиган) монеъликлар кетмагунича (уни кофирга чиқариш мумкин эмас).

Айтган сўзларимга далиллар:

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ҳеч бир мусулмонни, ҳатто агар у хато қилса ёки адашса ҳам, унга ҳужжат барпо қилинмагунча, (ҳақ) йўл унга баён қилинмагунича кофирликда айблаш мумкин эмас. Кимнинг мусулмонлиги аниқ собит бўлса, шубҳа билан (ундан мусулмонлик) кетказилмайди. Фақатгина ҳужжат барпо қилинганидан кейин ва шубҳа кетказилганидан кейингина (кофирга ҳукм қилинади)» («Мажмуъ ул-фатава» 12/466).

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ яна айтдилар: «Улар ҳар сафар уларни кўрганларида: «Ким бундай деса у кофирдир», дейдилар. Эшитувчи одам, бу сўз ҳар бир (куфр сўзни) айтувчига тегишли деган эътиқодда бўлиб қолади. Муайян бир шахсни кофирликда айблашдан тўсиб турадиган шартлари ва монеъликлари борлиги ҳақида ўйлаб кўришмайди ҳам. Умумий айтилган кофир деган ҳукм муайян шахсни кофирликда айблашни лозим қилмайди, токи шартлар топилмагунича ва монеъликлар кетмагунича. Буни далили шуки: Умумий куфр ҳукмларини айтган имом Аҳмад ва омма-кўпчилик уламолар бу сўзларни айтган муайян кишиларнинг аксарини кофирга чиқаришмаган» (Фатволар 12/487).

Албоний роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Ўзи мўминлардан бўлиб, кейин куфрга тушиб қолган ҳар бир киши кофир бўлавермайди ва куфр уни қамраб олмайди» (Саҳиҳ ҳадислар силсиласи, 3048-ҳадис ҳақида).

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Ҳар бир куфр амалини қилган киши ҳақиқатда кофир бўлиши учун монеъликлар кетишлиги зарур… Таъвил қилиш (бошқача маънода тушуниш) эҳтимоли бўлмаган очиқ куфр бўлиши шарт. Агар таъвил қилиш эҳтимоли бор бўлса, гарчи (бу ишни) биз куфр деб санасак ҳам, у ишни қилган одам кофир дейилмайди. Айтувчи билан айтилган нарсани ораси ажратилади, қилинган иш билан қилувчининг ораси ажратилади. Бир ишни қилиш фисқ ҳисобланади, аммо монеъликлар бўлгани учун у ишни қилган одам фосиқ бўлмаслиги мумкин. Бир ишни қилиш куфр ҳисобланади, аммо монеъликлар бўлгани учун у ишни қилган одам кофир бўлмаслиги мумкин. Фақат мана шу таъвил (шариат аҳкомларини нотўғри тушуниш) сабабидангина хаворижларнинг хуруж қилишлари (султонга қарши чиқишлари) умматга зарар етказди… Гоҳида киши ҳеч қандай шубҳасиз фисқ (гуноҳ) бўлган ишни қилиши мумкин, аммо буни билмаслиги мумкин. Унга айтсангиз: Эй биродар бу ҳаром! – десангиз, у: Аллоҳ ажрингизни берсин! – дейди. Шу билан тамом (уни фосиққа чиқариш шарт эмас). Шундай экан, қандай қилиб бирор кишига ҳужжатни барпо қилмасдан туриб, уни фосиқ дея оламан? Сен ишора қилган ўша араб ва мусулмон юртларининг раҳбарларининг баъзилари уларга ҳужжат етиб бормагани сабабидан узрли бўлишлари мумкин, ёки ҳужжат етган-у, аммо уларнинг олдида бу ҳужжатларни бошқача тушунтирган ва тўғри маъносидан бурадиганлар (дин арбоблари) бўлиши мумкин» (Ал-Бабул Мафтуҳ 3/125).

Фойда. Бировни кофирга чиқаришни (у аниқ кофир бўлишлигини) тўртта шарти бор:

Биринчи: Илм бўлишлиги. Қилинган амал ҳаром эканлигини билиши. Бу билмасликнинг аксидир. Куфр ишни қилишлигини ўзи, бу иш куфр эканлигини билади, деган натижа келтириб чиқармайди.

Иккинчи: Қасддан қилиш. Киши қилаётган ишни қасддан қилиши. Бу хато қилиб ишни амалга оширишнинг аксидир. Бу шартнинг маъносидан (нотўғри тушунча чиқмасин), киши Буюк Аллоҳга кофир бўлишни қасд қилса, деб тушунилмаслиги керак (балки бу шарт амални қасддан қилишлик ҳақида).

Учинчидан: Ихтиёрли бўлиши. Ихтиёри ўз қўлида бўлиши. Бу мажбурланган бўлишнинг аксидир.

Тўртинчи: Эътиборга лойиқ таъвил қилишнинг имкони йўқлиги (яъни бу кишининг амаллари куфр бўлиб уни бошқача таъвил қилиб бўлмайди). Далиллар орасида бу ишни жоиз, деб билиши мумкин бўлган шубҳа бўлмаслиги. Бу унда мақбул эътиборга лойиқ таъвил мавжуд бўлишини аксидир.

Бу шубҳа ҳақидаги сўзни Доимий Қўмитанинг Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш масаласи ҳақидаги икки фатвоси билан якунлайман.

Биринчи фатво (Қўмитанинг фатвоси 2/141).

Савол: Қачон бировни кофирга чиқариш жоиз бўлади? Қачон жоиз бўлмайди? Аллоҳ таолонинг сўзида зикр қилинган куфрнинг тури қандай:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят).

Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг элчисига салоту саломлар бўлсин, у кишининг оилалари ва саҳобаларига ҳам.

Шундан сўнг.

Сизнинг қачон кофирга чиқариш жоиз бўлади, қачон жоиз бўлмайди, деган сўзингизга келсак, сизга тушунарсиз бўлган ҳолатни баён қилиб беришингиз лозим. Шундагина сизга ҳукмни айтамиз. Аммо Аллоҳнинг қуйидаги сўзи:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят). Бу оятда келган куфрнинг тури катта куфрдир. Қуртубий тафсирларида айтадилар: «Ибн Аббос розияллоҳу анҳума ва Мужоҳид роҳимаҳуллоҳ айтдилар: Кимда-ким Қуръонни рад қилган ҳолда ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини инкор қилган ҳолда, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас у кофирдир» (сўзлари тугади).

Аммо кимки Аллоҳга осий эканлигини эътиқод қилган ҳолда, Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилса, бу кишининг куфри катта (диндан чиқарувчи) куфр бўлмайди. Чунки уни Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилишга пора ёки бошқа бирор нарса олиши сабаб бўлгандир, ёки ҳукм қилинган одамга душманчилиги, ёки яқин танишлиги, ёки дўстлиги ёки шунга ўхшаган сабаблар бўлиши мумкин. Бу ҳолатда у осий-гуноҳкор бўлади, куфрдан кичик бўлган куфрга тушган бўлади, зулмдан кичик бўлган зулмга тушган бўлади, фисқдан кичик бўлган фисққа тушган бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимиз Муҳаммадга, у кишининг аҳлларига ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво №2/141.

Раис: Абдулазиз ибн ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Иккинчи фатво (Қўмитанинг фатвоси 1/780).

Савол: Ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмаса у мусулмонми ёки катта куфрни қилган кофирми, унинг амаллари қабул қилинадими?

Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг элчисига, у кишининг оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.

Шундан сўнг.

Аллоҳ таоло айтади:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар золимлардир» (Моида сураси, 45-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар фосиқлар-итоатсиз кимсалардир» (Моида сураси, 47-оят).

Агар бу нарсани (Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш) ҳалол деб қилса ва жоиз деб эътиқод қилса бу (Ислом) миллатидан чиқарадиган катта куфрдир, катта зулмдир ва катта фисқдир. Аммо бу ишни ҳаромлигини билиб туриб, пора олиш сабабли ёки бошқа нарсани мақсадида қилса, у осийдир. Уни (Ислом) миллатидан чиқармайдиган кичик куфр содир этган ҳисобланади, кичик зулм қилган ва кичик фисқ қилган ҳисобланади. Буни илм аҳли юқоридаги оятларнинг тафсирида изоҳлаб беришган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимиз Муҳаммадга, у кишининг аҳлларига ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1/780

Раис: Абдулазиз ибн ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Тавҳид форуми

Шайх Усаймин насиҳати
Шайх Усаймин насиҳати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бу насиҳат ҳукмдорларни кофирликда айблашга мубтало бўлган – эҳтимол баъзан тўғри хулоса қилишар, баъзан хато қилишар – адолатли ва инсофи борларга (илмдан) хабардор бўлган бир олимнинг насиҳатидир.

Бу насиҳат (кўчада дуч келиб қолган) ҳар қандай шахс томонидан эмас, балки аллома, фақиҳ, яхшиликка буюрувчи, ёмонликдан қайтарувчи, ҳақ билан (ботилни белини) синдирувчи инсон бўлмиш шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ томонларидандир.

Савол берувчи айтадики: Уламоларни биридан шундай сўз эшитиб қолдим, амал эътиқодий (қалбда бажариладиган) ва амалий (тана аъзолари билан бажариладиган қисмларга бўлинаркан). Ва амал доим ҳам кичик куфр бўлмайди ва амалий куфр катта куфр доирасига кирмайди. Фарқи йўқ намозни тарк қиладими ёки бошқа ишни қиладими.

Жавоб: Бу баъзи уламолар наздидаги қоидадирки, куфр фақат эътиқодий (қалбдаги бузуқ ақида сабаб) бўлади ва амалий (тана аъзолари билан) куфр бўлмайди. Лекин саҳиҳ (тўғри гап) бунинг аксидир. Тўғриси шуки, гоҳида намозни тарк қилишга ўхшаш амалий куфр бўлади. Чунки Қуръон, Суннат ва саҳобаларнинг сўзлари намозни вожиб деб эътиқод қилса ҳам, уни (дангасалик билан) тарк этган кишини (ислом) миллатидан чиқиб кетганига далолат қилади. Мана шу рожиҳ (далиллари кучли) сўздир.

Лекин шу муносабат билан биродарларимиз ва ёшларимизни ҳукмдорлар ва улардан бошқаларни куфрда айблайшга (сабаб) қидириш энг катта ғам-ташвишлари бўлиб қолмаслигини хоҳлардим. Гўёки улар, фалончи кофир ёки кофир эмас деган масалаларда баҳс олиб бориш учун ҳаётга келгандек. Балки уларга Аллоҳ Ўзининг элчисига нозил қилган ибодатлар ва ундан бошқа масалалардан иборат (Аллоҳнинг) ҳад-ҳудуд (чегараларини) баён қилишда изланишлар олиб боришлари вожиб бўлади.

Ўзларини фалончи кофир ёки кофир эмас деган масалалар билан машғул қилиб қўйишга келсак, бу хато ва вақтни зое қилишдир. Бу ишлардан бирор фойда йўқ. Ҳатто (мақсадларининг) охири, яъни ҳукмдорлардан бирор ҳукмдорни кофир дейишгача боришганда ҳам, (буёғига) нима қилишади?

Қўлларидан бирор иш келмайди, балки фитна, тинчликни йўқолиши ва охири кўринмайдиган ёмонлик бўлади холос. Ва яна шу билан бирга, ҳукмдорни далил асосида эмас, балки ҳавои-нафслари асосида кофирликда айблашади.

Масалан, уларда диний ҳиссиёт ва диний рашк (қизиққонлик) бўлади-да, фалончи кофир деб айтиб юборади. Куфр сўзини айтган ёки куфр амалини қилган ҳар бир киши кофир бўлавермайди. Бунга Қуръон ва Суннат далолат қилади.

Қуръонда Аллоҳ азза ва жалла айтадики:

«Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни, диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улар учун улуғ азоб бордир» (Наҳл: 106).

Демак, Аллоҳ таоло мажбурланган кишидан куфр ҳукмини соқит қилди. Ҳолбуки бу киши куфр калимасини айтиб, куфр амалини қилган эди.

Суннатда эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзининг ҳаққида ҳаддидан ошган бир киши ҳақида хабар бердилар. У киши ўзининг аҳли-оиласига ўлганда, уни оловда ёқиб, сўнг кулини денгизга сочиб юборишларини васият қилади. Айтадики: «Агар Аллоҳ менга қодир бўлиб (яъни қайта тирилтириб мени жазолашга қодир бўлиб) қолса, албатта мени бирор кишини азобламаган (қаттиқ) азоб билан азоблайди». Аҳли-оиласи айтган васиятини бажаришгач, Аллоҳ азза ва жалла уни жамлади (яъни кули денгизга сочилиб кетгач қайта тирилтирди). Ва ундан нега бундай қилдинг деб сўради? У айтдики: «Эй Роббим, бу ишни Сендан қўрққаним учун қилдим».

(Ҳадисдан) маълум бўмоқдаки, у ўз аҳли-оиласига ушбу васиятни қилган вақтда нима ҳақида шак-шубҳага борган эди? Албатта Аллоҳнинг қудрати ҳақида шак-шубҳага борган эди. Аллоҳ таоло уни қайта тирилтиришга қодир бўлмайди деб ўйлаган эди. Бухорий бу қиссани Ҳузайфа ва Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳумолардан ривоят қиладилар. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Сизлардан олдин ўтганлар ичида бир киши бўлиб, ўзининг (қилган) иши билан (Аллоҳга) ёмон гумон қиларди. Аҳли-оиласига айтдики: «Ўлганимда мени олингларда, иссиқ кунда мени денгизга улоқтиринглар». Улар шундай ҳам қилишди ва Аллоҳ уни жамлади. Сўнг айтдики: «Сени бу қилган ишинга нима ундади?» У айтдики: «Мени бу ишга фақатгина Сендан бўлган қўрқув ундади». Шунда (Аллоҳ таоло) уни кечириб юборди». Бу қисса «Саҳиҳайн»да ва улардан бошқа ҳадис тўпламларида келган.

