Ислом террорга қарши

Такфир – хатарли эшикдир!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг…

Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]

Шартларга риоя қилмасдан ва инсонни Исломдан чиқишига монелик қилувчи нарсаларни эътиборга олмай (маваниъ) кофирликда айблаш (такфир) гуноҳи кабиралар сарасига киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўъминни кофирлик билан айблаган киши(нинг гуноҳи) уни ўлдириш кабидир» (Табароний. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳул-жомиъ» 3/111).

Имом Қуртубий дедилар: «Кофирликда айблаш (такфир) – кўпчилик яқинлашган ва қоқилган хатарли эшикдир. Бу эшик олдида сара (инсонлар) тўхтади ва нажот топдилар. Нажотга нима тенг кела олади!» («ал-Муфҳим» 3/111).

Имом Ибн Обидин дедилар: «Куфр – хатарли нарсадир! Мен куфрга дохил бўлишига бир дона бўлса ҳам узрни топсам, (ўша) мўминни кофирликда айбламайман» («Фатавас-суғро» 4/224).

Ҳофиз Ибн Абдулбарр дедилар: «(Мусулмонни) кофирликда айблаб бўлмайди, илло ихтилоф бўлмаган нарсага асосланиш бундан мустасно» («ат-Тамҳид» 17/22).

Шайхулислом Ибн Таймия дедилар: «Кофирликда айблаш маълум шахснинг ҳолатига қараб фарқ қилиши мумкин. Чунки ҳар бир хатокор бидъатчи ёки жоҳил бўлиб қолмайди ва ҳар бир адашган кофир, фосиқ ёки оддий гуноҳкор бўлиб қолмайди» («Минҳажус-сунна» 5/250).

Ибн Таймия яна дедилар: «Ҳеч бир мусулмонни, ҳатто агар у хато қилса ёки адашса ҳам, унга ҳужжат барпо қилинмагунча, кофирликда айблаш мумкин эмас» («Мажмуъ ул-фатава» 12/468).

Ҳофиз Ибн Ҳажар дедилар: «Ўзида Исломни зоҳир қилган кимса, ундан (Исломдан) фақатгина худди шундай зоҳир бўлган далиллар асосидагина чиқади» («Фатҳул Борий» 2/314).

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб дедилар: «Менинг душманларим таъкидлашича, гўёки мен таҳминларимга асосланиб, ёки кофирларга бўлган муҳаббатим, ёки гуё мен жоҳил кимсаларни ҳужжат етиб бормасидан кофирликда айблар эканман. Буларнинг барчаси улкан бўхтондир. Бу каби сўзлар орқали улар одамларни Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) йўлидан адаштиришни истайдилар!» («Мажмуъу муаллифат» 3/14).

Яна Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб дедилар: «Биз барча уламолар иттифоқ қилгандан бошқа нарсаларда кофирликда айбламаймиз. Бу эса икки шаҳодатдир (Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Расулуллоҳ)» («ад-Дурарус-сания» 1/102).

Юқорида зикр қилиб ўтилганлар бизга кофирликда айблаш (такфир) қанчалик жиддий масала эканини кўрсатади. Бунга шунингдек фосиқликда айблаш (тафсиқ) ва бидъатда айблашни (табдиъ) киритиш мумкин. Аҳли сунна куфр амалини содир этган мусулмонни, унга қилаётган амали куфр эканлиги ҳақидаги ҳужжатни тушунтирмагунича, кофир демайди. Ҳужжатни қоим қилиш ҳуқуқи эса инсоннинг илм даражасига боғлиқ бўлади.

Қуръон ва Суннат амал ҳамда амални содир этувчи шахс ўртасини ажратади. Чунки ҳар қандай куфр амалини қилган инсон кофир ҳисобланмайди. Шунингдек, Исломнинг бирор ҳолатини инкор қилувчи ҳамда уни таъвил (хато талқин) қилувчи ўртасида фарқ бор. Чунки иккинчи ҳолатдагидан фарқли ўлароқ биринчи ҳолатдаги кофир ҳисобланади. Яна умумий ҳамда хос бўлган ҳолат ўртасида фарқ бор. Масалан, «Қуръон яралган» деган инсон кофир бўлишида ижмоъ қилинган. Бироқ шунга қарамай, агар бу сўзни муайян мусулмон айтса, бу масалани алоҳида кўриб чиқиш лозим. Буни шайхулислом Ибн Таймия изоҳлаб берадилар: «Баъзи мусулмонларнинг ҳукмдорлари жаҳмийларнинг «Қуръон яралган» ва «охиратда Аллоҳни ҳеч ким кўра олмайди» ва ҳ.к. гапларини айтишган. Улар бу сўзларни одамлар орасида ёйганлар. Уларнинг даъватига ижобат қилмаганларни қийноқлар остига олиб жазолаганлар ва уларга эргашмаганларни кофирликда айблаганлар. Бирор кимсани асирга олгач, Қуръон яралган деган эътиқодни тан олмагунича уни қўйиб юборишмаган. Буни эътироф қилганларнигина ўзларига ўринбосар қилиб тайинлаганлар ва шундайларгагина давлат хазинасидан ёрдам кўрсатганлар. Шундай бўлсада имом Аҳмад Аллоҳдан уларга раҳм қилишини ва уларни мағфират қилишини сўраганлар. Чунки имом Аҳмад уларнинг бу ишлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф иш қилаётганларини тушунишмаябди деб ҳисоблаганлар. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган нарсани тўғридан-тўғри инкор қилмаганлар. Бироқ улар матнларни хато талқин қилаётган ва буни уларга таълим берганларга кўр-кўрона эргашаётган эдилар» («Мажмуъ ул-фатава» 3/229-231).

Шайх Ибн Усаймин айтадилар: «Бирор кимсани қилган амали (яъни ширк ёки куфр) учун мушрик, кофир ёки лаънатланган дейиш мумкин эмас. Чунки бу масалалардаги ҳукм ўзининг шартлари ва таъқиқи (маваниъ) мавжуд. Биз рибо билан шуғулланаётганни лаънатланган демаймиз. Чунки у лаънатга дохил бўлишига тўсқинлик қилувчи бирор сабаб бўлиши мумкин. Масалан, илмсизлик ёки шубҳа ва ҳ.к. Ширк билан боғлиқ масала ҳам шунга ўхшайди. Биз маълум шахсни ширк қилаётган амали учун мушрик демаймиз. Чунки у билан бирга яшовчи уламоларнинг масъулиятсизлиги сабабли унга ҳужжат етиб бормаган бўлиши мумкин.[2] … Ўлганлардан бирор нарса сўрашлик ширкдир. Бироқ маълум шахсни шу каби амални содир этгани учун мушрик дейиш мумкин эмас, ҳатто бизга унга ҳужжат етиб боргани аниқ бўлмагунича» («ал-Қовлул-муфид шарҳ Китабит-тавҳид» 29-30).

Мусулмонларни кофирликда айблаш бидъат аҳлининг ўзгармас сифатларидандир. Имом Асбахоний айтадилар: «Аҳли сунна вал жамоа бир-бирларини кофирликда айбламайдилар, бир-бирини кофирликда айбловчи ҳавориж, рофизий ва қадарийлар каби бидъат аҳлидан фарқли ўлароқ. Агар уларнинг еттитаси бир мажлисга тўплансалар, улар албатта бир-бирларини кофирликда айблашлари оқибатида тарқаладилар. Улар яҳудий ва насоролар кабидирлар, Аллоҳ улар ҳақида айтади:

«Яҳудийлар: «Насронийлар ҳақ эмаслар», дейишди. Насронийлар: «Яҳудийлар ҳақ эмаслар», дейишди» (Бақара: 113)» («ал-Ҳужжа» 2/255).

Такфир масаласида инсонлар икки бир-бирига қарама қарши ҳолатга тушиб қолдилар. Бирлари ҳатто Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам кофир деганларни кофир дейишга қўрқадилар. Масалан, насроний ва яҳудийларни. Бошқалар эса мутлақо қарама-қарши ҳолатдалар. Улар ўзларини бунга ҳақлиман деб мусулмонларни кофирликда айблай бошладилар. Иш шу даражага етдики, бутун оламда фақатгина ўзини ва бир неча инсонларнигина мусулмон деб ҳисоблайдиганлар пайдо бўлди. Шунингдек улар ҳозирги вақтда ер юзида Ислом ери (дорул Ислом) йўқ деб ҳисоблайдилар.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, мен сизлар учун, Қуръон ўқийдиган ва унинг чиройи (яъни Қуръоннинг чиройи) унда кўринадиган ва у Исломнинг ҳимоясига турадиган кишидан хавф қиламан. Сўнгра у Қуръонни ортига ташлаб тарк этади ва ўз қўшнисига, уни ширкда айблаб қилич билан ташланади». Ҳузайфа розияллоҳу анҳу сўради: «Ё Расулуллоҳ, уларнинг қай бирлари ширкка яқинроқ, айбловчими ёки айбланувчими?!» Улар жавоб бердилар: «Йўқ, айбловчи» (Бухорий «Тарих» 297, Ибн Ҳиббон 81. Ҳайсамий, ҳофиз Ибн Касир ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ дедилар. «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 3201).

Кўриб турганимиздек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хавф қилган нарса бугунги кунимизда содир бўлди. Қанчадан қанча ҳақ йўлга эргашувчилар тўғри қилаябман деган гумон билан ўзларининг ақида ва манҳажларини бутунлай ўзгартириб юборишмоқда. Ҳаққа эргашиш нақадар ажойиб, аммо асосийси ўша ҳақ устида вафот топишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда айтиб ўтганлардан бўлиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Барча мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хавф қилган нарсадан қўрқишлари вожибдир.

Оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ Муҳаммад пайғамбаримизга, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга ихлос билан эргашганларга салавоту саломлар йўлласин.

[1] Бу хутбани «Ҳожат хутбаси» деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: «Сунан Ибн Можжа»: «Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ», «Сунан ат-Термизий», «Сунан Аби Довуд», «Сунан ан-Насоий», Абу Яълонинг «Сунан»и, Байҳақийнинг «Сунан»и, Табаронийнинг «ал-Муъжам ал-Кабир» ва Имом Аҳмаднинг «ал-Муснад» китоблари. Бу хутбанинг бир қисми Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида «Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам»да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун Шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг «Хутбатул Ҳожа» китобига мурожаат қилинсин.

[2] Шайх Усаймин одамларга ҳужжатни уламолар етказиши кераклигига ва уламоларнинг масъулиятсизлиги инсонни кофирликда айблашликка тўсқинлик қилувчи омил эканлигига кўрсатма бермоқдалар. Энди бирорта ҳам олими бўлмаган бизнинг ўлкалар (МДҲ) ҳақида нима ҳам дея оламиз?!

Шайх Абдулазиз Рожиҳий ўзини портлатиш зарарлари ҳақида
Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, якка Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

Сўнг …

Портлатишлар – бу фисқ ва жиноятдир! Фисқ ва жиноятдир! Ўзини портлатувчи инсон эса, Аллоҳ бизни бундан сақласин, уйларни вайрон қилиш ва бегуноҳ инсонларни ўлдириш билан кўпгина жиноятларни содир этади:

Биринчи жиноят – у ўзини ўзи ўлдиради, бу эса содир этган кимсани Дўзахга гирифтор қилувчи гуноҳи кабирадир! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки ўзини бирон нарса билан ўлдирса, қиёмат кунида ўша нарса билан азобланади» (Бухорий ва Мулим ривояти).

Иккинчи жиноят – у иймон келтирган мусулмонларни ноҳақ ўлдиради. Бу ҳам гуноҳи кабиралар сарасига киради. Аллоҳ бу ҳақда айтади:

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 93).

Учинчи жиноят – аҳд-шартномада бўлган кофирни ўлдириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким муоҳидни[1] ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди» (Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳатто мусулмонлар билан урушаётган бўлсада, хавфсизлик кафолати остида мусулмонлар ерига кирган кофирга ҳам тааллуқлидир!

Тўртинчи жиноят – мол-мулкларни вайрон қилиш ва бузиш. Улар портлатаётган бино ва иншоотларга қанча миллионлар сарф қилинган?! Ахир бу катта пулку!

Бешинчи жиноят – ер юзида фасод тарқатиш. Аллоҳ таоло эса айтади:

«Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси – ўлдирилиш ё дорга осилиш,  ёки оёқ-қўллари тескарисига (яъни ўнг қўл ва чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ) кесилиши, ёхуд ўз  ерларидан сургун қилинишларидир. Бу жазо улар учун бу дунёда расволик— шармандалик бўлур. Охиратда эса улар учун улуғ азоб бордир» (Моида: 33).

Олтинчи жиноят – мўминларда қўрқувни пайдо қилиш.

Еттинчи жиноят – хавфсизликнинг бузулиши.

Саккизинчи жиноят – ушбу ҳаракатлар фосиқ ва мунофиқларга солиҳ мусулмонларга қарши ёмон гапларни гапиришига баҳона бўлади.

Мусулмон бундай ҳаракат орқали нимани истайди ўзи?! У Аллоҳ йўлидаги жиҳодни истайдими?! Баъзилар шундай дейишади. Ахир бу жиҳодми?! Бу қандай жиҳод бўлсин?! Наҳотки ўз жонини ўлдириш жиҳод бўлса, ҳатто у ўзини кофирлар орасида портлатган бўлса ҳам? Бу жиҳод эмас!

«Шарҳ Усул ас-Сунна»

Манба: http://www.fatwa1.com/anti-erhab/Irhabi … afgirat.rm

[1] Муоҳид зиммий – мусулмонлар диёрида доимий аҳд-шартнома ёки вақтинча сулҳ остида яшаб турган, ёки улардан мусулмонлар диёрига ўзига хос ва вақтинчалик алоҳида битим билан келган ғайридин кишиларга айтилади.

Барча араб давлатлари ҳукмдорларини кофирликда айбловчилар ҳақида
Савол: Савол Франция давлатидан: Бугунги кунимиздаги мусулмон ҳукмдорларни барчасини ёки баъзиларини кофирликда айбловчиларга бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши керак? Улар ҳаворижларми? Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин, (саволимизга) жавоб берсангиз!

Жавоб: Мусулмонларни оммавий равишда кофирликда айбловчилар, ҳаворижлардан ҳам баттарроқдирлар! Чунки улар ҳеч кимни истисно қилмадилар ва барча мусулмон ҳукмдорларга нисбатан кофирлик ҳукмини чиқардилар. Бу ҳаворижлар мазҳаби (йўли)дан баттарроқдир. Чунки бу инсонлар умумлаштирдилар!

Шайх Солиҳ ал-Фавзон «ал-Ижабат ал-муҳимма» 11.

Юклаб олиш: [667 Kb]

Ҳарбий тўнтариш, сиёсатга киришиш, намойишлар, иш ташлаш
Суннат олимларининг ҳарбий тўнтариш, сиёсатга киришиш, намойишлар, қўзғолонлар, иш ташлашлар ва бошқа норозилик амалиётлари ҳақидаги фатволари

Ушбу фатволар ҳозирги замонимизда, айниқса Марказий Осиё минтақасида долзарб бўлган масалаларга тааллуқли бўлиб, 20-асрнинг энг катта уч олимнинг ҳаётлари вақтида уларнинг розиликлари билан уларнинг мамлакатларида кассета ва журналларда нашр этилгандир. Сўзлар тагига таржимон томонидан чизилди (таржимон изоҳи).

Савол: Эркаклар ва аёллар томонидан ҳукумат ёки раҳбарларга қарши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даъватнинг (тўғри) йўлими? Ва агар бу намойишчиларнинг бири ўз норозиликларида ўлдирилса, Аллоҳ йўлида шаҳид бўладими?

Жавоб (Шайх Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ): Мен эркаклар ва аёллар иштирокидаги намойишларнинг (бирон бир нарсанинг) ечим(и) сифатида жоизлигини билмайман. Аксинча, бу фитна ва ёвузликнинг сабабларидан бири ҳамда бир (гуруҳ) одамларнинг бошқа одамларга нисбатан ноҳақ зулми ва тажовузидир.

Қонуний воситалар бу (ҳукуматга йўналтирилган) ёзма равишдаги баёнотлар, тўғри услублар ишлатилган ҳолда насиҳат, яхшиликка даъват қилишдир. Мазкур нарса илм аҳлининг йўлидир. Бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўли. (Тўғри йўл) бу инқирозга учраганлар ва раҳбар орасидаги ёзма баёнотлар, музокара, у билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва унга маслаҳат бериш, унинг камчиликларини майдон ёки бошқа омма кўчаларида ошкора қилмасдан, балки унга хат ёзишдир. Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал қилинади (“Муқтатафаат мин ақваалил-улама” кассетасидан олинди. “Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.).

Савол: Мусулмон мамлакатида унинг дунёвий ҳукумат тузумини тугатиш умидида (норозилик сифатида) барча иш жойларида умумий иш ташлашнинг ҳукми қандай?

Жавоб (Замонимиз фақиҳи, Аллома Муҳаммад бин Солиҳ Ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ): Шубҳасиз, бу саволда мусулмон ёшларни йўллашдаги улкан хавф талаб қилинмоқда. Иш ташлашга, у хусусий жабҳада бўладими, давлат жабҳасида бўладими, шариатда ҳеч бир асос йўқ. Шак-шубҳа йўқки, иш ташлаш давом этадиган вақт, хизматнинг зарурати ва иш ташлашнинг миқёсига боғлиқ бўлган кўп зиёнга олиб келади. Албатта, бу (иш ташлаш) ҳукуматга босим кўрсатиш услуби сифатида қўлланилади. Саволда айтилдики, бу услуб (мусулмон мамлакатида) дунёвий ҳукмни тугатиш учун қўлланилади. Биз олдин ҳукм тузуми дунёвий эканлигини исботлаб беришимиз керак. Агар бу ҳукумат дунёвий эканлиги исботлаб берилган бўлса, унда шуни маълум қиламизки, маълум шароитларни истисно қилган ҳолда ҳукуматга қарши чиқиш ноқонунийдир (“Ас-Саҳватул-Исламия – Зовабит ва тавжиҳат” 286-287 с., “Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.).

Савол: Иш ташлаш охирига етганида унинг ташкилотчилари ўз талабларини олдинга суришади. Агар бу талаблар қониқтирилмаса, унда ҳукуматга қарши фуқаровий инқилоб (граждан революцияси) билан чиқса бўладими?

Жавоб (Аллома Муҳаммад бин Солиҳ Ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ): Бунда мен фуқаровий инқилобнинг жоизлигини кўрмайман. Маълумки, моддий куч ҳукуматда бўлади, норозилик билдирадиганларда эса ошхона пичоқлари ва таёқлардан ташқари оз нарса бўлади. Бу эса (ҳукумат) танклари ва қуроллари олдида аҳамиятсиздир. Ҳа, бундай ҳолат маълум бир шароитларда юз бериши мумкин. Биз бу масалада шошмаслигимиз керак. Истило (оккупация) остида кўп йиллар яшаган ҳар қандай мамлакатни бир кеча кундузда (ҳақиқий) исломий давлатга айлантирилиб бўлмайди. Биз ўз мақсадларимизга эришишимиз учун юракларимизни кенг қилишмиз лозим.

Бир киши уй қураётган бўлса, бу уйда у яшайдими, ёки уни қолдириб кетадими, у олдин ўзига пойдевор қуради. Муҳим нарса шуки, Исломнинг ҳам олдин пойдеворини қурамиз, бу ишларнинг мевасини кўп йиллар давомида кўрмасак ҳам.

Бу масалаларда қизиққонлик ёки кўпинча асоссиз бўлган фуқаровий инқилоб услубларининг жоизлигини мен кўрмайман. Агар аскарларнинг бўлинмаси бир иморатни бузса, уни бошқаси ўз ҳолига тиклаб олади.

Савол: Умумий иш ташлаш билан бирга ёшларнинг бу гуруҳлари бир ерни эгалаб “ўтириш забастовкаси”ни амалга ошириб ҳукуматнинг мавқеларини ушлаб у ерда куну тун ҳозир-тайёр бўлиб туришади. Бунинг ҳукми қандай?  Бунинг қонунда (шариатда) бирон бир асоси борми?

Жавоб (Аллома Муҳаммад бин Солиҳ Ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ): Албатта, бу услуб ҳукуматга босим ўтказиш учун ишлатилади ва менинг билишимча, у (мусулмонларнинг диёрига) четдан киритилган. Маълумки, воситалар ниятларга боғлиқ ва агар улар тақиқланган бўлмаса, ниятга қараб ҳукм қилинади. Сиз айтаётган жойни эгаллаб олиш ҳам биз юқорида умумий иш ташлаш борасида айтган ҳукмга тегишлидир (“Ас-Саҳватул-Исламия – Зовабит ва тавжиҳат” 286-287 с., “Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.).

Савол: Ҳозирги кунда ҳукмдорга қарши ҳарбий тўнтариш деб номланган нарса динда зикр қилинганми ёки бидъатми?

Жавоб (Муҳаддис Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ): Бу ишлар учун Исломда асос йўқ. Даъватни ўрнатиш ва унинг атрофида тўғри муҳитни барпо қилиш жиҳатидан бу ишлар исломий манҳажга зиддир. Бу кофирлар чиқарган ва баъзи мусулмонларга таъсир қилган бидъатдир. Мен буларни “Ақидатут-Таҳовия”га ёзган изоҳ ва тушунтиришларимда келтирганман (“Ал-Асалаҳ” мажалласи, № 10).

Савол: Бугунги кунда Ислом йўналишига кўра сиёсат қай даражада бош қотириши керак?

Жавоб (Албоний раҳимаҳуллоҳ): Сиёсатдан мурод – умматни бошқариш. Воқелик шундан иборатки, сиёсат умматдаги бир одамнинг ишларидан эмас, балки мусулмон давлатининг вазифаларидандир, агар, биз юқорида айтганимиздек, сиёсатнинг мақсади тўғрилаш учун умматни бошқариш ва уларнинг ташвишлари (уларга тегишли бўлган ишлар)ни юритиш бўлса. Сиёсатдан мақсад шу бўлса, бу фарзи кифоя бўлади. Лекин бу давлат ёки ҳукумат бошқарувида бўлмаган одамлар учун эмас, бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган одамлар учун ҳам эмас.

Мусулмонларнинг ишларидан огоҳ бўлиш ва заифликлари ҳақида (хабар топиб) бундай натижадан эҳтиёт бўлиш учун хабарларни олишга келсак, биз айтамизки, бу тасфия (поклаш, тозалаш) ва тарбия ишларидандир, яъни Исломни унинг ичига кириб кетган нарсалардан тозалаш ҳамда мусулмонларни ўқитиш ва соф Исломда тарбиялашга эътиборни қаратишдир. Шундай қилиб, мусулмонларга тегишли бўлган бу умумий ҳолатларни билиш бир араб шоири саҳиҳ ҳадисдаги маънони ифодалагандек:

Ёмонликни ўрганмадим ёмонлик учун,

Балки ўргандим ундан четда бўлиш учун.

Яхшиликни қориштириб юборса ёмонликка,

Киши, шубҳасиз, қулаб кетур унга.

Бу (маъно) ҳадисдан, яъни “Саҳиҳул-Бухорий” ва “Саҳиҳул-Муслим”ларда Ҳузайфа ибн Ал-Ямоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдан олинган. У киши, розияллоҳу анҳу, айтдилар: “Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ҳақида сўрашарди, мен эса ёмонлик менга етиб қолишидан қўрқиб у (ёмонлик) ҳақида сўрардим”. Шунинг учун мусулмонларнинг хорликлари ва заифликлари ҳақида уларни огоҳ қилиб уларни бундан буриб илм, куч ва қудрат воситаларини ишлатишга (йўналтириш), бу кўпгина фарзлар ичидаги фарздир.

Янгиликлар, жанглар ва ғарб сиёсати ҳақидаги хабарларни олишга келсак, у: “Бир нарсани билиш, ундан бехабар бўлишдан кўра яхшироқ” деган нуқтаи назарга киради. Бу биз тарк қилаётган нарса эмас. Бироқ, шу билан бир вақтда биз бунга қаттиқ киришиб кетиб унга муккасидан кетмаслигимиз лозим. Бунга сабаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам душманнинг янгиликларини батафсил билиш миқёсини саҳобаларга ақидавий масалаларни ўргатиб уларни Аллоҳнинг буйруқлари узра тарбия қилишларининг миқёси қаби қилмадилар. Бу (айтилган сўзлар) сиёсатнинг юқорида келтирилган икки жиҳати асосида унга нисбатан бизнинг эътиқодимиз бўлади (“Ал-Асалаҳ” мажалласи, №18.).

Кофирликда айблаш фитнаси
КОФИРЛИКДА АЙБЛАШ ФИТНАСИ

(ФИТНА АТ-ТАКФИР)

Шайх, муҳаддис, аллома Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари

Аллома, Абдулазиз ибн Боз, шайх ҳазратлари, раҳимаҳуллоҳнинг тақризи

Аллома, шайх Мухаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг таълиқи

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳнинг такфир масаласидаги сўзлари[1]

إن الحمد لله نحمده ونستعينه ونستغفره، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا، ومن سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له، ومن يضلل فلا هادي له، وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له، وأشهد أن محمداً عبده ورسوله.

أما بعد:

Умуман олганда кофирга чиқариш ва нафақат ҳокимларни кофирга чиқариш, балки уларни қўл остидаги тобеъларини ҳам кофирга чиқариш масаласига келсак, бу қадимда исломий фирқалардан бири бўлмиш ҳаворижлар деб танилган фирқа томонидан чиқарилган катта ва эски фитнадир.[2]

Афсуслар бўлсинки, баъзи даъватчилар ва жонбозлар бу масалада Китобу Суннатдан четга чиқишди ва бу (чиқиш)ни Китобу Суннат деб номлашди. Бунинг сабаби икки нарсада бўлди:

Биринчиси – илмнинг саёзлигида. Иккинчиси эса – буниси жуда муҳимдир – тўғри исломий даъватнинг асоси бўлмиш шаръий қоидаларни тушунмасликдадир. Бу қоидалардан четга чиққанлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир эмас, балки бир неча ҳадисларида мақтаган фирқадан четга чиққан ҳисобланади. Бу қоидаларни Аллоҳ Азза ва Жалла зикр қилди ва улардан четга чиққан одам Аллоҳ ва Унинг Росулига тескари бўлди деб тушунтирди. Бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги сўзларида айтилган:

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115). Дарҳақиқат, Аллоҳ – бу эса илм аҳлига  маълумдир: «Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса … биз уни кетганича қўйиб берамиз …» деб кифояланмади, балки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган қаршилик-хилофга мўминлардан бошқаларнинг йўлига эргашишни ҳам қўшиб: «Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича  қўйиб берамиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115), деди. Мўминларнинг йўлига эргашиш ёки уларнинг йўлига эргашмаслик – бу жуда муҳим масала. Чунки кимки мўминларнинг йўлидан юрса, у оламлар Роббиси ҳузурида нажот топган бўлади ва кимки мўминларнинг йўлига хилоф қилса унга жаҳаннам кифоя, у эса қандоқ ҳам ёмон жой!