Ва яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло мўмин бандасининг қилган тавбаси сабаб шодланишини хабар бердилар. Ҳудди мана бу кишини шодланиши кабики, бу одам устида таоми ва шароби бўлган туясини йўқотиб қўйди. Бир дарахт остида ёнбошлаб, ўлимини кутарди. Шунда (баногоҳ туясини) кўрди ва уни тизгинидан ушлаб, айтдики: «Аллоҳим Сен мени қулимсан ва мен сени Роббингман». Ўта қаттиқ шодланганидан хатога тушди. Ҳадисни тўлалигича келтирамиз. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Аллоҳ бандасининг Унга тавба қилган вақтдаги тавбаси билан, сизлардан бирингиз саҳрода туясида кетаётиб, таоми ва шароби унда бўлган ҳолатда туяси қочиб кетди. Ундан умидини узиб, бир дарахт олдига келди ва унинг соясида ёнбошлади. Дарҳақиқат туясидан умидини узган эди. Шундай ҳолатда бўлиб турганида, туя олдига юки билан келди. Уни тизгинидан ушладида, ўта шодланганидан: «Аллоҳим, Сен мени қулимсан ва мен Сени Роббингман» деган вақтдаги кишидан ҳам ортиқроқ шодланади. (Бу киши) ўта шодланиб кетганидан хатога тушди» (Муслим ривоятлари). Аллоҳим Сен мени қулимсан ва мен Сени Роббингман деган жумла, шак-шубҳасиз куфр калимасидир. Бироқ қаттиқ шодланиш сабабли рўй бергани учун афв қилинди.

Насиҳатим шуки, бу насиҳатимга фарзандларимиз ва ёшларимиз амал қилишади деб умид қиламан. Энг катта ғам-ташвишлари ва шуғулланадиган ишлари бундай масалалар бўлиб қолмасин. Яъни фалончи ҳукмдор ҳақида нима дейсан? Фалончи ҳукмдор кофир ва шунга ўхшаш сўзлар. Чунки бу ишлар бирор нарсани ҳал қилиб бермайди.

Яқинда мана Жазоирда рўй берган воқеаларда бизга ибрат бор. Жазоирда нима ишлар бўлди?! Адашмасам беш миллион одамни ёстиғи қуриди – талабалардан бири шайхни сўзларини бўлиб эллик минг одам ўлганини айтди – уч йил ичида эллик минг одам ноҳақ қирилиб кетди. Фарқи йўқ бу ўлганлар ҳукумат томониданми ёки оддий халқ томониданми. Бу ишларнинг бари ёмонлик ва бало сабабидандир.

Шунинг учун ёшлар ва аҳли-хайр бундай лафзларни ишлатишдан тийилишлари вожиб бўлади. Чунки бу ишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Балки фақат ёмонлик, фитна ва тартибсизлик рўй беради. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, модомики бизда Аллоҳ томонидан ана ўша ишни очиқ куфр эканига аниқ-равшан далил бўлганда ҳам, бирор нарсани ўзгартиришга кучимиз етмаганидан кейин, (кофирликда айблашдан) нима наф бор?!

Аллоҳни Ўзи тавфиқ берувчидир.

«Лиқо баб ал-мафтуҳ», 127-кассета, 27 Муҳаррам, 1417 ҳижрий йил.

Манба: Тавҳид форуми

«Ҳунафа» сайти фатвосига жавоб
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, биз уни улуғлаймиз, ундан ёрдам ва мағфират сўраб дуо қиламиз. Нафсларимиз шумлиги ва амалларимиз ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Моида: 8).

Биз «Ҳунафа» сайтида шу кунларда пайдо бўлган «Қозоғистон полициясига қарши жиҳод ҳақидаги фатво» номли «фатво» муносабати билан Қозоғистонлик мусулмонларга мурожаат қилмоқчимиз.

Фатвонинг моҳияти қуйидагича:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биз Қозоғистонлик ёшлармиз. Юртимизда полициячилар бизга зулм қилмоқда, баъзиларимизни қамоққа олмоқда. Биз қуйидаги саволга аниқ жавоб олмоқчимиз: Биз ашаддий куфр ҳамда Ислом ва мусулмонларга бўлган адовати билан ажралиб турувчи, баъзи полициячиларни ўлдиришни бошласак бўладими? Бизга маълумки, уламоларнинг ижмоси кофирлар билан урушишдан аввал уларни даъват қилишни фарз дейди. Бизнинг амалимиз Аллоҳ йўлидаги жиҳод деб номланадими? Аллоҳ сизларга яхшиликлар ато этсин ва илмларингизни зиёда қилсин.

«Минбарул Тавҳид вал Жиҳад» сайти фатво қўмитаси аъзоси шайх Абу Мунзир аш-Шинқитий жавоб беради:

Муҳтарам биродар, сен айтиб ўтган, урушдан аввал даъват қилишнинг фарзлиги ҳақидаги уламоларнинг ижмоси талаб жиҳодига тегишлидир. Мудофаа жиҳодига келсак, олдиндан даъват қилиш шарт қилинмайди. Аксинча, имкон қадар кечиктирмай жиҳодни бошлаш фарз бўлади.

Яна сенинг айтишингча, полициячилар сизларга зулм қилмоқда, қамоққа олмоқда экан. Бундай ҳолатда улар билан жанг қилиш мудофаа жиҳодига киради, талаб жиҳодига эмас. Сизларнинг содир этилаётган зулм ва сиқувларга қарши жавобингиз Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳисобланади. Кимки бу йўлда ўлса, Аллоҳ хоҳласа, шаҳид бўлади. Бунга Саид ибн Зайднинг ҳадиси далолат қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким молини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир. Ким жонини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир. Ким динини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир. Ким аҳлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир» (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа. Термизий ҳасан саҳиҳ деган).

Бироқ сизнинг жиноятчиларга қарши жиҳодингиз, бир кишилик таъсирга эга бўлган, катта фойда ва ўзгариш келтирмайдиган бўлиб қолмасин. Дарҳақиқат, сизларнинг ҳаракатингиз жамоавий ва режаланган бўлиши лозим. Сизлар муассаса, нишон, восита ва босқичларни аниқлаб олишингиз керак. Сизнинг жиҳодингиз сабабидан одамлар ва юртга фойда келсин, ҳамда унинг ижобий таъсири бўлсин. Нима бўлганда ҳам, ҳатто самарага эришишдан аввал бўлса ҳам, ҳар бир мазлум учун зулм қилувчиларга қарши қасос шариат томонидан қонунлаштирилган бўлади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта ким мазлум бўлганидан сўнг (ўзига зулм қилган кимсадан) ғолиб бўлса (интиқом олса) бас, улар(ни олган интиқомлари учун айблаш)га йўл йўқдир» (Шуро: 41).

Ушбу фатводаги савол-жавобга нисбатан бизда баъзи мулоҳазалар бор.

Савол берувчи ёзади:

«Биз Қозоғистонлик ёшлармиз. Юртимизда полициячилар бизга зулм қилмоқда, баъзиларимизни қамоққа олмоқда».

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки биз мусулмонлар ҳам Қозоғистонданмиз. Биз бу ердаги шароитни биламиз, бу ерда савол берувчи айтганидан ёмонроқ эмас. Унинг саволидан шундай таассурот юзага келмоқдаки, гўё Қозоғистон полициячилари ҳар бир мусулмонга, у мусулмон бўлгани учунгина, зулм қилиб, қамоққа олаётгандек. Бу ёлғон! Бу ҳақида ҳатто радикал (кескин) кайфиятда бўлган, ҳамда Афғонистон ёки Вазиристонда бўлиб келганлар билади. Қандай қилиб Қозоғистон милицияси ёш мусулмонларни Ислом сабабидангина сиқувга олсин, ахир ҳатто зикр қилиб ўтилган давлатларга жиҳодга кетганларни ва уларни қайтишганида сиқувга олишмаган бўлса?! Бундан ташқари, Вазиристонга кетганларга маълум муддатда қайтишлари керак эканлигини, акс ҳолда уларни фуқароликдан маҳрум қилишларини айтиб мурожаат қилишган қанча ҳолатлар бўлиб ўтган. Қайтганларидан сўнг улар билан фақатгина гаплашишган, энг кўпи билан маълум вақт уйларида ҳибс қилишган. Аммо урмаганлар ёки зўрламаганлар. Кавказлик ва Ўзбекистонлик қанча мусулмонлар айтардиларки: «Эҳ, қани энди бизда, бизнинг милиция, биз билан шундай муносабатда бўлса!»

Бироқ савол муаллифи барчасини бузиб кўрсатмоқда. Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ қандай ҳам ажойиб сўзларни айтганлар: «Воқеликни таърифлашнинг (фиқҳ ал-вақиъ) ҳақиқати – нафс-ҳавога эргашишдир! Ҳар бир инсон воқеликни ўзича таърифлайди» (Қаранг: «Шарҳ Ҳиля толибул-илм» 41).

Бундан ташқари, бу фатво, «жиҳод», «тавҳид» каби улуғ атамаларни ниқоби остида Қозоғистонда қандайдир арзимас сиёсий фитна қўзғатиш мақсадидаги уйдирма эмаслигини қаердан биламиз?!

Шундай бўлсада, ҳатто агар савол берувчи ҳақиқатдан Қозоғистонда яшовчи бўлса, ҳамда бизнинг полиция ҳақиқатдан ёш мусулмонларга зулм қилаётган бўлса, унда нима учун Саудия Арабистонини 15 йил аввал куфр давлати деб эълон қилгани билан машҳур бўлган Абу Муҳаммад ал-Мақдисийнинг сайтига бундай муҳим саволни бермишмоқда? Ахир кимга Саудия Арабистони куфр давлати бўлса, Қозоғистон ва бошқа ҳар қандай давлат ҳеч қачон Ислом ва мусулмонлар давлати бўлмайди-ку. Ахир нима учун савол берувчи ўз мактуби билан шайх Солиҳ Фавзон ёки шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод каби тан олинган «Аҳли-сунна» уламоларига мурожаат қилмаябди. Улар ҳақиқатдан машҳур ва бугунги кунда катта уламолар орасида тирик қолганларидан оз сонли уламолардандир, Аллоҳ уларни сақласин! Балки савол берувчи бу «уламо»ларнинг жавоби қандай бўлишини билгандир ва уларга ўзининг саволини бериши унга қўл келгандир?! Балки улар бу уламоларни уламо деб ҳисобламаслар?! Бироқ, анчадан бери ва ҳозиргача аҳли-суннанинг машҳур уламолари огоҳ қилиб келаётган Абу Муҳаммад ал-Мақдисий улардан нимаси билан афзал?! Унинг сайтига савол берувчи ал-Мақдисий шайх Абдулазиз ибн Боз ва Ибн Усайминга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилганини биладими:

«Эй адашган уламолар! Аллоҳ сизларга хилоф равишда юзларингиздаги ниқобингизни олиб ташлаб бўлди ва сизларнинг амалларингиздаги барча ифлосликларни ташқарига чиқариб бўлди!»

Ал-Мақдисий Саудия Арабистонини куфр давлати деб атаган «Кавашифул-жалия фи такфир ад-давла ас-суъудия» китобини ёзганида, шайх Абдулазиз ар-Ройс ибн ар-Ройс унга «Табдид кавашиф ал-анид» номли раддия ёзган. Унинг раддиясига тақриз ёзган шайх Солиҳ Фавзон китобининг бошида айтади: «Бу шайх Абдулазиз ибн ар-Ройс ар-Ройснинг раддиясини мен ажойиб, Аллоҳнинг раҳмати билан ушбу манфурни (ал-Мақдисийни) оғзини ёпувчи ва унинг макрларини рад қилувчи деб топдим».

Шунингдек, шайх Абдуллоҳ ал-Убайлан худди шу раддия тақризига ёзади: «Мен муҳтарам биродаримиз – шайх Абдулазиз ибн ар-Ройс ар-Ройснинг «Табдид кавашиф ал-анид фи такфириҳи ли давла ат-тавҳид» номли китобини ўқиб чиқдим. Дарҳақиқат у, ўша ўзини илмга нисбат берувчининг (ал-Мақдисий) барча шубҳаларини изоҳлаб берган. Ўзининг Саудия Арабистони ҳимоясида, шаръий далилларни келтиришда ва ҳаворижона ғояларни парчалашда ростгўй бўлган!»

Яманлик муҳаддис, шайх Муқбил ибн Ходидан сўрашди: «Эй шайх, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин сизга, савол бор ва биз сизнинг фикрингизни билмоқчимиз. Абу Муҳаммад ал-Мақдисий исмли бир инсон бор. Мен сизнинг у ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдим. У илм аҳлидан ҳисобланадими?»

Шайх Муқбил жавоб берди: «Бу инсон турли мақолалар ёзади ва унинг китобларида кўп хатолар бор. Кунларнинг бирида у бизга қандайдир китоблар юборди, адашмасам «Иъдад ал-фаварис битарк ал-маларис» эди. Бироқ бу «Кавашиф ал-жалия» (Саудия Арабистонини кофирликда айблашлик ҳақидаги) китоби эмас эди, чунки у вақтда бу китоб унга тегишли экани маълум эмас эди. Менга уни кўриб чиқиш учун беришганида, мени вақтим йўқ эди ва мен уни биродаримиз – кучли мунаққид Абдулазиз ал-Борига бердим. У унинг хатоларини Аллоҳ учун аниқлади. Уни ал-Мақдисийга юборганимизда, у ал-Борига раддия қилмоқчи бўлди. Шунда мен унга айтдим: «Бу одам (ал-Мақдисий) – ўжар жоҳил экан, қўй уни, у билан чалғишимиз тўғри бўлмайди». Бироқ эҳтиросга берилган одамлар бу инсонни илм соҳиби деб ўйлайдилар. Уларнинг кўпчилиги илм соҳиби деб ўйлаганларнинг аксари аслида ўшалардан эмас. Шунингдек бу инсон (ал-Мақдисий) – илм аҳлидан эмас!» («Мушаҳидати фи ал-мамлака ал-арабия ас-суъудия» кассетаси).

Шайх Али ат-Тувайжирий (тафсир бўйича доктор, шайх Ибн Боз ва Ибн Усайминнинг шогирди) деди: «Мен барча биродарларга Аллоҳдан қўрқишни, илм олишни ва ўша ал-Мақдисийдан сақланишни насиҳат қиламан. Дарҳақиқат, у – машҳур ҳавориж ва хато ғоялар тарафдоридандир! Ундан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим ва унга эргашмаслик, уни эшитмаслик, шунингдек унинг китобларини ўқимаслик керак!»