Шунинг учун ҳам қадимда ва ҳозирда кўпгина гуруҳлар адашиб кетишди ва бунинг сабаби эса улар мўминларнинг йўли билан кифояланмай, Қуръон ва Суннатни тафсир қилишда ақлларига миниб олиб, ўз ҳавои-нафсларига эргашганлигидадир. Сўнг эса буни асос-қоида қилиб устига жуда хафвли натижалар берадиган нарсаларни қуришди. Бу билан улар солиҳ салаф (ўтмишдаги имом)ларимиз, Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин, ушлаган йўлдан чиқишди.

Ояти кариманинг ушбу: «… мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса …» қисмини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча саҳиҳ ҳадисларда қаттиқ таъкидладилар. Мен бу ҳадисларни қуйида келтираман. Улар нафақат илм аҳлига, балки оддий мусулмонларга ҳам маълумдир. Лекин уларга номаълум бўлган нарса шуки, бу ҳадислар Қуръон ва Суннатни тушунишда мўминларнинг йўлини ушлаш шарт эканлиги, унинг вожиблиги ва таъкидланганлигига далолат қилади. Такфир жамоати ёки ўзини жиҳодга мансуб дейдиган, аслида эса такфирнинг қолдиқлари бўлган тоифалар у ёқда турсин, кўпгина хос доирадаги жамоалар ҳам мана шу нуқтани унутганлар ёки унинг вожиблиги ва зарурлигига бепарволар.

Улар ҳам, булар ҳам дилларида солиҳ ва холис бўлишлари мумкин, лекин Аллоҳ Азза ва Жалла олдида нажот топганлардан бўлишлик учун бунинг ўзи кифоя бўлмайди. Чунки мусулмон киши икки шартсиз амали қабул эмас:

1. Аллоҳ Азза ва Жалла учун ниятини чин ва холис қилишлик;

2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлига чиройли эргашишлик.

Китоб ва Суннатга амал қилиш ва уларга чақиришда холис мусулмон бўлишнинг ўзи етарли эмас. Балки бунга тўғри, соғлом, аниқ ва ҳақ йўлга эргашишни ҳам қўшиш шартдир. Бу эса шу умматнинг солиҳ салафларининг йўлига эргашишсиз тўлиқ бўлмайди.

Мен ушбу зикр қилган масалага доир ҳадисларга етмиш уч фирқа ҳақидаги ҳадис ҳам киради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Яҳудийлар етмиш бир фирқага бўлинишди. Насоролар етмиш икки фирқага бўлинишди. Менинг умматим эса яқинда етмиш уч фирқага бўлинади. Уларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси дўзахда». (Саҳобалар): «У қайси (фирқа), эй Росулуллоҳ?» деб сўрашди. Ул зот: «Жамоат» деб жавоб бердилар. Бошқа ривоятда эса: «Менинг йўлимни ва саҳобаларимнинг йўлини ушлагани» деб айтилган. Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу жавоблари юқорида ўтган оятга тамоман мувофиқ келишини топамиз. Ушбу оятнинг («мўминларнинг йўли» деган лафзнинг) умумий маъносига биринчи галда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари киради. Китоб ва Суннатни яхши тушунган мусулмонга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Менинг йўлимни ушлагани» деганлари етарли бўларди. Аммо ул зот Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:

«Мўминларга марҳаматли ва меҳрибон» (Тавба: 128), деган сўзларига муносиб эканликларини амалда кўрсатдилар. Бинобарин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нажот топувчи фирқанинг аломатини айтишлари саҳобаларига ва улардан кейингиларга бўлган комил марҳамат ва меҳрибонликларига киради ва бу фирқага мансуб бўлганлар ул зотнинг йўлига ва у кишидан кейин саҳобаларининг йўлига эргашишади.

Шунинг учун ҳам оддий мусулмонларга, хусусан даъватчиларга Китоб ва Суннатни тушунишликда маълум бўлган воситалар: араб тили, «насх» ва «мансух» илми ва бошқа шу каби воситалар билан чекланмасдан, балки энг аввал Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари йўлига қайтишлари вожиб бўлади. Чунки улар ҳақидаги хабарлар ва сийратларидан маълумки, улар Аллоҳ Азза ва Жалла ҳузурида ибодат қилишда энг ихлосли бўлиб, Китобу Суннатни бизлардан кўра яхшироқ тушунишган ва бошқа мақталган сифатларга ҳам эга бўлишган.

Ушбу ҳадис илм ва фойдаси жиҳатидан тўғри йўлдаги халифалар ҳақидаги ҳадисга ҳам жуда ўхшайди. Бу ҳадис «Сунан»ларда Ирбоз ибн Сариядан, Аллоҳ ундан рози бўлсин, ривоят қилинган бўлиб, айтадики: «Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай ваъз қилдиларки, ундан қалблар титраб, кўзлар ёшланди. Биз: «Бу видолашув ваъзига ўхшайди. Бизларга васият қилинг, эй Росулуллоҳ» дедик. Ул зот: «Мен сизларга устларингиздан қора қул бошқарса ҳам қулоқ солиш ва итоат қилишни васият қиламан. Чунки, сизлардан ким (мендан кейин) умр кўрса, кўп ихтилофларни кўради. Сизларга менинг йўлим ва мендан кейинги тўғри йўлдаги халифаларнинг йўли вожиб бўлади, уни озиқ тишларингиз билан маҳкам ушланглар…». Бу ҳадис юқорида ўтган ҳадисни тасдиқлаб келади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар шахсида гавдаланган умматларини ўз йўлларига эргашишга чақириш билан чекланмадилар, балки: «Мендан кейинги тўғри йўлдаги халифаларнинг йўли» дедилар. Шундай экан, бундай ҳолатларда биз ақидамизни, ибодатларимизни, ахлоқимизни ва йўлимизни тушунмоқчи бўлсак, ушбу ҳақиқий бўлган асосга доим қайтиб туришимиз лозим бўлади. Мусулмон киши то нажот топган тоифага мансуб эканлигига амин бўлмагунича ҳар бир аҳком ва заруратларни тушуниши учун солиҳ салафларимиз йўлига қайтишдан бошқа иложи йўқдир. Мана шу ерда ўтмишдаги ва ҳозирги даврдаги кўпгина тоифалар юқоридаги оят далолат қилган нарсага, фирқаланиш ҳақидаги ва тўғри йўлдаги халифалар ҳақидаги ҳадисларнинг маъноларига эътибор бермай адашиб кетдилар. Бу билан улар, ўзларидан олдингилари каби, Китобу Суннат ва солиҳ салафларимиз йўлидан бурилиб кетишди. Ана шу бурилиб кетган тоифаларга қадимги ва замонавий ҳаворижлар ҳам киради.

Куфрда айблаш фитнасининг асоси – ҳозирги замонда ҳам, балки бир неча замонлар давомида ҳам – улар доим қайтариб турадиган:

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар кофирлардир» (Моида: 44), ояти бўлади. Улар бу оятни чуқур тушунмасдан хулоса қилишади ва аниқ илмсиз равишда келтиришади. Барчамизга маълумки, бу оят қайтарилади ва унинг охири уч хил лафз билан келади:

«… ана ўшалар кофирлардир» (Моида: 44),

«… ана ўшалар золимлардир» (Моида: 45) ва

«… ана ўшалар фосиқлардир» (Моида: 47). Бу оятларнинг биринчи лафзидаги: «ана ўшалар кофирлардир»иборасини далил сифатида келтирадиганларни тамоман жоҳиллиги шундан иборатки: улар шариат, яъни Қуръон ва Суннат матнларидаги «куфр» сўзи қаерда ва қандай ишлатилишини ҳеч бўлмаганда баъзисини билишмайди. Улар оятдаги бу лафздан  мурод диндан чиқиш ва бундай «куфрга кирган» шахс билан Исломдан ташқарида бўлган мушриклар, яҳуд ва насоролар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, деб ўйламасдан хулоса қилишади. Ҳолбуки, Қуръон ва Суннатнинг тилида «куфр» сўзи ҳар доим ҳам улар қайтараётган ва ўзларининг хато тушунчаларига эрк бераётган нарсани англатмайди. Чунки «Кофирлар» сўзи фақат бир маънони англатмаслиги жиҳатидан бошқа икки лафз – «золимлар» ва «фосиқлар» билан бир хил мақомдадир. Албатта золим ва фосиқ деб сифатланган киши диндан чиқди деб айтиш лозим бўлмаганидек, худди шундай кофир деб номланган кимсага ҳам бу тегишлидир. Бир сўзнинг бундай фарқланишига (араб) тили, ҳамда Қуръони Карим тили бўлмиш араб тилида нозил бўлган шариат далолат қилади. Шунинг учун ҳам мусулмонлар устидан – улар ҳокимлар бўладими, ёки уларнинг тобеълари бўладими – ҳукм чиқармоқчи бўлган ҳар бир кишига Китоб ва Суннатнинг кенг илми ва солиҳ салафлар йўлининг нурида бўлишлиги лозим бўлади. Китобу Суннатни ва улардан келиб чиқадиган масалаларни араб тили ва адабиётини дақиқ, яъни нозик тафсилотларини эгалламасдан туриб тушуниш мумкин эмас. Агар толиби илмнинг араб тилини билишлигида камчилиги бўлса, унга бу камчилигини тўлдирадиган нарсалар ичида ўзидан олдин ўтган ва айниқса, яхшилик билан гувоҳлик берилган уч авлод­ (салаф) имомлари ва олимларига мурожаат қилишлиги шарт бўлади.

Энди (муҳокама қилинаётган):

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар кофирлардир» оятига қайтсак. Бу оятдаги «куфр» дан нима тушунилади? Диндан чиқишми? Ёки бошқа нарсами?

Мен (Албоний) айтаманки: ушбу оятни дақиқ тушунишдан бошқа иложи йўқдир, чунки бу ерда «куфр» сўзидан мурод Исломнинг баъзи ҳукмларидан чиқиш бўладиган амалий куфрдир. Бу тушунчамизни ушбу умматнинг олими ва Қуръон таржимони бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос, розияллоҳу анҳумо, тасдиқлайди. Юқорида айтилган адашган тоифалардан бошқа ҳамма мусулмонлар бу кишини Қуръон тафсирида беназир имом эканлигига муттафиқдир. Худди биз бугун эшитаётганимиздек, ўша пайтда ҳам одамлар бу оятни саёз равишда, тафсилотсиз тушунишаётганини бул зот эшитган бўлса керак. Шунинг учун у киши, Аллоҳ ундан рози бўлсин: «Бу сизлар тушунган куфр эмас» деб, ҳамда: «Бу диндан чиқарувчи куфр эмас» ва яна: «Бу (ҳақиқий, катта) куфрдан паст турган куфрдир» деб айтди. Бу билан Ибн Аббос мўминлар амири Али розияллоҳу анҳуга қарши чиққан ҳаворижларни назарда тутган бўлса керак. Улар бу (қарши чиқиш)нинг натижасида эса мўминларнинг қонини тўкишди ва мушрикларга  қилмаган ишларини (мўминларга) қилишди. Шунинг учун ҳам (Ибн Аббос): «Иш улар айтаётгандек ёки ўйлаётгандек эмас, балки бу фақатгина (катта) куфрдан паст турган куфрдир» деди.[3]

Бу сўзлар ушбу оят тафсирига Қуръон таржимонининг қисқа ва равшан жавобидир ва бу шундай ҳукмки, мен юқорида айтиб ўтган шариат матнлари (Қуръон ва Суннат)ни ундан бошқаси билан тушуниш мумкин эмас.[4]

Яна Қуръон ва Суннатнинг кўпгина матнларида «куфр» сўзи зикр қилинган бўлиб, буларнинг ҳаммасини ҳам диндан чиқариб юборадигани деб тушунмаслик керак.[5] Масалан, «Саҳиҳайн»да Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан бўлган ҳадисда у киши айтадики: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир, у билан жанг қилиш эса кофирликдир». Бу ердаги «куфр»дан мурод тоатдан чиқиш бўлган гуноҳдир. Лекин одамлар орасида баён қилишда энг уста бўлган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «зажр» (урушиб бериш)да муболаға қилиб: «у билан жанг қилиш куфрдир» дедилар.

Бошқа бир жиҳатдан, бу ҳадиснинг биринчи қисмидаги: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир» сўзларини юқорида келтирилган оятларнинг учинчи лафзидаги:

«Кимки Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир» (Моида: 47), маъносида тафсир қилсак бўладими?

Жавоби: Баъзан бу фосиқлик диндан чиқарувчи «куфр» сўзи билан, баъзан эса диндан чиқармайдиган «куфр» сўзи билан маънодош бўлади. Бу ҳолда Қуръон таржимони айтгани каби: «(Катта) куфрдан пастроқ куфр» бўлади. Ушбу ҳадис «куфр» сўзи айнан шу маънода ҳам бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди, чунки Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деган:

«Агар мўминлардан бўлган икки тоифа (ўзаро) урушиб қолсалар, дарҳол уларнинг орасини ислоҳ қилинглар. Агар улардан бири бошқасига тажовуз қилса, сизлар тажовуз қилган (тоифа)га қарши то Аллоҳнинг амрига қайтгунича уруш қилинглар» (Ҳужурот: 9). Роббимиз Азза ва Жалла ҳақ тоифага тажовуз қилган гуруҳни зикр қилиб, тажовузкор гуруҳнинг кофирлиги ҳақида ҳукм чиқармади. Ваҳоланки, ҳадисда: «… у билан жанг қилиш кофирликдир» дейиляпти. Демак, мусулмон билан жанг қилиш (катта) куфрдан кичикроқ бўлган куфрдир. Бу эса худди Ибн Аббос олдинги оятнинг тафсирида айтган сўзлари кабидир. Мусулмонни мусулмон билан урушиши тажовуз, зўравонлик, фисқ ва куфр бўлиб, бундан «куфр» амалий ва эътиқодий куфр бўлишлиги келиб чиқади. Мана шундан ушбу сўзни дақиқ фарқлаш жорий бўлган. Бунинг баёни ва изоҳини ҳақли равишда ўз зиммасига шайхул-ислом Ибни Таймия раҳимаҳуллоҳ олган. Ундан сўнг буни зиммасига унинг содиқ шогирди Ибн ал-Қоййим ал-Жавзия олди. Чунки куфрни бундай фарқлаш байроғини кенг қамровли ва қиска сўзлар билан Ибн Аббос кўтарган бўлса, бу икки (олим) эса ушбу фарқлашга эътибор қаратиш ва уни қайтариб туриш фазилатига эга бўлишди. Ибни Таймия, раҳимаҳуллоҳ, ва унинг шогирди ва соҳиби Ибн ал-Коййим ал-Жавзия эътиқодий куфр билан амалий куфрнинг орасини ажратиш лозимлиги ҳақида доим такрорлаб келишган. Акс ҳолда эса мусулмон киши ўзи билмаган ҳолда қадимги ҳаворижлар ва уларнинг баъзи янги шериклари йўлиққани каби, мусулмонлар жамоасидан чиқиб кетиш фитнасига йўлиқиб қолади.

Хулоса: Дарҳақиқат, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «… у билан жанг қилиш эса куфрдир» деган сўзлари мутлақ диндан чиқишни англатмайди. Бу борадаги ҳадислар жуда кўп бўлиб, уларнинг мажмуи юқоридаги оят ҳақида чегараланган тушунчасида қотиб қолган ва уни эътиқод куфри деб тафсир қилишни лозим қилганларга қарши қатъий далил бўла олади. Бинобарин, ҳозирги вақтда бизга ушбу ҳадис етарли, чунки у мусулмон кишининг ўз биродари билан бўлган жангни эътиқодий куфр эмас, балки амалий куфр маъносида эканлигига ҳал қилувчи далилдир.

Энди такфир жамоати ёки улардан келиб чиққанларга қайтсак. Улар «куфр» ва «диндан қайтиш» сўзларини ҳокимларга, у (ҳоким)ларнинг қўл остида яшовчиларга, у (ҳоким)ларнинг бошқарувига кирганларга ва у (ҳоким)ларнинг вазифасини бажарувчиларга нисбатан мутлақ тарзда ишлатишади. Бу эса уларнинг «катта гуноҳ қилганлари сабабли кофир бўлишди» деган бузуқ тушунчага асосланганлидир.[6]

Эслатиш ва ҳикоя қилиб бериш фойдали бўлган ишлардан бири менинг «такфир жамоати»да бўлган баъзи шахслар билан бўлган учрашувимдир. Кейин эса Аллоҳ Азза ва Жалла уларни ҳидоят қилди.

Мен уларга айтдим: Сизлар ҳокимларни кофирликда айблаяпсизлар. Лекин нима учун масжидларнинг имомлари, даъватчилари, муаззинлари ва хизматчиларини ҳам кофирликда айблаяпсизлар? Нима сабабдан мадрасалар ва бошқа ерлардаги шаръий билимлар берадиган устозларни кофирликда айблаяпсизлар?

Улар: Чунки булар Аллоҳ нозил қилганидан бошқа нарса билан ҳукм юргизаётган ҳокимларнинг ҳукмларидан рози бўлишяпти, деб жавоб беришди.

Мен айтаман: Агар бу ризолик Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқа нарса билан ҳукм қилишга бўлган қалб розилиги бўлса, унда амалий куфр эътиқодий куфрга айланади. Қайси бир ҳоким Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқа нарса билан ҳукм юргизаётганида ҳозирги асрда бу ҳукм лойиқ деб ҳисоблаб, шу билан бирга Қуръон ва Суннатдаги шаръий ҳукм лойиқ эмас деб эътиқод қилса, унда шак-шубҳасиз у ҳоким фақатгина амалий куфр билан эмас, балки эътиқодий куфр билан ҳам кофир бўлади. Кимки бунга рози бўлиб, буни эътиқод қилиб олса, у ҳам шу (эътикодий куфр)га йўлиқади.[7]

Кейин мен уларга айтдим: Биринчидан, сизлар Ғарбнинг куфр қонунлари билан ҳукм юритаётган ҳамма ҳокимлар, ёки уларнинг катта қисмидан Аллоҳ нозил қилган Диндан бошқаси билан ҳукм юритиши ҳақида сўралса, улар албатта: «Чунки бу қонунлар билан ҳукм юритиш ҳозирги замонда ҳақ ва энг тўғри (йўл)дир, ва Ислом бўйича ҳукм юритиш мумкин эмас» деган жавобни беришади, – деб аниқ айтолмайсизлар. Чунки бундай қилишса, шубҳасиз ҳақиқий кофир бўлишади.

Энди уларнинг қўл остидаги тобеъларига келсак, улар ичида олимлар, солиҳ кишилар ва бошқалар ҳам бор. Қандай қилиб уларни фақатгина мана шу ҳукумат остида яшаётганликлари учун кофирга чиқарасизлар? Бу ҳукумат уларни қандай бўлса, сизларни ҳам шундай қамраб олгандир. Лекин сизлар анавиларни кофир-муртад дея эълон қилиб, Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритиш вожиб деяпсизлар. Сўнгра эса ўзларингизни оқлаш учун: «Шаръий ҳукмга фақатгина хилоф қилишнинг ўзи, мана шу мухолиф киши ҳақида диндан чиқди дейишни вожиб қилмайди», деяпсизлар! Бу эса сизлардан бошқалар айтаётган сўзнинг айнан ўзидир. Сизлар фақатгина (уларнинг сўзларига) ўша одамларнинг кофирлиги ва муртадлигини ноҳақ равишда қўшиб қўйяпсизлар холос.

Яна у «жамоа»дагиларнинг хато ва залолатини тушунтирадиган саволлар жумласидан, уларга қаратилган қуйидаги савол ҳам бор: Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг Пайғамбари эканлигига гувоҳлик бераётган, намоз ўқиётган кишини қачон диндан чиқиши ҳақида ҳукм чиқарилади? Бир марта (ҳукм чиқарса) кифоями? Ёки унинг муртад эканлигини эълон қилиш шартми?!

Дарҳақиқат, улар бу саволнинг жавобини билмайдилар ва тўғри йўлга эргашмайдилар. Биз уларга қуйидагича мисолни келтиришга мажбурмиз. Айтамизки: Бир қози борки, у шариат бўйича ҳукм чиқаради. Бу эса унинг одати ва қоидаларидандир. Аммо бир марта ҳукм чиқарганида қадами қоқилди ва шариатга хилоф ҳукм чиқариб ҳақни золимга берди, мазлумга эса уни тақиқлаб қўйди. Бу ерда у Аллоҳ нозил қилгандан бошқаси билан ҳукм юритгани аниқдир. Бунда уни диндан чиқиб кофир бўлди, дейсизларми?

Сизлар: Йўқ, чунки бу бир марта содир бўлди, дейишингиз мумкин.

Унда биз яна айтамизки: Бу ҳукм иккинчи марта содир бўлди, ёинки у бошқа бир ҳукм чиқариб яна шариатга хилоф иш қилди. У кофир бўладими? Кейин биз уларга қайтара бошлаймиз: «Уч марта, тўрт марта бўлди. Қачон уни, кофир бўлди, дея оласизлар?» Улар ҳеч қачон шариатга хилоф бўла туриб, диндан чиқармайдиган ҳукмларнинг чегарасини айтолмайдилар.

Шунингдек, улар бунинг акси бўлганда эди ушбу (кофирга чиқариш)ни тўлиқ қила олишарди. Агарда биринчи ҳукмнинг ўзидаёқ у Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм юритишни яхши, яъни ҳалол санаса ва шариат ҳукмини таҳқирлагани аниқ ва равшан бўлса, унда шу заҳоти унинг муртадлиги ҳақидаги ҳукм биринчи марта содир бўлганидаёқ тўғри бўлади.

Бунинг аксида эса, агар у шариатга хилоф қилиб кўпгина қарорларида ўнлаб ҳукмларни чиқарганини кўрсак, ва: «Нега Аллоҳ Азза ва Жалла нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм чиқардинг?» деганимизда, у жавоб тариқасида: «Мен ўзим учун қўрқдим» ёки, масалан: «Пора олдим», деса. Унда ҳукмлар сони жиҳатидан бу ҳолат (юқоридаги) биринчи ҳолатдан кўра ёмонроқ бўлади. Лекин шу билан бирга биз токи у қалбидаги нарсани, яъни Аллоҳ нозил қилган ҳукмни нотўғри деб ҳисоблашини изҳор қилмагунича, унинг куфри ҳақида гапира олмаймиз. Фақатгина (изҳор) қилганда, унинг кофир-муртадлигини айта оламиз.

Умумий хулоса шуки, куфр зулм ва фисққа ўхшаб икки турга бўлинишлигини билиш жуда зарурдир:

Диндан чиқариб юборадиган куфр, зулм ва фисқ. Бу эса қалбида бу ишларни ҳалол деб эътиқод қилиши (истиҳлол қалбий)га тааллуқлидир.

(Уларни) диндан чиқармайдиган иккинчи тури эса амал билан ҳалол санаш (эътиқодий бўлмаган истиҳлол амалий)га боғлиқдир.

Барча гуноҳлар борки, айниқса ҳозирги замонда тарқалганлари: рибо, зино, маст қилувчи ичимликлар ичиш ва бошқалари амалий куфрдир. Биз бу (ишларни қилаётган) осийларни фақатгина гуноҳ қилганлари учун ва бу ишни амалда ҳалол санаганлари учун кофирликда айблашимиз мумкин эмас. Лекин бизга улар аниқ ва ишонч билан Аллоҳ ва Унинг Росули ҳаром қилган ушбу нарсаларни қалбларининг ичидан ҳаром деб санамаётганликлари аён бўлса, (шунда уларни кофирликда айблашимиз мумкин бўлади). Биз уларга қалби бу тескариликка учраганини билгандагина, кофир-муртад деган ҳукм чиқарамиз. Бироқ буни аниқ билмасак, бизга уларни куфрда айблашга йўл йўқдир, чунки биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларидаги ваъидга учрашимиздан қўрқамиз: «Агар бир киши ўз биродарига: «Эй кофир» деса, иккаласидан бири шу (куфр) билан қайтади» дедилар. Бу маънодаги ҳадислар кўп ривоят қилинган. Мен далил сифатида қадри улкан бўлган бир ҳадисни эслатиб ўтаман. У ҳам бўлса мушриклардан бири билан урушган саҳобий қиссаси бўлиб, ўшанда мушрик қиличнинг зарбаси остида турганини кўрганидан сўнг: «Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман» деди. Лекин у саҳобий бунга эътибор бермасдан уни ўлдириб қўйди. Бунинг хабари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганида, ул зот у (саҳобийнинг иши)ни қаттиқ инкор қилдилар. Шунда саҳобий ўзини оқлаб, ўша мушрик фақат ўлимдан қўрқиб ўша сўзларни айтганини сабаб қилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавоблари эса: «Ахир сен унинг қалбини ёриб кўрдингми?!» бўлди. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

Шундай қилиб, эътиқодий куфрнинг оддий амалга асос бўлган алоқаси йўқ[8], аммо унинг қалбга катта боғлиқлиги бордир. Бинобарин, биз фосиқ фожир, ўғри, зинокор, рибохўр ва шу каби шахсларнинг қалбидаги нарсасини – токи уларнинг сўзлари ичидагисини бизга билдирмагунча – била олмаймиз. Аммо унинг иши шариатга хилоф қилишликка асослангани учун биз унга: сен фосиқлик қилдинг ёки фожирлик қилдинг, деймиз, лекин: кофир бўлиб динингдан қайтдинг демаймиз ва то бизга (ичидагиси) зоҳир бўлиб, Аллоҳ Азза ва Жалла олдида муртадлиги ҳақида ҳукм чиқаришда бизга оқлов бўлмагунича шундай қилинади. Сўнгра эса унга Исломда маълум бўлган ҳукм келади, у ҳам бўлса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким динини ўзгартирса, уни қатл қилинглар» деган сўзларидир.

Кейин мен мусулмонларнинг ҳокимларини куфрда айбловчи сўзларини такрорлаётганларга айтдим ва буни айтишдан тўхтамайман ҳам:

Хўп, бу ҳокимларни кофир-муртад деб, уларнинг тепасида олий ҳукмдор бор ҳам дейлик. Ундай пайтда – ҳолат ҳам шундайки – бу олий ҳукмдор уларга (куфр иш қилгани учун) ҳад (шаръий жазо)ни ижро этиши керак бўлади. Келинг, баҳснинг мазмунини аниқлаштириш учун даъволарингизни тасдиқлаб ҳам кўрайлик, аммо сизлар ҳозирги вақтда амал қилиш нуқтаи назаридан бу ҳокимларнинг кофир-муртадлигидан қандай фойда олаяпсизлар? Ва нима ҳам қила оласизлар?![9]

Агарда улар: Дўст тутиш (ал-вало) ва безор бўлиш (ал-баро) учун дейишса, унда айтамизки: дўст тутиш ва безор бўлиш қалбда ва амалда қўлдан келганича муҳаббат ва адоват қилиш билан боғлиқ бўлиб, уларнинг мавжуд бўлиши учун куфрни эълон қилиш ва муртадлик ҳақидаги ҳукмни ёйиш шарт қилинмайди. Ҳаттоки, дўст тутиш ва безор бўлиш бидъатчи, осий ва золимга ҳам тегишли бўлади.