<object width="500" height="400"><param name="movie" value="http://www.youtube.com/e/ZnemMlkJiB0"></param><param name="allowFullScreen" value="true"></param><param name="allowscriptaccess" value="always"></param><embed src="http://www.youtube.com/e/ZnemMlkJiB0" type="application/x-shockwave-flash" width="500" height="400" allowscriptaccess="always" allowfullscreen="true"></embed></object>

Юклаб олиш

Шунингдек шайх, доктор Абдуллоҳ Бухорий дедилар:

«Бу инсон, мен ал-Барқавийни (Абу Муҳаммад ал-Мақдисий) назарда тутмоқдаман, мен Аллоҳдан уни тўғри йўлга бошлашини ёки белини синдиришини ва умматни унинг ёвузлигидан ҳамда очиқ-ойдин жаҳолатидан сақлашини сўрайман. Аллоҳга қасамки, у на Исломни улуғлади, на кофирларни тор-мор қилди. Биладими у буни ёки йўқми, сезадими у буни ёки йўқми, аммо унинг жоҳилона фатволари кофирларга ёрдам берди. Ҳа! Чунки у ўзининг жоҳилона фатволари ва фосиқона мақолалари билан кофирларга баъзи мусулмонларнинг шаҳарларида фасод тарқатишига баҳона яратди. Бу каби фосиқона фатволар шаҳарларнинг забт этилишига сабаб бўлди. У ҳалокат эшикларидан бўлган эшикни очди, у ва у каби мана шундай зулм, гуноҳ, жаҳолат, залолат ва Суннатдан йироқлашишларга тўла фатво берувчилар. Бунда булар кабиси аввалгиларда бўлмаган, ҳаворижлар бундан мутасно. Шунингдек, бунда улардан бўлган аввалгилари орасида ҳеч қачон аҳли-сунна бўлмайди, на саҳобалардан, на тобиъинлардан ва на энг афзал уламолардан!»

<object width="500" height="400"><param name="movie" value="http://www.youtube.com/e/XOT5mH2t_w0"></param><param name="allowFullScreen" value="true"></param><param name="allowscriptaccess" value="always"></param><embed src="http://www.youtube.com/e/XOT5mH2t_w0" type="application/x-shockwave-flash" width="500" height="400" allowscriptaccess="always" allowfullscreen="true"></embed></object>

Юклаб олиш

Ахир ушбу уламолар ва номдор шайхларнинг ўша киши борасидаги сўзлари инсонни ўйлашга мажбур қилиши ёки бу каби кимсага эргашишдан тийиши керак эмасми?! Айни унинг сайтига савол берувчи учун у ҳақида, 15 йил аввал Саудия Арабистонини куфр юрти деб атагани ва уламоларни ҳақорат қилганидан бошқа нима маълум?! У кимда таълим олгани, уламолардан қай бири уни мақтагани ва қон тўкилиши, жиҳод ва шу каби муҳим масалаларда фатво билан унга мурожаат қилса бўлади деб айтгани савол берувчига маълумми?!

Аммо энг ажабланарлиси шундаки, гўёки Қозоғистонлик бўлган кимса томонидан берилган саволга ал-Мақдисийнинг ўзи жавоб бермади, балки Қозоғистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ишчиларини ўлдиришга рухсат берувчи қандайдир Абу Мунзир Шинқитий жавоб бермоқда.

Абу Мунзир ким ўзи?! Савол берувчи ва бу фатвони ҳаммаёқда тарқатиб юрганлар у ҳақида нимани билади?!

Бундан ташқари, савол берувчи ва фатвони тарқатувчиларга Абу Мунзир берган фатво унинг шайхи (устози) бўлган ал-Мақдисийнинг бу каби масалада гапирган гапига хилоф қилганини биладиларми?!

Абу Муҳаммад ал-Мақдисий 2005 йил ал-Жазира канали журналистларига берган интервюсида айтади: «… Режимларнинг ёшларга қилаётган босими, уларни дастур, режалардан воз кечдирмаслиги керак. Менда режа бор ва менинг режам – ароқ дўконини портлатиш ёки кинотеатрни портлатиш эмас. Менинг режам – мени устимдан мазаҳ қилган офицерни ўлдириш эмас. Менинг режам – умматга унинг шухратини қайтариш ва ҳар бир мусулмон бошпана топиши мумкин бўлган Исломий давлатни барпо этиш. Бу улкан ва буюк режа. У майда ўч олиш ҳаракатларига муҳтож эмас. У янги авлодни тарбия қилишга муҳтож. У узоқ муддатли тайёргарликка муҳтож. У уламолари ва ўғлонлари билан бирга бўлган уммат иштирокига муҳтож. Шундай қилиб, мен ўз режамни амалга ошириш имконига эга бўлмаганимдек, ўз имкониятимдан илгарилаган ҳолда, мен ўз биродарларимни майда ҳаракатларни амалга ошириш учун, маълум этапдан тортиб ололмайман. Аслида умматимиз душманлари биродарларимизни қамоққа ташлаш мақсадида шуни кутишмоқда. Қанчадан қанча биродарларимиз ўлдирилди ва қамоқларга олинди. Ахир улар ушбу ҳаракатимиз заҳираси эдиларку …»

http://www.youtube.com/watch?v=WDe8TtnCX00

Унинг сўзларидан шу нарса маълум бўлмоқдаки, уни қийнаган полициячини ўлдириш – унинг мақсади ва режаси эмас; имкони бўлмай туриб, у ўз биродарларини турли майда операциялар учун торта олмайди; мусулмонларни асраш керак ва Ислом душманларига уларни қамоққа ташлашига ҳамда хорлаш ва қийноқларга мубтало қилишга баҳона яратмаслик керак.

Энди нима сабабдан Абу Мунзир устози таълимотига хилоф бўлган фатвони чиқармоқда?! У кичик тўда мусулмон ҳолатни ўзгартиришга қодир эмаслигини, агар полициячиларни ўлдиришни бошлашса, ҳатто улар улардан баъзиларини таҳқирлаган бўлсалар ҳам, улар буни шундай ташлаб қўймасликлари ҳақиқатини нима учун ҳисобга олмаябди?! Ахир ҳар қандай оқил инсон тушунадики, бу каби услуб нафақат «қасосчилар» учун, балки барча мусулмонлар учун балога айланади! Бундан сўнг уламолар бу каби ҳаракатлар ҳақида айтишгандек: «На Исломни улуғлашди, на кофирларни тор-мор қилишди!» ҳолати яна юзага келади.

Жиҳод Исломда улуғ мақомга эга эканида шубҳа йўқ. Бироқ, худди шундай жиҳоднинг шартлари борлигида шубҳа йўқ. Улардан энг муҳими:

1) жанг қилиш учун қудрат бўлиши;

2) жанг фойда келтириши керак, зарар эмас!

Ўлдираётган, талон-тарож қилаётган ва шу каби жиноятлатларни содир этаётганларга келсак, шундай ҳолатда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи шунинг учун қамоққа олса ёки ўлдирса ва ҳ.к., буни «муслмонларга Ислом сабабидан зулм қилишмоқда» деб айтишади. Бу ёлғон ва нарсаларни ўз исми билан номламасликдир!

Бундай ҳолатлар қанча десангиз бўлган ва бор ҳам. Кеча кимдир қотил ва қароқчи эди. Махсус хизмат ходимлари унга яқин келиб, уни ушламоқчи бўлганида, у ўз шаҳрини тарк этади ва уни қидириш эҳтимоли бўлмаган, масалан Афғонистонга қочади. Шундан сўнг ажабланарлиси, бу каби инсонлар ҳамма ерда жиҳод барча учун фарз бўлди, ҳижрат барча учун фарз бўлди деб ёза бошлайдилар. Дарҳақиқат, бу нафс-ҳавосига эргашиш ва Аллоҳнинг шариати билан ўйнашишдир!

Ёшларимизга, умуман бутун дунё мусулмонларига келсак, улар шошилинч хулоса ва айниқса ҳаракатлардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Ахир жиҳод – бу ўйин ва эрмак эмас. Бу ёки Жаннат мукофоти, ёки Жаҳаннам жазосига айланиши мумкин бўлган жиддий йўлдир. Ривоят қилинишича, Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан сўради: «Аллоҳнинг юзини истаб қиличи билан чиққан одам ҳақида нима дейсан? Агар у ўлдирилса Жаннатга кирадими?» Абу Мусо жавоб берди: «Ҳа!» Ҳузайфа деди: «Дарҳақиқат, агар у ҳақ устида жанг қилган бўлса ва ўлдирилса, у Жаннатда. Агар у ҳақиқатга ва Аллоҳнинг буйруғига муносиб ҳаракат қилмаган бўлса, у Жаҳаннамда!» Шундан сўнг Ҳузайфа деди: «Аллоҳга қасамки, бундай инсон Жаҳаннамга киради!» Бунга Абу Мусо деди: «Сен ҳақсан» (Абдурраззоқ 5/267, Саид ибн Мансур 2546, Ибн Вадаҳ 1/81).

Саҳобаларнинг ушбу сўзлари шунга далолат қиладики, жиҳод қилиш учун ихлоснинг ўзигина кифоя қилмайди. Чунки жиҳоднинг тўғри қилинаётганини ҳам эътиборга олиш лозим. У (жиҳод) шариатга мувофиқ олиб борилсин.

Аммо агар кимдир барча масъулиятни, Қозоғистон махсус хизмат ходимларининг баъзисини ўлдириш мумкинлиги борасидаги фатвони чиқарган, аллақандай Абу Мунзир Шинқитий ўз бўйнига олди деб ҳисоблаётган бўлса, унга биз у адашмоқда деймиз!

Албатта, бу каби муҳим масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар сарасига кирувчилардан бўла туриб, фатво чиқарган одам Аллоҳнинг ҳузурида жавобгарликка тортилади ва бу борада сўралади. Бироқ бу фатвони қабул қилиб, унга таянган одамга келсак, ҳақиқатдан фатво чиқариш ҳуқуқига эга бўлган одам фатвосини олган ва унга таянгандагина ундан жавобгарлик соқит бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда уламонинг фатвосига таянувчи жавобгар бўлмайди, ҳатто у хато бўлган бўлса ҳам. Чунки барча юк фатво чиқарувчи бўйнига юкланади.

Уламо бўлмаган, на илми, на тақвоси билан танилмаган, Аллоҳ фақатгина уламо ва мусулмонлар ҳукмдорига ҳал қилишни буюрган масалаларни ҳал қилишга киришганлар фатвосига эргашганларга келсак, у фатво берувчи каби жавобгар бўлади Аллоҳ таоло айтади:

«Улар (бу ёлғон сўзларни, бошқа одамларни йўлдан оздириш учун ва оқибатда) қиёмат кунида, ўзларининг барча гуноҳларига ҳамда ўзлари жаҳолат билан йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам (бир қисмига) жавобгар бўлиш учун (айтгандирлар). Огоҳ бўлингиз, улар жуда ёмон юкни (яъни, гуноҳларни) орқалаб олибдилар» (Наҳл: 25).

Имом Мужоҳид ушбу оят тафсирида айтади: «Кофирлар ўзларининг гуноҳлари ва уларга итоат қилганларнинг гуноҳи юкини кўтаридилар. Бироқ уларга эргашганларнинг гуноҳи юкини кўтаришлари, уларга эргашганларнинг жазосини ҳеч ҳам енгиллатмайди» (Тобарий 14/200, Суютий 9/41).

Абу Дардо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни барча одамлар маълум бир йўл бўйлаб юради. Шунда уни ўлдирган одам олдидан ўтганида, у қичқириб юборади: «Эй Роббим! У мени (дунё ҳаётида) ўлдирди». Аллоҳ ундан сўрайди: «Сен нима сабабдан уни ўлдирдинг?» У айтади: «Менга фалончи буюрди». Шунда қотил ҳам, буйруқ берган ҳам жазоланади» (Ибн Абу Шайба 5/434, Табароний 10407. Қаранг: «Мажмаъ аз-заваид» 7/300).

Ушбу ҳадисда жиноятни содир этган кимсанинг оддий буйруқни бажарганлиги уни жазодан сақламаганига кўрсатма бор.

Биз мусулмонларни бу каби масалалар ечимини Аллоҳ ваколатни берган кимсаларга қолдиришларига чақирамиз. Аллоҳ бу ҳақида айтади:

«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83).

Салафлардан ривоят қилинишича, ушбу оятдаги «улил амру минҳум»дан мурод мусулмон ҳукмдорлар ва уламолар назарда тутилган (Қаранг: «Тафсир Ибн Абу Хотим» 5688, «Тафсир ад-Дуррул-мансур» 4/82, «Тафсир Ибн Атийя» 2/85).

Ўзини мусулмон ҳисобловчи полициячиларни ўлдириш каби масала ушбу оятга тўғридан тўғри дахлдор эканида ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Худди шундай аллақандай Абу Мунзир уламо эмаслигида, айниқса мусулмонларнинг ҳукмдори эмаслигида ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни дедилар: «Мўмин киши ўзини хорлаши керак эмас!» У зотдан сўрашди: «У қандай қилиб ўзини хорлайди?!» У зот жавоб берди: «Тоқати етмайдиган қийинчиликларни бўйнига олиш билан!» (Термизий 2254, Ибн Можа 4016. Қаранг: «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» 613).

Такфир – хатарли эшикдир!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг…

Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]

Шартларга риоя қилмасдан ва инсонни Исломдан чиқишига монелик қилувчи нарсаларни эътиборга олмай (маваниъ) кофирликда айблаш (такфир) гуноҳи кабиралар сарасига киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўъминни кофирлик билан айблаган киши(нинг гуноҳи) уни ўлдириш кабидир» (Табароний. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳул-жомиъ» 3/111).

Имом Қуртубий дедилар: «Кофирликда айблаш (такфир) – кўпчилик яқинлашган ва қоқилган хатарли эшикдир. Бу эшик олдида сара (инсонлар) тўхтади ва нажот топдилар. Нажотга нима тенг кела олади!» («ал-Муфҳим» 3/111).