Кейин мен бу одамларга айтаман: Кофирлар Ислом ерларининг кўпини босиб олишган ва биз, афсуски, яҳудийлар томонидан Фаластинни босиб олиниши каби фитнага йўлиққанмиз. (Аҳвол шундай бўлгач) сизлар ана у (куфрда айблаётган ҳоким)ларни нима ҳам қила оласизлар?! Охир-оқибатда эса ўша сиз уларни кофир деб гумон қилаётган ҳокимлар билан ёлғиз қоласизлар холос?![10]

Шундай экан, бу мавзуни четда қолдириб, мусулмон ҳукуматининг асоси бўлган қоидани тадбиқ қилишдан бошланглар. Бу иш эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлига эргашиш билан бўлади. Бу шундай йўлки, унинг устида ул зот ўз асҳобларини тарбия қилиб, унинг низоми ва асосларида уларни ўстирдилар…

Аллоҳ Таоло:

«У (Аллоҳ) - гарчи мушриклар ёқтирмасаларда – Ўз Росулини Ҳидоят ва Ҳақ Дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир» (Саф: 9), деган. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ҳушхабар берувчи ҳадисларида ҳам бу оят яқинда амалга ошишининг хабари берилган. Демак, мусулмонлар бу Қуръоний матн ва илоҳий ваъдани ҳаётда амалга ошира олишлари учун равшан ва тушунарли йўлдан юришлари керак ва бундан бошқа чоралари ҳам йўқ. Бу йўл мана бу (одам)ларнинг кофир-муртад деб гумон қилаётган ҳокимларга қарши ғазабини сочиш йўли бўладими? Бундан ташқари, бу гумонлари билан – у гумонлари эса хатодир – бирон иш қилиш қўлларидан келмайди. Хўш, унда ўша йўл қандай?

Шак-шубҳасиз, тўғри йўл шуки – у ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо такрорлаб, саҳобаларига ҳар хутбаларида эслатиб: «Энг яхши ҳидоят – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятидир» деганлар. Барча мусулмонлар, хусусан исломий ҳукуматга қайтиш ҳақида қайғураётганлар, бу ишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлаган нарсадан бошлашлари керак бўлади. У ҳам бўлса, биз қисқагина икки сўз билан ифодалайдиган: «Тасфия (поклаш) ва тарбия»дир.

Шунинг учун биз мустаҳкам ва собит бир ҳақиқатни биламизки, ундан ҳокимларни куфр билан айблашда чуқур кетган кишилар ғафлатдадир ёки унга бепарводирлар. Чунки уларда фақатгина ҳокимларни кофир деб эълон қилишлик бўлиб, кетидан эса ҳеч вақо йўқдир. Аммо улар ҳокимларни кофирга чиқаришликда қайсарлиқ қилаверишади, сўнг эса улардан фитналар ва балолардан бошқа ҳеч нарса содир бўлмайди!!

Бу одамлар сабабли охирги йилларда (турли) воқеалар содир бўлди: Маккаи Ҳарамдаги фитнали воқеъадан бошлаб, то Мисрда бўлган фитна, яна (Миср ҳокими Анвар) Саадатнинг ўлдирилиши ва ниҳоят Сурияда, энди бўлса Мисрда ва Жазоирдаги фитналар бунга мисолдир. Ҳар кимга эса кўриниб турган нарса шуки: бу фитналар ва балолар сабабли айбсиз мусулмонлар қонини хор қилиниши кўпгина бахтсизлик ва фалокатларга олиб келди.

Буларнинг барчаси ўша одамларнинг кўпчилиги Китобу Суннат матнларига хилоф иш қилганликлари сабабидандир. Бу матларнинг асосийси:

«Дарҳақиқат, сизлар учун – Аллоҳ ва Охират Кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп эслаганлар учун – Аллоҳнинг Росулида гўзал ибрат-намуна бордир» (Аҳзоб: 21), оятидир. Агарда биз фақатгина сўзда эмас, балки ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг ҳукмини ерда ўрнатмоқчи бўлсак, ўша биз уларга қарши урушиш у ёқда турсин, ҳатто уларга юзма-юз бўлишга ҳам қодир бўлмаган ҳокимларни кофирликда айблашдан бошлаймизми? Ёки албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлаган нарсадан бошлаймизми? Шак-шубҳасиз, бунинг жавоби: «… сизлар учун Аллоҳнинг Росулида гўзал ибрат-намуна бордир». Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нимадан бошладилар?

Илмнинг ҳидини сезган ҳар қандай киши ўз эътиқодида аниқ биладики, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақни қабул қилишга мойил деб ўйлаган алоҳида шахсларни даъват қилишдан бошлаганлар. Кейин ул зотнинг чақириғига ўша саҳобалар ижобат қилишди. Бу эса сийратдан маълумдир. Сўнгра мусулмонлар Маккада азоблар ва қийинчиликларга йўлиқишди. Кейин биринчи ҳижратга, сўнгра эса иккинчи ҳижратга бўлган буйруқ келди, токи Аллоҳ Азза ва Жалла Мадинаи Мунавварада Исломни мустаҳкам қилди ҳам. Сўнг ўша ерда тўқнашувлар, кейин эса мусулмонлар ва кофир (араб)лар билан бир томондан, яҳудийлар билан иккинчи томондан урушлар бўлди, ва ҳоказо.

Шунинг учун, одамларни ҳақиқий Исломга ўргатишликда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлаганларидек бошламоқдан ўзга иложимиз ҳам йўқ. Лекин биз фақатгина таълим билан чекланмаслигимиз керак, чунки Исломга бегона бўлган ва унга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бидъат ва янгиликлардан иборат нарсалар кириб қолган ва улар Исломнинг буюк биносининг емирилишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам даъватчилар Исломнинг ичига кириб қолган бундай нарсаларни тозалашдан бошламоқлари лозим.

Бу эса биринчи асос: «Тасфия» (поклаш, тозалаш) дир.

Иккинчи асосга келсак, у мана шу тозалаш билан боғлиқ бўлиб, ана ўша  покиза Исломда ўсаётган мусулмон ёшларни тарбиялашдир.[11]

Агар биз деярли бир авлод замонида мавжуд бўлиб келган исломий гуруҳларнинг ғояларини ва тажрибларини воқеъликда ўргансак, уларнинг кўпчилиги – гарчи исломий ҳукуматни хоҳлаётгани ҳақида шовқин-сурон кўтараётганига қарамай – биз айтиб ўтган нарсаларнинг биронтасидан фойда олмаётганини ёки фойда келтирмаётганини топамиз. Уларнинг бу ишлари эса тўғрилигини ҳеч қандай исботи бўлмаган кучсиз далил асосида бўлиб, кўпгина айбсиз одамларнинг қонларини тўкилишига сабаблардан биридир.

Биз ҳозир ҳам уларнинг Китоб ва Суннатга хилоф эътиқодлари-ю ва Китобу Суннатга тескари бўлган ишлари ҳақида тўхтовсиз эшитиб келмоқдамиз ва шу ўринда Китобу Суннатга хилоф равишда муваффақиятсиз бўлган такрорий уринишларини айтмасак ҳам бўлаверади…

Агарда мусулмоннинг эътиқоди Китобу Суннатга мувофиқ бўлса, шубҳасиз, унинг ибодати тезда тўғриланиб, унинг ахлоқи ва йўли ҳам тўғриланади ва ҳоказо.

Афсуски, бу одамлар ушбу хайрли сўзларга амал қилмай, мусулмон давлатини ўрнатишликни талаб қилиб бақириб-чақиришмоқда. Аммо бу иш уларга фойда бермаяпти. Аллоҳга қасамки, шоирнинг ушбу сўзлари улар ҳақида ростдир:

Сен нажотни хоҳлайсан, лек унинг йўлида эмассан,

Кема (билан) эса қуруқликда суза олмас(сан).

Шоядки, мен бу айтган сўзларимда ҳар бир инсофли учун уни қониқтирадиган ва ҳар бир ноинсофни тўхтатадиган нарса бордир, ва Аллоҳдан ёрдам сўраб қоламиз.

Шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимахуллоҳ ҳазратларининг тақризи[12]

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وأصحابه ومن اهتدى بهداه أما بعد:

Мен мусулмон нашрларининг саҳифаларида чоп этилган фазилатли шайх Муҳаммад Носируддин Албоний икром қилган фойдали жавобни ўқидим. У ҳам бўлса, у кишининг «Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм юргизган кишини куфрда айблаш» ҳақидаги саволга фазилат билан берган жавобидир.

Мен у ерда тўғри сўзларни топдим. У киши (сўзларида) ҳақни топиб мўминларнинг йўлини ушлади. У, Аллоҳ уни муваффақ қилсин, Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм қилган кишини фақатгина унинг амалидан келиб чиқиб ва бу ишни қалбида ҳалол санашини билмасдан туриб, ҳеч ким уни куфрда айблаши мумкин эмаслигини тушунтирди. У далил сифатида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бўлган ва бошқа салафлардан бўлган хабарларни келтирди. Шубҳасиз, Аллоҳ Таолонинг:

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар кофирлардир» (Моида: 44),

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар золимлардир» (Моида: 45),

«Ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир» (Моида: 47), сўзларига келтирган тафсири тўғридир.

У киши куфр худди зулм ва фисққа ўхшаб икки турли: катта ва кичик бўлишини тушунтирди.

Кимки Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм юритишни, ёки зинони, ёки рибони, ёки ҳаромлигига ижмоъ бўлган бошқа ҳаром нарсаларни ҳалол санаса, у катта куфр, катта зулм ва катта фисқ қилган бўлади. Кимки буни ҳалол санамасдан қилса, у кичик куфр, кичик зулм, кичик фисқ қилган бўлади. Бу эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан бўлган ҳадисларига мувофиқдир: «Мусулмонни сўкиш – фосиқлиқ, у билан жанг қилиш эса – кофирликдир». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан фақат кичик фисқ ва кичик куфрни ирода қилганлар ва бу мункар ишдан нафратлантириш-қўрқитиш учун мутлақ (яъни,чегараланмаган ҳолда куфр ва фисқ) лафзларини ишлатдилар.

Шунингдек, яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари ҳам мисолдир: «Одамлардаги икки иш куфрдир: насаб билан таъна қилиш ва маййит учун (норози бўлиб, дод-вой солиб) йиғлаш». Буни Муслим «Саҳиҳ» ларида ривоят қилган. Ул зотнинг: «Мендан сўнг ўзаро бошларингизни чопадиган куфрга қайтмангизлар» сўзлари ҳам шулар жумласидан. Буни Бухорий ва Муслим Жарир розияллоҳу анҳудан келтиришди. Бу маънодаги ҳадислар кўпдир.

Ҳар бир мусулмонга ва айниқса илм аҳлига, собитқадам бўлиши ва Китобу Суннат, ҳамда бу уммат салафлари йўлининг нурида ҳукм чиқариши лозим бўлади. Шунингдек, тафсилотсиз равишда мутлақ ҳукмларни чиқараётган кўпгина одамларнинг хавфли йўлидан хазар қилиши лозим бўлади.

Илм аҳли эса Аллоҳ Субханаҳуга тафсилот билан даъват қилишлик, инсонларга Китобу Суннатдан бўлган далиллар билан Исломни тушунтиришлик, уларга бу йўлни ушлашга тарғиб қилишлик, холис насиҳат билан бирга Ислом аҳкомларига хилоф бўлган ҳар қандай нарсадан нафратлантиришлик ҳақида қайғуриши лозим бўлади.

Шундагина улар ҳақ йўлни тушунтириб, унга тарғиб қилишда ва унга хилоф бўлган амаллардан огоҳлантиришда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва тўғри йўлдаги халифалар, ҳамда ул зотнинг рози бўлган саҳобалари йўлидан юраётган бўлишади. Бу эса Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзларига мувофиқдир:

«Аллоҳга чақириб, солиҳ амаллар қилган ва: «Мен – мусулмонлардан бириман» деганнинг сўзидан ҳам гўзалроқ сўз борми?» (Фуссилат: 33), ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги сўзларига:

«Айтгин: «Бу менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашганлар аниқ ҳужжат-ишончга эгамиз. Аллоҳ айбу – нуқсондан пок, ва мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108), ҳамда Субҳанаҳунинг ушбу сўзларига мувофиқ бўлади:

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).

Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига мувофиқ: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга шу яхшиликни қилувчисига бўлган ажрга ўхшаш ажр бордир» (Имом Муслим ривояти). Ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу: «Кимки ҳидоятга чақирса, унга шу ҳидоятга эргашганларга ўхшаш ажр бўлади. Эргашганларнинг ажри бу билан камаймайди. Кимки залолатга чақирса, унга шу залолатга эргашганларнинг гуноҳи каби гуноҳ ёзилади. Залолатга эргашганларнинг гуноҳи бу билан камаймайди» (Имом Муслим ривояти), сўзларига ҳам мувофиқдир. Ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розияллоҳу анҳуни Хайбардаги яҳудийларга жўнатаётганларида унга айтган мана бу сўзларига ҳам мувофиқдир: «Уларни Исломга чақир ва улар устидаги Аллоҳнинг ҳақлари ҳақида хабар бер. Аллоҳга қасамки, сен сабабли бир кишини Аллоҳ ҳидоят қилса, бу сен учун қизил туялардан ҳам яхшироқдир» (Бухорий ва Муслим) бу ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ қилишди.

Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўн уч йил туриб, одамларни Аллоҳнинг яккалигига ва Исломга киришга холис насиҳат, ҳикмат, сабр ила гўзал услублар билан чақирдилар. Токи у кишининг раҳбарлиги ва саҳобаларининг раҳбарлиги остида тақдирида бахтли кишилар Исломни қабул қилишди. Кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилдилар ва ўз саҳобалари билан Аллоҳ Субҳанаҳуга ҳикмат ва яхши ваъз билан, ҳамда сабр ва энг яхши бахс билан чақиришда давом этдилар. Ниҳоят Аллоҳ кофирларга қарши қилич билан жиҳод қилишни буюрди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг саҳобалари эса буни комил суратда адо этишди. Аллоҳ уларга ёрдам берди, қувватлади ва уларга гўзал оқибатни насиб қилди. Уларга Қиёмат кунигача яхшилик билан эргашганларга ҳам Аллоҳнинг ёрдами ва гўзал оқибати шундай бўлади. Аллоҳдан бизларни ҳам уларга яхшиликда эргашганлар қаторидан қилишлигини сўраймиз. Ва яна, токи Ул Зот Субҳанаҳуга йўлиққунимизча бизларга ва Аллоҳга чақираётган биродарларимизга ўткир ақл (ва эътиқод), гўзал амаллар ва ҳақ йўлда сабр беришини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Чунки бу ишда Ул Зот – ёрдамчи ва ҳомий, ҳамда бунга Қодир Зотдир.

وصلى الله وسلم على نبينا محمد وآله وأصحابه ومن تبعهم بإحسان إلى يوم الدين.

Аллома Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг

Албоний ва Ибн Бозларнинг сўзларига изоҳи

Икки шайхнинг сўзларидан тушуниладиган нарса шуки:[13] куфр уни ҳалол қилиб олган кимсага тааллуқлидир. Кимки ҳукм чиқарганда, уни осийлик ва хилоф эканлигини билган бўлса, у кофир бўлмайди. Чунки у буни ҳалол санаб эмас, балки қўрқув, ожизлик ёки шунга ўхшаш сабаб билан қилди. Шунинг учун (Моида сурасининг юқорида келтирилган) уч оятнинг уч ҳолатдаги ўрни бор:

Кимки Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм қилиб, Аллоҳнинг Дини ўрнига алмаштириб шу ишни қилса, бу иш диндан чиқарувчи куфр бўлади, чунки у ўзини Аллоҳ Азза ва Жалла билан бирга ҳукм чиқарувчи қилиб қуйди. Шунингдек, у Аллоҳнинг шариатидан нафратланади.

Кимки ўз ҳавои – нафси, ёки ўзи учун қўрққани ёки шунга ўхшаш сабаблар билан ҳукм чиқарса, у кофир бўлмайди. Лекин бу фисққа ўтган бўлади.

Кимки адоват қилиб ёки зулм қилиш учун ҳукм чиқарган бўлса – бу қонунлар чиқаришда эмас, балки шахсий ҳукм-қарорларда бўлса – масалан инсонга қарши ундан ўч олиш учун Аллоҳ нозил қилган ҳукмдан бошқаси билан ҳукм қилса, у золим дейилади.

Шунинг учун ҳам (бу амалларнинг ушбу оятлардаги) тавсифи ҳолатга қараб нозил бўлгандир.

Уламолар ичида шундайлар ҳам борки, улар: Бу тавсиф битта шахс ҳақида нозил бўлиб, ҳар бир кофир золим бўлади ва ҳар бир кофир фосиқ бўлади, – дейишади. Далил сифатида эса Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзларини ҳам келтиришади: «Кофирлар золимдир» ва «Фосиқларнинг борар жойи Дўзах оловидир», бу (охирги оятдаги фисқдан мурод) эса катта фисқдир.

Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ айтганидек: Ва лекин иш қандай бўлмасин, натижа қандай бўларкин? деб қараш лозимдир. Чунки бу масала назарий эмас, балки унинг амалий татбиқ қилиниши муҳимдир. Демак, натижа қандай бўларкин?

وصلى الله وسلم على نبينا محمد وآله وأصحابه ومن تبعهم بإحسان إلى يوم الدين.

[1] Аллома Албонийнинг бу сўзлари 670-кассетани тўлдирган (12/5/1413 ҳ. – 7/11/1993 м.) ва Уккоша Абдулманнон тайёрлаган «Албоний ва бошқа олимларнинг фатволарини солиштирмаси» (238-253 с.) деган китобига кирган. Уни «Салафий» журнали (№1) 1415 ҳ.й. ва «Муслимун» жаридаси (№556 5/5/1416 ҳ.й. – 29/9/1995 м.й.) нашр этган.

[2] Ҳаворижлар – фирқалар ҳақидаги китобларда зикр қилинган бўлиб, уларнинг кўпгина тоифалари мавжуд. Уларнинг ичида ҳозирда ҳам мавжуд бўлиб, «ибозий»лар номи билан танилган тоифа бор. Бу (ибозийлар) охирги вақтларгача ўз-ўзи билан овора бўлиб даъват фаолиятини кўрсатмай келаётган эди. Лекин охирги пайтларда улар фаолиятини бошлаб баъзи рисолалар, китоблар ва ақидаларини тарқатмоқдалар. Ушбу (ақида)лари қадимги ҳаворижларнинг эътиқодидир. Фақатгина (ибозийлар) шиаларнинг баъзи хислатлари билан яширинмоқда, бу эса (уларнинг) эҳтиёткорлигидир. Улар: «Биз ҳаворижлар эмасмиз» дейишади. Ҳақиқат эса шундан иборатки, исмлар ўша номланган нарсанинг асл моҳиятини ўзгартирмайди. Уларнинг (қадимги) ҳаворижлар билан мувофиқ келадиган (эътиқод)ларидан бири шуки: катта гуноҳ қилганларни кофирликда айблашликдир.

[3] Бу саҳиҳ асарга аллома қилган таҳрижини қаранг: («Силсилятул-аҳадисис-саҳиҳа») 6-ж., 109-с., №2552.

[4] Шайх Ибн ал-Усаймин аллома Албонийнинг ушбу сўзларига таълиқ сифатида қуйидагиларни айтди: Шайх Албоний далил сифатида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бўлган асарни келтирди. Ушбу асарни қабул қилган бошқа олимлар ҳам шундай қилишган. Унинг санади ҳақида айримлар баъзи гапларни гапиришган бўлса ҳамки, улар бу асарни унинг саҳиҳлиги ва кўпгина шаръий матнларга мувофиқ келгани учун қабул қилишгандир. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмонни сўкиш – фосиқлик, у билан жанг килиш эса – кофирликдир». Шу билан бирга мусулмон билан жанг қилиш Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзларига биноан диндан чиқармайди:

«Агар мўминлардан бўлган икки тоифа (ўзаро) урушиб қолса, дарҳол уларнинг орасини ислоҳ қилинглар. Агар улардан бири бошқасига тажовуз қилса, сизлар тажовуз қилган (тоифа)га қарши то Аллоҳнинг амрига қайтгунича уруш қилинглар. Агар қайтса, бас, ўрталарини адолат билан ислоҳ қилинглар. Одил бўлинглар! Зеро, Аллоҳ одилларни яхши кўради. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инидирлар. Бас, икки оға-инингизнинг орасини ислоҳ қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар, шояд раҳм қилинсангизлар» (Ҳужурот: 9-10). Аммо куфрда айблаш фитнасига йўлиққан кимсаларни бу қониқтирмагани учун, улар: «Бу асар қабул қилинмайди ва Ибн Аббосдан эканлиги саҳиҳ эмас» дейишни бошлайди. Уларга айтиладики: «Қандай қилиб қабул қилинмас экан?! Ваҳоланки, ҳадис илмида сизлардан улуғроқ, афзалроқ ва  билимдонроқ одам уни қабул қилган бўлса ҳам сизлар қабул эмас дейсизларми? Шайхул-ислом Ибн Таймия, Ибн ал-Қоййим ва улар каби бошқа буюк алломалар уни қабул қилишгани ва уни келтириб нақл қилишгани бизларга етарли. Бу асар саҳиҳдир. Кейин, иш сизлар айтаётганингиздек: яъни, бу асар Ибн Аббосдан эканлиги саҳиҳ эмас ҳам дейлик. Бироқ бизда бошқа шаръий матнлар борки, улар «куфр» сўзи мутлақ лафзда келиб, ундан мурод эса диндан чиқиш эмаслигини исботлайди. Худди юқорида айтилган оят ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари каби, айтадиларки: «Инсонларда икки амал куфрдир: насаб билан таъна қилиш ва маййитга (норози бўлиб, дод-вой солиб) йиғлаш». Бу амаллар эса диндан чиқармаслигида ҳеч қандай қаршилик йўқ. (Юқорида) айтилганидек, яъни шайх Албоний, Аллоҳ уни муваффақ қилсин, айтганидек илмнинг камлиги ва шаръий қоидаларни тушунишдаги камчилик ушбу залолатга олиб келади. Шу билан бирга яна бир нарса залолатга бошлайдики, у ҳам бўлса – ёмон хоҳиш-ниятки, у эса албатта бузуқ тушунчага олиб келади. Чунки агар инсон бир нарсани хоҳлаб ният қилса, бундан у тушунчасини ушбу хоҳишга тўғрилаши ҳам келиб чиқади. Кейин эса у Қуръон ва Суннат матнларини ушбу (тушунча-эътиқод)га мувофиқ равишда ўзгартиради. Олимлар орасида маълум ва машҳур коидалардан бирида: «Далил келтириб, сўнгра эса эътиқод қилиш» дейилган, аммо «эътиқод қилиб, кейин унга далил келтириб, кейин эса адашиш» эмас. Шунинг учун ҳам бу (залолат)нинг уч сабаби бор: шаръий илмнинг камлиги, шаръий қоидаларни тушунишдаги нуқсон ва ёмон хоҳиш-ният устига қурилган бузуқ тушунчадир.

[5] Фазилатли шайх Ибн ал-Усаймин сўровчининг саволига жавоб бериб қуйидагиларни айтди: «… ана ўшалар кофирлардир» оятидан катта куфр тушунилади деб, шарҳига эса: «Агар куфр сўзи мутлақ келса, фақатгина катта куфр назарда тутилади» деган сўзни Шайхул-Ислом Ибн Таймияга нисбат бериш нотўғри тушунчадир. Ваҳоланки, бу оятнинг ўзида ҳам (бу иш) «куфр» дейилмаган (балки «кофирлар» сўзи ишлатилган). Бу ҳақда Шайхул-Ислом раҳимахуллоҳнинг бошқа сўзлари саҳиҳ эканлиги маълум бўлиб, унда: «муъарраф» (алиф-лом билан келган) «ал-куфр» сўзи билан «мунаккар» (алиф-ломсиз) «куфр» сўзини ўртасида фарқланиш мавжуд. Энди сифат («кофирлар»)га келсак, тўғриси шуки: «Улар кофирлардир» («ал-каафируун» ёки «каафируун») деб, уларга сифатланиш таърифи берилганлигига асосланамиз ва бу диндан чиқарувчи куфр эмас дейишимиз керак бўлади. Чунки ишни ўзини сифатлаш билан ишнинг бажарувчисини сифатлаш орасида фарқ бор. Бинобарин, биз ушбу оятга бўлган тафсиримиз асосида ҳукм чиқарамиз: Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм юритмаслик диндан чиқарувчи куфр эмас, чунки бундай ҳукм қилувчи (фақатгина) тўғри йўлдан чиққан ҳисобланади. Бу ўринда бошқасидан қонун олиб ўз давлатида жорий қилган киши билан ўзи қонун чиқариб амалга оширадиган одам орасида фарқ йўқ. Муҳим бўлган нарса шуки: бу қонун самовий қонунга тескарими ёки йўқми? – дейилган.

[6] Шайх Ибн ал-Усаймин: «Бундан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз» деди.

[7] Аллома Албоний (кейинчалик) ушбу изоҳни киритди: «Мана шулардан сўнг ҳам анави одамлар бизларга «ҳозирги замоннинг муржиалари» деган лақаб қўйишяпти!» Таржимон изоҳи: Муржиалар – гуноҳлар иймонга зиён етказмайди деб эътиқод қилувчи тоифа.

[8] Ушбу сўзларига изоҳ бериб Албоний шундай деди: Амаллар ичида шундайлари ҳам борки, уларни қилган киши эътиқодий кофир бўлади. Чунки улар куфрни сўз билан ифода қилиш ўрнига ўтади ва унинг кофирлиги ҳақида қатъий, ҳамда аниқ далолат қилинади. Масалан: Қуръонни била туриб қасд билан оёқ-ости қилиш.

[9] Таржимон изоҳи: Яъни, аслида сизлар кофирга чиқарган ҳокимларнинг устидан уларнинг куфри учун жазосини уларнинг тепасида турувчи олий ҳукмдори ижро этиши керак бўлади. Шундай экан, ўша ҳокимларни кофирга чиқаришдан нима фойда бор?!

[10] Фазилатли шайх Ибн ал-Усаймин (рахимаҳуллоҳ) айтди: «Бу яхши сўзлардир, яъни мусулмонларнинг ҳокимларини куфрда айблаётганлар қандай фойда олишди? Улар шу (ҳоким)ларни даф қила оладими? Йўқ, қилолмайдилар. Яҳудийлар деярли эллик йил олдин Фаластинни босиб олишганди ва агарда бутун Ислом уммати, унинг арабу ажами, уларни ўша мақомидан даф қила олмаган бўлса, унда қандай қилиб бизни бошқараётган ҳокимларга қарши тилларимизга эрк бера оламиз? Биз биламизки, уларни даф қилолмаймиз, чунки бундай ишдан кейин дарҳол қонлар тўкилиб, моллар талон-тарож қилинади ва баъзан эса номуслар ҳам топталади. Бу билан натижага эриша олмаймиз. Хўш, у ҳолда бундан қандай фойда бор? Агарчи киши ўзи ва Роббиси орасидаги эътиқодида ўша ҳокимлар орасида ҳақиқатан диндан чиққан кофирлари бор деб ҳисобласа ҳамки, буни эълон қилиб тарқатиши билан фитнанинг аланга олишидан бошқа қандай фойдаси бор? Шайх Албонийнинг бу сўзлари жуда гўзалдир. Аммо куфр ҳақида ҳукм фақатгина бу (Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм қилиш)ни ҳалол санаса чиқарилади деган масалада биз у киши билан келишмаймиз. Чунки бу масала назар солишликни талаб қилади. Биз айтамизки: Агарда бир киши Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қила туриб ҳам, Аллоҳдан бошқасини ҳукми яхшироқ деб эътиқод қилса у кофир бўлади ва унинг куфри эътиқод куфри бўлади.

[11] Фазилатли шайх Ибн ал-Усаймин (раҳимахуллоҳ) айтди: Шайх Албоний бу ерда биринчидан Исломни тозалаш кераклигини назарда тутяпти. Чунки ҳозирги кунда Исломга нуқсонлар кириб қолган: эътиқоддаги нуқсонлар, ахлоқдаги нуқсонлар, муомалаллардаги нуқсонлар, ибодатдаги нуқсонлар. Ҳаммаси бўлиб тўрт (соҳада) нуқсон бор. Эътиқоддагиси: мана буниси ашъарий, униси эса муътазилий, мана буниси – бундай, ана униси – ундай. Ибодатда эса: буниси суфий, ана униси – қодирий, яна бири – тижоний ва ҳоказо. Муомалалардагиси: буниси кўпаядиган рибони ҳалол дейди, униси эса буни ҳаром дейди. Буниси қиморга рухсат берса, ана униси эса ман қилади. Ва кўрасанки, Ислом биринчи галда бу нуқсонлардан тозаланишга муҳтож эканлигини. Бу эса олимлар ва талабалар томонидан жуда катта зўр бериб ҳаракат қилишни талаб қилади. Шундан сўнг ёшларни мана шу нуқсонлардан тоза бўлган Исломда тарбиялаш (лозим). Шундагина Китобу Суннат ва солиҳ салафларга мувофиқ бўлган соғлом эътиқодли ва олийжаноб хулқли ёшлар авлоди пайдо бўлиб боради.

[12] Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз шайх ҳазратларининг аллома Муҳаммад Носируддин Албоний сўзларига берган ушбу изоҳлари «Даъват» журналида (№1511 11/5/1416 ҳ.й. – 5/10/1995 м.й.) да нашр этилган. Шунингдек, уни «Мусулмонлар» газетаси (№557 12/5/1416 ҳ.й. – 6/10/1995 м.й.) ҳам нашр қилинган.

[13] Бу таълиқни шайх Ибн ал-Усаймин унга Албонийнинг сўзларини ва Ибн Бознинг тақризини ўқиб беришганидан сўнг айтди.

Уламолар гўшти заҳарлидир!
Шайх Носир ибн Сулаймон Умар

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Ушбу китоб:

- хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма равишда бўлсин, уламоларга тил теккизадиган;

- илмига амалли уламоларни қоралайдиган, ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида уларни айблаб, шаънларига чидаб бўлмас ҳақоратларни ёғдирадиган ва бошқаларни ҳам шу йўлларига чақирадиган;

- куч-ғайратларини илм аҳлига қарши сарфлайдиган барча-барчага қаратилган.

Биз уларга шундай деймиз:

Биринчидан: Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин, уламоларни бунча кўп чайнайверманг! Унутманг, уларнинг гўшти заҳарли! Бировлар обрўсини ноҳақ тўкувчиларга Аллоҳнинг берадиган жазоси маълум!

Иккинчидан:

Осмонўпар тоғларни сузган, эй қўчқор,

Бошингга ҳушёр бўл, тоққамас зинҳор!

Учинчидан: Ислом Уммати ўз уламоларига бўлган ишончини йўқотган эмас. У қалби моғор босган тубан кимсаларнинг аккиллашларини қабул қилмайди!

Аллоҳим! Дининг, Китобинг, Пайғамбаринг суннати узра барқарор бўлган солиҳ бандаларингга Ўзинг мадад бергайсан.

Ношир

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у зотга ҳамда аҳли-аёл ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

“Эй мўминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек тақво қилинглар!“ (Оли Имрон: 102).

“Эй одамлар, сизларни бир жондан яратган, ундан эса жуфтини яратган ва у иккисидан кўплаб эр ва аёлларни таратган Роббингиздан қўрқингиз! Ва ўзаро ўртага қўйиб сўраётганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик ришталарини узиб қўйишдан қўрқингиз! Дарҳақиқат Аллоҳ сизларни Кузатиб турувчи зотдир” (Нисо: 1).

“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглайди ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди“ (Аҳзоб: 70, 71).

Сўнг …

Ўртага ташлаётганимиз ушбу мавзу ғоят аҳамиятли ҳамда ортидан келадиган натижалар хатарли бўлгани учун ҳам уни билишимиз зарур.

Бугун кўз очаётган исломий уйғониш ички тарафдан мағлуб бўлиб қолмаслик учун йўлланма ва тавсияларга муҳтож бўлиб қолмоқда.

Олов ютар ўз парчасини

Тополмаса ёнилғисини!

Мен исломий уйғониш ўзини тўғрилик сари йўлловчи ва унга ҳақ тавсиялар берувчи бирон кишини топа олмай қолгудек бўлса, душманлари у ёқда турсин, ўз ичидан хатарларга тушиб қоладими, деб қўрқаман.

Мавзуга киришишдан аввал шуни эслатиб ўтмоқчиманки, ўтган йили исломий онги уйғоқ бўлган, асосан толиби илмлардан иборат айрим мухлис ёшлар жамланиб қолишса кўпроқ шариат уламолари ҳақида сўз юритишаётгани, улардан баъзиларини оқлаб, баъзиларини мазаммат ва танқид қилишаётгани хабари қулоғимга тушди. Шундан сўнг салафларимиз китобларини варақлаб, “Уларнинг ёшлари ва уламолари ҳам бизлар қилаётган ушбу салбий ишларни қилганмикинлар?”, деган саволга жавоб излай бошладим.

Талайгина маълумотлар тўпладим-да, шу асосда дорулфунунлардан бирида маъруза ўқидим. Бироқ, ҳали тўлиқ бўлмагани учун бу мақолани нашр қилишга ҳаракат қилмадим.

Кунлар ортидан ойлар ўтди… Бир кун келиб, даъватчи уламолардан бирлари шаънига туҳмат билан озор беришларига гувоҳ бўлинди. Бу – унгагина эмас, балки барча уламо ва толиби илмларга қаратилган зарба эди. Шу боис бу ҳодиса барчамизни алам ва изтиробга солди. Мазкур маърузамизни эшитган айрим биродарларимиз шундай долзарб пайтда уни рисола шаклида нашр қилиш зарурати туғилганини уқтирдилар. Мен рисоланинг тугалланмаганини таъкидлаб, уларга узр айтдим.

Сўнгра кейинги аччиқ ҳодисалар рўй берди. Кундузлари тундек қоронғу фитналар даврини бошдан кечира бошладик. Аслида нима бўлган эди?!

Душманлар хоҳлаган иш содир бўлган эди. Уламолар гўшти ҳалол қилинган эди!!! Уламо ва толиби илмлар обрўсига путур етказадиган дарвозаларнинг икки қаноти ланг очилди! Авом халқ, мунофиқлар ва илмонийлар (дунёвийлик тарафдорлари) уламоларимизга қарши мутакаббирона фаолиятларини бошладилар.

Қайси йиғинга кирманг, бир уламони айбламасдан ўтмайдилар. Шу боис мен “Эҳтиёжни ўз мавридидан кечиктириш мумкин эмас” деган қарорга келдим ва ушбу сатрлар эслатма ва панд-насиҳат, ҳамда уламоларга тил теккизиш ва уларнинг шарафини булғашнинг ёмон оқибатларидан огоҳлантирувчи мақола сифатида дунёга келди. Унда мен мазкур масалани аҳли суннат ва жамоат манҳажига мувофиқ ҳал қилишнинг тўғри йўлини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдим.

Аллоҳ таоло Ибн Асокирни раҳмат қилсин, қуйидаги сўзларни айтган эдилар: “Дўстим, Аллоҳ мени ва сизни Ўз ризосига муваффақ айласин ва Ўзидан лойиқ бўлганидек қўрққанлар қаторида қилсин, уламоларнинг гўшти заҳарли эканини унутманг! Уларнинг обрўларига путур етказмоқчи бўлганларга нисбатан Аллоҳнинг қонунияти маълум! Аллоҳ таоло уламоларга тил теккизган кишини ўлимидан аввал қалбини ўлдириш билан мубтало қилади.

“У (пайғамбар олиб келган) ишга мухолиф бўлган кимсалар (бошларига бу дунёда) фитна ва (охиратда) аламли азоб келишидан қўрқсинлар!” (Нур: 63)”.

“Уламоларнинг гўшти заҳарлидир!” мавзуси узун ва унинг моддалари кўп. Бироқ мен имкон қадар мухтасар қилишга, ўзим зарур деб ҳисоблаган фикрлар билангина чекланишга ҳаракат қиламан.

Бу мавзуга киришиш сабаблари:

Бизни ушбу мавзуда сўз юритишга асосан қуйидаги сабаблар етаклади:

1 – Уламоларнинг Исломдаги ўрни эътиборли экани ва уларни ҳурмат қилиш лозимлиги;

2 – Кўп одамларнинг бу мавзуга эътиборсизлиги;

3 – Баъзи толиби илмларнинг ўзлари сезмаган ҳолда уламоларга тил теккизишлари;

4 – Бу муаммони ҳал қилишда кўплаб даъватчиларнинг тўғри йўлни билмасликлари;

5 – Ҳожалари бўлмиш яҳудий ва масиҳийлар ортидан эргашиб юрган мунофиқ ва илмонийлар (дунёвийлик тарафдорлари)нинг уламоларимизга қарши қилаётган шафқатсиз ҳужумлари.

Уламоларнинг даража ва фазилатлари

Аллоҳ таоло айтади:

“Айтинг: Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими?!” (Зумар: 9);

“Дарҳақиқат, Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқадилар” (Фотир: 28);

“Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) раҳбарларга бўйсунинглар!” (Нисо: 59).

Илм аҳлларининг айтишларича, “раҳбарлар” уламолардир. Айрим муфассирлар эса уни амирлар ва уламолар, дея изоҳлаганлар.

Аллоҳ таоло айтади:

“Аллоҳ сизларнинг ичларингиздан иймон келтирган ва илм ато этилган кишиларнинг мақомларини юксалтиради. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан огоҳдир” (Мужодала: 11).

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Аллоҳ кимга яхшиликини раво кўрса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” ҳадисини ривоят қилганлар.

Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллҳоу алайҳи ва саллам: “Олимнинг обиддан афзаллиги тўлин ойнинг  бошқа юлдузларга нисбатан афзаллигига ўхшайди. Уламолар пайғамбарларнинг ворисларидир. Пайғамбарлар тилло ё кумуш мерос қилиб қолдирмадилар, балки илм қолдирдилар. Ким уни олган бўлса катта насибани қўлга киритибди” деганлар (Абу Довуд, Термизий, Доримий ривоятлари).

Шайх Абдурраҳмон Саъдий таъкидлаганларидек: “Мусулмонларнинг тўғри йўлдаги уламоларини ҳурмат қилиш билан Аллоҳ таолога қурбат-яқинлик ҳосил қилишади” аҳли суннат ва жамоат эътиқодидан ҳисобланади.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Салафлар: Олимнинг ўлими Исломдаги кемтик бўлиб, уни замонлар ўтиши тўлдира олмайди, дер эдилар” – деганлар.

Авзоъий роҳимаҳуллоҳ: “Биз одамлар деганда аҳли илмларни тушунамиз. Улардан бошқалар ҳеч ким эмас” – деганлар.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ: “Агар биргина фақиҳ тоғнинг чўққисида бўлса-да, унинг ўзи жамоатдир” - деганлар.

Шу маънода шоир айтади:

Одамзот шаклда баробар яралмиш,

Барчаси Одаму Ҳавводан таралмиш.

Мақтанмоқ на ҳожат “Мен фалоний” деб,

Асли насли обу тупроқдан тўралмиш.

Афзаллик олимлар шаънига ярашар,

Уларнинг нурила зулматлар ёришар.

Инсоннинг қиймати илмла ўлчанар,

Жоҳиллар “Зўрман” деб беҳуда кучанар.

Мазкур оят, ҳадис ва ҳикматли сўзлардан уммат уламолари эга бўлган олий мақом ва даражалар намоён бўлмоқда. Шунинг учун одамлар уларни тақдирлашлари, ҳурматларини ўрнига келтиришлари, шараф ва обрў каби ҳақларини тўла қилиб беришлари лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

“Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Роббиси ҳузурида ўзи учун яхшидир” (Ҳаж: 30);

“Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлади” (Ҳаж: 32).

Ушбу оятдаги “шаира” сўзи, уламолар таъкидлаганидек, Аллоҳ таоло изн берган, ҳурмат ва фазилатини сездирган нарсадир.

Уламолар, шубҳасиз, юқоридаги оятларда Аллоҳ изн берган ҳамда ҳурмат ва фазилатини сездирган нарсалар қаторига биринчи бўлиб қўшиладилар.

Демак, уламоларга озор бериб, уларни айблаш Аллоҳга бўлган тоат-ибодатдан юз ўгириш ва уни камситишдир. Баъзи олимларнинг: “Уламоларнинг обрўлари жаҳаннам чуқурларидан бирининг лаби олдидадир” - деган сўзлари ушбу маънони чуқур ифодалайди.

Ислом умматининг мунаввар чироқлари бўлмиш уламоларга озор беришнинг нақадар хатарли экани Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисда ҳам таъкидланмоқда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло Ҳадиси Қудсийда шундай деган: Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, Мен унга қарши уруш эълон қиламан” (Имом Бухорий ривояти).

Муҳтарам китобхон, судхўрлик билан шуғулланган одам шу ишини ташлаб, тавба қилмагунича Аллоҳ унга уруш эълон қилганини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Бироқ, юқоридаги ҳадисда баён қилинганидек, Аллоҳнинг дўстларига адоват қилган кимсага қарши Аллоҳ уруш эълон қилганини ҳаммамиз ҳам биламизми?! Бирон олим ҳақида сўз кетар экан, мазкур таҳдидларни хаёлимизга келтирамизми?!

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ имом Абу Ҳанифа ва имом Шофеий роҳимаҳумаллоҳларнинг: “Агар фақиҳлар Аллоҳнинг дўстлари бўлмаса, демак, Аллоҳнинг дўсти йўқ экан” деб айтганларини, имом Шофеийнинг эса: “Фуқаҳолар – илмларига амал қилган олимлардир” деб айтганини нақл қилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Бир фақиҳ (олим)га озор берган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берган одам эса Аллоҳ таолога озор берибди”.

Шояд бу хабарлар уламоларнинг фазилатини ифодалаш ҳамда уларга нисбатан адо этилиши керак бўлган ҳуқуқларни эслатишга кифоя қилса.

Тилнинг ўрни ва хатари

Тилнинг хатари ҳақида ҳам бир оз тўхталиб ўтишимиз зарур. Чунки биз тилларимизга эрк бериб, уни тойилишдан қутқариб қолишда сустлик қилмоқдамиз. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло бизга лутф қилган аъзо – тил неъматининг фазилатларига ишора қилмоқчимиз. Тилнинг нақадар буюк неъмат эканини Мусо алайҳиссаломнинг ушбу сўзлари ифодаламоқда:

“Тилимдан тугунни – дудуқликни ечиб юборгин” (Тоҳа: 27);

«…. ва тилим бурро эмасдир» (Шуаро: 13);

“Оғам Ҳорун мендан кўра тили гўёроқдир” (Қасас: 34).

Аллоҳ таоло бандасига миннат қилиб шундай деди:

“Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб қилмадикми (яратмадикми)?!” (Балад: 8-9).

Агар бу неъматдан маҳрум бўлган инсон – соқовнинг ҳолини бир тафаккур қилиб кўрсак, тил неъматининг қадрини чуқурроқ идрок этамиз:

“Соқов одам ўзининг ички туйғуларини тўла ифода эта оладими?!”.

У бирон бир нарсани ифода этмоқчи бўлса, анчагина аъзоларини ҳаракатга келтиради. Бироқ у на ўзини қондира олади ва на бошқаларга тўлақонли тушунтира олади. Тушунтирганда ҳам, кўп қийналиб тушунтиради.

Демак, тил – Аллоҳ ато этган ва лутф қилган буюк неъматлардан бири экан. Шундай экан, биз уни сақлай олдикми?! Уни яхшиликларга ишлатдикми, ёлғондан, уламоларнинг ва бошқаларнинг шаънларига доғ туширадиган сўзлардан сақлай олдикми?!

Илоҳий хабарлар бу аъзо ишининг муҳимлиги ва уни сақлашда қилинган сустликнинг аянчли оқибатларига ишора қилмоқда. Аллоҳ таоло туҳмат ҳақида шундай деди:

“Ўшанда сизлар уни тилдан тилга олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани сўйлар ва буни енгил иш деб ўйлар эдингизлар. Ҳолбуки у, Аллоҳ наздида улуғ (гуноҳдир)“ (Нур: 15).

Мунофиқлар ҳақида шундай деди:

“Энди қачон хавф кетса, улар яхшилик (яъни ўлжалар) устида очкўзлик қилиб сизларни ўткир тиллар билан ранжитадилар” (Аҳзоб: 19);

“Улар тилларида дилларида бўлмаган нарсани – ёлғонни айтурлар” (Фатҳ: 11).

Шунинг учун ҳам, тилни эҳтиёт қилиш ва унга эрк бермаслик ҳақида буйруқ келган. Аллоҳ таоло айтади:

“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар!” (Аҳзоб: 70);

“У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)“ (Қоф: 18);

“(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган, ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)“ (Исро: 36).

Термизий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда: “Одамларни жаҳаннамга улоқтираётган нарса уларнинг тилларининг ҳосиласи эмасми ахир?!”, муттафақун алайҳ бўлган ушбу ҳадисда эса: “Ким менга икки жағи ва икки оёғи ўртасидаги нарсага (яъни тили ва жинсий аъзосини сақлашга) кафил бўлса, мен унга жаннатга (киришига) кафил бўламан” дейилган (Имом Бухорий ривояти).

Кўпчилик, хусусан мухлис инсонлар, оёқлари ўртасини ҳаромдан сақлашга кафил бўладилар. Бу ҳам катта неъмат, аслида. Аллоҳ уларга доимо тавфиқ ато этсин. Бироқ биз тилларимизни кафолатга ола биляпмизми? Бирор кунимиз олим ёки бошқаси бўлсин, бирон бир мусулмоннинг обрўсига тил теккизмасдан ўтаяптими?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Мусулмон – унинг тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган кишидир” (Муттафақун алайҳ) деб айтган сўзларига амал қилиб ҳамда “Банда ўйламасдан шундай бир сўзни айтадики, шу сабабли жаҳаннам ичра машриқ ва мағриб ўртасидан ҳам узоқроқ ўринга тойилиб кетади” деб айтилган ҳадисдаги  огоҳлантиришга риоя қилиб, ҳамма ўзини сарҳисоб қилиб кўрсин. Бу хатарли мавзуда фикр юритсин.

Шоирнинг ушбу сатрлари қандай доноларча битилган-а:

Кишига ҳар офат тилидан келар,

Бу сўзим ҳақлигин ҳар оқил билар.

Гар қадам тойилса, тизза шилинар

Тил тойилса-чи, бош дорга илинар.

Бошқа шоир деди:

Тилингни сақлагин, эй азиз инсон!

Ўзингни чақмасин, у ғаддор илон.

Не-не кураклари ерга тегмаган

Полвонларни тили гўрга киритган.

Яна бир шоир шундай деди:

Хомушлик зийнату, сукут шижоат.

Лақмалик сен учун бўлмасин одат.

Сукутга бир бора қилсанг сен афсус,

Минг бора қиларсан Сўзга надомат!

Ҳотим Асам роҳимаҳуллоҳ айтади: “Хабарчи сўзларингни ёзиш учун ёнингга ўтирса сўзларингни диққат билан талаффуз қиласан-у, Аллоҳга кўндаланг қилинадиган сўзларингни айтишда эҳтиёт бўлмайсан!”

Бу ерда баён қилиш керак бўлган яна бир муҳим мавзу бор. Уламоларни ғийбат қилиш ёмон ва ғийбатнинг энг хунук турларидан эканини билдик, бироқ, бу – улардан бошқаларнинг “гўшти” ҳалол эканига далолат қилмайди. Балки у ҳам ҳаром. Аллоҳ таоло айтади:

“Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана, ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи, меҳрибондир” (Ҳужурот: 12);

“Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари боис озор берадиган кимсалар бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар” (Аҳзоб: 58).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни баён қилиб дедилар: “Мусулмонга мусулмоннинг қони, обрўси ва моли ҳаромдир” (Имом Муслим ривояти).

Ҳажжатул-вадоъда шундай дедилар: “Сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз сизларга шу шаҳрингиз ва шу ойингиздаги шу кунингиз каби ҳаромдир. Огоҳ бўлинглар, етказдимми?!” (Муттафақун алайҳ).

Бошқа бир ҳадисда ушбу сўзлар бор:

- “Ғийбат нима эканини биласизларми?

Саҳобалар:

- “Аллоҳ ва расули билувчироқ!” – дедилар.

- Биродарингизни у ёқтирмайдиган нарса билан тилга олишингиздир.

- Агар биродаримда мен айтаётган нарса бўлса-чи?

- Агар сиз айтаётган нарса дўстингизда бўлса уни ғийбат қилган, агар унда ўша нарса бўлмаса унга туҳмат қилган бўласиз” (Имом Муслим ривояти).

Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Анас розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ушбу ривоятини келтирган: «Мен (Меърожга) олиб чиқилганимда тирноқлари мисдан бўлган одамлар ёнидан ўтдим, улар юзлари ва кўксиларини тирнаётган эдилар.

- Ё Жибрил, булар кимлар? - деб сўрадим. У:

- Улар одамларнинг “гўштлари”ни еган ва уларнинг обрўларини поймол қилганлар - деди.

Агар оддий одамларга тил теккизган, уларнинг обрўларини поймол қилганларнинг ҳоли шу бўлса, уламоларга тил теккизганларнинг ҳоли не кечаркин?!.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг бу маънода нафис ва зарҳал ҳарфлар билан ёзилишга сазовор иборалари бор. Чунки бу сўзлар кўплаб толиби илмларнинг ҳолатига айнан мос келади: “Кўплаб парҳезкор инсонларни кўрасизки, зулму бузуқликлардан сақланган бўлишади. Бироқ, айтаётган сўзларига аҳамият бермай, тиллари тириклар ва ўликлар обрўсига чанг солади”.

Уламолар гўштини ейиш сабаблари

1 – Ҳавас ва ғайирлик

Ҳавас – мақтовга сазовор хислатлардан бўлиб, кишининг Аллоҳнинг дини ва ҳаром қилган нарсалари учун таъсирланишидир. Бироқ бу хислат эҳтиёткор бўлмаган одамни, сезмаган ҳолатида, аста-аста уламолар гўштини ейишга олиб бориши мумкин.

Ғайирлик эса мазамматли хислатлардан бўлиб, ҳасаднинг оғасидир. Бу ердаги ғайирликдан мақсад – (билим савияси яқин бўлган) уламоларнинг бир-бирлари ҳақида айтган сўзларидир. Саид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Уламоларнинг илмига қулоқ солингиз. Бир-бирлари ҳақида айтган танқидий гапларини эса тасдиқламангиз. Жоним қўлида бўлган Зотнинг номига онт ичиб айтаманки, улар, қўтонларидаги эчкиларнинг бир-бирлари билан аралашиб кетишидан ҳам тезроқ ўзгарувчандирлар”. Яъни, уламоларнинг билимларидан фойдаланинглар, аммо савияси тенгдошларнинг бир-бирлари ҳақида айтган сўзларига ишонманглар.

Шунинг учун ҳам имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ: “Савияси тенгдош бўлганларнинг бир-бирлари ҳақида айтган гапларига эътибор берилмайди. Айниқса, у гаплар ҳасад ё мазҳаб ёки нафс-ҳаво сабабли айтилган бўлса” дейдилар.

2 – Ҳасад

Ҳасад – инсоннинг кўзини кўр, қулоғини кар қилиб қўяди. Обрў ва бойликка эришиш учун рақобатлашиш ҳам ҳасаднинг бир туридир. Баъзилар султонга ёқиш ёки обрў ва бойликка эришиш учун бир-бирларини қоралайдилар.

3 – Нафс-ҳаво (истак)

Уламолар гўштини (ғийбат билан) еяётган айрим кимсалар бу ишларини Аллоҳ учун холис қилмаяптилар, балки Уммат уламолари обрўсига путур етказиш учун нафс-ҳаволарига (кўр-кўрона) эргашмоқдалар. Нафс-ҳавога кўр-кўрона эргашиш эса, бандани яхшиликка олиб бормайди. Аллоҳ таоло айтди:

“Ҳавога эргашманг, сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштиради” (Сод: 26);

“Улар Сизга ижобат қилмасалар, билингки, улар нафс-ҳаволарига эргашмоқдалар” (Қасас: 50).

Шайхулислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ: “Нафс-ҳаво эгасини кўр ва кар қилиб қўяди” - деганлар.

Салафи солиҳлар: “Икки тоифадан – нафс-ҳавосига эргашган одамдан ҳамда дунёдор одамдан эҳтиёт бўлингиз. Зеро, улардан биринчисини ҳавоси фитнага солган, иккинчисини эса дунё кўзини кўр қилгандир” – дердилар.

4 – Тақлид

Аллоҳ таоло мушрикларни залолатда аждодларига тақлид қилган, дея хабар берди:

“Балки улар (шундай) дедилар: Бизлар оталаримизни бир уммат узра топдик ва биз ҳам уларнинг изидан эргашамиз” (Зухруф: 22).