Имом Ибн Обидин дедилар: «Куфр – хатарли нарсадир! Мен куфрга дохил бўлишига бир дона бўлса ҳам узрни топсам, (ўша) мўминни кофирликда айбламайман» («Фатавас-суғро» 4/224).

Ҳофиз Ибн Абдулбарр дедилар: «(Мусулмонни) кофирликда айблаб бўлмайди, илло ихтилоф бўлмаган нарсага асосланиш бундан мустасно» («ат-Тамҳид» 17/22).

Шайхулислом Ибн Таймия дедилар: «Кофирликда айблаш маълум шахснинг ҳолатига қараб фарқ қилиши мумкин. Чунки ҳар бир хатокор бидъатчи ёки жоҳил бўлиб қолмайди ва ҳар бир адашган кофир, фосиқ ёки оддий гуноҳкор бўлиб қолмайди» («Минҳажус-сунна» 5/250).

Ибн Таймия яна дедилар: «Ҳеч бир мусулмонни, ҳатто агар у хато қилса ёки адашса ҳам, унга ҳужжат барпо қилинмагунча, кофирликда айблаш мумкин эмас» («Мажмуъ ул-фатава» 12/468).

Ҳофиз Ибн Ҳажар дедилар: «Ўзида Исломни зоҳир қилган кимса, ундан (Исломдан) фақатгина худди шундай зоҳир бўлган далиллар асосидагина чиқади» («Фатҳул Борий» 2/314).

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб дедилар: «Менинг душманларим таъкидлашича, гўёки мен таҳминларимга асосланиб, ёки кофирларга бўлган муҳаббатим, ёки гуё мен жоҳил кимсаларни ҳужжат етиб бормасидан кофирликда айблар эканман. Буларнинг барчаси улкан бўхтондир. Бу каби сўзлар орқали улар одамларни Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) йўлидан адаштиришни истайдилар!» («Мажмуъу муаллифат» 3/14).

Яна Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб дедилар: «Биз барча уламолар иттифоқ қилгандан бошқа нарсаларда кофирликда айбламаймиз. Бу эса икки шаҳодатдир (Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Расулуллоҳ)» («ад-Дурарус-сания» 1/102).

Юқорида зикр қилиб ўтилганлар бизга кофирликда айблаш (такфир) қанчалик жиддий масала эканини кўрсатади. Бунга шунингдек фосиқликда айблаш (тафсиқ) ва бидъатда айблашни (табдиъ) киритиш мумкин. Аҳли сунна куфр амалини содир этган мусулмонни, унга қилаётган амали куфр эканлиги ҳақидаги ҳужжатни тушунтирмагунича, кофир демайди. Ҳужжатни қоим қилиш ҳуқуқи эса инсоннинг илм даражасига боғлиқ бўлади.

Қуръон ва Суннат амал ҳамда амални содир этувчи шахс ўртасини ажратади. Чунки ҳар қандай куфр амалини қилган инсон кофир ҳисобланмайди. Шунингдек, Исломнинг бирор ҳолатини инкор қилувчи ҳамда уни таъвил (хато талқин) қилувчи ўртасида фарқ бор. Чунки иккинчи ҳолатдагидан фарқли ўлароқ биринчи ҳолатдаги кофир ҳисобланади. Яна умумий ҳамда хос бўлган ҳолат ўртасида фарқ бор. Масалан, «Қуръон яралган» деган инсон кофир бўлишида ижмоъ қилинган. Бироқ шунга қарамай, агар бу сўзни муайян мусулмон айтса, бу масалани алоҳида кўриб чиқиш лозим. Буни шайхулислом Ибн Таймия изоҳлаб берадилар: «Баъзи мусулмонларнинг ҳукмдорлари жаҳмийларнинг «Қуръон яралган» ва «охиратда Аллоҳни ҳеч ким кўра олмайди» ва ҳ.к. гапларини айтишган. Улар бу сўзларни одамлар орасида ёйганлар. Уларнинг даъватига ижобат қилмаганларни қийноқлар остига олиб жазолаганлар ва уларга эргашмаганларни кофирликда айблаганлар. Бирор кимсани асирга олгач, Қуръон яралган деган эътиқодни тан олмагунича уни қўйиб юборишмаган. Буни эътироф қилганларнигина ўзларига ўринбосар қилиб тайинлаганлар ва шундайларгагина давлат хазинасидан ёрдам кўрсатганлар. Шундай бўлсада имом Аҳмад Аллоҳдан уларга раҳм қилишини ва уларни мағфират қилишини сўраганлар. Чунки имом Аҳмад уларнинг бу ишлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф иш қилаётганларини тушунишмаябди деб ҳисоблаганлар. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган нарсани тўғридан-тўғри инкор қилмаганлар. Бироқ улар матнларни хато талқин қилаётган ва буни уларга таълим берганларга кўр-кўрона эргашаётган эдилар» («Мажмуъ ул-фатава» 3/229-231).

Шайх Ибн Усаймин айтадилар: «Бирор кимсани қилган амали (яъни ширк ёки куфр) учун мушрик, кофир ёки лаънатланган дейиш мумкин эмас. Чунки бу масалалардаги ҳукм ўзининг шартлари ва таъқиқи (маваниъ) мавжуд. Биз рибо билан шуғулланаётганни лаънатланган демаймиз. Чунки у лаънатга дохил бўлишига тўсқинлик қилувчи бирор сабаб бўлиши мумкин. Масалан, илмсизлик ёки шубҳа ва ҳ.к. Ширк билан боғлиқ масала ҳам шунга ўхшайди. Биз маълум шахсни ширк қилаётган амали учун мушрик демаймиз. Чунки у билан бирга яшовчи уламоларнинг масъулиятсизлиги сабабли унга ҳужжат етиб бормаган бўлиши мумкин.[2] … Ўлганлардан бирор нарса сўрашлик ширкдир. Бироқ маълум шахсни шу каби амални содир этгани учун мушрик дейиш мумкин эмас, ҳатто бизга унга ҳужжат етиб боргани аниқ бўлмагунича» («ал-Қовлул-муфид шарҳ Китабит-тавҳид» 29-30).

Мусулмонларни кофирликда айблаш бидъат аҳлининг ўзгармас сифатларидандир. Имом Асбахоний айтадилар: «Аҳли сунна вал жамоа бир-бирларини кофирликда айбламайдилар, бир-бирини кофирликда айбловчи ҳавориж, рофизий ва қадарийлар каби бидъат аҳлидан фарқли ўлароқ. Агар уларнинг еттитаси бир мажлисга тўплансалар, улар албатта бир-бирларини кофирликда айблашлари оқибатида тарқаладилар. Улар яҳудий ва насоролар кабидирлар, Аллоҳ улар ҳақида айтади:

«Яҳудийлар: «Насронийлар ҳақ эмаслар», дейишди. Насронийлар: «Яҳудийлар ҳақ эмаслар», дейишди» (Бақара: 113)» («ал-Ҳужжа» 2/255).

Такфир масаласида инсонлар икки бир-бирига қарама қарши ҳолатга тушиб қолдилар. Бирлари ҳатто Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам кофир деганларни кофир дейишга қўрқадилар. Масалан, насроний ва яҳудийларни. Бошқалар эса мутлақо қарама-қарши ҳолатдалар. Улар ўзларини бунга ҳақлиман деб мусулмонларни кофирликда айблай бошладилар. Иш шу даражага етдики, бутун оламда фақатгина ўзини ва бир неча инсонларнигина мусулмон деб ҳисоблайдиганлар пайдо бўлди. Шунингдек улар ҳозирги вақтда ер юзида Ислом ери (дорул Ислом) йўқ деб ҳисоблайдилар.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, мен сизлар учун, Қуръон ўқийдиган ва унинг чиройи (яъни Қуръоннинг чиройи) унда кўринадиган ва у Исломнинг ҳимоясига турадиган кишидан хавф қиламан. Сўнгра у Қуръонни ортига ташлаб тарк этади ва ўз қўшнисига, уни ширкда айблаб қилич билан ташланади». Ҳузайфа розияллоҳу анҳу сўради: «Ё Расулуллоҳ, уларнинг қай бирлари ширкка яқинроқ, айбловчими ёки айбланувчими?!» Улар жавоб бердилар: «Йўқ, айбловчи» (Бухорий «Тарих» 297, Ибн Ҳиббон 81. Ҳайсамий, ҳофиз Ибн Касир ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ дедилар. «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 3201).

Кўриб турганимиздек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хавф қилган нарса бугунги кунимизда содир бўлди. Қанчадан қанча ҳақ йўлга эргашувчилар тўғри қилаябман деган гумон билан ўзларининг ақида ва манҳажларини бутунлай ўзгартириб юборишмоқда. Ҳаққа эргашиш нақадар ажойиб, аммо асосийси ўша ҳақ устида вафот топишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда айтиб ўтганлардан бўлиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Барча мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хавф қилган нарсадан қўрқишлари вожибдир.

Оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ Муҳаммад пайғамбаримизга, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга ихлос билан эргашганларга салавоту саломлар йўлласин.

[1] Бу хутбани «Ҳожат хутбаси» деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: «Сунан Ибн Можжа»: «Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ», «Сунан ат-Термизий», «Сунан Аби Довуд», «Сунан ан-Насоий», Абу Яълонинг «Сунан»и, Байҳақийнинг «Сунан»и, Табаронийнинг «ал-Муъжам ал-Кабир» ва Имом Аҳмаднинг «ал-Муснад» китоблари. Бу хутбанинг бир қисми Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида «Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам»да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун Шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг «Хутбатул Ҳожа» китобига мурожаат қилинсин.

[2] Шайх Усаймин одамларга ҳужжатни уламолар етказиши кераклигига ва уламоларнинг масъулиятсизлиги инсонни кофирликда айблашликка тўсқинлик қилувчи омил эканлигига кўрсатма бермоқдалар. Энди бирорта ҳам олими бўлмаган бизнинг ўлкалар (МДҲ) ҳақида нима ҳам дея оламиз?!

Барча араб давлатлари ҳукмдорларини кофирликда айбловчилар ҳақида
Савол: Савол Франция давлатидан: Бугунги кунимиздаги мусулмон ҳукмдорларни барчасини ёки баъзиларини кофирликда айбловчиларга бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши керак? Улар ҳаворижларми? Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин, (саволимизга) жавоб берсангиз!

Жавоб: Мусулмонларни оммавий равишда кофирликда айбловчилар, ҳаворижлардан ҳам баттарроқдирлар! Чунки улар ҳеч кимни истисно қилмадилар ва барча мусулмон ҳукмдорларга нисбатан кофирлик ҳукмини чиқардилар. Бу ҳаворижлар мазҳаби (йўли)дан баттарроқдир. Чунки бу инсонлар умумлаштирдилар!

Шайх Солиҳ ал-Фавзон «ал-Ижабат ал-муҳимма» 11.

Юклаб олиш: [667 Kb]

Кофирликда айблаш фитнаси
КОФИРЛИКДА АЙБЛАШ ФИТНАСИ

(ФИТНА АТ-ТАКФИР)

Шайх, муҳаддис, аллома Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари

Аллома, Абдулазиз ибн Боз, шайх ҳазратлари, раҳимаҳуллоҳнинг тақризи

Аллома, шайх Мухаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг таълиқи

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳнинг такфир масаласидаги сўзлари[1]

إن الحمد لله نحمده ونستعينه ونستغفره، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا، ومن سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له، ومن يضلل فلا هادي له، وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له، وأشهد أن محمداً عبده ورسوله.

أما بعد:

Умуман олганда кофирга чиқариш ва нафақат ҳокимларни кофирга чиқариш, балки уларни қўл остидаги тобеъларини ҳам кофирга чиқариш масаласига келсак, бу қадимда исломий фирқалардан бири бўлмиш ҳаворижлар деб танилган фирқа томонидан чиқарилган катта ва эски фитнадир.[2]

Афсуслар бўлсинки, баъзи даъватчилар ва жонбозлар бу масалада Китобу Суннатдан четга чиқишди ва бу (чиқиш)ни Китобу Суннат деб номлашди. Бунинг сабаби икки нарсада бўлди:

Биринчиси – илмнинг саёзлигида. Иккинчиси эса – буниси жуда муҳимдир – тўғри исломий даъватнинг асоси бўлмиш шаръий қоидаларни тушунмасликдадир. Бу қоидалардан четга чиққанлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир эмас, балки бир неча ҳадисларида мақтаган фирқадан четга чиққан ҳисобланади. Бу қоидаларни Аллоҳ Азза ва Жалла зикр қилди ва улардан четга чиққан одам Аллоҳ ва Унинг Росулига тескари бўлди деб тушунтирди. Бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги сўзларида айтилган:

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115). Дарҳақиқат, Аллоҳ – бу эса илм аҳлига  маълумдир: «Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса … биз уни кетганича қўйиб берамиз …» деб кифояланмади, балки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган қаршилик-хилофга мўминлардан бошқаларнинг йўлига эргашишни ҳам қўшиб: «Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича  қўйиб берамиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115), деди. Мўминларнинг йўлига эргашиш ёки уларнинг йўлига эргашмаслик – бу жуда муҳим масала. Чунки кимки мўминларнинг йўлидан юрса, у оламлар Роббиси ҳузурида нажот топган бўлади ва кимки мўминларнинг йўлига хилоф қилса унга жаҳаннам кифоя, у эса қандоқ ҳам ёмон жой!

Шунинг учун ҳам қадимда ва ҳозирда кўпгина гуруҳлар адашиб кетишди ва бунинг сабаби эса улар мўминларнинг йўли билан кифояланмай, Қуръон ва Суннатни тафсир қилишда ақлларига миниб олиб, ўз ҳавои-нафсларига эргашганлигидадир. Сўнг эса буни асос-қоида қилиб устига жуда хафвли натижалар берадиган нарсаларни қуришди. Бу билан улар солиҳ салаф (ўтмишдаги имом)ларимиз, Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин, ушлаган йўлдан чиқишди.