Барча тақлид ҳам мазамматли эмас. Уламолар тақлид ҳақида баъзи тафсилотларни айтиб ўтганлар. Бироқ мен бу ўринда, уламоларни айблашга олиб борадиган тақлид тури ҳақида тўхталмоқчиман. Гоҳо бирон бир олимнинг обрўсини тупроққа қориштираётган кимсага дуч келганингизда ундан: “Сиз шу олимнинг суҳбатида бўлганмисиз, ўзи?” – деб сўрасангиз: “Йўқ!”- деб жавоб беради. “Ундай бўлса, қандай қилиб у олимнинг гап-сўзларию, юриш-туришлари ҳақида бундай сўзларни айтаяпсиз?” – десангиз, у: “Менга фалончи айтди-да!” – деб жавоб беради. Демак, у, фалончининг сўзига кўр-кўрона тақлид қилиб, бир олимнинг шаънини осонлик билан булғаб юрган бўлиб чиқади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сизлардан бирингиз, динида бир одамга, у мўмин бўлса мўмин бўлиб, кофир бўлса кофир бўлиб, кўр-кўрона тақлид қилмасин. Зеро, ёмон ишларда ўрнак олинмас” - дедилар.

Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: “Китобларимдан манбаъларимни билмай туриб фатво бериш, ҳеч бир кишига ҳалол эмасдир” - дедилар.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ: “Диний ишларда бошқаларга тақлид қилиш – кишининг диний билимининг саёзлигига далилдир” - дедилар.

5 – Мутаассиблик

Уламоларга тил теккизаётганларнинг, хусусан толиби илм ва баъзи даъватчиларнинг сўзларини чуқурроқ текшириб кўриб, уларни бунга ундаган нарса мутаассиблик эканини билдим. Мутаассибликка сабаб эса гуруҳбозлик, яъни мазҳаб, жамоат, қабила ёки ўлка учун тарафкашлик қилишдир. Ҳолбуки, бу тор маънодаги тарафкашлик мусулмонларни шунчалар парчалаб ташладики, уларга шоирнинг ушбу сўзлари мос тушади:

Ғузайя нима бўлса

Мен ҳам айни ўшаман.

У ҳақ бўлса мен ҳам ҳақ,

Адашса адашаман.

Айрим толиби илмлар баъзи олимлар ҳақида салбий гапларни айтиб юрадилар-да, бирдан мавқеъларини ўзгартириб, фалончи мақтагани учун мазкур олимни мақташ йўлига ўтадилар. Таассуб қилаётган одамлари адашса адашадилар, тўғри йўлда бўлса тўғри йўлда бўладилар. Бас, баъзи толиби илмлар ва даъватчилар ақлларини бошқалар қўлига топшириб, ўшаларнинг динларига тақлид қилмоқдалар.

Яқинда ўз ўлкаси уламоларини қўллаб, бошқа ўлка уламоларини қоралаган одамларни кўрдик. Во ажаб! Мусулмонларнинг ўлкаси алоҳидами?! Бу – мазмум мутаассиблик эмасми?! Шарқликлар шарқлик уламоларга, ғарбликлар ғарблик уламоларга ва улар ўртасидаги минтақада яшаётганлар ўша ерлик уламоларга таассуб қилишлари тарқоқлик-ҳизбчилик эмасми?!

Бу таассуб, “Ҳақиқатни, ким айтишидан қатъий назар, қабул қиламиз” деб даъват этганимиз соғлом манҳажга зиддир. Шунинг учун ҳам, Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ мутаассибликни қоралар экан: “Мутаассиблик – кишиларни ҳақиқат мезони билан эмас, ҳақиқатни кишилар мезони билан танийдиган ақли заиф инсонларнинг одатидир” – деган эдилар.

6 – Ўзини олим қилиб кўрсатиш

Ҳозирги даврда ўзини олим сановчиларнинг сони кўпайган. Баъзи ёшлар кўр-кўрона қайсидир уламоларни танқид қилиш ёки аксинча, уларнинг сўзларига кўр-кўрона ёпишиб олиш йўлини тутишмоқда. Бу – ўта хатарли ишдир. Чунки, жоҳилларнинг жоҳили – ўз меъёрини билмаган ва ҳаддидан ошган одамдир.

7 – Мунофиқлик ва ҳақиқатни ёқтирмаслик

Аллоҳ таоло айтади:

“Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди” (Бақара: 10);

“Уларга: “Мана бу кишилардек иймон келтиринглар”, дейилса, “Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?” - дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар” (Бақара: 13);

“Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: “Биз ҳам иймон келтирдик”, дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан ҳоли қолганда эса: “Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос”, дейишади” (Бақара: 14).

Ҳақни суймаган илмоний, миллатчи, динни масхара қиладиган мунофиқ шоир ва бошқалар, қалбларидаги мараз ва ҳаққа ҳамда ҳақ аҳлига нисбатан нафратлари боис, уламоларга тил теккизишнинг катта сабабчиларидир.

Йиғилишларнинг бирида уламолар обрўсига тил узатган шундай мунофиқлардан бирининг сўзини эшитдим ва айни шу йиғилишда унинг сўзларини ўйламай-нетмай тасдиқлаб ўтирган солиҳ кишилардан бирини кўришим ачинарли ҳол эди. Бечорага ўша йиғилишнинг ўзида раддия берилди.

Илмонийлар уламоларимиз ҳақида қаламга олишга хижолат бўлинадиган сўзларни айтмоқдалар. Бу эса уларнинг қалбидаги ғализликка, пайғамбарларнинг меросхўрлари ва улар зиммасига олган ҳақиқатга нисбатан адоватга далолат қилади.

8 – Душманларнинг секуляризм (илмонийлик) ва шу каби режаларини ижро этиш

Уламолар ўз ўлкаларида обрўли ва ҳайбатли бўлар экан, бу ўлкаларда ўзлари учун таянч бўлмаслигини жуда яхши ҳис этган илмонийлар (Аллоҳ уларни расво қилсин) туҳмат, ифтиро ва ихтилофлар билан олимларни обрўсизлантириш ва уларнинг қадрларини туширишга киришдилар. Буларни тахмин билан эмас, балки ишончли илмонийларнинг бизларга нақл қилинган сўзларига асосланиб айтмоқдаман.

Иншааллоҳ, келгуси саҳифаларда бу мавзуда кенгроқ тўхталиб ўтамиз.

Уламоларни айблаш ортидан келадиган оқибатлар

Уламоларни обрўсизлантириш, қадр-қимматларини пасайтириш ортидан ёмон оқибатлар ҳамда нохуш асоратлар вужудга келади. Дунёқараши кенгроқ одам воқеъга чуқурроқ назар солса, буни осонлик билан пайқаб олади. Биз ҳам сизга улардан баъзиларини кўрсатиб ўтмоқчимиз:

1 – Олимни қоралаш  у айтаётган ҳақиқатни инкор этишга олиб боради

Олимнинг шахсини айблаш – оддий одамни айблашдек эмас. Балки, бу айблов унинг шахсияти доирасидан чиқиб, у айтаётган ҳақиқатларни рад қилишга ҳам ўтиб боради.

Шунинг учун ҳам Қурайш мушриклари айни шу усулдан фойдаланишган. Улар авваламбор Исломни эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шахсиятларини айблашди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни одамлар кўз ўнгида обрўсизлантира олишса, одамлар у зот айтаётган ҳақиқатни қабул қилмаслигини жуда яхши билишар эди. Шунинг учун ҳам улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни жодугар, фолбин ва мажнун дея айбладилар. Шундай бўлсада, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, мушриклар бу йўлда муваффақият қозона олишмади.

Ҳолбуки, пайғамбарликдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни омонатдор, ростгўй, доно ва ишончли одам деб таърифлашар эди. Пайғамбарликдан сўнг нима нарса ўзгарди? Уни “жодугар, фолбин ва мажнун” бўлишига сабаб нима эди? Улар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзини қасд қилишмаган эди. Чунки У ўша-ўша эди. Бироқ улар Уни пайғамбар деб қасд қилишар ва У олиб келган манҳаж-ҳаёт дастурига қарши курашар эдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни одамлар қалбида обрўсизлантира олсалар, Уни ва У олиб келган йўлни тўса олишларини билишар эди. Бу – бугунги мунофиқларнинг мақсадларидан биридир.

2 – Олимни қоралаш – унинг илмини қоралаш, демакдир

Ҳолбуки, (шаръий) илм – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросидир. Шунинг учун ҳам, олимни қоралаш – пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни қоралаш, демакдир. Шу маънода Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Фақиҳга озор берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берибди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берган киши эса Аллоҳ азза ва жаллага озор берибди” - деганлар.

Демак, олимни айблаган одам (шаръий) илмни қоралаган бўлади. (Шаръий) илмни қоралаган одам эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросини қоралаган бўлади. Шунинг учун ҳам бундай одамлар, ўзлари сезмаган ҳолда Исломга тил теккизган бўладилар.

3 – Уламоларни қоралаш толиби илмларни Уммат уламоларидан узоқлаштиради-да, улар муршид-пешвосиз қоладилар. Натижада, хатар ва хатоларга йўлдош бўлиб, ҳақ йўлдан тойилишади

Биз эса, бугунги ёш авлодимизга буни раво кўрмаймиз.

4 – Уламоларни қоралаш – омма тасаввурида уларни камситиш, қалбларидан ҳайбат ва қадрларини кетказиш, демакдир

Бу – Аллоҳнинг душманларини масрур этиб, қувонтиради. Араб давлатларидан бирида яшайдиган ғаламис раҳбарлардан бири уламоларга ҳақаротомуз тил теккизиб: “Олими бўлсин, шайхи бўлсин, икки дона тухум бериб қўйсанг бас, истаганингдек фатво чиқариб беради!!” – деди.

Ислом Оламининг талайгина давлатларида омма қалбида уламоларнинг қадру-қиймати қолмади. Шу давлатларнинг бирига сафар қилганимда, маҳаллий уламолар ҳақида суриштириб кўрдим, одамлар улар ҳақида бирон маълумот айта олишмади. Улар уламоларга эътиборсиз бўлиб кетишибди. Чунки, секуляризм ўз заҳарларини уламоларга сочиб, уларнинг обрўларига путур етказибди. Натижада, уламолар одамлар назарида эътиборсиз қолмоқдалар.

5 – Душманлар режасини амалга ошириш

Қози, муҳтасиб (назоратчи) ва даъват эгаларини қоралаш – бунга яққол намунадир. Аксарият муҳтасиблар толиби илмлардан бўлиб, уларнинг обрўлари ва қонлари бир пул бўлиб қолмоқда. Авом халқ, мунофиқлар ва илмонийлар уларнинг обрўларига чанг солишмоқда. Ачинарлиси, айрим талабалар ҳам шу фикрларни қўлламоқдалар. Қай бир йиғилишда иштирок этманг, “Амри маъруф ва наҳйи мункар” уюшмаси аъзолари ҳақида ёмон фикрларни эшитасиз: “Уюшма аъзолари хато қилдилар. Улар ундай қилдилар, бундай қилмадилар!” Ажабо, фақат шу уюшма аъзоларигина хато қилаяптиларми?! Нега бошқаларнинг хатоларини тилга олмайсан?! Яқинда шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳнинг бир фатвосига кўзим тушди. У толиби илмларнинг обрўларига чанг солишнинг ёмон оқибатларидан огоҳлантиради. Хуллас, у давлат идорасидаги масъул одамлар устидан бўрттириб шикоят қилган толиби илмларнинг бир гуруҳи хўрлангани ва қамоққа олинганини нақл қилади.

Бироқ, сиз муҳтасиблардан бирортасини обрўсизлантирган кишининг қамалганини ҳеч эшитдингизми?!

Ҳузуримга келган муҳтасиблардан бири одамларнинг уларга нисбатан бўйиндарозлик қилаётганлари, уларни эса ҳимоя қиладиган бирон кимса қолмагани ва ҳатто уларнинг ўзлари айбдорга айланиб қолаётганидан нолиб гапирди.

Шундай бўлсада, баъзи даъватчи ва толиби илмларнинг мазкур уюшмага қарши курашиш ва уни тубдан йўқ қилиш пайида бўлган пўртанага ўзлари сезмаган ҳолда қўшилиб кетаётганларининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Агар уюшма аъзоларидан бошқа кишиларнинг хатоларини текшириб кўрсак, уларникидан бир неча баробар кўп экани маълум бўлади. Демак, бу айтилаётган сўзлар, уларга нисбатан кин сақлаган кимсалар ривожлантириб, ғофилларгина ёрдам бераётган фитнадан бошқа нарса эмас экан.

Қозилар ҳам қораланиш ва айбланишдан бенасиба қолмаяптилар. Кўпинча одамлардан: “Мана бу қози ундай қилди, анави қози ундай қилди. Фалончи қози ер сотиб олди. Фалончиси дабдабали машина олди. Анави қози ишларни кечиктирмоқда” деган сўзларни эшитасиз. Ҳатто яқинда: “Бизнинг қозиларга ва уларнинг ҳукмларига эҳтиёжимиз йўқ! Чунки, француз қонунлари бизга қозилардан кўра шафқатлироқ!” – деган гапни ҳам айтдилар.

Субҳоналлоҳ! Қозиларгина хато қилиб, бошқалар фариштага айландиларми!! Уларнинг айтаётган гаплари адашган кимсалар шариат қозиларини таг-томирлари билан йўқотиш мақсадида бошлаган ғаразли ҳамладан бошқа нарса эмас.

Мен бу сўзларни ҳаводан олиб гапирмаяпман. Менинг бунга воқеий ҳужжатларим бор. Бу мамлакатда француз қонунларини татбиқ қилишни хоҳлаган кимсалар бор. Алҳамдулиллаҳ, бекор қилинган даъво низоми бунинг яққол мисолидир. Унинг татбиқ қилинишига бир баҳя қолган эди. Биз, бу низомни бекор қилишга ҳисса қўшган ҳар бир кишига ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

Мазкур даъво низоми Миср қонунларидан, у эса ўз навбатида француз қонунларидан олинган эди.

Уламолар ва толиби илмларни буни тушуниб етишга ва масъул идора ходимларини ижобат қилишга муваффақ қилган Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин!

Даъват эгалари ҳақида нималар айтилмади дейсиз! Уларга шу пайтгача маълум бўлмаган хунук лақаблар қўйилди. Уларни обрўсизлантириш ва одамлар тасаввурида воқеъликларини бузиб кўрсатиш учун ғаразгўй кимсалар қомусларда уларни “ақидапарастлар”, “экстремистлар”… каби сифатлар билан сифатладилар.

Уламолар, толиби илмлар, қозилар, муҳтасиблар ва даъватчиларга қаратилаётган ушбу ғазабнок ҳужумлар душманнинг режа ва мақсадларини амалга оширишдан бошқа нарса эмас.

Бас, кўзингизни очинг! Ҳушёр бўлинг!

МУАММОНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ТЎҒРИ ЙЎЛИ

Уламоларга тил теккизиш оқибатларини баён қилгандан сўнг, энди бу муаммони ҳал қилишнинг тўғри ва соғлом йўли ҳақидаги фикрларга ўтамиз. Бу борада учта нарсага эътибор берилиши керак:

1 – Бу хусусда уламолар қилишлари лозим бўлган ишлар;

2 – Уламоларга нисбатан бизнинг зиммамиздаги вазифалар;

3 – Уламоларни обрўсизлантирмаган ҳолда ҳақиқатни баён қилиш йўллари.

Биринчи: Уламолар зиммасидаги вазифалар

Уламолар ўзларини эҳтиёт қилиб, обрўларига путур етказадиган нарсалардан узоқ турсинлар. Бу борада Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олсинлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (тун қоронғусида у зотнинг ёнларида аёл кишини кўриб, ўзларини четга олаётган икки саҳобага): “Тўхтанглар, бу – Софийя!” – деб, ўзларини ва обрўларини ҳимоя қилган, қалблари ғаламисликдан пок бўлган саҳобалар бу сўздан ҳайратланиб: “Ё Расулуллоҳ, наҳотки, сиз ҳақингизда ёмон хаёлга борсак” деганларида, шайтон одамзотнинг қон томирларида юришини эслатган эдилар.

Уламоларнинг ўзларини ҳимоя қилиш кўринишларини қуйидагича кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

1 – Илм ва амалда ўрнак бўлиш

Чунки, Қуръони Карим илм ва амал ўртасидаги ихтилофдан огоҳлантирди:

“Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?” (Бақара: 44);

“Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтасизлар?!” (Саф: 2).

Дўзахда худди тегирмон атрофида айланаётган эшакдек ичаклари атрофида айланаётган одам ҳақидаги ҳадис маълум ва машҳурдир.

Шоир айтади:

Бошқаларга ҳар нарсани ўргатган “олим”

Ўзингга ҳам бирозгина берсанг-чи таълим?

Бир ишни қилсанг-у, “Қилма!” деб айтсанг

Зиммангга катта айб ортибсан, билсанг!

2 – Фатвони мукаммал ўйлаб, шартларига кўра бериш

Олим фатво сўралганида чуқур ўйланиши, шошилмаслиги, фатво сўралиш сабабларини ва фатвоси ортидан келадиган натижаларни мулоҳаза қилиши, фатводан ирода қилинган нарса нима эканини ўзи яхши тушунган бўлиши, фиқҳнинг усул, фуруъ, воқеъ каби фатво шартларини ўзида мукаммал қилганидан кейингина фатво бериши лозим.

Олим киши бировнинг “Шундай, шундай иш” деган гапи билангина кифояланиб, масалани чуқурроқ ўрганмасдан, ўша эшитган гапи бўйича фатво бериб юбормасинки, охир-оқибат шошқалоқлиги сабабли одамларнинг маломатига қолиши мумкин.

3 – Алдаш, чалғитиш ва шубҳалантиришдан ҳушёр бўлиш

Баъзи одамлар ҳақиқатни яшириш учун уламоларни аврашга, чалғитишга ёки уларга баъзи нарсаларни билдирмасликка ҳаракат қиладилар. Шунинг учун олим киши ҳушёр ва огоҳ бўлиши лозим. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Мен фирибгар эмасман, фирибгар мени алдай ҳам олмайди!” – деган эдилар. Бу софдилликка ва зоҳирга қараб иш қилишга зид, дегани эмас. Фақат, ҳушёрликни назарда тутилаяпти, холос.

4 – Ҳақиқатни айтишдан қайтмаслик ва Аллоҳ йўлида маломатлардан қўрқмаслик

Ҳақиқатни айтишга жасоратли бўлиш – олим киши сифатланиши зарур бўлган сифатлардандир. У яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтарсин, ёмонлик қилган одамга ким бўлишидан қатъий назар: “Сен ёмон иш қилдинг!” – деб айта олсин. Ҳозирги кунда яшаётган олимлар учун шонли тарихимизда яшаб ўтган уламоларимиз чиройли ўрнакдирлар. Биз улардан баъзиларини мисол тариқасида келтирмоқчимиз:

Биринчи мисол: Халифа Марвон ибн Ҳакам роҳимаҳуллоҳга нисбатан Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳунинг муносабати.

Марвон ибн Ҳакам ҳайит куни намозгоҳга келиб, намоз ўқишдан аввал (хутба ўқиш учун) минбар томон юра бошлади. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу унинг кийимидан тортиб, норози оҳангда: “Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, сизлар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар қилган ишни) ўзгартирдингиз!” - деди. Марвон ибн Ҳакам: “У даврдаги кўп нарсаларга амал қилинмай қолди” – деди.

Саҳоба Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу халифани қилмоқчи бўлган ишидан ошкора ман қилди. “Унинг хатосини бир вараққа ёзиб топширай, насиҳатим ўртамизда сир бўлиб қолсин”, демади.

Иккинчи мисол: Уламолар султони Изз ибн Абдуссалом роҳимаҳуллоҳнинг подшоҳ Солиҳ Айюбга муносабати.

Шоҳ Солиҳ Айюб Шом музофотининг ҳукмдори эди. Ўзи билан амакиваччалари ўртасидаги низо сабабли насороларга (христианларга) айрим қалъаларни бериб юборди. Изз ибн Абдуссалом роҳимаҳуллоҳ жума куни Дамашқ масжидларининг бирида хутба ўқиди. Унда жумладан: “Аллоҳим, бу Умматнинг ишини Ўзинг тўғрилик тарафига бургин. Сенга итоат қилганлар азиз, осий бўлганлар хор бўладиган, яхшиликларга буюрилиб, ёмонликдан қайтариладиган ҳолатни вужудга келтиргин!” – деган сўзларни айтди ва насороларга Дамашқда қурол-аслаҳа сотишни таъқиқлаган фатво чиқарди.

Подшо ғазабланиб, Изз ибн Абдуссаломни зиндонбанд қилди. Ундан аввал имом Аҳмад ва талайгина уламолар ҳам ҳибсга олинган эдилар:

“Одамлар: “Иймон келтирдик”, дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!” (Анкабут: 2).

Подшо зиндонга, Изз ибн Абдуссалом ёнига аъёнларидан бирини юборди. У: “Мен сиз билан подшо ўртасида воситачилик қилай. Бунинг учун сиздан бир нарсани сўрайман: подшодан кечирим сўраб, унинг бошини ўпсангиз” – деди (Бошни ўпиш арабларда ҳурмат рамзидир). Изз ибн Абдуссалом: “Мени тинч қўйинг. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, подшонинг (пешонасини ўпиш у ёқда турсин), қўлларимни ўпишига ҳам рози эмасман. Аллоҳ Мени сизларни мубтало қилган мусибатдан сақласин! Мен бир водийда бўлсам, сизлар бутунлай бошқа водийдасизлар!” – деди.

Подшо насоролар билан учрашувга Изз ибн Абдуссаломни ҳам бирга олиб борди-да, чодирларнинг бирига банди қилиб қўйди. Подшо насоролар билан ўтирар экан, чодирдан Изз ибн Абдуссаломнинг Қуръон тиловати эшитила бошлади. Подшо: “Бу кимнинг товуши эканини биласизларми?” – деб савол берди.

Улар: “Йўқ” – дедилар.

- У бизнинг катта попларимиздан (уламоларимиздан демади) бири! Уни нега банди қилганимни биласизларми?.

- Йўқ.

- У сизларга қурол-аслаҳа сотмаслик ҳақида фатво чиқарди.

- Тангри номига онт ичиб айтамизки, агар роҳибларимиздан бири шундай фатво берса эди, биз унинг оёқларини ювар ва ювиндисини шўрва қилиб, ичар эдик!

Подшо қилган ишидан пушаймон бўлиб, Изз ибн Абдуссаломни озод қилиш фармонини берди.

Учинчи мисол: Азҳар Шайхи шайх Хазир Ҳусайннинг Муҳаммад Нажибга нисбатан муносабати.

Мисрда мустақиллик инқилоби бўлганидан сўнг (давлат арбоби) Муҳаммад Нажиб: “Миср қонунчилигида эркак билан аёлни тенг ҳуқуқли қиламиз!” деди. Шундан сўнг Хазир Ҳусайн Муҳаммад Нажибга қўнғироқ қилиб: “Ё сўзингизни қайтариб оласиз ёки эртага Азҳарнинг барча шайхлари билан кафан кийиб кўчаларга тўкиламиз! Ё ҳаёт, ё мамот!” – деди.

Муҳаммад Нажиб ҳам, вазирликдагилар ҳам шайх Хазир Ҳусайн олдига кетма-кет келиб: “Сиздан узр сўраймиз, айтилган гап хато эди” – дедилар. У эса: “Узрингизни менга айтманг, халқдан узр сўранг!” – дер эди.

- Халқ олдига чиқиб узр сўраш жуда ҳам оғир.

- Ҳой Муҳаммад Нажиб, ё одамлар олдида айтган сўзларинг сабабли узр сўраб, ундан воз кечасан ёки эртага кафанларимни кийиб, кўчаларни тўлдираман!

Муҳаммад Нажиб эртаси куни матбуот ўзига ёлғон гапларни нисбатлаганини, ўзининг эса бу мавзуда гапирмаганини эълон қилди.

Ҳа, илм ва иймон олимни ҳақ узра журъатли бўлишга ундайди. Бас, олим Аллоҳ йўлида ҳеч қандай маломатдан қўрқмасин. Ўз масъулиятини адо этсин. Ўз обрўсини одамларнинг ўқларига нишон қилиб қўймасин.

Зеро, фитнага тушиб қолишдан қўрқиш баҳонаси билан ҳақни очиқ айтмай журъатсизликка йўл қўйиш тўғри эмас.

Иккинчи: уламоларимизга нисбатан зиммамиздаги масъулиятлар

1 – Уламоларнинг Уммат йўлбошчилигидаги мавқеъ ва таъсирларини сақлаб қолиш

Салафи солиҳларимизнинг ўз уламоларига қилган муомалаларида бизлар учун ўрнак ва намуналар бор. Зеро, улар толиби илм одоблари ҳақида ёзиб қолдиришган сатрлар ёғдуси айрим беандиша талабаларнинг йўлларини ёритса, фойдадан ҳоли бўлмас эди.

Ироқий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Муҳаддис – ўзидан кўра билимдонроқ бўлган муҳаддис олдида сукут қилсин. Чунки, Иброҳим ва Шаъбий бир ерда бўлсалар, Иброҳим оғиз очмас эди” (Иброҳим ва Шаъбий роҳимаҳумаллоҳлар буюк муҳаддислардан ҳисобланади).

Имом Шофеийнинг ўғли айтади: “Отам мунозара қилганида ҳеч кимга товушини кўтармаган”.

Яҳё ибн Муин роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бирон шаҳарда ҳадис ривоят қилишга ўзидан кўра лойиқроқ олим бўла туриб ҳадис айтган одам аҳмоқдир”.

Саълукий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Устозига масхаромуз: “Нега энди?” деган талабанинг юзи ёруғ бўлмайди”.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга нисбатан шу қадар одоб сақлаган эканки, илмий масалалардан бир масалани сўрайман деб, бир йил юриб, сўрай олмаган экан.

Товус ибн Кайсон роҳимаҳуллоҳ айтади: “Олимни ҳурмат қилиш – суннатдир”.

Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Салама Ибн Аббос билан тортишавергани сабабли кўп илмдан маҳрум бўлган”.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Муҳаддисларни Яҳё ибн Муин каби ҳурматлаган бошқа бирон кишини кўрмадим”.

Муғийра роҳимаҳуллоҳ айтади: “Иброҳимдан амирдан ҳайбатлангандек ҳайбатланар эдик”.

Ато ибн Рабоҳ роҳимаҳуллоҳ айтади: “Баъзилар менга ҳадис айтар эканлар, у ҳадисни биринчи марта эшитаётгандек тинглайман. Ҳолбуки, у ҳадисни у одам туғилишидан олдин эшитганман”.

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким билан мунозара қилган бўлсам, Аллоҳ таолодан унинг тилида ҳақиқатни сўзлатишини умид қилдим”.

Имом Аҳмад бетоб ётган ҳолида унинг ҳузурида уламолардан бири тилга олинди. Шунда у зудлик билан ўтириб олди-да: “Солиҳ кишилар тилга олинар экан, бизнинг ёнбошлаб олишимиз яхши эмас” - деди.

Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Тақводор одам ҳеч қачон жанжал кўтармайди”.

Шундай инсонлардангина намуна олса арзийди. Аллоҳ таоло айтади:

“Ана ўша (юқорида мазкур бўлган зотлар) Аллоҳ ҳидоят қилган кишилардир. Бас, ўшаларнинг йўлларигагина эргашинг!” (Анъом: 90).

2 – Аллоҳ сақлаган фаришта ва пайғамбарларгина гуноҳ ва хатолардан маъсум эканини билиш

Бинобарин, ҳар бир олим хато қилиши мумкин эканини назардан четлатмай, ижтиҳод қилганида хатога йўл қўйса кечиришимиз ва уламоларнинг хатоларини излаб, санаб юрмаслигимиз керак.

Салафи солиҳ бу нарсани жуда яхши билар ва бунга қатъий риоя қилар эди.

Имом Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳеч бир киши хато қилишдан маъсум эмас”.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: “Хато ва ғалатдан ким ҳам қутула олади?!”

Термизий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Зеҳнлари кучли бўлишига қарамай катта-катта имомлар ҳам хатога йўл қўйганлар”.

Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ айтади: “Адолатли экани маълум бўлган бир шайхнинг ҳадисини унинг ривоятидаги ноаниқликлар сабабли олмаслик инсофдан эмас. Агар шу мантиқ билан иш кўрсак Зуҳрий, ибн Журайж, Саврий ва Шуъба роҳимаҳумуллоҳларнинг ривоят қилган ҳадисларини олмаслигимиз керак бўлади. Ҳолбуки улар, ривоятлари соғлом ҳамда ўта зеҳнли ва ишончли бўлсалар-да, хатолардан маъсум эмаслар”.

3 – Ихтилоф саҳобалар даврида ҳам бўлган ва Қиёмат кунигача давом этишини унутмаслик

Шунинг учун ҳам, уламолар ўртасидаги ихтилофларга бағримизни кенгроқ қилсак яхши бўлади. Зеро уларнинг ҳар бирининг ўз нуқтаи назари бор. Улар ўртасида келишмовчиликлар бўлиши табиий. Бу ҳақда уламоларнинг ўзлари айтган сўзларга, масалан, шайхулислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг “Рафъул-малом анил-аимматил-аълом” (Машҳур уламолардан маломатни кетказиш) китобига қаранг.

4 – Сезмаган ҳолда Ислом душманларининг режаларини ижро этиш ўрнига, аксинча, уларга фурсат бермаслик, уларнинг ғоя ва мақсадларини ўрганиб, уламоларимизни мудофаа қилиш

5 – Уламоларимизнинг сўзлари ва фикрларини тўғри маънода тушуниш, сўзларини олмасак-да, уларга ёмон гумонда бўлмаслик

Дарҳақиқат, уламоларнинг ҳар бир сўзини олишга мажбур эмасмиз. Бироқ бир олимнинг сўзини (унинг зиддига далил бўлса) олмаслик билан уни айблаш ўртасида катта фарқ бор. Яъни, бир олимнинг сўзларига қаноат ҳосил қилмаслигимиз – унга тил теккизиб, обрўсини тўкишни тақозо этмайди.

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ: “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, ўша менинг мазҳабимдир”, дер эди. Бу сўз бошқа талайгина уламолардан ҳам ривоят қилинган. Чунки улар бир олимнинг сўзи билангина Аллоҳ таолога ибодат қилинмаслигини, баъзида унинг сўзлари далилга хилоф келиши, яъни унга бу далил етиб келмаган бўлиши мумкинлигини  идрок этишар, шундай бўлса-да, ўша олимнинг обрўси ва шарафи ҳимояланган ҳолатида қолар эди.

Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Мусулмон биродарингизнинг оғзидан чиққан сўзга ёмон гумонда бўлманг. Уни яхшиликка йўйинг!”.

6 – Бошқаларнинг, хусусан уламоларнинг айбу-нуқсонлари  ўрнига ўз айбу-нуқсонларимиз билан шуғулланиш

Ўзинг қилган ишни бошқада кўрсанг,

Айблаб, эй воиз, бўлма гуноҳкор.

Ширкдан сўнг биз билган энг катта гуноҳ

Ўзининг хатосин билмаслик зинҳор!

У гуноҳни таниди, бошқаларда излагач,

Нима қилсин бечора, ўзида ҳеч кўрмагач!

Уламолардаги айбу-нуқсонларни излаб, ўзидагиларни унутган одамнинг мисоли шоирнинг қуйидаги сўзларига ўхшайди:

Қояни парчалаш учун сузди-ю,

Шохини синдирди тоғнинг такаси…

Ёхуд ушбу шоирнинг сўзларига ўхшайди:

Осмонўпар тоғларни сузган, эй қўчқор,

Бошингга ҳушёр бўл, тоққамас зинҳор!

Гоҳида олим хатога йўл қўйиши мумкин. Бу – унинг билими ва қилган ишларини тарк этишни тақозо қилмайди.

Илмимга амал қилсам, амалда қилсам хато,

Мендаги хато сенга зарарсиздир мутлақо!

Учинчи: Уламоларга хатоларини баён қилиш учун обрўларини тўкмайдиган

тўғри йўлни танлаш

Ҳозирда кўпчилик меъёр нималигини билмай қолган. Баъзилар уламоларни айблаб, обрўларини тўкаётган бўлса, бошқа баъзилар ҳақиқатни шаръий далиллар билан тушунтираётган олим ёки толиби илмларни уламоларни обрўсизлантириш ва фитналарга сабаб бўлишда айбламоқда.

Ҳар иккала тоифа ҳам бу хусусда тўғриликдан узоқдадир.

Шундай экан, шаръий далилга асосланган сўзларнигина айтган ҳолда, ҳам уламолар обрўсини тўкмасликни, ҳам ҳақиқатни баён қилишни ўзида жамлайдиган тўғри йўл қандай бўлиши мумкин?!

Бу йўлни қуйидагича изоҳлаш мумкин:

1 – Уламолар ҳақида айтилаётган сўзларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш

Уламолар ҳақида турли ғаразли мақсадлар йўлида ҳар хил миш-мишлар тарқатилади. Аввало, шу миш-мишларнинг тўғрими, нотўғри эканига ишонч ҳосил қилиш керак. Чунки, баъзан бундай гап-сўзлар асоссиз ва нотўғри бўлиб чиқади.

Катта уламоларимизга нисбатланган қанча сўзлар борки, бу ҳақда уларнинг ўзларидан сўраганимизда, улар бундай гапларни умуман айтмаганликлари маълум бўлган. Ҳозирда шундайлар кўпайиб кетганки, борган ҳар ерларида: “Фалон олим ҳақида фалон-фалон гаплар юрибди” дейди. “Нима учун?” деб сўрасангиз: “У фалон-фалон гапларни айтибди” деб жавоб беради. Сиз ўша олимнинг олдига бориб, шу ҳақда сўрасангиз: “Аллоҳга қасамки, мен у сўзларнинг биронтасини ҳам айтмаганман”, дейди.

Демак, олимга нисбатланаётган сўзларни текшириб кўриш, биз мақсад қилаётган тўғри йўл устидаги биринчи қадам саналади.

2 – Бир олимнинг сўзларини олмаслик, у билан мунозара қилиш ва унга ҳақиқатни баён қилиш уламоларни қоралашдан тубдан фарқ қилишини билиш

Бу икки нарса ўртасидаги фарқ жуда ҳам каттадир. Биз бирон бир фатвони далилларга мутаносиб келмагани учун олмаслигимиз жоиз бўлар, бироқ уламоларни қоралашимиз асло жоиз бўлмайди.

3 – Гапираётган одам Аллоҳ розилигини талаб қилиши

Гапираётган одам холислик билан гапирсин, нафс-ҳаво, интиқом олиш, ўзини кўрсатиш каби вақтинчалик шахсий ғаразларидан четлансин:

“Бас, ким Роббисига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббисига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)“ (Каҳф: 110).

Шуни ҳам унутмаслик керакки, рад қилиш аслида холис ва Аллоҳ розилиги учун бўлган-у, бироқ кейинроқ шайтон унга ўзини кўрсатиш ва бошқа ниятни бузадиган офатларни ҳам васваса қилган бўлиши мумкин.

4 – Инсоф ва адолат

Айрим толиби илмлар ҳолига назар ташлаган одам, улар олим айтаётган сўзларни бирваракайига ҳаммасини қабул қилаётганини ёки аксинча, унинг ҳеч бир сўзини умуман қабул қилмаётганини кўради. Бу – Аллоҳ таоло буюрган адолат ва инсофга зиддир. Аллоҳ таоло айтади:

“Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адо­лат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз!” (Моида: 8).

Адолатли ва инсофли бўлиш – аҳли суннат ва жамоат манҳажидир. Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ: “Аҳли суннат бидъатчига, бидъатчиларнинг бир-бирларига қилган адолатидан ҳам адолатлироқдир!” – деганлар.

Олимлар ҳақида инсофли ва адолатли бўлишга қуйидагилар киради:

а) Олимга у муносиб бўлган даражада мақтов айтиш;

б) У йўл қўйган хатони тушунтиришда ҳаддан ошмаслик.

Уламолардан бири хато қилган бўлса ва сиз уни тушунтирмоқчи бўлсангиз, у қилган барча хатоларни санашга киришиб, обрўсини тўкишга шошилманг. Билъакс, ўзингиз баён қилмоқчи бўлган хатоси ҳақидагина айтинг, ундан нарига ўтманг! Бошқаларнинг ҳаддингиздан ошишга ундашларига қулоқ солманг!

5 – Кишиларга баҳо беришда муҳаддислар йўлидан юриш

Баъзи олимлар тарафидан йўл қўйилган хатоларни тушунтирмоқчи бўлган одам, муҳаддислар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) чизиб берган инсофли манҳаж-йўлдан юриши лозим. Бу мавзуда ҳажми кичик бўлишига қарамай, бебаҳо бўлган бир рисола борки, у бу манҳажни тўлақонли акс эттирган. У шайх Аҳмад Сувайён қаламига мансуб: “Кишиларга ва уларнинг асарларига баҳо беришда аҳли суннат ва жамоат манҳажи” рисоласидир. Ўқувчиларга мазкур китобни ўқишни тавсия қиламан.

6 – Билмоқ керакки, олимнинг хатоси икки турли: фуруъ (шахобча) ва усул (ақида)да бўлади

а) Фаръий масалалар – ижтиҳодий масалалардан ҳисобланиб, унда ихтилофлар бўлиши табиий. Агар шундай масалада олимнинг хатоси бўлса, унинг обрўсига путур етмайдиган қилиб тузатиш мумкин.

б) Усул (ақида) масалаларида бўлса, бу ҳақда энг тўғри бўлган сўзни баён қилинади. Меъёрдан оширмаган ва камайтирмаган ҳолда, умумий равишда бидъатчилардан огоҳлантирилади. Бидъатига чорлаётган кимсанинг хатарлари ҳақида эслатилади.

Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ: “Аҳли суннат бидъатчига бидъатчиларнинг бир-бирларига қилган адолатидан ҳам адолатлироқдирлар!” - деганлар. Яъни, бидъатчилар бир-бирларининг гўштини ейишади. Ҳар бир тоифа бошқаларининг ҳаққига тажовуз қилади. Аҳли суннат ва жамоат эса куфрга етиб бормаган хатоларга йўл қўйган одамлар у ёқда турсин, кофирларга ҳам инсоф билан қарайдилар.

Ҳозирги кунда одамлар бу масалада аҳли суннат ва жамоат йўлидан четланиб кетдилар. Яқинда бир гап эшитдим. Баъзи одамлар уламолардан бирининг ақида бобида йўл қўйган хатосини баён қилиш билан чекланмай, унинг оиласига –  аёли, қизлари ва ўғиллари шаънига ҳам тил теккизганлар! Субҳаналлоҳ! Унинг хотини-ю, ўғил-қизларининг бу ишга нима алоқаси бор?! Унинг обрў-номусига чанг солишнинг нима ҳожати бор?! Унутмайликки, биз хато содир бўлганида сукут қилишга тарғиб қилмаяпмиз. Фақатгина, ҳақиқатни очиш ва тушунтириш учун тўғри йўлни танлашга чақирмоқдамиз.

7 – Хоҳ усул (эътиқод) ва хоҳ фуруъ масалаларида хато содир этган олим билан боғланиш имкони бўлса, шу энг тўғри йўл бўлса керак. Шояд хатоларидан воз кечиб, ҳақиқатга қайтар

Чунки мақсад – ҳақиқатга қайтишдир. Хато қилган одамнинг ўз хатосидан қайтишининг ва қилган хатосини ошкор эълон қилишининг одамлар учун катта манфаати бор. Чунки, унга хатоларини тушунтириб, ҳақиқатни баён қилсангиз, одамларнинг ярми қаноат ҳосил қилади. Агар насиҳат қилганингиздан ва Аллоҳдан қўрқишни ёдига солганингиздан сўнг, унинг ўзи ҳақиқатга қайтса, унга ишонган одамларнинг ҳаммаси қаноат ҳосил қилади.

Шу ерда бир воқеани эслатмоқчиман: уламолардан иккитаси бир масала ҳақида ихтилоф қилиб қолган эса-да, ҳар иккиси ҳам одамлар ўртасида қарши тарафни хатога нисбатлашга ҳаракат қилмади. Балки икковлон бир ерга келиб, мунозара қилдилар. Мунозара ниҳоясида ҳар иккиси ҳам бир-бирларининг сўзларини қабул қилдилар. Чунки уларнинг мақсадлари ҳақиқатга эришиш эди.

ХОТИМА

Хулоса сифатида қуйидагиларни айтишимиз мумкин:

Биринчи: Биз шахсларни муқаддаслаштиришга, хатолардан кўз юмишга ёки ҳақиқатни айтишдан сукут қилишга чақирмаймиз. Балки уламолар обрўсига путур етказмай, меъёрдан оширмай ёки камайтирмай, ғулувга берилмай ҳақни баён қилишнинг соғлом йўлига чақирамиз.

Иккинчи: Кейинги пайтларда ижмоъ давоси кўпайди. Менга “Фалончи уламоларнинг ижмоъсига қарши чиқиб, фитна бошлаяпти!” – деган хатлар кўплаб келмоқда. Мен уларга шундай жавоб бермоқчиман: Аввало, ижмоъ оддий иш эмас. Шунинг учун биз ижмоъ билан ижтимоъ (тўпланиш) ўртасини ажратиб олишимиз керак.

Ижмоъ – уламолар таърифлаганидек, қайсидир бир асрда бирон масала юзасидан уммат ишонган уламоларнинг берган қароридир. Агар бу уламолардан биронтасининг фикри хилоф бўлса, у ижмоъ – қарор ҳисобланмайди.

Ижмоъ – бир ўлканинг эмас, балки бутун ислом умматининг ишончли уламолари тарафидан олинган қарордир.

Демак, ижмоъ оддий иш эмас, балки унниг асослари ва шартлари бордир. Шунинг учун ҳам, баъзи олимлар: “Саҳобалардан сўнг ижмоъ чиқмади” – деб айтганлар.

Бас, ижмоъни даъво қилаётган одамлар шошилмасинлар! Қандайдир сўзни айтаётган одамларнинг кўплигига эмас, соғлом далил билан айтилишига эътибор берсинлар!

Учинчи: Баъзи уламолар сабаблари қоим бўлган фатволарни берадилар. Бошқа олимлар ва толиби илмлар эса уларга қарши чиқиб, уларни мухолифлик, фитналарни қўзғаш, ўзини кўрсатиш, билимларни ўғирлаш, илмсизлик ва бошқа сифатлар билан айблайдилар.

Бу тўғри эмас. Биз бу мавзуда, қуйидаги сабабларга кўра, ҳушёр бўлишимиз керак:

а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ваҳий ва У Зотнинг сўзларидан бошқа барчанинг сўзини олинади ҳам, рад қилинади ҳам.

б) Бир-бирига мухолиф бўлганлар – уламолардир. Шундай экан, мухолифларни қадрлаш ва уларнинг обрўларини тўкмаслик, уларни айбламаслик керак.

в) Одамлар ҳақиқат билан танилади, ҳақиқат одамлар билан эмас.

г) Ким тарафидан бўлмасин, чиқарилган фатвонинг тўғрилиги ва шартларининг тўлалигини текшириш лозим. Мухолиф тарафнинг фикрларидан қатъий назар, фатвонинг соғломлиги ва шартларининг тўлалиги муҳимдир.

д) Ижтиҳодий масалаларда ихтилофлар бўлиши табиий. Ҳатто саҳобалар ўртасида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ҳар бирингиз аср намозини Қурайза қабиласи (ерлари)да ўқингиз!“ (Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривояти) – деб айтган сўзларини фарқлича тушунганлар бўлди.

Улар ўртасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин ҳам баъзи келишмовчиликлар рўй берди. Бироқ бу келишмовчиликлар, уларни фитна қўзғаш ва бировларни қоралашга олиб бормади. Шунинг учун ҳам, ижтиҳодий масалалардаги ихтилофлар учун юрагимизни кенгроқ қилсак мақсадга мувофиқ бўлади.

е) Мухолифлик хато ҳисобланмайди. Ибрат ёшнинг катта ёки кичиклигида эмас, балки фатво шартларининг тўлалигидадир. Зотан, уламоларнинг кичиклари катталарининг айрим фатволарига қарши чиқиш ҳоллари тарихда ҳам бўлган, ҳозирда ҳам бор. Чунки, гоҳида ҳақиқат кичикларда ҳам бўлиши мумкин.

Буннинг яққол мисоли шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳдир. У ҳақиқат унинг тарафида бўлгани боис ўз давридаги ватандош уламоларига мухолиф бўлган.

Яна шундай бир мисол, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳнинг берган фатвосига у киши ҳали тирик пайтида қарши чиққан эди. Шундай бўлишига қарамай шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ: “Сен ким бўлибсанки, менга қарши чиқаяпсан?!” – демади. Бу – шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ билимининг чуқурлигига далилдир. Зеро, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг далиллари кучлироқ эди.

Тўртинчи: Нега уламоларнинг хатолари бошқаларникидан кўра кўпроқ тилга олинади?!

Сабаби, уламолар бу умматнинг сараси, пешвоси ва мақтовга сазоворидир. Улардан содир бўлган битта-яримта хато тезда кўриниб, билиниб қолади. Чунки бу хато сутдек оппоқ варақдаги қора нуқтага ўхшайди. Шунинг учун ҳам: “Олимнинг хатоси оламга ноғора“ деб  бежиз айтмаганлар.

Олимнинг мисоли оппоқ кийимга ўхшайди. Унга бирон бир доғ тегса, қанчалар кичик бўлса ҳам, кўриниб тураверади.

Инчунун, уламолар буни яхши билишлари, ўзларини доимо назорат қилишлари, ҳаракатлари ва сўзларига диққат этишлари керак. Одамлар ҳам уламолар ҳақида айтилган гапларни бўрттирмасликлари шарт.

Бешинчи: Мақтовсимон мазаммат қилишдан қочингиз!

Айрим одамлар уламолардан бирига мақтовлар ёғдирар экан, унинг фазилатларини икир-чикиригача санагач, сўнг: “Ҳар ҳолда, шайх яхши одамлардан!” ёки “Нима бўлганда ҳам, ўзи юраги соф одам!” каби камчиликларни ифодалаган оҳангда гапириб қўяди ва бу сўзи билан унинг ғофил эканини қасд қилади. Бундай услубларни қўллаган одамларга шу сўзларни айтамиз: “Аллоҳдан қўрқиб, Ундан тақво қилингиз! Айтаётган гапларингизнинг нақадар хатарли эканини билиб, Аллоҳга тавба қилиб, истиғфорлар айтинг! Камситган одамингиздан кечирим сўранг!”.

Олтинчи: Олимларга нисбатан одобсизлик қилган одам ўз жазосини бу дунёда ёки охиратда, албатта, кўради. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида ўшандай одамлардан бири ҳақида мана бу сатрларни ёзган: “У кўп китоблар ёзди. Мунозара қилар экан, тили ва қўлига эрк берди. Уламоларга нисбатан одобсизлик қилиб, уларга қўпол сўзларни ишлатди, таҳқирлади, сўкди. “Қилмиш қидирмиш“ деганларидек, жазоси ҳам ўз қилмишининг жинсидан бўлди. Унинг асарларидан баъзи уламолар юз ўгирдилар, ундан воз кечдилар, нафратландилар. Унинг китоблари тириклик пайтидаёқ ёқиб юборилди“.

Уламоларни ҳақоратлаган ва уларга нисбатан журъатли бўлган одамнинг одамлар эътиборидан четда қолганига воқеълик гувоҳ бўлмоқда.

Ҳофиз Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтади: “… Воқеъ бунга шоҳиддир. Одамлар ҳақидаги маълумотларни ва олам тарихини чуқур ўрганган кишилар, ўз биродарига макр қилган кишининг макри ўзига қайтгани, макр қилинган кишининг эса қутулиб, шу макр сабабли нажот топганини жуда яхши билади“.

Еттинчи: Одамларнинг қоралашлари ва ёмон сўзлари билан юзма-юз қолган олим ва толиби илмлар сабр қилиб, Аллоҳдан тақво қилсинлар. Ва унутмасинларки, улар пайғамбарлар ва расуллардан афзал эмаслар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қораландилар, ҳатто рафиқаларини машҳур “Туҳмат” воқеъасида (зино қилишда) айбланди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уламолар учун намунадир. Бас, у зотдан ўрнак олсинлар ва унутмасинларки, оқибат тақводорларникидир! Аллоҳ таоло айтди:

“Улар: “Сен Юсуфмисан?” деб сўрадилар. “Ҳа, мен Юсуфман, бу эса биродаримдир. Аллоҳ бизга марҳамат кўрсатди (яъни шунча йиллик айрилиқ азобидан кейин бизни яна бирлаштирди). Дарҳақиқат, кимда-ким Аллоҳдан қўрқиб, сабру қаноат қилса, албатта Аллоҳ бундай чиройли амалларни қилувчи кишиларнинг ажру мукофотини зое қилмас“, деди у“ (Юсуф: 90);

“(Фиръавннинг сўзларидан даҳшатга тушиб кетганларида) Мусо қавмига деди: “Аллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилингиз! Бу Ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берар. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлар“ (Аъроф: 128);

“Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур” (Фотир: 43).

Шоир деди:

Таънагўйнинг сўзидан қутулмоғинг кўп душвор,

Гарчи бўлса масканинг тоғ устида пинҳон ғор.

Одамларнинг тилидан ким ҳам қолур саломат?!

Йиртқичга ем бўлсанг ҳам, ортдан қолмас маломат.

Саккизинчи: Масалани умумлаштиришдан сақланинг!

Талайгина одамлар ҳукмларни умумлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар ва бу ўта хатарлидир. Бундай қилиш онг савиясининг пастлиги ва инсофсизликка далолат қилади. Масалан, шундай одамлардан бирининг: “Уламолар ундай қилди, уламолар бундай деди, уламолар калтафаҳмлик қилди, уламолар хатога йўл қўйди”, – деб умумийликни ифодалайдиган иборалар истеъмол қилаётганининг шоҳиди бўласиз. Тўғриси эса, яхши ишларда умумий лафзларни, ёмон ишларда эса шу ишни қилганларни ифодалайдиган сўзларни истеъмол қилишдир. Аллоҳнинг раҳмати, масалан, ёмғир ҳамма учун умумийдир, жазо эса жазога лойиқ бўлган кишининг ўзига хосдир: “Уларнинг ҳар бирини қилган осийликларига биноан жазоладик“.

Яхшилар билан бирга бўлганларга ҳам раҳматнинг ёғилиши Аллоҳнинг марҳаматидандир: “Улар – ўзлари билан бирга ўтирган кишилар бахтиқаро бўлмайдиган одамлардир!“

Аллоҳ таоло Бадр жангида иштирок этган саҳобаларга: “Кечирилган ҳолатингизда кетинглар!“ - деди (Муттафақун алайҳ). Жазога келсак:

“Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас” (Анъом: 164).

Тўққизинчи: Уламолар ҳақида сўз юритаётганларга шундай демоқчиман: “Аллоҳдан қўрқиб, Унга тавба қилинг! Аллоҳга қайтинг! Уламоларни ғийбат қилганингиз миқдорича мақтанг! Йўқса, зарар кўрган СИЗ бўласиз! Оқибат тақводорларникидир. Сизнинг мисолингиз қуйидаги байтларда тилга олинган кишиникидан фарқли эмасдир:

Қояни парчалаш учун сузди-ю,

Шохини синдирди тоғнинг такаси…

Ёхуд ушбу шоирнинг сўзларига ўхшайди:

Осмон ўпар тоғларни сузган, эй қўчқор,

Бошингга ҳушёр бўл, тоққамас зинҳор!

Ҳушёр бўлинг! Йўлингизни тузатинг! Оқибатларга назар ташланг! Аллоҳнинг ҳурматларини сақланг, Аллоҳ сизни ўз ҳимоясида сақлаб, гуноҳларингизни мағфират қилсин!”

Аллоҳ таолодан Ўзи берган илмини бизга манфаатли қилишини, сўз ва амал фитналаридан сақлашини сўраймиз. Аллоҳ энг яхши билувчи Зотдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, Унинг оиласи ва бутун саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

«Терроризм» тушунчасининг таърифи
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бугунги кунимизда терроризмнинг нима эканлиги ҳақида кўп гапирилди. Бу сўзнинг таърифи инсонлар ва жамиятга қараб бир-биридан фарқ қилади. Масалан, кўпгина кофирларнинг таърифига кўра «терроризм» сўзи жиҳод, мужоҳид, ислом юртида ҳад (шаръий жазо)ни ижро этиш, ҳатто Исломни ҳам ўз ичига олади.

Аммо ҳозир, Аллоҳнинг изни билан, аҳли суннат уламоларининг «терроризм» атамасига нисбатан тушунчалари ҳақида гап боради.

«Терроризм» сўзи – араб тилида «ирҳаб» (раҳаба, ярҳабу, раҳбатан), «қўрқитмоқ» маъносини англатади (Қаранг: «Лисанул-араб» ва «Ниҳоя» 2/280).

Бу сўз Қуръонда кўп қўлланилган. Масалан:

«Эй бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган ваъда – аҳдга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам аҳдга вафо қиламан. Ва мендангина қўрқинглар (фарҳабун)» (Бақара: 40).

Уламолар қўрқитишни икки турга бўлишган: рухсат этилган ва тақиқланган.

Шариатда рухсат этилган қўрқитиш 3 турга бўлинади:

Биринчи: Кофир ёки мусулмон бўлган дин душманларини ҳарбий тайёргарлик ва куч орқали қўрқитиш.

Иккинчи: Мунофиқ ва бидъат аҳлини далиллар орқали қўрқитиш.

Учинчи: Гуноҳкорларни қилган гуноҳларига нисбатан шаръий жазоларни (ҳудуд) қўллаш йўли билан қўрқитиш.

Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар» (Анфол: 60).

Имом Табарий ва Бағавий ушбу оят ҳақида шундай дедилар: «Бу дегани: душманларингизга қарши куч ҳисобланган, хоҳ у отлиқ ёки қурол бўлсин, воситаларни тайёрланглар» (Қаранг: «Тафсир ат-Табарий» ва «Тафсир ал-Бағавий» 2/127).