Ояти кариманинг ушбу: «… мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса …» қисмини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча саҳиҳ ҳадисларда қаттиқ таъкидладилар. Мен бу ҳадисларни қуйида келтираман. Улар нафақат илм аҳлига, балки оддий мусулмонларга ҳам маълумдир. Лекин уларга номаълум бўлган нарса шуки, бу ҳадислар Қуръон ва Суннатни тушунишда мўминларнинг йўлини ушлаш шарт эканлиги, унинг вожиблиги ва таъкидланганлигига далолат қилади. Такфир жамоати ёки ўзини жиҳодга мансуб дейдиган, аслида эса такфирнинг қолдиқлари бўлган тоифалар у ёқда турсин, кўпгина хос доирадаги жамоалар ҳам мана шу нуқтани унутганлар ёки унинг вожиблиги ва зарурлигига бепарволар.

Улар ҳам, булар ҳам дилларида солиҳ ва холис бўлишлари мумкин, лекин Аллоҳ Азза ва Жалла олдида нажот топганлардан бўлишлик учун бунинг ўзи кифоя бўлмайди. Чунки мусулмон киши икки шартсиз амали қабул эмас:

1. Аллоҳ Азза ва Жалла учун ниятини чин ва холис қилишлик;

2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлига чиройли эргашишлик.

Китоб ва Суннатга амал қилиш ва уларга чақиришда холис мусулмон бўлишнинг ўзи етарли эмас. Балки бунга тўғри, соғлом, аниқ ва ҳақ йўлга эргашишни ҳам қўшиш шартдир. Бу эса шу умматнинг солиҳ салафларининг йўлига эргашишсиз тўлиқ бўлмайди.

Мен ушбу зикр қилган масалага доир ҳадисларга етмиш уч фирқа ҳақидаги ҳадис ҳам киради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Яҳудийлар етмиш бир фирқага бўлинишди. Насоролар етмиш икки фирқага бўлинишди. Менинг умматим эса яқинда етмиш уч фирқага бўлинади. Уларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси дўзахда». (Саҳобалар): «У қайси (фирқа), эй Росулуллоҳ?» деб сўрашди. Ул зот: «Жамоат» деб жавоб бердилар. Бошқа ривоятда эса: «Менинг йўлимни ва саҳобаларимнинг йўлини ушлагани» деб айтилган. Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу жавоблари юқорида ўтган оятга тамоман мувофиқ келишини топамиз. Ушбу оятнинг («мўминларнинг йўли» деган лафзнинг) умумий маъносига биринчи галда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари киради. Китоб ва Суннатни яхши тушунган мусулмонга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Менинг йўлимни ушлагани» деганлари етарли бўларди. Аммо ул зот Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:

«Мўминларга марҳаматли ва меҳрибон» (Тавба: 128), деган сўзларига муносиб эканликларини амалда кўрсатдилар. Бинобарин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нажот топувчи фирқанинг аломатини айтишлари саҳобаларига ва улардан кейингиларга бўлган комил марҳамат ва меҳрибонликларига киради ва бу фирқага мансуб бўлганлар ул зотнинг йўлига ва у кишидан кейин саҳобаларининг йўлига эргашишади.

Шунинг учун ҳам оддий мусулмонларга, хусусан даъватчиларга Китоб ва Суннатни тушунишликда маълум бўлган воситалар: араб тили, «насх» ва «мансух» илми ва бошқа шу каби воситалар билан чекланмасдан, балки энг аввал Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари йўлига қайтишлари вожиб бўлади. Чунки улар ҳақидаги хабарлар ва сийратларидан маълумки, улар Аллоҳ Азза ва Жалла ҳузурида ибодат қилишда энг ихлосли бўлиб, Китобу Суннатни бизлардан кўра яхшироқ тушунишган ва бошқа мақталган сифатларга ҳам эга бўлишган.

Ушбу ҳадис илм ва фойдаси жиҳатидан тўғри йўлдаги халифалар ҳақидаги ҳадисга ҳам жуда ўхшайди. Бу ҳадис «Сунан»ларда Ирбоз ибн Сариядан, Аллоҳ ундан рози бўлсин, ривоят қилинган бўлиб, айтадики: «Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай ваъз қилдиларки, ундан қалблар титраб, кўзлар ёшланди. Биз: «Бу видолашув ваъзига ўхшайди. Бизларга васият қилинг, эй Росулуллоҳ» дедик. Ул зот: «Мен сизларга устларингиздан қора қул бошқарса ҳам қулоқ солиш ва итоат қилишни васият қиламан. Чунки, сизлардан ким (мендан кейин) умр кўрса, кўп ихтилофларни кўради. Сизларга менинг йўлим ва мендан кейинги тўғри йўлдаги халифаларнинг йўли вожиб бўлади, уни озиқ тишларингиз билан маҳкам ушланглар…». Бу ҳадис юқорида ўтган ҳадисни тасдиқлаб келади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар шахсида гавдаланган умматларини ўз йўлларига эргашишга чақириш билан чекланмадилар, балки: «Мендан кейинги тўғри йўлдаги халифаларнинг йўли» дедилар. Шундай экан, бундай ҳолатларда биз ақидамизни, ибодатларимизни, ахлоқимизни ва йўлимизни тушунмоқчи бўлсак, ушбу ҳақиқий бўлган асосга доим қайтиб туришимиз лозим бўлади. Мусулмон киши то нажот топган тоифага мансуб эканлигига амин бўлмагунича ҳар бир аҳком ва заруратларни тушуниши учун солиҳ салафларимиз йўлига қайтишдан бошқа иложи йўқдир. Мана шу ерда ўтмишдаги ва ҳозирги даврдаги кўпгина тоифалар юқоридаги оят далолат қилган нарсага, фирқаланиш ҳақидаги ва тўғри йўлдаги халифалар ҳақидаги ҳадисларнинг маъноларига эътибор бермай адашиб кетдилар. Бу билан улар, ўзларидан олдингилари каби, Китобу Суннат ва солиҳ салафларимиз йўлидан бурилиб кетишди. Ана шу бурилиб кетган тоифаларга қадимги ва замонавий ҳаворижлар ҳам киради.

Куфрда айблаш фитнасининг асоси – ҳозирги замонда ҳам, балки бир неча замонлар давомида ҳам – улар доим қайтариб турадиган:

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар кофирлардир» (Моида: 44), ояти бўлади. Улар бу оятни чуқур тушунмасдан хулоса қилишади ва аниқ илмсиз равишда келтиришади. Барчамизга маълумки, бу оят қайтарилади ва унинг охири уч хил лафз билан келади:

«… ана ўшалар кофирлардир» (Моида: 44),

«… ана ўшалар золимлардир» (Моида: 45) ва

«… ана ўшалар фосиқлардир» (Моида: 47). Бу оятларнинг биринчи лафзидаги: «ана ўшалар кофирлардир»иборасини далил сифатида келтирадиганларни тамоман жоҳиллиги шундан иборатки: улар шариат, яъни Қуръон ва Суннат матнларидаги «куфр» сўзи қаерда ва қандай ишлатилишини ҳеч бўлмаганда баъзисини билишмайди. Улар оятдаги бу лафздан  мурод диндан чиқиш ва бундай «куфрга кирган» шахс билан Исломдан ташқарида бўлган мушриклар, яҳуд ва насоролар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, деб ўйламасдан хулоса қилишади. Ҳолбуки, Қуръон ва Суннатнинг тилида «куфр» сўзи ҳар доим ҳам улар қайтараётган ва ўзларининг хато тушунчаларига эрк бераётган нарсани англатмайди. Чунки «Кофирлар» сўзи фақат бир маънони англатмаслиги жиҳатидан бошқа икки лафз – «золимлар» ва «фосиқлар» билан бир хил мақомдадир. Албатта золим ва фосиқ деб сифатланган киши диндан чиқди деб айтиш лозим бўлмаганидек, худди шундай кофир деб номланган кимсага ҳам бу тегишлидир. Бир сўзнинг бундай фарқланишига (араб) тили, ҳамда Қуръони Карим тили бўлмиш араб тилида нозил бўлган шариат далолат қилади. Шунинг учун ҳам мусулмонлар устидан – улар ҳокимлар бўладими, ёки уларнинг тобеълари бўладими – ҳукм чиқармоқчи бўлган ҳар бир кишига Китоб ва Суннатнинг кенг илми ва солиҳ салафлар йўлининг нурида бўлишлиги лозим бўлади. Китобу Суннатни ва улардан келиб чиқадиган масалаларни араб тили ва адабиётини дақиқ, яъни нозик тафсилотларини эгалламасдан туриб тушуниш мумкин эмас. Агар толиби илмнинг араб тилини билишлигида камчилиги бўлса, унга бу камчилигини тўлдирадиган нарсалар ичида ўзидан олдин ўтган ва айниқса, яхшилик билан гувоҳлик берилган уч авлод­ (салаф) имомлари ва олимларига мурожаат қилишлиги шарт бўлади.

Энди (муҳокама қилинаётган):

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар кофирлардир» оятига қайтсак. Бу оятдаги «куфр» дан нима тушунилади? Диндан чиқишми? Ёки бошқа нарсами?

Мен (Албоний) айтаманки: ушбу оятни дақиқ тушунишдан бошқа иложи йўқдир, чунки бу ерда «куфр» сўзидан мурод Исломнинг баъзи ҳукмларидан чиқиш бўладиган амалий куфрдир. Бу тушунчамизни ушбу умматнинг олими ва Қуръон таржимони бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос, розияллоҳу анҳумо, тасдиқлайди. Юқорида айтилган адашган тоифалардан бошқа ҳамма мусулмонлар бу кишини Қуръон тафсирида беназир имом эканлигига муттафиқдир. Худди биз бугун эшитаётганимиздек, ўша пайтда ҳам одамлар бу оятни саёз равишда, тафсилотсиз тушунишаётганини бул зот эшитган бўлса керак. Шунинг учун у киши, Аллоҳ ундан рози бўлсин: «Бу сизлар тушунган куфр эмас» деб, ҳамда: «Бу диндан чиқарувчи куфр эмас» ва яна: «Бу (ҳақиқий, катта) куфрдан паст турган куфрдир» деб айтди. Бу билан Ибн Аббос мўминлар амири Али розияллоҳу анҳуга қарши чиққан ҳаворижларни назарда тутган бўлса керак. Улар бу (қарши чиқиш)нинг натижасида эса мўминларнинг қонини тўкишди ва мушрикларга  қилмаган ишларини (мўминларга) қилишди. Шунинг учун ҳам (Ибн Аббос): «Иш улар айтаётгандек ёки ўйлаётгандек эмас, балки бу фақатгина (катта) куфрдан паст турган куфрдир» деди.[3]

Бу сўзлар ушбу оят тафсирига Қуръон таржимонининг қисқа ва равшан жавобидир ва бу шундай ҳукмки, мен юқорида айтиб ўтган шариат матнлари (Қуръон ва Суннат)ни ундан бошқаси билан тушуниш мумкин эмас.[4]

Яна Қуръон ва Суннатнинг кўпгина матнларида «куфр» сўзи зикр қилинган бўлиб, буларнинг ҳаммасини ҳам диндан чиқариб юборадигани деб тушунмаслик керак.[5] Масалан, «Саҳиҳайн»да Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан бўлган ҳадисда у киши айтадики: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир, у билан жанг қилиш эса кофирликдир». Бу ердаги «куфр»дан мурод тоатдан чиқиш бўлган гуноҳдир. Лекин одамлар орасида баён қилишда энг уста бўлган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «зажр» (урушиб бериш)да муболаға қилиб: «у билан жанг қилиш куфрдир» дедилар.

Бошқа бир жиҳатдан, бу ҳадиснинг биринчи қисмидаги: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир» сўзларини юқорида келтирилган оятларнинг учинчи лафзидаги:

«Кимки Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир» (Моида: 47), маъносида тафсир қилсак бўладими?

Жавоби: Баъзан бу фосиқлик диндан чиқарувчи «куфр» сўзи билан, баъзан эса диндан чиқармайдиган «куфр» сўзи билан маънодош бўлади. Бу ҳолда Қуръон таржимони айтгани каби: «(Катта) куфрдан пастроқ куфр» бўлади. Ушбу ҳадис «куфр» сўзи айнан шу маънода ҳам бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди, чунки Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деган:

«Агар мўминлардан бўлган икки тоифа (ўзаро) урушиб қолсалар, дарҳол уларнинг орасини ислоҳ қилинглар. Агар улардан бири бошқасига тажовуз қилса, сизлар тажовуз қилган (тоифа)га қарши то Аллоҳнинг амрига қайтгунича уруш қилинглар» (Ҳужурот: 9). Роббимиз Азза ва Жалла ҳақ тоифага тажовуз қилган гуруҳни зикр қилиб, тажовузкор гуруҳнинг кофирлиги ҳақида ҳукм чиқармади. Ваҳоланки, ҳадисда: «… у билан жанг қилиш кофирликдир» дейиляпти. Демак, мусулмон билан жанг қилиш (катта) куфрдан кичикроқ бўлган куфрдир. Бу эса худди Ибн Аббос олдинги оятнинг тафсирида айтган сўзлари кабидир. Мусулмонни мусулмон билан урушиши тажовуз, зўравонлик, фисқ ва куфр бўлиб, бундан «куфр» амалий ва эътиқодий куфр бўлишлиги келиб чиқади. Мана шундан ушбу сўзни дақиқ фарқлаш жорий бўлган. Бунинг баёни ва изоҳини ҳақли равишда ўз зиммасига шайхул-ислом Ибни Таймия раҳимаҳуллоҳ олган. Ундан сўнг буни зиммасига унинг содиқ шогирди Ибн ал-Қоййим ал-Жавзия олди. Чунки куфрни бундай фарқлаш байроғини кенг қамровли ва қиска сўзлар билан Ибн Аббос кўтарган бўлса, бу икки (олим) эса ушбу фарқлашга эътибор қаратиш ва уни қайтариб туриш фазилатига эга бўлишди. Ибни Таймия, раҳимаҳуллоҳ, ва унинг шогирди ва соҳиби Ибн ал-Коййим ал-Жавзия эътиқодий куфр билан амалий куфрнинг орасини ажратиш лозимлиги ҳақида доим такрорлаб келишган. Акс ҳолда эса мусулмон киши ўзи билмаган ҳолда қадимги ҳаворижлар ва уларнинг баъзи янги шериклари йўлиққани каби, мусулмонлар жамоасидан чиқиб кетиш фитнасига йўлиқиб қолади.

Хулоса: Дарҳақиқат, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «… у билан жанг қилиш эса куфрдир» деган сўзлари мутлақ диндан чиқишни англатмайди. Бу борадаги ҳадислар жуда кўп бўлиб, уларнинг мажмуи юқоридаги оят ҳақида чегараланган тушунчасида қотиб қолган ва уни эътиқод куфри деб тафсир қилишни лозим қилганларга қарши қатъий далил бўла олади. Бинобарин, ҳозирги вақтда бизга ушбу ҳадис етарли, чунки у мусулмон кишининг ўз биродари билан бўлган жангни эътиқодий куфр эмас, балки амалий куфр маъносида эканлигига ҳал қилувчи далилдир.

Энди такфир жамоати ёки улардан келиб чиққанларга қайтсак. Улар «куфр» ва «диндан қайтиш» сўзларини ҳокимларга, у (ҳоким)ларнинг қўл остида яшовчиларга, у (ҳоким)ларнинг бошқарувига кирганларга ва у (ҳоким)ларнинг вазифасини бажарувчиларга нисбатан мутлақ тарзда ишлатишади. Бу эса уларнинг «катта гуноҳ қилганлари сабабли кофир бўлишди» деган бузуқ тушунчага асосланганлидир.[6]

Эслатиш ва ҳикоя қилиб бериш фойдали бўлган ишлардан бири менинг «такфир жамоати»да бўлган баъзи шахслар билан бўлган учрашувимдир. Кейин эса Аллоҳ Азза ва Жалла уларни ҳидоят қилди.

Мен уларга айтдим: Сизлар ҳокимларни кофирликда айблаяпсизлар. Лекин нима учун масжидларнинг имомлари, даъватчилари, муаззинлари ва хизматчиларини ҳам кофирликда айблаяпсизлар? Нима сабабдан мадрасалар ва бошқа ерлардаги шаръий билимлар берадиган устозларни кофирликда айблаяпсизлар?

Улар: Чунки булар Аллоҳ нозил қилганидан бошқа нарса билан ҳукм юргизаётган ҳокимларнинг ҳукмларидан рози бўлишяпти, деб жавоб беришди.

Мен айтаман: Агар бу ризолик Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқа нарса билан ҳукм қилишга бўлган қалб розилиги бўлса, унда амалий куфр эътиқодий куфрга айланади. Қайси бир ҳоким Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқа нарса билан ҳукм юргизаётганида ҳозирги асрда бу ҳукм лойиқ деб ҳисоблаб, шу билан бирга Қуръон ва Суннатдаги шаръий ҳукм лойиқ эмас деб эътиқод қилса, унда шак-шубҳасиз у ҳоким фақатгина амалий куфр билан эмас, балки эътиқодий куфр билан ҳам кофир бўлади. Кимки бунга рози бўлиб, буни эътиқод қилиб олса, у ҳам шу (эътикодий куфр)га йўлиқади.[7]

Кейин мен уларга айтдим: Биринчидан, сизлар Ғарбнинг куфр қонунлари билан ҳукм юритаётган ҳамма ҳокимлар, ёки уларнинг катта қисмидан Аллоҳ нозил қилган Диндан бошқаси билан ҳукм юритиши ҳақида сўралса, улар албатта: «Чунки бу қонунлар билан ҳукм юритиш ҳозирги замонда ҳақ ва энг тўғри (йўл)дир, ва Ислом бўйича ҳукм юритиш мумкин эмас» деган жавобни беришади, – деб аниқ айтолмайсизлар. Чунки бундай қилишса, шубҳасиз ҳақиқий кофир бўлишади.

Энди уларнинг қўл остидаги тобеъларига келсак, улар ичида олимлар, солиҳ кишилар ва бошқалар ҳам бор. Қандай қилиб уларни фақатгина мана шу ҳукумат остида яшаётганликлари учун кофирга чиқарасизлар? Бу ҳукумат уларни қандай бўлса, сизларни ҳам шундай қамраб олгандир. Лекин сизлар анавиларни кофир-муртад дея эълон қилиб, Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритиш вожиб деяпсизлар. Сўнгра эса ўзларингизни оқлаш учун: «Шаръий ҳукмга фақатгина хилоф қилишнинг ўзи, мана шу мухолиф киши ҳақида диндан чиқди дейишни вожиб қилмайди», деяпсизлар! Бу эса сизлардан бошқалар айтаётган сўзнинг айнан ўзидир. Сизлар фақатгина (уларнинг сўзларига) ўша одамларнинг кофирлиги ва муртадлигини ноҳақ равишда қўшиб қўйяпсизлар холос.

Яна у «жамоа»дагиларнинг хато ва залолатини тушунтирадиган саволлар жумласидан, уларга қаратилган қуйидаги савол ҳам бор: Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг Пайғамбари эканлигига гувоҳлик бераётган, намоз ўқиётган кишини қачон диндан чиқиши ҳақида ҳукм чиқарилади? Бир марта (ҳукм чиқарса) кифоями? Ёки унинг муртад эканлигини эълон қилиш шартми?!

Дарҳақиқат, улар бу саволнинг жавобини билмайдилар ва тўғри йўлга эргашмайдилар. Биз уларга қуйидагича мисолни келтиришга мажбурмиз. Айтамизки: Бир қози борки, у шариат бўйича ҳукм чиқаради. Бу эса унинг одати ва қоидаларидандир. Аммо бир марта ҳукм чиқарганида қадами қоқилди ва шариатга хилоф ҳукм чиқариб ҳақни золимга берди, мазлумга эса уни тақиқлаб қўйди. Бу ерда у Аллоҳ нозил қилгандан бошқаси билан ҳукм юритгани аниқдир. Бунда уни диндан чиқиб кофир бўлди, дейсизларми?

Сизлар: Йўқ, чунки бу бир марта содир бўлди, дейишингиз мумкин.

Унда биз яна айтамизки: Бу ҳукм иккинчи марта содир бўлди, ёинки у бошқа бир ҳукм чиқариб яна шариатга хилоф иш қилди. У кофир бўладими? Кейин биз уларга қайтара бошлаймиз: «Уч марта, тўрт марта бўлди. Қачон уни, кофир бўлди, дея оласизлар?» Улар ҳеч қачон шариатга хилоф бўла туриб, диндан чиқармайдиган ҳукмларнинг чегарасини айтолмайдилар.

Шунингдек, улар бунинг акси бўлганда эди ушбу (кофирга чиқариш)ни тўлиқ қила олишарди. Агарда биринчи ҳукмнинг ўзидаёқ у Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм юритишни яхши, яъни ҳалол санаса ва шариат ҳукмини таҳқирлагани аниқ ва равшан бўлса, унда шу заҳоти унинг муртадлиги ҳақидаги ҳукм биринчи марта содир бўлганидаёқ тўғри бўлади.

Бунинг аксида эса, агар у шариатга хилоф қилиб кўпгина қарорларида ўнлаб ҳукмларни чиқарганини кўрсак, ва: «Нега Аллоҳ Азза ва Жалла нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм чиқардинг?» деганимизда, у жавоб тариқасида: «Мен ўзим учун қўрқдим» ёки, масалан: «Пора олдим», деса. Унда ҳукмлар сони жиҳатидан бу ҳолат (юқоридаги) биринчи ҳолатдан кўра ёмонроқ бўлади. Лекин шу билан бирга биз токи у қалбидаги нарсани, яъни Аллоҳ нозил қилган ҳукмни нотўғри деб ҳисоблашини изҳор қилмагунича, унинг куфри ҳақида гапира олмаймиз. Фақатгина (изҳор) қилганда, унинг кофир-муртадлигини айта оламиз.

Умумий хулоса шуки, куфр зулм ва фисққа ўхшаб икки турга бўлинишлигини билиш жуда зарурдир:

Диндан чиқариб юборадиган куфр, зулм ва фисқ. Бу эса қалбида бу ишларни ҳалол деб эътиқод қилиши (истиҳлол қалбий)га тааллуқлидир.

(Уларни) диндан чиқармайдиган иккинчи тури эса амал билан ҳалол санаш (эътиқодий бўлмаган истиҳлол амалий)га боғлиқдир.

Барча гуноҳлар борки, айниқса ҳозирги замонда тарқалганлари: рибо, зино, маст қилувчи ичимликлар ичиш ва бошқалари амалий куфрдир. Биз бу (ишларни қилаётган) осийларни фақатгина гуноҳ қилганлари учун ва бу ишни амалда ҳалол санаганлари учун кофирликда айблашимиз мумкин эмас. Лекин бизга улар аниқ ва ишонч билан Аллоҳ ва Унинг Росули ҳаром қилган ушбу нарсаларни қалбларининг ичидан ҳаром деб санамаётганликлари аён бўлса, (шунда уларни кофирликда айблашимиз мумкин бўлади). Биз уларга қалби бу тескариликка учраганини билгандагина, кофир-муртад деган ҳукм чиқарамиз. Бироқ буни аниқ билмасак, бизга уларни куфрда айблашга йўл йўқдир, чунки биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларидаги ваъидга учрашимиздан қўрқамиз: «Агар бир киши ўз биродарига: «Эй кофир» деса, иккаласидан бири шу (куфр) билан қайтади» дедилар. Бу маънодаги ҳадислар кўп ривоят қилинган. Мен далил сифатида қадри улкан бўлган бир ҳадисни эслатиб ўтаман. У ҳам бўлса мушриклардан бири билан урушган саҳобий қиссаси бўлиб, ўшанда мушрик қиличнинг зарбаси остида турганини кўрганидан сўнг: «Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман» деди. Лекин у саҳобий бунга эътибор бермасдан уни ўлдириб қўйди. Бунинг хабари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганида, ул зот у (саҳобийнинг иши)ни қаттиқ инкор қилдилар. Шунда саҳобий ўзини оқлаб, ўша мушрик фақат ўлимдан қўрқиб ўша сўзларни айтганини сабаб қилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавоблари эса: «Ахир сен унинг қалбини ёриб кўрдингми?!» бўлди. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

Шундай қилиб, эътиқодий куфрнинг оддий амалга асос бўлган алоқаси йўқ[8], аммо унинг қалбга катта боғлиқлиги бордир. Бинобарин, биз фосиқ фожир, ўғри, зинокор, рибохўр ва шу каби шахсларнинг қалбидаги нарсасини – токи уларнинг сўзлари ичидагисини бизга билдирмагунча – била олмаймиз. Аммо унинг иши шариатга хилоф қилишликка асослангани учун биз унга: сен фосиқлик қилдинг ёки фожирлик қилдинг, деймиз, лекин: кофир бўлиб динингдан қайтдинг демаймиз ва то бизга (ичидагиси) зоҳир бўлиб, Аллоҳ Азза ва Жалла олдида муртадлиги ҳақида ҳукм чиқаришда бизга оқлов бўлмагунича шундай қилинади. Сўнгра эса унга Исломда маълум бўлган ҳукм келади, у ҳам бўлса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким динини ўзгартирса, уни қатл қилинглар» деган сўзларидир.

Кейин мен мусулмонларнинг ҳокимларини куфрда айбловчи сўзларини такрорлаётганларга айтдим ва буни айтишдан тўхтамайман ҳам:

Хўп, бу ҳокимларни кофир-муртад деб, уларнинг тепасида олий ҳукмдор бор ҳам дейлик. Ундай пайтда – ҳолат ҳам шундайки – бу олий ҳукмдор уларга (куфр иш қилгани учун) ҳад (шаръий жазо)ни ижро этиши керак бўлади. Келинг, баҳснинг мазмунини аниқлаштириш учун даъволарингизни тасдиқлаб ҳам кўрайлик, аммо сизлар ҳозирги вақтда амал қилиш нуқтаи назаридан бу ҳокимларнинг кофир-муртадлигидан қандай фойда олаяпсизлар? Ва нима ҳам қила оласизлар?![9]

Агарда улар: Дўст тутиш (ал-вало) ва безор бўлиш (ал-баро) учун дейишса, унда айтамизки: дўст тутиш ва безор бўлиш қалбда ва амалда қўлдан келганича муҳаббат ва адоват қилиш билан боғлиқ бўлиб, уларнинг мавжуд бўлиши учун куфрни эълон қилиш ва муртадлик ҳақидаги ҳукмни ёйиш шарт қилинмайди. Ҳаттоки, дўст тутиш ва безор бўлиш бидъатчи, осий ва золимга ҳам тегишли бўлади.

Кейин мен бу одамларга айтаман: Кофирлар Ислом ерларининг кўпини босиб олишган ва биз, афсуски, яҳудийлар томонидан Фаластинни босиб олиниши каби фитнага йўлиққанмиз. (Аҳвол шундай бўлгач) сизлар ана у (куфрда айблаётган ҳоким)ларни нима ҳам қила оласизлар?! Охир-оқибатда эса ўша сиз уларни кофир деб гумон қилаётган ҳокимлар билан ёлғиз қоласизлар холос?![10]

Шундай экан, бу мавзуни четда қолдириб, мусулмон ҳукуматининг асоси бўлган қоидани тадбиқ қилишдан бошланглар. Бу иш эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлига эргашиш билан бўлади. Бу шундай йўлки, унинг устида ул зот ўз асҳобларини тарбия қилиб, унинг низоми ва асосларида уларни ўстирдилар…

Аллоҳ Таоло:

«У (Аллоҳ) - гарчи мушриклар ёқтирмасаларда – Ўз Росулини Ҳидоят ва Ҳақ Дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир» (Саф: 9), деган. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ҳушхабар берувчи ҳадисларида ҳам бу оят яқинда амалга ошишининг хабари берилган. Демак, мусулмонлар бу Қуръоний матн ва илоҳий ваъдани ҳаётда амалга ошира олишлари учун равшан ва тушунарли йўлдан юришлари керак ва бундан бошқа чоралари ҳам йўқ. Бу йўл мана бу (одам)ларнинг кофир-муртад деб гумон қилаётган ҳокимларга қарши ғазабини сочиш йўли бўладими? Бундан ташқари, бу гумонлари билан – у гумонлари эса хатодир – бирон иш қилиш қўлларидан келмайди. Хўш, унда ўша йўл қандай?