Имом Абу Бакр ал-Арабий ва Қуртубий шундай дедилар: «Бундан мурод, душманни қўрқитиш учун қўлланадиган кучдир» (Қаранг: «Аҳкамул-Қуръан» 2/679 ва «Тафсир ал-Қуртубий» 4/332).

Имом Фаҳр ар-Розий дедилар: «Куч ҳозирлаш ва отлиқ аскарларини тайёрлашнинг ҳикмати шундаки, агар кофирлар мусулмонларнинг қувватлари борлиги ва жиҳодга тайёр эканликларини билишса, шунда улар (мусулмонлар)дан қўрқа бошлайдилар» (Қаранг: «ат-Тафсир ал-Кабир» 15/186).

Юқоридаги оятда мана шундай қўрқитиш назарда тутилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ер юзида жазо (ҳад) ижро этилган бир кун, ер аҳли учун қирқ йиллик ёмғирдан афзалдир!» (Ибн Можа 2537, 2538. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа»).

Шайх Солиҳ Олий Шайх айтадилар: «Жиноят учун жазо (ҳад) қўллаш, тақиқланган қўрқитиш (ирҳаб) ҳисобланмайди. Аксинча, бу қўрқитиш (ирҳаб)нинг мақталган ва талаб қилинган туридир!» (Қаранг: “Ҳақиқа мавқиф ал-Ислам мин ат-татарруф вал-ирҳаб” 158).

Энди қўрқитиш (ирҳаб)нинг тақиқланган тури таърифига тўхталсак. Бу бир инсон ёки бир гуруҳ инсонлар (жамоат) тарафидан, инсон ёки жамиятга нисбатан душманлик қилишидир. Бундай душманлик қўрқитиш, зарар етказиш ёки ноҳақ ўлдириш каби ишларда изҳор бўлади. Шунингдек бунга аҳоли яшайдиган уйлар, метроларни портлатиш, одамларни асирга олиш, йўлларда қароқчилик қилиш, мол-мулкларни тортиб олиш ва шу каби ер юзидаги бузғунчилик саналган амалларни киритишимиз мумкин. (Қаранг: «Қирарат ал-Мажмаъ ал-фиқҳий ал-исламий» 355-356, «Мажмаъ ал-бухус ал-исламия» (Заҳиратул-ирҳаб), «Ҳақиқа мавқиф ал-Ислам мин ат-татарруф вал-ирҳаб»).

Шунингдек, Шайх Ибн Боз террорчи деб номланувчилар, одамларга ноҳақ зулм қилувчи, қотил ва ноҳақ кофирликда айбловчилар эканлигини айтганлар.

«Терроризм» атамаси янги бўлишига қарамай, Исломга тааллуқли бўлган қуйидаги шаръий атамаларга ҳам алоқаси бор:

«Ғулув» – ошириб юбориш, чуқур кетиш;

«Ҳавориж» -  гуноҳи кабира қилганларни кофирликда айбловчи, уларга қаршиларни моли ва жонини ҳалол қилиб олган инсонлар;

«Ҳараба» – ўғирлик, қароқчилик, қотиллик.

«Иғтиял» – кутилмаганда хоинона қотиллик. (Қаранг: «Лисанул-араб», Ибн Мунзир).

Ҳофиз Ибн Абдул-Барр айтадилар: «Қон тўкишни ҳалол қилиш ва Аллоҳнинг ҳудудларини бузиш орқали йўлларда қароқчилик қилувчи ёки қўрқитувчи, ер юзида фасод тарқатувчи, бировнинг молини тортиб олувчи ҳар бир кимса муҳарибдир!» (Қаранг: «ал-Кафи фи фиқҳ аҳл ал-Мадина» 2/187).

Абдурраҳмон ибн Абу Лайло ривоят қиладилар: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бу воқеани айтиб беришди. Бир куни саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юришларнинг бирида эдилар. Ичларидан бир киши чарчаб, ухлаб қолди. Шу вақт бир одам билдирмасдан унинг садоғидаги ўқларни олиб қўйди. Бир оздан сўнг ҳалиги киши уйғониб қараса, ёнидаги ўқлари йўқ. Бундан у даҳшатга тушиб, чўчигансимон хатти-ҳаракатлар билан атрофга аланглай бошлади. Шунда бу ҳолатни кузатиб турган кишилар кулиб юборишди. Кулгу товушини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитгач, улардан сўрадилар: «Нега куляпсизлар?» «Ҳеч нарсага», – дейишди улар, – «Фақат мана бу кишининг ўқларини олиб қўйган эдик, қўрқиб кетди». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: «Ҳеч бир мусулмонга бошқа бир мусулмонни қўрқитмоқлик ҳалол бўлмайди» (Абу Довуд 4351, Термизий 3/431. Бу ҳадисни Шайх Албоний саҳиҳ ҳисоблаганлар).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни ҳазил қилиб бўлса ҳам қўрқитишни тақиқлаган эканлар, мусулмонлар ёки уларнинг оилаларига таҳдид солаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин?!

Аслида тинч аҳолини меҳмонхона ёки автомашина тўхташ жойларида портлатиш, одамларни асирга олиш, ўзини портлатиш ва шу каби террорнинг кўп сонли кўринишлари кофирларни ҳеч ҳам қўрқитмайди. Буни воқелик тасдиқламоқда. Бироқ воқеликда бу ишлар мусулмонларнинг ўзлари учун кулфатга айланмоқда. Ўзларининг қўрқувларига сабаб бўлмоқда.

Шайх Жамолиддин ал-Қосимий жуда ҳикматли сўзларни айтганлар: «Шундай бўлиши мумкинки, мусулмон уммати тинчлик-хотиржамликда, хатардан омонликда бўладилар. Ҳатто уларнинг ораларидан бир гуруҳ чиқиб, бунинг ортидан ютуқ келади деган гумон билан хиёнат қилмагунларича шу ҳолатда бўладилар. Аммо уларнинг бу ишлари умматга бало олиб келади ва улар ўзларининг шаҳарларида тарқоқ ҳолда бўлиб қоладилар!» (Қаранг: «Махасан ат-таъвил» 13/48).

Ушбу имомнинг сўзларини тафаккур қилиб кўринглар! Ахир бугунги кунимизда айни шу ҳолат рўй бермаябтими?! Ахир айни дунёдаги турли портлашлардан сўнг, мусулмонлар ўзлари ва оилаларидан беҳавотир ҳолда тинч юра олмай қолдиларку. Дунё бўйлаб хотиржам кўчиб юришлари учун соқолларини қиришга, рўмолларини ечишга ва ҳатто мусулмон эканликларини яширишга мажбур бўлаябтилар. Ахир Исломнинг мақсади шуми?! Наҳотки Аллоҳ таоло ўзининг охирги Пайғамбари соллаллоҳ алайҳи васалламни шу мақсадда юборган бўлса?!

Мусулмонлар истиқомат қилувчи давлатда навбатдаги портлашдан кейин нималар содир бўлаётганига эътибор беринг. Мисол тариқасида 3 йилча аввал Мисрда содир бўлган портлашни олайлик. Натижа – мусулмонларни қувғин қилиниши, талабаларга прописка беришдаги муаммо ва депортация. Англиядаги портлашлар, натижа – уламоларга қолганлардан ажралиб қолмаслик учун рўмолни ечиш ҳақида савол бераётган рўмолли муслималарнинг сиқувга олиниши. Чунки Лондонда содир бўлган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, ўша ер аҳолиси кўчаларда кетаётган муслималарга ҳамла қила бошлаган эдилар. Кофирлар тарафидан «шаҳид белбоғи» деб ном олган ўзини мослама орқали портлатиш тури пайдо бўлганидан кейин, кофирлар ҳомиладор муслималарни қоринларида ўша «белбоғ» бор деган ҳавф билан уларни ечинтира бошладилар. Ахир ўн йил аввал кофирлар бу ишларни ҳаёлларига ҳам келтирмаган эдилар-ку!

Тинчликка (амн) рахна солувчи, зикр қилинган барча мисолларни, уламолар «терроризм» деб номладилар. Тинчлик – бугунги кунда кўпчилик қадрламаётган нарсадир. Кўпинча унинг йўқолишига мусулмонларнинг ўзлари сабаб бўлиб қолишмоқда. Ахир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эдилар: «Сизлардан бирингиз ўзини (ёки оиласини) ҳавфсизликда, саломатликда ва бир кунга етадиган ризқ билан тонгни қаршилар экан, унга бутун олам насиб бўлгандек бўлибди!» (Термизий 2346, Ибн Можа 4141. Ҳадисни саҳиҳлигини Абу Исо ат-Термизий, Нававий ва Шайх Албоний тасдиқлашган).

Ҳар бир мусулмон агар тинчлик бўлмаса, Роббисига тўлиқ ибодат қила олмаслигини тушуниши керак. Умму Саламанинг ривоятларини эслайлик, улар айтадилар: «Маккадаги аҳвол жуда оғирлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини қийнай бошлашди, фитналарга йўлиқишди. Улар қандай синовларга дучор бўлаётганларини ва динлари қанча фитналарга йўлиқаётганини кўришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бундан ҳимоя қила олмасликларини билар эдилар. Бироқ саҳобаларга етган озорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинмас эди. Чунки улар ўз қавмлари ёки амакиларининг ҳимоясида эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дарҳақиқат, Ҳабашистон ерларида бир ҳукмдор бор. Унинг ҳузурида ҳеч кимга зулм қилинмайди. Аллоҳ сизларга енгиллик бериши ва ҳозирги ҳолатингиздан нажот бериши учун ўша шаҳарга ҳижрат қилинглар». Биз ўша ерларга ҳижрат қилдик. У ерда жамландик, энг яхши уйларга ва энг яхши қўшнилар атрофига жойлашдик. Динимиз учун хотиржам бўлдик ва Аллоҳга зулмлардан қўрқмаган ҳолда ибодат қила бошладик” (Аҳмад 5/290, Ибн Ҳишом 1/343, Байҳақий 9/19. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ас-сира ан-набавия» 170, «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 3190).

Умму Саламанинг ушбу сўзларига эътибор беринглар: «Динимиз учун хотиржам бўлдик ва Аллоҳга зулмлардан қўрқмаган ҳолда ибодат қила бошладик». Ахир тўлиқ ибодат қилмай, дини учун қўрқув ва хатарни ҳис қила туриб, иймоннинг лаззатини татиб бўлмайдику. Ўзи ва дини учун тинчликнинг йўқлигини, Аллоҳ таоло ўша юртга ҳижрат қилишга бўлган буйруқнинг асосий сабаби қилди. Шайх Солиҳ ал-Фавзон айтадилар: «Шак-шубҳасиз, тинчлик ўта муҳим нарсадир. Инсоният унга егулик ва ичимликдан кўра муҳтожроқ. Шунинг учун ҳам Иброҳим алайҳиссалом аввал тинчликни, кейин эса ризқни сўрадилар:

«Эсланг, Иброҳим: «Эй Парвардигор, бу шаҳарни тинч шаҳар қилгин ва унинг аҳлларидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларини турли мевалар билан ризқлантиргин» деди» (Бақара: 126). Қўрқув ҳисси бўлганда, инсонлар ейиш ва ичишдан қониқишни ҳис қилишмайди. Қўрқув сабабидан давлатдан давлатга маҳсулотларни олиб ўтиш йўллари узилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ йўлларда қароқчилик ва ўғирлик қилувчиларга қаттиқ жазо тайинлаган. Ислом беш муҳим нарсани сақлаш учун нозил бўлган (ад-даруриятул-ҳамс): дин, ҳаёт, ақл, номус ва мулк. Буларнинг бирортасига тажовуз қилганга қаттиқ жазолар мавжуд. Тажовуз мусулмон ёки кофирга қарши қилинишининг аҳамияти йўқ. Мусулмонга нисбатан нима тақиқланган бўлса, мусулмон билан аҳдномаси бор бўлган кофир (муоҳид)га нисбатан ҳам тақиқланган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ким муоҳидни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди» (Бухорий ривояти). Тинчликни (амн) бузувчиларга келсак, улар ёки ҳаворижлар, ёки йўллардаги қароқчилар, ёки қўзғолончилардир. Ушбу барча гуруҳларга қарши қаттиқ чоралар кўриш лозим» (Қаранг: «Фатава аш-шаръия фи қадая ал-асрия» 125).

Кўпгина ҳадисларда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга қувонч келтирган ва ғамидан халос қилганларга улкан мукофотлар берилиши хабарини берганлар.

«Ким бир мусулмондан дунё ғамларидан бир ғамни кетказса, Аллоҳ ундан охират ғамларидан бир ғамни кетказади. Ким бир мусулмоннинг (камчилигини) ёпса, Аллоҳ дунёю охиратда унинг (айбини) ёпади. Банда модомики, биродарига ёрдам бериш пайида экан, Аллоҳ унга ёрдамчи бўлади» (Муслим 2699).

«Одамларнинг Аллоҳга суюмлироғи (одамларга) нафи кўпроқ тегадиганидир. Амалларнинг Аллоҳга суюмлироғи бир мусулмоннинг дилига шодлик киритишингиз ё ундан бир ғам-ташвишни аритишингиз ё қарзини ўтаб қўйишингиз ё очлигини кетказишингиздир. Мусулмон биродарим билан бирга бирон ҳожати учун юришим мен учун бир ой масжидда эътикоф ўтиришимдан яхшидир. Ким ғазабини тийса, Аллоҳ унинг айбини ёпади. Ким ғазабини сочишга қодир бўла туриб аччиғини ичга ютса, Аллоҳ қиёмат куни унинг қалбини розилик билан тўлдиради. Ким мусулмон биродари билан бирга то унинг бир ҳожатини раво қилгунча юрса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган кунда унинг қадамини собит қилади. Ёмон хулқ амални худди сирка асални бузганидек бузади» (Ибн Абу Дунё, Табароний. Ҳасан ҳадис. «Саҳиҳул-жомиъ» 176).

Нима учун мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларига, ундаги зикр қилинган буюк фазилатларни эътиборга олган ҳолда, амал қилишмайди?! Бугунги кунда бунинг аксига гувоҳ бўлмаябмизми?! Нима учун «Менга ёмон бўлса, барчага ёмон бўлсин» нуқтаи назар билан яшашимиз керак?

Оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга

ва унинг оиласига салавоту саломлар бўлсин!

Солиҳ Луҳайдон АҚШдаги террорчилик ҳаракатлари ҳақида
Саудия Арабистонининг собиқ бош қозиси шайх Солиҳ ал-Луҳайдон, 11 сентябр куни АҚШдаги террорчилик ҳаракатлари ҳақида

Нима бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Раҳмати ила эзгуликни олий қилувчи Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Барчасини олдиндан тақдир қилган ва белгилаб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!  Фикрий ихтилофларга сабаб бўлган АҚШдаги фалокатли воқеа хусусида одамлар бизга ва бир-бирларига кўп саволлар беришмоқда. Улар бу каби ҳодисалар шариат нуқтаи назардан қандай баҳоланишини билиш истагидалар.  Шубҳасиз Ислом шариати барча масалаларни қамраб олган диний қонуниятдир. У ҳар қандай ҳодисага нисбатан қўллашга яроқли, ҳар бир муаммонинг ечими мавжуд бўлган йўлдир. Шариат ҳар қандай фалокат ва унинг миқёси хусусида ҳукм чиқариш имконини беради. Яқинда содир бўлган воқеа шулар жумласидандир. Кўпинча одамлар «бу каби ҳодисаларга шариатнинг муносабати қандай, шариат бу каби ҳаракатларга рухсат берадими, мусулмон уламолари ушбу амалларни оқлайдиларми» каби саволларни беришади.  Бу каби ҳодисаларга нисбатан исломнинг муносабати ҳақида нима дейишимиз мумкин? Мусулмон уламолари бўлиб ўтаётган барча ҳодисалар ҳақида фикр билдиришлари шарт. Улар мусулмон ва номусулмонларга етган мусибатларга шариатнинг муносабатини тушунтириб беришлари лозим.  Шубҳасиз бўлиб ўтаётган барча ҳодисалар Аллоҳнинг қазо ва қадари билан содир бўлди. Шариатни ҳар қандай ҳодисага нисбатан қўллаш мумкин. Доноларнинг доноси ва меҳрибонларнинг энг меҳрибони бўлган Аллоҳ адолатли ҳакамдир. У ўзига ўзи зулмни ҳаром қилди ва бандалари орасида ҳам ҳаром қилганини эълон қилди. Ҳадиси қудсийнинг бирида ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло шундай деди: «Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулм қилишни ҳаром қилдим ва сизларнинг ўртангизда ҳам зулм қилишингизни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2577).  Қачонки айбсиз зўравонликка йўлиқса ва ҳеч қандай жиноят қилмаган ўлдирилса, мана шу зулмдир. Нафақат инсонларга, балки Жинларга ҳам юборилган ғамхўр ва раҳмли пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга ўзларининг кўрсатмаларини бердилар. Улар ҳарбий юриш ва жанговор ҳаракатларда иштирок этганлар. Жангчиларни ҳарбий юришга тайёрлар эканлар, айтардилар: «Ёш бола, аёл киши, мункиллаб қолган қария ва ибодатхонасидаги роҳибни ўлдирманглар» (Имом Муслим ривояти). Демак Ислом фақатгина ўлдираётган, урушаётган ва мусулмонларга ҳужум қилаётганларни ўлдиришга рухсат беради.[1]  Шунинг учун ҳам бу каби кўкрак сутидан ажрамаган гўдаклар ва аёллар, қария эркак ва қария аёллар, касал ва соғломлар қурбони бўлаётган, мулк ва мулкдорга зарар келтираётган жиноятлар, улкан жиноят ва катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат уларни ерда бузғунчиликни ёйиш, экин ва чорваларнинг болаларини қириб ташлашга тенглаштирди. Ваҳоланки Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу каби ишларни таъқиқлашган. Ривоят қилинишича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанг майдонида ўлган аёлни кўриб: «У билан урушмаслик керак эди» дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). Бу у аёлни ўлдириш қатъий ман қилинганига далолат қилади.  Мусулмон учун ҳатто душманига адолатсиз равишда етган мусибат учун хурсанд бўлиши тўғри бўлмайди. Чунки адолатсизлик номақбул ишдир. Жазога нолойиқ кимсага нисбатан душманлик қилиш эса таъқиқланган ва жирканч амалдир.[2] Энди кўпчилик гувоҳлигида, кенг овоза бўлган ва бу ишни кўрганларда қўрқув хиссини уйғотган жиноят ҳақида нима дейиш мумкин?! Қандай қилиб бу ҳаракатларни мусулмонлар оқлашади дейиш мумкин?!  Бўлиб ўтган ишларга нима деб баҳона ўйлаб топишмасин, уларнинг баҳоналари номақбулдир. Агар бу каби ҳаракатларни Ислом мезони билан баҳоланса, уларни оқлаш мумкин эмас. Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:  «Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир» (Моида: 8).  Адолатга еру-осмон таяниб туради. Оммавий жазолашга келсак, унинг адолатга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва фақатгина адолатсизлик, зўравонлик ва жирканч амал сифатида қайд этилади. Биргина айбсиз инсонни ўлдириш улкан гуноҳ ҳисобланар экан, кўпчиликни ўлдириш қанчалик оғир иш эканлиги ҳақида нима дейиш мумкин?!  Мусулмон кишининг онги ушбу кўпчилик гувоҳи бўлган даҳшатли воқеани оқлаши мумкин эмас. Ушбу жиноятни амалга оширганларнинг баҳоналари ҳеч қанақаси ҳисобга олинмайди, ҳатто улар исломий муҳит ва мусулмон давлатда вояга етган бўлсалар ҳам. Шариат бу каби ҳаракатларни хатарли жиноятлар қаторига киритишини таъкидловчи уламоларнинг сўзларигина аҳамиятлидир.  Саудия Арабистони Қироллигига самолётларни ўғирлаш ҳақидаги хабарлар илк бора етиб келганда, улар орасида бир дона ҳам Саудия самолёти йўқ эди. Бу давлат уламолари йўловчиларнинг мусулмон ёки номусулмон бўлишидан қатъий назар бундай ҳаракатлар таъқиқлангани ҳақида фатво чиқаришган эди. Уламолар бу каби адолатсизликни ҳаром деб ҳисоблашди. Сабабсиз зўравонлик ва инсонларни қўрқитиш эса улкан разиллик ва бузғунчиликлар сирасига киради.  Саудия Арабистони Қироллиги исломий давлат ва шариатга эргашувчи сифатида бу каби ҳаракатларни ва бу ишни қилганларни қоралашганлигининг ажабланарли жойи йўқ. Ушбу давлат ҳар қандай йўл тутганда ҳам, бу ишлари Исломга зид бўлмаслиги керак. Бу дегани ушбу давлат қарорларида бундай ҳаракатларни қоралаши, дин кўрсатмаларига таянишига ва Ислом нуқтаи назаридан фикр билдираётганига далолат қилмоқда. Модомики ушбу давлат худудида мусулмонларнинг икки ҳарами жойлашган экан, модомики Ислом рисолати айни шу ердан тарқалган экан, унинг бу каби жирканч ҳаракатларни оқламаслиги, бу ишларни қилаётганларга танбеҳ бериши ва ушбу ҳаракатлар ортида турган жиноятчиларни яширувчи ёки уларни оқловчиларни қоралашига қандай ажабланиш мумкин?!  Ислом динига эътиқод қилган, шариат мақсадларидан хабардор, шариат Аллоҳнинг бандаларига қанчалик раҳмдил ва ҳамдард эканлигини билган инсон бу каби ҳаракатларни энг жирканч ва инсонларга энг катта зарар келтирувчи иш деб билади.  Мен ушбу чиқишга розилик беришимдан аввал менга кўпгина саволлар берилди. Одамлар Қозилар маҳкамаси бошлиғининг сўзини эшитишни исташаётгани ва уларнинг кўпчилик эканлигини эътиборга олган ҳолда, Саудия Арабистони Қироллиги адлия идоралари нуқтаи назарини билдириш мақсадида кўпчилик олдида чиқиб гапирмоқликни лозим деб топдим. Мен шуни эълон қиламанки:  Бу каби ҳаракатлар қораланишга лойиқдир. Бироқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Жиноятга фақатгина жиноятчи айбдор» (Термизий, Ибн Можа ривояти), деган сўзларини унутмаслигимиз керак. Бу дегани бирор ким жиноятга қўл урса ёки жамиятнинг маънавий негизларини оёқости қилса, жавобгарликни фақатгина ўзи тортади ва бошқаларни бунда айбламаслик лозим.  Мен ушбу камера олдида чиқиш қилишимдан аввалроқ бир газета муҳбири саволига жавоб берар эканман, ушбу ҳаракатларга ҳеч қандай оқлов йўқлигини тушунтирдим. Бу ишлар фақатгина нафрат, бу каби ҳаракатларни оқламаган ва мақтамаган мусулмонларга қарши қаратилган қасос олиш ҳаракатларига олиб боради. Бироқ адолат ва фаросат ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина жавобгар бўлиши кераклигини талаб қилади. Маълум бир шахс ёки маълум бир гуруҳ инсонлардан бировнинг гуноҳига жавоб беришни талаб қилмаслик керак. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Жиноятга фақатгина жиноятчи айбдор». Қуръонда ҳам айтилган:  «Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас!» (Нажм: 38).

[1] Изоҳ: Имом ибн ас-Солаҳ айтади: «Кофирлар ер юзида яшашлари жоизлиги асос ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло махлуқларининг қирилиб кетишини истамайди ва уларни ўлдириш учун яратмаган! Дарҳақиқат Аллоҳ уларни фақатгина улардан етиши мумкин бўлган зарар сабабидангина ўлдиришга рухсат берган. Аллоҳ уларни ўлдиришни куфрларига жазо деб белгиламади! Чунки бу дунё жазо дунёси эмас. Амалларнинг жазоси Қиёмат куни бўлади. Агар кофир мусулмонлар ҳукмронлиги остига кирса ва бизнинг қоидаларимизга риоя қилса, биз ундан турмуш ҳаётимизни яхшилашда фойдаланамиз. Бундай ҳолатда бизда уни ўлдиришимизга сабаб қолмайди. Қилмишларининг жазоси эса Аллоҳнинг ҳузуридадир. Чунки кофирлар мусулмонлар юртига келганларида Аллоҳ уларнинг фитратида яратган нарсани кўриб қолишлари мумкин-ку. Агар иш шундай бўлса: «Кофирларни ўлдириш асос ҳисобланади» дейиш мумкин эмас!» (Қаранг: «Фатава Ибн ас-Солаҳ» 224).  Шайхулислом ибн Таймия «Одамлар билан улар то «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб айтмагунларича урушишга буюрилдим» ҳадиси хусусида айтадилар: «Бундан «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барчани кетма-кет ўлдиришликка буюрилдилар ва асл мақсад шу эди» деган хулоса келиб чиқмайди. Йўқ! Дарҳақиқат бу Қуръон, суннат ва ижмоъга зиддир! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бундай йўл тутмаганлар. Сийратларидан маълум бўлишича улар тегмаганга тегмаганлар» (Қаранг: «Қоида фи қитал ал-куффар» 117).  Шунингдек Шайхулислом ибн Таймия айтадилар: «Дарҳақиқат, кофирлар билан ягона сабабдан жанг қилинади, у ҳам бўлса урушдир! Бу жумҳур уламоларнинг фикридир. Қуръон ва Суннат ҳам шунга далолат қилади!» (Қаранг: «ан-Нубуват» 140).  Шайхулислом ибн Таймия яна айтадилар: «Дарҳақиқат, бу дунёдаги жазо гуноҳнинг катта ёки кичиклигидан бўлмайди. Чунки бу дунё жазо дунёси эмас. Жазолар дунёси, у (охират) дунёсидир. Бироқ бузғунчилик ва адоватни таъқиқлаш учун бу дунёда жазоланиш қарор топган. Аллоҳ таоло айтганидек:  «Ана ўша (фожеа) сабабли Бани Исроил зиммасига (шундай фармонни) ёзиб қўйдик: кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гуё барча одамларни ўлдирибди» (Моида: 32). Малоикалар Аллоҳга айтдилар:  «У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми?» (Бақара: 30).  Малоикалар зикр қилган ушбу икки нарса Аллоҳ Бани Исроилнинг зиммасига жазо битилишига сабаб бўлди. Ахир жизя тўловчи кофирга мусулмонлар диёрида яшашига рухсат берилдику. Ваҳоланки барча мусулмонларнинг фикрича уларнинг гуноҳлари, яъни иймонни тарк қилишлари, ўлимга ҳукм қилинадиган зинокор ва қотилнинг гуноҳидан оғирроқдир. Абу Ҳанифанинг фикрича, кофир билан унга бўлган душманлик сабабидан жанг қилинади. Агар у урушмаса, у билан урушилмайди. Шу сабабдан ҳам жизя нафақат аҳли китоблардан, балки бутпарастлардан ҳам олинади. Бунга имом Молик ва бир фикрларида имом Аҳмад иқрор бўлишган» (Қаранг: «Мажмуъул-фатава» 20/101).  Аллома Ибн ал-Қоййим айтганлар: «Ўлдиришга уруш сабабидан рухсат берилади, куфр сабабидан эмас! Айни шу сабабдан ҳам жангда иштирок этмайдиган аёллар, гўдаклар, шартнома асосида яшовчилар ва роҳибларни ўлдиришдан қайтарилган! Чунки биз, биз билан урушаётганлар билан урушамиз!» (Қаранг: «Аҳкаму аҳли-зимма» 1/27).  [2] Имом ал-Изз ибн Абдуссаломга савол берилди: «Агар душман ноҳақ ва хоинона ўлдирилса, инсон бунга хурсанд бўлиши жоизми? Ёки бу ишга хурсанд бўлиш, гуноҳ ишга хурсанд бўлишдек гапми?» Улар жавоб бердилар: «Агар инсон душманига нисбатан Аллоҳга осийлик қилинган бўлса, унинг хурсанчилиги жирканчлидир. Агар унинг хурсандчилиги душмани тарафидан содир бўлаётган ёмонликдан халос бўлгани, одамлар золим ва шафқатсизлигидан халос бўлганлари учун бўлса ва бу хурсандчилик қотиллик сабабли Аллоҳга осий бўлгани учун бўлмаса, бундай хатти-ҳаракатнинг ножўя жойи йўқ» (Қаранг: «Қаваидул-аҳкам» 2/397).