Шак-шубҳасиз, тўғри йўл шуки – у ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо такрорлаб, саҳобаларига ҳар хутбаларида эслатиб: «Энг яхши ҳидоят – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятидир» деганлар. Барча мусулмонлар, хусусан исломий ҳукуматга қайтиш ҳақида қайғураётганлар, бу ишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлаган нарсадан бошлашлари керак бўлади. У ҳам бўлса, биз қисқагина икки сўз билан ифодалайдиган: «Тасфия (поклаш) ва тарбия»дир.

Шунинг учун биз мустаҳкам ва собит бир ҳақиқатни биламизки, ундан ҳокимларни куфр билан айблашда чуқур кетган кишилар ғафлатдадир ёки унга бепарводирлар. Чунки уларда фақатгина ҳокимларни кофир деб эълон қилишлик бўлиб, кетидан эса ҳеч вақо йўқдир. Аммо улар ҳокимларни кофирга чиқаришликда қайсарлиқ қилаверишади, сўнг эса улардан фитналар ва балолардан бошқа ҳеч нарса содир бўлмайди!!

Бу одамлар сабабли охирги йилларда (турли) воқеалар содир бўлди: Маккаи Ҳарамдаги фитнали воқеъадан бошлаб, то Мисрда бўлган фитна, яна (Миср ҳокими Анвар) Саадатнинг ўлдирилиши ва ниҳоят Сурияда, энди бўлса Мисрда ва Жазоирдаги фитналар бунга мисолдир. Ҳар кимга эса кўриниб турган нарса шуки: бу фитналар ва балолар сабабли айбсиз мусулмонлар қонини хор қилиниши кўпгина бахтсизлик ва фалокатларга олиб келди.

Буларнинг барчаси ўша одамларнинг кўпчилиги Китобу Суннат матнларига хилоф иш қилганликлари сабабидандир. Бу матларнинг асосийси:

«Дарҳақиқат, сизлар учун – Аллоҳ ва Охират Кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп эслаганлар учун – Аллоҳнинг Росулида гўзал ибрат-намуна бордир» (Аҳзоб: 21), оятидир. Агарда биз фақатгина сўзда эмас, балки ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг ҳукмини ерда ўрнатмоқчи бўлсак, ўша биз уларга қарши урушиш у ёқда турсин, ҳатто уларга юзма-юз бўлишга ҳам қодир бўлмаган ҳокимларни кофирликда айблашдан бошлаймизми? Ёки албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлаган нарсадан бошлаймизми? Шак-шубҳасиз, бунинг жавоби: «… сизлар учун Аллоҳнинг Росулида гўзал ибрат-намуна бордир». Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нимадан бошладилар?

Илмнинг ҳидини сезган ҳар қандай киши ўз эътиқодида аниқ биладики, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақни қабул қилишга мойил деб ўйлаган алоҳида шахсларни даъват қилишдан бошлаганлар. Кейин ул зотнинг чақириғига ўша саҳобалар ижобат қилишди. Бу эса сийратдан маълумдир. Сўнгра мусулмонлар Маккада азоблар ва қийинчиликларга йўлиқишди. Кейин биринчи ҳижратга, сўнгра эса иккинчи ҳижратга бўлган буйруқ келди, токи Аллоҳ Азза ва Жалла Мадинаи Мунавварада Исломни мустаҳкам қилди ҳам. Сўнг ўша ерда тўқнашувлар, кейин эса мусулмонлар ва кофир (араб)лар билан бир томондан, яҳудийлар билан иккинчи томондан урушлар бўлди, ва ҳоказо.

Шунинг учун, одамларни ҳақиқий Исломга ўргатишликда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлаганларидек бошламоқдан ўзга иложимиз ҳам йўқ. Лекин биз фақатгина таълим билан чекланмаслигимиз керак, чунки Исломга бегона бўлган ва унга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бидъат ва янгиликлардан иборат нарсалар кириб қолган ва улар Исломнинг буюк биносининг емирилишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам даъватчилар Исломнинг ичига кириб қолган бундай нарсаларни тозалашдан бошламоқлари лозим.

Бу эса биринчи асос: «Тасфия» (поклаш, тозалаш) дир.

Иккинчи асосга келсак, у мана шу тозалаш билан боғлиқ бўлиб, ана ўша  покиза Исломда ўсаётган мусулмон ёшларни тарбиялашдир.[11]

Агар биз деярли бир авлод замонида мавжуд бўлиб келган исломий гуруҳларнинг ғояларини ва тажрибларини воқеъликда ўргансак, уларнинг кўпчилиги – гарчи исломий ҳукуматни хоҳлаётгани ҳақида шовқин-сурон кўтараётганига қарамай – биз айтиб ўтган нарсаларнинг биронтасидан фойда олмаётганини ёки фойда келтирмаётганини топамиз. Уларнинг бу ишлари эса тўғрилигини ҳеч қандай исботи бўлмаган кучсиз далил асосида бўлиб, кўпгина айбсиз одамларнинг қонларини тўкилишига сабаблардан биридир.

Биз ҳозир ҳам уларнинг Китоб ва Суннатга хилоф эътиқодлари-ю ва Китобу Суннатга тескари бўлган ишлари ҳақида тўхтовсиз эшитиб келмоқдамиз ва шу ўринда Китобу Суннатга хилоф равишда муваффақиятсиз бўлган такрорий уринишларини айтмасак ҳам бўлаверади…

Агарда мусулмоннинг эътиқоди Китобу Суннатга мувофиқ бўлса, шубҳасиз, унинг ибодати тезда тўғриланиб, унинг ахлоқи ва йўли ҳам тўғриланади ва ҳоказо.

Афсуски, бу одамлар ушбу хайрли сўзларга амал қилмай, мусулмон давлатини ўрнатишликни талаб қилиб бақириб-чақиришмоқда. Аммо бу иш уларга фойда бермаяпти. Аллоҳга қасамки, шоирнинг ушбу сўзлари улар ҳақида ростдир:

Сен нажотни хоҳлайсан, лек унинг йўлида эмассан,

Кема (билан) эса қуруқликда суза олмас(сан).

Шоядки, мен бу айтган сўзларимда ҳар бир инсофли учун уни қониқтирадиган ва ҳар бир ноинсофни тўхтатадиган нарса бордир, ва Аллоҳдан ёрдам сўраб қоламиз.

Шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимахуллоҳ ҳазратларининг тақризи[12]

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وأصحابه ومن اهتدى بهداه أما بعد:

Мен мусулмон нашрларининг саҳифаларида чоп этилган фазилатли шайх Муҳаммад Носируддин Албоний икром қилган фойдали жавобни ўқидим. У ҳам бўлса, у кишининг «Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм юргизган кишини куфрда айблаш» ҳақидаги саволга фазилат билан берган жавобидир.

Мен у ерда тўғри сўзларни топдим. У киши (сўзларида) ҳақни топиб мўминларнинг йўлини ушлади. У, Аллоҳ уни муваффақ қилсин, Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм қилган кишини фақатгина унинг амалидан келиб чиқиб ва бу ишни қалбида ҳалол санашини билмасдан туриб, ҳеч ким уни куфрда айблаши мумкин эмаслигини тушунтирди. У далил сифатида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бўлган ва бошқа салафлардан бўлган хабарларни келтирди. Шубҳасиз, Аллоҳ Таолонинг:

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар кофирлардир» (Моида: 44),

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар золимлардир» (Моида: 45),

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир» (Моида: 47), сўзларига келтирган тафсири тўғридир.

У киши куфр худди зулм ва фисққа ўхшаб икки турли: катта ва кичик бўлишини тушунтирди.

Кимки Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм юритишни, ёки зинони, ёки рибони, ёки ҳаромлигига ижмоъ бўлган бошқа ҳаром нарсаларни ҳалол санаса, у катта куфр, катта зулм ва катта фисқ қилган бўлади. Кимки буни ҳалол санамасдан қилса, у кичик куфр, кичик зулм, кичик фисқ қилган бўлади. Бу эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан бўлган ҳадисларига мувофиқдир: «Мусулмонни сўкиш – фосиқлиқ, у билан жанг қилиш эса – кофирликдир». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан фақат кичик фисқ ва кичик куфрни ирода қилганлар ва бу мункар ишдан нафратлантириш-қўрқитиш учун мутлақ (яъни,чегараланмаган ҳолда куфр ва фисқ) лафзларини ишлатдилар.

Шунингдек, яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари ҳам мисолдир: «Одамлардаги икки иш куфрдир: насаб билан таъна қилиш ва маййит учун (норози бўлиб, дод-вой солиб) йиғлаш». Буни Муслим «Саҳиҳ» ларида ривоят қилган. Ул зотнинг: «Мендан сўнг ўзаро бошларингизни чопадиган куфрга қайтмангизлар» сўзлари ҳам шулар жумласидан. Буни Бухорий ва Муслим Жарир розияллоҳу анҳудан келтиришди. Бу маънодаги ҳадислар кўпдир.

Ҳар бир мусулмонга ва айниқса илм аҳлига, собитқадам бўлиши ва Китобу Суннат, ҳамда бу уммат салафлари йўлининг нурида ҳукм чиқариши лозим бўлади. Шунингдек, тафсилотсиз равишда мутлақ ҳукмларни чиқараётган кўпгина одамларнинг хавфли йўлидан хазар қилиши лозим бўлади.

Илм аҳли эса Аллоҳ Субханаҳуга тафсилот билан даъват қилишлик, инсонларга Китобу Суннатдан бўлган далиллар билан Исломни тушунтиришлик, уларга бу йўлни ушлашга тарғиб қилишлик, холис насиҳат билан бирга Ислом аҳкомларига хилоф бўлган ҳар қандай нарсадан нафратлантиришлик ҳақида қайғуриши лозим бўлади.

Шундагина улар ҳақ йўлни тушунтириб, унга тарғиб қилишда ва унга хилоф бўлган амаллардан огоҳлантиришда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва тўғри йўлдаги халифалар, ҳамда ул зотнинг рози бўлган саҳобалари йўлидан юраётган бўлишади. Бу эса Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзларига мувофиқдир:

«Аллоҳга чақириб, солиҳ амаллар қилган ва: «Мен – мусулмонлардан бириман» деганнинг сўзидан ҳам гўзалроқ сўз борми?» (Фуссилат: 33), ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги сўзларига:

«Айтгин: «Бу менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашганлар аниқ ҳужжат-ишончга эгамиз. Аллоҳ айбу – нуқсондан пок, ва мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108), ҳамда Субҳанаҳунинг ушбу сўзларига мувофиқ бўлади:

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).

Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига мувофиқ: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга шу яхшиликни қилувчисига бўлган ажрга ўхшаш ажр бордир» (Имом Муслим ривояти). Ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу: «Кимки ҳидоятга чақирса, унга шу ҳидоятга эргашганларга ўхшаш ажр бўлади. Эргашганларнинг ажри бу билан камаймайди. Кимки залолатга чақирса, унга шу залолатга эргашганларнинг гуноҳи каби гуноҳ ёзилади. Залолатга эргашганларнинг гуноҳи бу билан камаймайди» (Имом Муслим ривояти), сўзларига ҳам мувофиқдир. Ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розияллоҳу анҳуни Хайбардаги яҳудийларга жўнатаётганларида унга айтган мана бу сўзларига ҳам мувофиқдир: «Уларни Исломга чақир ва улар устидаги Аллоҳнинг ҳақлари ҳақида хабар бер. Аллоҳга қасамки, сен сабабли бир кишини Аллоҳ ҳидоят қилса, бу сен учун қизил туялардан ҳам яхшироқдир» (Бухорий ва Муслим) бу ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ қилишди.

Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўн уч йил туриб, одамларни Аллоҳнинг яккалигига ва Исломга киришга холис насиҳат, ҳикмат, сабр ила гўзал услублар билан чақирдилар. Токи у кишининг раҳбарлиги ва саҳобаларининг раҳбарлиги остида тақдирида бахтли кишилар Исломни қабул қилишди. Кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилдилар ва ўз саҳобалари билан Аллоҳ Субҳанаҳуга ҳикмат ва яхши ваъз билан, ҳамда сабр ва энг яхши бахс билан чақиришда давом этдилар. Ниҳоят Аллоҳ кофирларга қарши қилич билан жиҳод қилишни буюрди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг саҳобалари эса буни комил суратда адо этишди. Аллоҳ уларга ёрдам берди, қувватлади ва уларга гўзал оқибатни насиб қилди. Уларга Қиёмат кунигача яхшилик билан эргашганларга ҳам Аллоҳнинг ёрдами ва гўзал оқибати шундай бўлади. Аллоҳдан бизларни ҳам уларга яхшиликда эргашганлар қаторидан қилишлигини сўраймиз. Ва яна, токи Ул Зот Субҳанаҳуга йўлиққунимизча бизларга ва Аллоҳга чақираётган биродарларимизга ўткир ақл (ва эътиқод), гўзал амаллар ва ҳақ йўлда сабр беришини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Чунки бу ишда Ул Зот – ёрдамчи ва ҳомий, ҳамда бунга Қодир Зотдир.

وصلى الله وسلم على نبينا محمد وآله وأصحابه ومن تبعهم بإحسان إلى يوم الدين.

Аллома Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг

Албоний ва Ибн Бозларнинг сўзларига изоҳи

Икки шайхнинг сўзларидан тушуниладиган нарса шуки:[13] куфр уни ҳалол қилиб олган кимсага тааллуқлидир. Кимки ҳукм чиқарганда, уни осийлик ва хилоф эканлигини билган бўлса, у кофир бўлмайди. Чунки у буни ҳалол санаб эмас, балки қўрқув, ожизлик ёки шунга ўхшаш сабаб билан қилди. Шунинг учун (Моида сурасининг юқорида келтирилган) уч оятнинг уч ҳолатдаги ўрни бор:

Кимки Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм қилиб, Аллоҳнинг Дини ўрнига алмаштириб шу ишни қилса, бу иш диндан чиқарувчи куфр бўлади, чунки у ўзини Аллоҳ Азза ва Жалла билан бирга ҳукм чиқарувчи қилиб қуйди. Шунингдек, у Аллоҳнинг шариатидан нафратланади.