Абдулазиз Оли Шайх АҚШда 11 сентябр воқеаси ҳақида
Шайх Абдулазиз Оли Шайх АҚШда 11 сентябр куни содир бўлган террорчилик ҳаракатлари ҳақида

Оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Набий ва расулларнинг энг шарафлисига, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Бизга АҚШда 11 сентябр куни бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сон-саноқсиз саволлар келиб тушмоқда.[1] Одамлар «Бу ҳодисаларга шариатнинг ҳукми қандай ва Ислом дини бу каби ҳаракатларни оқлайдими» каби саволлар билан мурожаат қилишмоқда.

Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда мен айтаманки: Аллоҳ Исломни одамларга юбориб, уларга марҳамат кўрсатди. У ушбу динни мукаммал шариат орқали гавдалантирди. Бу шариат ҳар замон ва маконга яроқли, алоҳида шахс ва жамиятнинг ҳолатини яхши тарафга ўзгартиришга қодир, тўғрилик, адолат ва саховатга чақирувчи шариатдир. Бу шариат ширк, ёвузлик, адолатсизлик ва хиёнатни тарк қилишга ундовчи шариатдир. Аллоҳ бизни ушбу динга йўллагани, бу диннинг эргашувчилари ва ҳимоя қилувчиларидан қилганлиги, унинг буюк неъматидандир. Шунинг учун шариат кўрсатмаларига итоатли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашувчи ва диндаги бирор кўрсатмадан оғишмаган мусулмон дунёю охиратда саломат қолади.

АҚШдаги минглаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган фожеа, шубҳасиз шариат қоралайдиган амаллар сирасига киради. Бу Исломга умуман алоқаси бўлмаган ва унинг шаръий асосларига зид бўлган ишлардир. Фикримизни қуйидаги кўрсатмалар тасдиқлайди:

1. Аллоҳ таоло зулмдан қайтарди. Зеро еру осмон адолатга таяниб туради. Инсонларни пайғамбарлар ва самовий китоблар адолатга даъват қилишган. Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур» (Наҳл: 90).

Аллоҳ таоло бошқа оятда айтади:

«Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик» (Ҳадид: 25).

Адолати комил бўлган Аллоҳ, гуноҳкорнинг юкини бошқасига юклаш мумкин эмаслигини ҳукм қилди:

«Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас» (Анъом: 164).

2. Аллоҳ таоло ўзига зулмни ҳаром қилди ва уни бандалари орасида ҳаром қилганини эълон қилди. Ҳадис қудсийда ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло айтади: «Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулм қилишни ҳаром қилдим ва сизларнинг ўртангизда ҳам зулм қилишингизни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2577). Бу буйруқ мусулмон ёки кофир бўлишидан қатъий назар, барча бандаларга тааллуқлидир. Шундай экан ҳеч кимнинг бировга зулм қилиши жоиз эмас. Бирор кимса адоват ва нафрати сабабидан зулм қилмаслиги керак.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин!» (Моида: 8).

Шунинг учун ҳам душманлик ва нафрат хисси зўравонлик ва адолатсизликка шаръий асос сифатида хизмат қила олмайди.

Шунга кўра, барча давлат ва миллатлар, Исломни қабул қилган-қилмаганлигидан қатъий назар қуйидагиларни билиб олишлари лозим:

1. АҚШда содир бўлган самолётларни ўғирлаш, осойишта халқни қўрқитиш ёки бегуноҳ инсонларни ўлдириш каби ҳаракатлар адолатсизлик ва зулмнинг айни бир туридир. Шариат бу каби ҳаракатларни нафақат оқламайди, балки таъқиқлайди ва энг оғир гуноҳлардан ҳисоблайди.

2. Ўз дини қонунларидан хабардор, Қуръон ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари кўрсатмаларига амал қилувчи мусулмон бу каби хатти-ҳаракатлардан ўзини олиб қочади. Чунки бу ишлар инсонни Аллоҳнинг ғазабига дучор қилади ва зарарлар келтиради.

3. Мусулмон уммати уламолари бу каби воқеаларнинг асл моҳиятини кўрсатишлари шарт. Улар бутун оламга бундай ишларга нисбатан шариатнинг тутган йўли ва Ислом дини бу каби ҳаракатларни умуман оқламаслигини тушунтиришлари лозим.

4. Оммавий ахборот воситалари ортида туриб фитна тарқатиш, Ислом ва мусулмонларни одамларнинг қалбида уларга нисбатан душманлик хиссини уйғотиш мақсадида мусулмонларга қарши айбловларни олиб чиқиб, ҳақ динни қоралаб, унга алоқаси бўлмаган нарсаларни нисбат бераётганлар эс-хушларини йиғиб олсинлар. Улар ҳар қандай одил ва оқил, ўз дини кўрсатмаларидан хабари бор инсонга бу каби айбловларни қўйиш мумкин эмаслигини тушунсинлар. Чунки асрлар мобайнида Ислом динида бўлган халқлар доимо инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишган. Зулм ва зўравонликдан тийилишган.

Барча айтилганлар ҳақиқатни равшан қилади ва тушунмовчиликларни бартараф қилади. Аллоҳдан бизга ҳикмат ато этишини, тинчлик йўлига йўллашини, динига қувват беришини ва сўзини олий қилишини сўрайман. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.[2]

[1] Эслатма: 11 сентябр куни Америкада икки минора портлатилганида кўпгина мусулмонлар жуда хурсанд бўлганлари ҳеч кимга сир эмас. Бу ўша хурсанд бўлганларнинг Ислом ҳақидаги тушунчалари бузуқ ва нотўғри эканлигига далолат қилади. Наҳотки ҳақиқий мусулмон бирор ким зино қилишига ёки маст қилувчи ичимлик ичишига хурсанд бўлса?! Албатта йўқ! Ундай бўлса қандай қилиб зино ва маст қилувчи ичимлик ичишдан гуноҳи оғирроқ бўлган ноҳақ қотилликдан хурсанд бўлса?! Имом Нававий айтадилар: «Бизнинг тарафдорлар айтардилар: «Ширкдан кейин энг катта гуноҳ бу қотилликдир!»» (Қаранг: «Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 2/262).

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ёки муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин). Шояд ақл юргизарсиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 151).

Асос шуки, мусулмон ёки кофир бўлишидан қатъий назар, ҳар бир инсоннинг қонини тўкиш ҳаромдир. Магар шариат ҳаққи бундан мустасно. Мусо пайғамбар воқеасини эсланг. У пайғамбарлик рисолатидан аввал қибтийни ўлдириб қўяди. Аллоҳ таоло айтади:

«(Кунлардан бирида Мусо) шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатда бўлган (пешин) пайтида кирган эди, унда икки киши урушаётганини кўрди. (Улардан) бири ўз гуруҳидан (яъни Бани Исроил қавмидан) ва бири душманидан (яъни Қибтийлардан) эди. (Бас Мусонинг) гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради. Шунда Мусо бир мушт уриб уни ўлдириб кўйди. (Сўнг қилиб қўйган ишидан пушаймон бўлиб), деди: «Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта у йўлдан ургувчи очиқ душмандир». (Кейин Аллоҳга илтижо қилиб), деди: «Парвардигорим, дарҳақиқат мен ўз жонимга жабр қилиб қўйдим. Энди Ўзинг мени мағфират қилгин»» (Қасас: 15-16).

Шунингдек шафоат ҳақидаги ҳадисда айтилишича, инсонлар Қиёмат куни Мусо пайғамбар олдига боришганида айтадилар: «Парвардигорим бугун ҳар қачонгидан кўра қаттиқроқ ғазабланганки, илгари сира бунчалик ғазабланмаган. Мен ўлдирилиши буюрилмаган одамни ўлдирганман» (Бухорий ривояти, ҳадис № 4712).

Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Асос шуки, Одам боласининг қони (га тажовуз қилиш) ҳаром ва ножоиздир, магар ҳақ билан бўлса бундан мустасно. Ўша асосга биноан, Ислом аввалида кофирларнинг қони ҳаром эди. Худди Мусо ўлдириб қўйган қибтийнинг қони ёки бугунги кунда даъват етиб бормаган одамнинг қони ҳаромлигига ўхшаш. Мусо (қибтийни) ўлдиргани унга икки дунёда гуноҳ саналди. Ваҳоланки у одамни беихтиёр ўлдириб қўйган эди» (Қаранг: «ас-Саримул-маслул» 2/210).

[2] Оммавий ахборот воситаларининг тинимсиз равишда одамларни «Бу террорчилик ҳаракатларини «ваҳҳобийлар» деб аталмиш гуруҳ тарафидан режалаштиралаябти» деб адаштираётганлари ажабланарли ҳолатдир. Эътиборингизга Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб даъватининг асл моҳиятини тушунган, «ваҳҳобийлар» деб аталмиш давлатнинг муфтийси сўзлари келтирилди. Шайх Абдулазиз Оли Шайхдан аввал ўтган собиқ Саудия Арабистони муфтийси – шайх Ибн Боз ва унинг атоқли шогирди – шайх Ибн Усаймин ҳам худди шу сўзларни айтишган эди. Нега уларнинг барчалари бу каби ҳаракатларни таъқиқланганини эътироф этишган?! Чунки Исломнинг асл ҳукми шундайдир. Бу масалани ёритиш учун холисона ва олдиндан янглиш муносабатда бўлмай ёндашиш лозим. Ушбу «ваҳҳобийлик» ва экстримизм деб номланмиш икки тушунча орасидаги аниқ чегарани белгилаб олиш керак. Ушбу сўзлар бир-бирига синоним эмаслигини тушуниб олиш лозим. Катта Энциклопедия Луғати таърифига биноан «Экстримизим – энг қаттиқ мулоҳаза, чорага берилганлик (одатда сиёсатда қўлланилади)», «Ваҳҳобийлик – диний-сиёсий оқим, исломни (диний янгилик – бидъатлардан) тозалаш ва содда аҳлоқ учун курашувчилар» дея таърифланган (Қаранг: Катта Энциклопедия Луғати, А.М. Прохорова таҳрири).

«Ваҳҳобийлик» атамасига келсак, РАН Африка Институти директори ва «Бугунда Осиё ва Африка» журнали бош муҳаррири А.М. Васильев ўзининг «Саудия Арабистони тарихи» китобининг иккинчи бобида ёзади: «Ваҳҳобийлик – ушбу ижтимоий фаолиятга душман ёки араб бўлмаган (ажам) лар томонидан қўйилган номдир».

Бошқа тарафдан қаралганда, кейинги савол ўринли бўлади: Барча ҳаракатларнинг сабаби «ваҳҳобийлик» бўлса, нега унда улар «ваҳҳобийлик» давлатини ларзага солишни тўхтатишмаябти (яъни, террорчилик ҳаракатлари Саудия Арабистонида содир бўлиши давом этаётгани назарда тутилмоқда)?! Жавоб шуки: Ўша «ваҳҳобийлик» деб номланувчилар ушбу жирканч жиноятларга умуман алоқалари йўқдир. Бу ерда тушунарли ва очиқ айтиш керакки: Ҳозирги кундаги «террорчилик» намоёндаларининг манбасини адашган тоифа мафкураларидан излаш лозим.

Риёзда 2003 йилнинг май ойида содир бўлган ўз-ўзини портлатиш воқеаларига нисбатан кибор уламоларнинг салафий мавқеълари хусусида
بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:

Аммо баъд:

Кибор уламоларнинг ҳайъати 1424 ҳижрий йилнинг 11-Рабиъул-Аввал душанба куни Риёзда содир бўлиб, мусулмонлар ва улардан бошқаларнинг ўлдирилишига, (мулкларининг) бузилишига, қўрқувга солинишига ва уларга зиён етказилишига олиб келган портлаш борасида 1424 йилнинг 13-Рабиъул-Аввал чоршанба куни Риёзда махсус йиғилиш ўтказди.

Ислом шариати бешта зарур нарсани ҳимоя қилиб уларга қарши тажовуз қилишни ман қилиш учун келгани яхши маълумдир. Улар: 1) Дин; 2) Ҳаёт; 3) Мол-мулк; 4) Ор-номус; 5) Ақл.

Ҳимояланишга ҳаққи бор кишиларга тажовуз қилишнинг ман қилинишида мусулмонлар бошқалардан фарқли эмас. Ислом динига асосан ҳимояга ҳаққи бор кишилар қуйидагилардир:

Мусулмонлар. Бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга ҳечам рухсат йўқ. Ким буни содир қилса, улкан гуноҳ, катта гуноҳи кабиралардан бирини қилган бўлади! Аллоҳ таъоло айтди:

“Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло) унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо: 93).

Ҳамда Ул Зот субҳанаҳу ва таъоло:

“Бани Исроилга буюрганмиз, ким бир одамни қотилликдан қасд олишдан бошқа (нарса) учун ёки ерда фасод тарқатиш учун ўлдирса, у худди барча одамларни ўлдиргани каби бўлади” (Моида: 32), деди.

Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтди: “Бу гуноҳи (яъни унинг гуноҳи шундай оғирки, у бутун башариятни ўлдирганидек бўлади), одамни ноҳақ ўлдиришнинг оғирлигини кўрсатади”.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳдан бошқа ибодатга бирон бир нарса лойиқ эмаслиги ва мен Аллоҳнинг элчиси эканлигимга гувоҳлик берган мусулмоннинг қонини уч ҳолатдан бошқасида тўкиш мумкин эмас: 1) бошқа одамни ўлдирганига жазо сифатида; 2) турмуш қурганнинг зиноси; 3) жамоатни тарк қилиб диндан чиқиш” (Бухорий ва Муслим ривояти, Бухорий келтирган лафз билан).

Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки: “Одамлар то Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад Расулуллоҳ деб гувоҳлик бермагунларича, намоз ўқиб закот бермагунларича улар билан курашишга буюрилдим. Агар улар бундай қилишса, улар ҳаёти ва молини Ислом менга рухсат берган ҳоллардан ташқари мендан сақлашган бўлишади. Уларнинг ҳисоби-жавоби эса Аллоҳнинг ҳузурида бўлади” (Бухорий ва Муслим Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди).

Насоийнинг “Сунан”ларида Абдуллоҳ бин Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мусулмоннинг ўлдиришидан кўра аҳамиятсизроқдир” (Муслим ва бошқалар ривояти).

Бир куни Ибн Умар розияллоҳу анҳу Байн, ёки Каъбага қараб: “Сен қандай буюксан, муқаддаслигинг нақадар улкан, лекин Аллоҳнинг хузурида мўминнинг муқаддаслиги сендан ҳам улуғроқдир” деди (яъни Ҳарам уруш ва қон тўкилишидан хавфсиз ва ҳимоялангандир, бироқ мўмин қон тўкилишидан хавфсиз ва ҳимояланган бўлишига бундан кўра ҳам ҳақлироқдир).

Бу ва бошқа нусуслар мусулмон қонининг муқаддаслигини ва шариат нассларида баён қилинган сабаблардан бошқа сабабдан мусулмонни ўлдириш тақиқланганини кўрсатади. Демак, бирон мусулмонга ноҳақ тажовуз қилиш мумкин эмас …

Усома бин Зайд ривоят қилади: “Бизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳуруқога жўнатдилар. Эрталаб биз уларга хужум қилдик ва уларни мағлуб қилдик. Мен ва бир ансорий улардан бир кишининг кетидан қувдик. Биз унга етганимизда, у: “Ла илаҳа иллаллоҳ” деди. Буни эшитиб ансорий тўхтади. Лекин мен уни қиличим билан уриб ўлдирдим. Биз қайтганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда билиш учун келдилар ва айтдиларки: “Эй Усома! Сен уни Ла илаҳа иллаллоҳ деганидан кейин ўлдирдингми?” Мен: “Бироқ у бу (гап)ни фақат ўзини сақлаш учун айтди” дедим. Ул Зот ўша (сўзлари)ни шундай кўп такрорлайвердиларки, мен Исломга бундан олдин кирмаслигимни орзу қилиб қолдим” (Муттафақун алайҳ. Бу Бухорий лафзи).

Бу ҳаётнинг муқаддаслигини улкан ишоралар билан кўрсатади. У (юқоридаги ҳадисда ўлдирилган киши) мушрик эди ва улар (саҳобалар) жанг майдонида жиҳод қилишаётган эди. Улар бунга (мушрикка) етиб олиб устидан қурол кўтаришганида, у тавҳид (калимаси)ни айтди. Усома бин Зайд эса уни ўз ҳаётини сақлаб қолиш учунгина айтяпти деб ҳисоблаб уни ўлдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг узрини ва унинг (вазият) таъвилини қабул қилмадилар. Бу мусулмон қонининг муқаддаслигини ва унга тажовуз этганнинг катта жиноят қилаётганига ишора қилувчи улкан ишлардандир.

Мусулмонларнинг қонлари ҳаром бўлгани каби, уларнинг мол-мулки ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидга сўзлари билан ҳимоялангандир: “Қонларингиз ва молларингиз бир-бирларингизга бу куннинг бу (муқаддас) шаҳар (Макка)да бу ойдаги муқаддаслиги кабидир” (Муслим ривоят қилган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ваъзни Арафа кунида хутбада сўзладилар ва Бухорий ҳамда Муслим иккаласи бу ҳадисни қурбонлик кунига нисбат беришди.

Юқорида айтиб ўтилгандан жонни ноҳақ ўлдиришнинг ман қилингани очиқ-равшан бўлди.

Исломда ҳаётлари ҳимоя қилинганлардан яна: 1) шартнома (кафолат)даги (номусулмонлар), 2) зиммийлар, 3) (мусулмонларга) ҳимоя излаб келганлар.

Абдуллоҳ бин Амр бин Ал-Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким мусулмонлар билан шартномада бўлган кишини ўлдирса, Жаннат ҳиди (иси)ни ҳидламайди. Ваҳоланки, у (жаннат)нинг ҳиди қирқ йиллик масофадан исиб туради” (Бухорий ривояти).

Кимга валиюл-амр (ҳукмдор, раҳбар) унинг хавфсизлигини кафолатлайдиган шартнома ва ваъда билан (диёрга) киритса, унинг ҳаёти ва мол-мулки ҳимояланган бўлади ва унга зиён етказиш мумкин бўлмайди. Ким уни ўлдирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “… жаннат ҳиди (иси)ни ҳидламайди …” деган сўзларига тушади. Шартнома берилганларга тажовуз қилувчиларга нисбатан бу жуда қаттиқ огоҳлантиришдир.

Шунингдек маълумки, Ислом аҳлининг ҳимояси (паноҳи) бир яхлитдир (яъни, жамоъий, баб-баробардир). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминларнинг қони (бир бирларига) бир хилдир, уларнинг энг ози уларнинг ҳимояси учун курашади” дедилар.

Фатҳ куни Умму Ҳоний розияллоҳу анҳо мушриклардан бирига паноҳ берганида, Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу уни ўлдирмоқчи бўлди. Шунда у (Умму Ҳоний) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб (бу ҳақда) хабар берди. Кейин Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Умму Ҳоний, сен паноҳ берган одамга, биз ҳам паноҳ берамиз” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилишди).

Бундан мурод, кимки (диёрга) шахсий хавфсизлик шартномаси билан кирса, ёки унда ҳукуматнинг бирон вакилидан (ҳукумат вакили унга кафолат беришдан) фойда кўриб берган кафолати (ваъдаси) бўлса, унга қарши (хуруж) қилиш ёки унинг ўзи ёки мулкига тажовуз қилиш мумкин бўлмайди.

Буларнинг барчаси очиқ-равшан бўлди, бас, Риёзда содир бўлган портлашлар Ислом дини қўлламайдиган ва ман қилинган ишлардир. Уларнинг ноқонунийлиги бир неча жиҳатдан келади:

Бу ҳаракат мусулмонлар ерининг муқаддаслигига тажовуз қилиш ва бу ердаги хавфсиз ва тинч-амин бўлганларни қўрқитиш-безовта қилишдир.

Бу Исломий шариат ҳимоя қилган жонларни ўлдиришни ўз ичига олади.

Бу ерда фасод-бузғунчиликка олиб келади.

Ҳимоя қилинган мол-мулк ва нарсаларни бузишни ўз ичига олади.

Кибор уламолар ҳайъатининг бу йиғилиши бу масалани тушунтиришидан мақсад мусулмонларни бузилиши ман қилинган нарсаларни бузишга кириб кетишларидан ва шайтон фитнасидан огоҳлантиришдир. У (шайтон) токи бандани бузғунчиликка олиб кирмагунича, ёки динда ғулув кетиш, ҳаддан ошиш ёҳуд ундан (диндан) узоқ бўлиш, унга қарши курашишга олиб кирмагунича банданинг ишини тўхтата олмайди. Бундан паноҳ эса Аллоҳдадир. Шайтонга бу икки йўлнинг қайси бири билан банданинг устидан ғалаба қозонишига фарқи йўқ. Зеро бу йўлнинг иккови – ғулув кетиш ва нуқсонли бўлиш ҳам – шайтоннинг йўлларидир ва бандани Раҳмоннинг ғазаби ва жазосига туширади.

Бу ҳаракатларни амалга ошириб, ўзларини портлатиб ўлдирганлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким ўзини бу дунёда нима билан ўлдирса, Аллоҳ уни Қиёмат куни ўша нарса билан жазолайди” деган сўзларининг умумига тушади. Абу Авона ўз “Мустахраж”ларида Собит бин Ад-Даҳак розияллоҳу анҳудан ривоят қилди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки ўзини темир билан ўлдирса, бу темирни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да у билан ўзини уриб туради, (у ерга у) абадий (солинади). Кимки (қасддан) заҳар ичиб ўзини ўлдирса, бу заҳарни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да уни ичиб доим туради, (у ерга у) абадий (солинади). Кимки (қасддан) тоғдан ташланиб ўзини ўлдирса, доим дўзах (ўти)да пастга қулаб (тушиб, йиқилиб) туради, (у ерга у) абадий (солинади)“. Ва бу Бухорийда ўхшаш лафз билан келган.

Ҳамма билиб қўйсинки, ҳозирги кунда душманлар ҳар бир бурчакдан исломий умматга ҳукмрон бўлиш шайида турибдилар. Улар ислом аҳли устидан ҳукмронликни оқлайдиган ва уларни (ислом аҳлини) хорлайдиган барча йўлларга хурсанд бўлмоқда ва (бу мақсадда) ўз имкониятлари ва бойликларидан фойдаланмоқда. Демак, кимки уларга бу мақсадларида ёрдам берса ва уларга мусулмонлар ичига ва мусулмонларнинг ерига йўл очиб берса, у мусумлоналарнинг зиёнига ва уларнинг (душманларнинг) мусулмонлар еридаги ҳукмронлигига ёрдам берган бўлади. Бу энг улкан зулмлардан бири.

(Барчага) Қуръон ва Суннат ва уммат салафларининг тушунчасига асосланган шариат илми билан иш тутиш вожиб бўлади. Бу нарса уламолар ичида, универститет ва масжидларда, оммавий ахборот воситаларида содир бўлмоқда. Шунингдек, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш, ҳақиқат узра кенг миқёсли насиҳат қилиш ҳам вожибдир. Зеро бу нарсалар олдин ўтган замонлардан ҳам кўра муҳимроқ бўлмоқда. Шу билан бирга мусулмон ёшларга ўз олимларининг яхши фикрларини билиш ва улардан бу (фикрлар)ни олиш вожиб бўлади. Чунки душман уммат ёшлари ва уламолари, улар ва ҳокимлар орасида қоралаш-айблашга қаратилган кураш қандай эканлигини (ёшлар) билишлари керак. Бу нарсадан мақсад у (мусулмон)ларнинг кучини заифлаштириш ва уларнинг устидан ҳукмронлик ўрнатиш енгилроқ бўлишидир. Бундан огоҳ бўлиш вожибдир.

Аллоҳ барчани душманнинг макридан ҳимоя қилсин! Мусулмонлар Аллоҳдан махфий ва ошкора қўрқишлари ва ихлосли, ҳақиқий тавба қилишлари лозим. Чунки мусибат фақат гуноҳлар сабабли келади ва фақат тавба билан кўтарилади. Аллоҳдан мусулмонларнинг аҳволларини тўғрилашини ва мусулмонларнинг ерларини ҳар қандай ёмонлик ҳамда ёқимсиз нарсадан узоқ қилишини сўраймиз.

Ва соллаллоҳу ъала набиййина Муҳаммадин ва ъала ъалиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн.

Кибор уламолар ҳайъати:

Ҳайъат раиси Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Оли Шайх

Солиҳ бин Муҳаммад Ал-Луҳайдан

Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Муниъ

Абдуллоҳ бин Абдурроҳман Ғудаян

Доктор Солиҳ бин Солиҳ Ал-Фавзон

Ҳасан бин Жаъфар Ал-Атамий

Муҳаммад бин Абдуллоҳ Субаййил

Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад бин Иброҳим Оли Шайх

Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Бадр

Доктор Абдуллоҳ бин Муҳсин Ат-Туркий

Муҳаммад бин Зайд Ас-Сулаймон

Доктор Бакр бин Абдуллоҳ Абу Зайд (касаллиги сабабли қатнашмади)

Доктор Абдулваҳҳоб бин Иброҳим Ас-Сулаймон (қатнашмади)

Доктор Солиҳ бин Абдуллоҳ Ал-Ҳумайд

Доктор Аҳмад бин Сайр Ал-Муборакий

Доктор Абдуллоҳ бин Али Ар-Рукбан

Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад Ал-Мутлақ

Манба: Шарҳ Саҳиҳул Бухорий