Кимки ўз ҳавои – нафси, ёки ўзи учун қўрққани ёки шунга ўхшаш сабаблар билан ҳукм чиқарса, у кофир бўлмайди. Лекин бу фисққа ўтган бўлади.

Кимки адоват қилиб ёки зулм қилиш учун ҳукм чиқарган бўлса – бу қонунлар чиқаришда эмас, балки шахсий ҳукм-қарорларда бўлса – масалан инсонга қарши ундан ўч олиш учун Аллоҳ нозил қилган ҳукмдан бошқаси билан ҳукм қилса, у золим дейилади.

Шунинг учун ҳам (бу амалларнинг ушбу оятлардаги) тавсифи ҳолатга қараб нозил бўлгандир.

Уламолар ичида шундайлар ҳам борки, улар: Бу тавсиф битта шахс ҳақида нозил бўлиб, ҳар бир кофир золим бўлади ва ҳар бир кофир фосиқ бўлади, – дейишади. Далил сифатида эса Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзларини ҳам келтиришади: «Кофирлар золимдир» ва «Фосиқларнинг борар жойи Дўзах оловидир», бу (охирги оятдаги фисқдан мурод) эса катта фисқдир.

Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ айтганидек: Ва лекин иш қандай бўлмасин, натижа қандай бўларкин? деб қараш лозимдир. Чунки бу масала назарий эмас, балки унинг амалий татбиқ қилиниши муҳимдир. Демак, натижа қандай бўларкин?

وصلى الله وسلم على نبينا محمد وآله وأصحابه ومن تبعهم بإحسان إلى يوم الدين.

[1] Аллома Албонийнинг бу сўзлари 670-кассетани тўлдирган (12/5/1413 ҳ. – 7/11/1993 м.) ва Уккоша Абдулманнон тайёрлаган «Албоний ва бошқа олимларнинг фатволарини солиштирмаси» (238-253 с.) деган китобига кирган. Уни «Салафий» журнали (№1) 1415 ҳ.й. ва «Муслимун» жаридаси (№556 5/5/1416 ҳ.й. – 29/9/1995 м.й.) нашр этган.

[2] Ҳаворижлар – фирқалар ҳақидаги китобларда зикр қилинган бўлиб, уларнинг кўпгина тоифалари мавжуд. Уларнинг ичида ҳозирда ҳам мавжуд бўлиб, «ибозий»лар номи билан танилган тоифа бор. Бу (ибозийлар) охирги вақтларгача ўз-ўзи билан овора бўлиб даъват фаолиятини кўрсатмай келаётган эди. Лекин охирги пайтларда улар фаолиятини бошлаб баъзи рисолалар, китоблар ва ақидаларини тарқатмоқдалар. Ушбу (ақида)лари қадимги ҳаворижларнинг эътиқодидир. Фақатгина (ибозийлар) шиаларнинг баъзи хислатлари билан яширинмоқда, бу эса (уларнинг) эҳтиёткорлигидир. Улар: «Биз ҳаворижлар эмасмиз» дейишади. Ҳақиқат эса шундан иборатки, исмлар ўша номланган нарсанинг асл моҳиятини ўзгартирмайди. Уларнинг (қадимги) ҳаворижлар билан мувофиқ келадиган (эътиқод)ларидан бири шуки: катта гуноҳ қилганларни кофирликда айблашликдир.

[3] Бу саҳиҳ асарга аллома қилган таҳрижини қаранг: («Силсилятул-аҳадисис-саҳиҳа») 6-ж., 109-с., №2552.

[4] Шайх Ибн ал-Усаймин аллома Албонийнинг ушбу сўзларига таълиқ сифатида қуйидагиларни айтди: Шайх Албоний далил сифатида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бўлган асарни келтирди. Ушбу асарни қабул қилган бошқа олимлар ҳам шундай қилишган. Унинг санади ҳақида айримлар баъзи гапларни гапиришган бўлса ҳамки, улар бу асарни унинг саҳиҳлиги ва кўпгина шаръий матнларга мувофиқ келгани учун қабул қилишгандир. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмонни сўкиш – фосиқлик, у билан жанг килиш эса – кофирликдир». Шу билан бирга мусулмон билан жанг қилиш Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзларига биноан диндан чиқармайди:

«Агар мўминлардан бўлган икки тоифа (ўзаро) урушиб қолса, дарҳол уларнинг орасини ислоҳ қилинглар. Агар улардан бири бошқасига тажовуз қилса, сизлар тажовуз қилган (тоифа)га қарши то Аллоҳнинг амрига қайтгунича уруш қилинглар. Агар қайтса, бас, ўрталарини адолат билан ислоҳ қилинглар. Одил бўлинглар! Зеро, Аллоҳ одилларни яхши кўради. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инидирлар. Бас, икки оға-инингизнинг орасини ислоҳ қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар, шояд раҳм қилинсангизлар» (Ҳужурот: 9-10). Аммо куфрда айблаш фитнасига йўлиққан кимсаларни бу қониқтирмагани учун, улар: «Бу асар қабул қилинмайди ва Ибн Аббосдан эканлиги саҳиҳ эмас» дейишни бошлайди. Уларга айтиладики: «Қандай қилиб қабул қилинмас экан?! Ваҳоланки, ҳадис илмида сизлардан улуғроқ, афзалроқ ва  билимдонроқ одам уни қабул қилган бўлса ҳам сизлар қабул эмас дейсизларми? Шайхул-ислом Ибн Таймия, Ибн ал-Қоййим ва улар каби бошқа буюк алломалар уни қабул қилишгани ва уни келтириб нақл қилишгани бизларга етарли. Бу асар саҳиҳдир. Кейин, иш сизлар айтаётганингиздек: яъни, бу асар Ибн Аббосдан эканлиги саҳиҳ эмас ҳам дейлик. Бироқ бизда бошқа шаръий матнлар борки, улар «куфр» сўзи мутлақ лафзда келиб, ундан мурод эса диндан чиқиш эмаслигини исботлайди. Худди юқорида айтилган оят ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари каби, айтадиларки: «Инсонларда икки амал куфрдир: насаб билан таъна қилиш ва маййитга (норози бўлиб, дод-вой солиб) йиғлаш». Бу амаллар эса диндан чиқармаслигида ҳеч қандай қаршилик йўқ. (Юқорида) айтилганидек, яъни шайх Албоний, Аллоҳ уни муваффақ қилсин, айтганидек илмнинг камлиги ва шаръий қоидаларни тушунишдаги камчилик ушбу залолатга олиб келади. Шу билан бирга яна бир нарса залолатга бошлайдики, у ҳам бўлса – ёмон хоҳиш-ниятки, у эса албатта бузуқ тушунчага олиб келади. Чунки агар инсон бир нарсани хоҳлаб ният қилса, бундан у тушунчасини ушбу хоҳишга тўғрилаши ҳам келиб чиқади. Кейин эса у Қуръон ва Суннат матнларини ушбу (тушунча-эътиқод)га мувофиқ равишда ўзгартиради. Олимлар орасида маълум ва машҳур коидалардан бирида: «Далил келтириб, сўнгра эса эътиқод қилиш» дейилган, аммо «эътиқод қилиб, кейин унга далил келтириб, кейин эса адашиш» эмас. Шунинг учун ҳам бу (залолат)нинг уч сабаби бор: шаръий илмнинг камлиги, шаръий қоидаларни тушунишдаги нуқсон ва ёмон хоҳиш-ният устига қурилган бузуқ тушунчадир.

[5] Фазилатли шайх Ибн ал-Усаймин сўровчининг саволига жавоб бериб қуйидагиларни айтди: «… ана ўшалар кофирлардир» оятидан катта куфр тушунилади деб, шарҳига эса: «Агар куфр сўзи мутлақ келса, фақатгина катта куфр назарда тутилади» деган сўзни Шайхул-Ислом Ибн Таймияга нисбат бериш нотўғри тушунчадир. Ваҳоланки, бу оятнинг ўзида ҳам (бу иш) «куфр» дейилмаган (балки «кофирлар» сўзи ишлатилган). Бу ҳақда Шайхул-Ислом раҳимахуллоҳнинг бошқа сўзлари саҳиҳ эканлиги маълум бўлиб, унда: «муъарраф» (алиф-лом билан келган) «ал-куфр» сўзи билан «мунаккар» (алиф-ломсиз) «куфр» сўзини ўртасида фарқланиш мавжуд. Энди сифат («кофирлар»)га келсак, тўғриси шуки: «Улар кофирлардир» («ал-каафируун» ёки «каафируун») деб, уларга сифатланиш таърифи берилганлигига асосланамиз ва бу диндан чиқарувчи куфр эмас дейишимиз керак бўлади. Чунки ишни ўзини сифатлаш билан ишнинг бажарувчисини сифатлаш орасида фарқ бор. Бинобарин, биз ушбу оятга бўлган тафсиримиз асосида ҳукм чиқарамиз: Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаслик диндан чиқарувчи куфр эмас, чунки бундай ҳукм қилувчи (фақатгина) тўғри йўлдан чиққан ҳисобланади. Бу ўринда бошқасидан қонун олиб ўз давлатида жорий қилган киши билан ўзи қонун чиқариб амалга оширадиган одам орасида фарқ йўқ. Муҳим бўлган нарса шуки: бу қонун самовий қонунга тескарими ёки йўқми? – дейилган.

[6] Шайх Ибн ал-Усаймин: «Бундан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз» деди.

[7] Аллома Албоний (кейинчалик) ушбу изоҳни киритди: «Мана шулардан сўнг ҳам анави одамлар бизларга «ҳозирги замоннинг муржиалари» деган лақаб қўйишяпти!» Таржимон изоҳи: Муржиалар – гуноҳлар иймонга зиён етказмайди деб эътиқод қилувчи тоифа.

[8] Ушбу сўзларига изоҳ бериб Албоний шундай деди: Амаллар ичида шундайлари ҳам борки, уларни қилган киши эътиқодий кофир бўлади. Чунки улар куфрни сўз билан ифода қилиш ўрнига ўтади ва унинг кофирлиги ҳақида қатъий, ҳамда аниқ далолат қилинади. Масалан: Қуръонни била туриб қасд билан оёқ-ости қилиш.

[9] Таржимон изоҳи: Яъни, аслида сизлар кофирга чиқарган ҳокимларнинг устидан уларнинг куфри учун жазосини уларнинг тепасида турувчи олий ҳукмдори ижро этиши керак бўлади. Шундай экан, ўша ҳокимларни кофирга чиқаришдан нима фойда бор?!

[10] Фазилатли шайх Ибн ал-Усаймин (рахимаҳуллоҳ) айтди: «Бу яхши сўзлардир, яъни мусулмонларнинг ҳокимларини куфрда айблаётганлар қандай фойда олишди? Улар шу (ҳоким)ларни даф қила оладими? Йўқ, қилолмайдилар. Яҳудийлар деярли эллик йил олдин Фаластинни босиб олишганди ва агарда бутун Ислом уммати, унинг арабу ажами, уларни ўша мақомидан даф қила олмаган бўлса, унда қандай қилиб бизни бошқараётган ҳокимларга қарши тилларимизга эрк бера оламиз? Биз биламизки, уларни даф қилолмаймиз, чунки бундай ишдан кейин дарҳол қонлар тўкилиб, моллар талон-тарож қилинади ва баъзан эса номуслар ҳам топталади. Бу билан натижага эриша олмаймиз. Хўш, у ҳолда бундан қандай фойда бор? Агарчи киши ўзи ва Роббиси орасидаги эътиқодида ўша ҳокимлар орасида ҳақиқатан диндан чиққан кофирлари бор деб ҳисобласа ҳамки, буни эълон қилиб тарқатиши билан фитнанинг аланга олишидан бошқа қандай фойдаси бор? Шайх Албонийнинг бу сўзлари жуда гўзалдир. Аммо куфр ҳақида ҳукм фақатгина бу (Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм қилиш)ни ҳалол санаса чиқарилади деган масалада биз у киши билан келишмаймиз. Чунки бу масала назар солишликни талаб қилади. Биз айтамизки: Агарда бир киши Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қила туриб ҳам, Аллоҳдан бошқасини ҳукми яхшироқ деб эътиқод қилса у кофир бўлади ва унинг куфри эътиқод куфри бўлади.

[11] Фазилатли шайх Ибн ал-Усаймин (раҳимахуллоҳ) айтди: Шайх Албоний бу ерда биринчидан Исломни тозалаш кераклигини назарда тутяпти. Чунки ҳозирги кунда Исломга нуқсонлар кириб қолган: эътиқоддаги нуқсонлар, ахлоқдаги нуқсонлар, муомалаллардаги нуқсонлар, ибодатдаги нуқсонлар. Ҳаммаси бўлиб тўрт (соҳада) нуқсон бор. Эътиқоддагиси: мана буниси ашъарий, униси эса муътазилий, мана буниси – бундай, ана униси – ундай. Ибодатда эса: буниси суфий, ана униси – қодирий, яна бири – тижоний ва ҳоказо. Муомалалардагиси: буниси кўпаядиган рибони ҳалол дейди, униси эса буни ҳаром дейди. Буниси қиморга рухсат берса, ана униси эса ман қилади. Ва кўрасанки, Ислом биринчи галда бу нуқсонлардан тозаланишга муҳтож эканлигини. Бу эса олимлар ва талабалар томонидан жуда катта зўр бериб ҳаракат қилишни талаб қилади. Шундан сўнг ёшларни мана шу нуқсонлардан тоза бўлган Исломда тарбиялаш (лозим). Шундагина Китобу Суннат ва солиҳ салафларга мувофиқ бўлган соғлом эътиқодли ва олийжаноб хулқли ёшлар авлоди пайдо бўлиб боради.

[12] Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз шайх ҳазратларининг аллома Муҳаммад Носируддин Албоний сўзларига берган ушбу изоҳлари «Даъват» журналида (№1511 11/5/1416 ҳ.й. – 5/10/1995 м.й.) да нашр этилган. Шунингдек, уни «Мусулмонлар» газетаси (№557 12/5/1416 ҳ.й. – 6/10/1995 м.й.) ҳам нашр қилинган.

[13] Бу таълиқни шайх Ибн ал-Усаймин унга Албонийнинг сўзларини ва Ибн Бознинг тақризини ўқиб беришганидан сўнг айтди.